17 yanvar — dunyoga mashhur xonanda Dalida (1933-1987) tavalludining 80 yilligi

dalida

Дунёга машҳур хонанда Далида (французчада Dalida, арабчада داليدا‎‎; асл исми  Иоланда Кристина Джильотти  (Yolanda Christina Gigliotti)  1933 йилнинг 17 январида дунёга келган эди.  Асли итальян миллатига мансуб соҳибжамол Далида Қоҳирада туғилиб-ўсди, 21 ёшида «Миср гўзали» кўригининг ғолиби бўлди.  У айни ўша кунларда «Далида» исмини танлаб,айни шу исм билан илк бор Париж саҳнасига чиқди. Далида француз ва араб тилларида беқиёс қўшиқлар куйлади,миллионлаб мухлислар меҳрини қозонди.  Аммо,бутун ҳаётини санъатга бағишлаган гўзал аёл охир-оқибат оиласи ва фарзанди йўқлигидан тушкунликка тушиб, аччиқ алам устида ўз жонига қасд қилди.  Ўша мудҳиш кундан буён чорак асрлик вақт ўтган бўлса-да,унинг қўшиқлари ҳамон дунё узра янграмоқда.

(Tashriflar: umumiy 46, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring