Shukur Burhon o’gitlari & Buyuk aktyorga bag’ishlov she’rlar, xotiralar

Ashampoo_Snap_2016.05.21_18h58m33s_003_.png 15 сентябр — Атоқли санъаткор Шукур Бурҳонов туғилган кун

  Шукур акадаги оддийликни, жайдариликни бир неча мисолда таъкидлагим келади. У саҳнада ҳам, кинода ҳам роль ижросига тайёргарлик кўрар экан, оддий кишиларнинг маслаҳатига қулоқ солар эди. Бу унинг оддийлигиданми ё уларнинг самимийлигига ишонганиданми, билмасдик. Маълумки, у киши Отелло ролини бир умр тайёрлаб, ижро этолмай ҳаётдан ўтиб кетди. Бунинг сабаби ҳам кўпроқ унинг ўзигагина маълум эди. Davomini o'qish

Zikir Muhammadjonov. Sanog’i ko’p, salmog’i baland rollar

021

Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигига

Бухоро шаҳрида туғилиб ўсган Саъдихон Табибуллаев ҳам 1924 йили Москвага ўқишга борган бўйини кичик деб студияга олишмаган экан. У талабаликка қабул қилинмаган бўлса-да, дарсларга қатнашаверган. Ўқитувчиларнинг талабаларга топширган вазифаларини — этюдларни ҳаммадан кўра яхшироқ бажаргани учун у студияга қабул қилинади. Талабалик йилларидаёқ Сара Бернар ҳақида кўп ўқиганлиги учунми, Ҳамлет ролини тайёрлай бошлайди. У бу ролга астойдил берилиб кетганидан талабалар ичида Ҳамлет монологини ўқиганда ҳаммани ҳаяжонга солган экан. Davomini o'qish

Zikir Muhammadjonov. Iste’dod qadri.

021

Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан

   Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади.Бундан аввал мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Бугун таниқли санъаткор Қудрат Хўжаев ҳақидаги мақолага навбат етди Davomini o'qish

Zikir Muhammadjonov. Olim Xo’jaev va uning Shohidasi.

021
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан

   Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади. Таниқли олимга миннатдорчилик билдирган ҳолда мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish