Bugun Oybek domla uy-muzeyida (10 yanvar, 2012 yil)

ойбек

       “Болалик” қиссаси туфайлими,билмайман,болаликдан Ойбек домлани беҳад қаттиқ яхши кўраман. Айниқса, унинг дилбар шеърларини. Ойбек  асарлари жамланган йигирма жилдликда,албатта,замона тақозоси билан ёзилган сатрлар катта қисмни ташкил этади. Аммо,бугунги кунимиз қабул қилолмайдиган шеърлар орасида Ойбек номини кейинги асрларга олиб борадиган бетакрор,нозик,домланинг ўз таъбири билан айтадиган бўлсам, «ёввойи ва инжа”  сатрлар ҳам биз учун кифоядир. Ойбек —  сатрларини соатлаб такрорлаш мумкин бўлган бетакрор шоир, шимган сари мазаси ошадиган сатрлар муаллифи.

Бугун улуғ ўзбек адиби Ойбекнинг туғилган куни муносабати билан унинг уй-музейида устознинг илм ва адабиётдаги издошлари,шогирдлари,мухлислари тўпланишди. Бу анъана уй-музей ташкил этилгандан буён давом этиб келмоқда. Оқсоқол олимлар Наим Каримов, Бахтиёр Назаров, Собир Мирвалиев, уларга изма-из бораётган Шуҳрат Ризаев, Адҳамбек Олимбеков, Дилмурод Қуронов, адиблару шоирлар — камина — Хуршид Даврон, Улуғбек Ҳамдам, шу даргоҳга куёв бўлмиш атоқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов, Ойбекнинг келини,атоқли ўзбек ижодкорлари Ҳамид Олимжон билан Зулфиянинг фарзанди Ҳулкар  Олимжонова ва бошқалар, нафақат ўзбек, бутун туркий адабиётнинг ёрқин сиймоси бўлмиш табаррук инсон ҳақидаги хотиралари,унинг китобларидан олган таассуротлари,шоир қолдирган мероснинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида гапиришди.
Мен бу хонадонга илк марта 1983 йилда келган эдим. 1984 йили Ойбек домланинг 80 йиллиги муносабати билан ҳужжатли фильм суратга олинганда 2 кун шу ҳовлидан чиқмаганман. Бу даргоҳда Наврўз муносабати билан ўтказилган Сумалак сайилларида қатнашганман.
Ҳар гал бу даргоҳга қадам босганимда увайсий устозим бўлмиш Ойбек домланинг нафасини эшитгандай бўламан. Шоирнинг шеърлари дилимдан тилимга қуюлиб келади:

Кечаси…осмонга секин боқаман,
Кипригим устида чексизлик ўйнар…

023

01

02

03

04

05

06

07

344

08

09

010

011

012

013

014

015

016

017

018

019

020

022

(Tashriflar: umumiy 82, bugungi 1)

Izoh qoldiring