Burobiya Rajabova. Mushtarak adabiy hodisalar xususida

07  Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида ёзиб қолдирган адабиётшуносликка оид қимматли маълумотларнинг айримлари бири-бирига жуда яқин ёки ҳар икки ижодкорга тааллуқли бўлиб, бундай умумий маълумотларни бир муштарак ( арабча: умумий, кўпчиликка тааллуқли, ўртадаги каби луғавий маъноларни билдиради) адабий ҳодиса сифатида баҳолашимиз мумкин. Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Boburnoma & Burobiya Rajabova. Amir Temurning ilk tadqiqotchisi

Ashampoo_Snap_2018.01.09_00h33m32s_003_.png  Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини дунё олимлари якдиллик билан қомусий асар сифатида баҳолашган ва шу билан бирга темурийлар Уйғониш даври ва Бобур мавзуини ёритиш бўйича мукаммал манба деб билишган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Menkim, Bobur…»

07414 ФЕВРАЛ — МИРЗО БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Бобур мирзо учун бундай воқеа отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати бўлди. Агар бу фожиали ўлим юз бермаганда, кейинги воқеалар тадрижи, Бобур мирзонинг тақдири қандоқ кечарди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Davomini o'qish

Ansoriddin Ibrohimov. Bobur – aruzshunos

Ashampoo_Snap_2017.08.12_15h21m02s_003_.pngЗаҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish

«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur

Ashampoo_Snap_2018.02.19_18h29m30s_002_.png    Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Boburshoh jiyani.

Ashampoo_Snap_2017.07.01_19h31m53s_002_.png  Хуррамшоҳ тўғрисидаги илк маълумот «Бобурнома»да акс этиб, Хондамир «Ҳабиб ус-сияр»(1524), Муҳаммад Ҳайдар «Тарихи Рашидий»(1545)да бу борадаги фикрларини асосан «Бобурнома»дан иқтибос қилганлар, ўзларидан эса, кам янгилик қўшганлар. Бироқ, қувонарлиси шуки, «Аҳсан ат-таворих», «Лаб ат-таворих», «Тарихи оламоройи Аббосий», «Тарихи Қипчоқхоний», «Мажмаъ ул-ғаройиб», «Мусаххир ил-билод», «Тазкирайи тарихи Муқимхоний» каби бошқа асарлар маълумотлари ҳам мазкур мавзудаги тасаввуримизни бойитишга хизмат қила олади. Davomini o'qish

Xosiyat Bekmirzayeva. Bobur va Umar Xayyom & Ruboiylar

003     Зуллисонайнлик Бобурга салтанатни бошқаришда ҳам, кишилар билан ўзаро муомалада ҳам, бадиий ижодда ҳам бир умр ҳамроҳлик қилган. У форс тилида гўзал шеърлар ёзган. “Бобурнома”ни варақлаганда, форс тилидаги ўнлаб мисраларга дуч келиш мумкин. Davomini o'qish

Husan Karvonli. «Boburnoma»da Amir Temur & Turg’un Fayziyev. Temuriylar shajarasi

Ashampoo_Snap_2017.04.03_15h37m17s_001_.png9 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

    «Бобурнома»да бир ярим мингга яқин тарихий шахсларнинг исми шарифи келтирилган. Улар орасида энг машҳури, шубҳасиз, буюк соҳибқирон Амир Темурдир. Асарда Темурбек номи турли муносабат билан 31 марта тилга олинган… Davomini o'qish

Zahiriddin Muhammad Bobur. Mubayyin & Mirzo Kenjabek. Bobur Mirzoning «Mubayyin» asari

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h30m08s_004_ - a.png    Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир»… Davomini o'qish

Boburnoma (2008 — tabdil) & Hasan Qudratullaev. “Boburnoma” asrori kaliti

8s_001_.png   Заҳириддин Бобур қайси жанрда ижод этмасин, уларнинг барчасида муаллиф таржимаи ҳоли, дунёқараши, умргузаронлик дафтарининг баёни, бир-бирини тўлдирувчи, “Бобурнома”да чала қолган фикр¬ларнинг изоҳи, яширин сирлари бошқа бир асарида янгича жило ва мукаммалликда, шоирона бадиий талқинда ифода этилганлигини кўрамиз. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Zahiriddin Muhammad Bobur g’azallariga muxammaslar

68f7c5d5e93beda78f57f9159678f97a.png    Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърияти бугун ҳам ўзбек шоирларини ҳаяжонга солади, беназир шоир ғазалларида акс этган умумбашарий ғоялар изидан юришга даъват этади. Бугун сизга иқтидорли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг Бобур мирзо ғазалларига ёзган мухаммасларини тақдим этар эканмиз, буюк аждодимиз мероси нафақат кеча, бугун ҳам ва келажакда ҳам юракларимизда абадият сўзи сифатида янграшини таъкидлашни истардик. Davomini o'qish