Jorj Bushga jinoyatchisan, derdim, Bleyr yuziga tupurardim…

041    «Саддам йўқ бўлди, аммо энди бизда мингта Саддам бор. Саддам қўли остида ҳаёт бундай эмасди. Тизим бор эди, қоида бор эди. Бизга у ёқмасди, лекин у бугунгиларидан яхшироқ эди… Жорж Бушга  жиноятчисан, дердим. Мен буни Блейрга ҳам айтган бўлардим. Ироқни босиб олган коалицияга ҳам. Сен Ироқда болаларни ўлдирдинг. Сенлар  аёлларни, бегуноҳ инсонларни ўлдирдинг.  Сенлар жиноятчисанлар ва сенларни маҳкамага тортиш керак, деган бўлардим. Ҳар иккаласи юзига тупурардим».

077Бағдоддаги оддий одамларнинг қирғинидан 24 соат ўтиб ҳам ёш йигитлар вайронага айланган савдо марказининг ертўласини жон-жаҳдлари билан кавлашарди. Улар инсонлар қолдиқларини қидиришарди.

Аммо, улар атиги пойафзал ва қора кукундан бошқа нарса топа олмадилар. Ертўла жуда иссиқ эди. Ёнғиннинг учқунлари ҳали ҳам милтиллайди. Илиқ, ифлос сув шифтдан томчилайди.

Ташқарида юзлаб одамлар тўпланган. Бу ерга келишнинг ўзи уларнинг жасоратига ишора. Ироқнинг пойтахтида одамларга гавжум, қоронғи кўчаларнинг ҳар бири ҳудкуш ҳужумчи учун нишон бўлиши мумкин.

Ҳужум учун ўзини Исломий Давлат деб атайдиган жангари гуруҳ масъулиятни ўз бўйнига олди.

Балки бу ерга йиғилган одамлар оғриқни ўзаро бўлашишга келганлар. Кўплар йиғлади, ёки дуо қилди. Мен кўрган бир насроний руҳоний шамлар ёқиб, қўли билан хож белгисини ясади. Ёш мусулмонлар эса марҳумлар руҳи учун шиа мадҳиясини куйлашди.

Шу пайтгача шу қадар кўп ироқликларнинг ўлдирилгани Ироқнинг омон қолган аҳолиси бунга ўрганиб қолганини англатмайди.

Кундалик равишда қонли зўравонликларга гувоҳ бўладиган ироқликлар Британиянинг Ироқ ишғоли бўйича чиқарган ҳисоботига унчалар ҳам қизиқмасалар керак.

«Мингта Саддам»

Мен суҳбатлашган кўплаб одамлар аллақачон Ироқ ишғолининг таъсири борасида хулоса ясаб бўлганлар. Улардан бири Кадҳим ал-Жаббурий. У Саддам Ҳусайнга нисбатан мавжуд бўлган халқ нафратининг рамзига айланганди.

2003 йилнинг 9 апрелида Америка ҳарбийлари Бағдод марказигача кириб боришди. Улар келишидан бир неча соат аввал чемпион штангачи Кадҳим Бағдоднинг Фирдавс ҳиёбонида савлат тўкиб турган Саддам Ҳусайннинг баҳайбат бронза ҳайкалини йиқитишга бел боғлади.

Ҳарли Дейвидсонлар бўйича эксперт бўлган Кадҳимнинг мотоцикл дўкони бор эди. Қанчадир муддат у Саддамнинг мотоциклларини тузатди, аммо ҳукумат унинг оиласидан 14 кишини қатл қилгач, уларга ишлашдан бош тортди.

042

Бунга жавобан ҳукумат уни уйдирма айблар билан икки йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди.

Кадҳим руҳан чўкмади. Қамоқда тош кўтариш клубини очиб, спорт билан шуғулланди. Ва ниҳоят Саддамнинг мунтазам амнистияларидан бирида озод қилинди.

Лекин, 9 апрель тонги Кадҳим учун шахсий ҳуррият ва ўч олиш онгидек туюлди. У болтасини қўлига олиб, бронза диктаторнинг илдизига ура бошлади.

Ҳиёбондаги «Фаластин» меҳмонхонасида бўлган журналистлар югуриб чиқиб, уни суратга олдилар ва кадрларни жонли узатдилар. Кадҳимнинг айтишича, уларни кўрган Саддамнинг жосуслари оломон орасига сингиб кетдилар ва унга тегмадилар.

05Америкаликлар етиб келганларида Саддамнинг бронза бошига пўлат арқонни боғлаб, Кадҳим бошлаган ишни охирига етказишди. Бунинг бари бутун дунё телеканаллари бўйлаб узатилди. Ғазабнок ироқликлар йиқилган ҳайкал устига чиқиб, уни шиппаклари билан урардилар.

Аммо, Кадҳим ўз қилмишидан энди пушаймон. Кўплаб ироқликлар қатори у ҳам ўз юртини харобага айлантирган воқеалар занжири учун босқинчиларни айблайди. У Саддам давридаги тартиб ва барқарорликни соғинган.

Биринчидан, дейди у, у амалиёт озодлик эмас, ишғол эканини тушуниб етди. Сўнг у янги Ироқдаги коррупция, ёмон бошқарув ва зўравонликлардан нафратлана бошлади. Ироқнинг янги раҳбариятини кўришга кўзи йўқ.

«Саддам йўқ бўлди, аммо энди бизда мингта Саддам бор. Саддам қўли остида ҳаёт бундай эмасди. Тизим бор эди, қоида бор эди. Бизга у ёқмасди, лекин у бугунгиларидан яхшироқ эди», дейди у.

«Саддам ҳеч қачон ҳеч кимни сабабсиз қатл этмаган. У тошдек барқарор эди. Коррупция ё талон-тарожлик бўлмаган, хавфсиз яшардик.»
«Унинг юзига тупурган бўлардим»

09

Кадҳимнинг фикрларини кўп ироқликлар маъқуллашади. Саддамнинг режими қаттиққўл, ва ҳатто қотил эди. У ўз мамлакатини бир нечта фожеали урушларга бошлади ва уни нишонга олган халқаро санкциялардан халқ жабр кўрди.

Аммо, мана 13 йил ўтиб, 2003 йил 9 апрелидан аввал мавжуд бўлган дунё тинчроқ ва хавфсизроқ туюлади. Эски режим қулаганидан бери ироқликлар қарийб бир кун ҳам тинч яшамадилар.

Демократияга келсак, менинг суҳбатдошларимнинг кўпчилиги мазҳабларни назорат қилган сиёсий тизим барбод бўлганини айтадилар.

Баъзилар армия Фаллужада ИД устидан ғалаба қозонганида ҳаёт яхшиланар деб умид қилишганди. Аммо, якшанба куни Бағдодни титратган ва 250 кишининг умрига зомин бўлган даҳшатли бомба ҳужуми бу умидларни чиппакка чиқарди.

054

Мен Кадҳимдан «агар Тони Блейрни учратганингизда нима қилган бўлардингиз?» деб сўрайман.

«Мен унга жиноятчи эканини айтган бўлардим ва юзига тупурардим».

«Жорж Бушгачи?»

«Унга ҳам жиноятчисан, дердим. Сен Ироқда болаларни ўлдирдинг. Сен аёлларни, бегуноҳ инсонларни ўлдирдинг. Мен буни Блейрга ҳам айтган бўлардим. Ироқни босиб олган коалицияга ҳам. Сенлар жиноятчисанлар ва сенларни маҳкамага тортиш керак, деган бўлардим».

Америкаликлар ва британлар ёвуз диктаторни қулатдилар, унинг армияси ва давлатини тарқатдилар. Аммо, уларда ўзлари бузган давлатни қандай қилиб қайта қуриш бўйича режа йўқ эди.

Ишғолдан аввал Ироқда жиҳодчилар бўлмаган. Ишғол пайтида ўзаро мазҳабий жангга киришган сунний ва шиа мусулмонлар Саддам остида ёнма-ён яшардилар.

Хорижий кучларда бутун Ироқни бошқаришга етарли қўшин йўқ эди. Жиҳодчилар чегара оша ёғилиб келдилар. Ал-Қоида бу ерда ўрнашиб олди ва алал-оқибат Исломий Давлат дунёга келди.

Ироқликларнинг ўзлари ҳам кўп ҳолларда кўп хатоларга йўл қўйдилар, лекин Ироқни бу фожеа гирдобига ташлаган Америка ва Британия хатолари бўлди.

Манба: BBC o’zbek xizmati

033

(Tashriflar: umumiy 291, bugungi 1)

Izoh qoldiring