2012 yil nishonlangan o’zbek madaniyati,san’ati va adabiyoti bilan bog’liq sanalar (2).

sana

     2012 йилда нишонланган ўзбек маданияти,санъати ва адабиёти билан боғлиқ саналарни эслатишни ўйладим. Бугун сизнинг диққатингизга март-июнь билан боғлиқ саналар,муборак кунлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этаман.

линия

МАРТ

линия

14 март — Ўзбек шоири Барот Бойқобилов (1937-2006) таваллудининг 75 йиллиги

линия

barot aka

Барот Бойқобилов

Барот Бойқобиловнинг биринчи шеърий китоби — «Самарқанд сатрлари» 1962 йилда нашр қилинди. Шундан буён унинг 40 дан ортиқ шеърий китоби, 10 дан зиёд достони чоп қилинди. У 1994 йили Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотига сазовор бўлди. Шундан сўнг шоир яна мозийга қайтиб, «Навоийнома»нинг бешинчи китобини ёзишга киришади. Оқибатда «Ҳайрат ул-Аҳрор» номли шеърий романи юзага келди. 1997 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» деган юксак унвонга сазовор бўлган.

Биография

Бугунги ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири Барот Бойқобилов 1937 йили Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.
У меҳнат фаолиятини 1955 йилда Самарқанд педагогика билим юртида ўқитувчиликдан бошлаган, 1962 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатгач, 1973 йилгача Тошкентда турли нашриёт ва газеталарда муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир муовини бўлиб ишлади.
1974-1990 йилларда масъул лавозимларда хизмат қилди. 1990 йилдан буён «Мулоқот» журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлади.
Барот Бойқобилов 2006 йил ҳаётдан кўз юмди.

Фаолияти

Барот Бойқобиловнинг биринчи шеърий китоби — «Самарқанд сатрлари» 1962 йилда нашр қилинди. Шундан буён унинг 40 дан ортиқ шеърий китоби, 10 дан зиёд достони чоп қилинди. «Висол» (1965), «Сени излайман» (1968), «Самарқанд ушшоғи» (1970), «Афросиёб» (1970), «Сонетлар» (1971), «Шарқ камалаги» (1974), «Мени кутинг, юлдузлар» (1976), «Висол ва ҳижрон» (1987), «Ватан тупроғи» (1982), «Шарора» (1983), «Замон зайли» (1987), «Ким сокин яшайди Ўзбекистонда» (1990) ва бошқалар.
Барот Бойқобилов шеъриятида сонет жанри алоҳида ўрин тутади. У ўзбек шеъриятида биринчи бўлиб сонетлар гулчамбари ва 100 сонетдан иборат «Мен кашф этган Ўзбекистон» достонини яратган. 1972 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлаган. Унинг «Адибнинг ижодий йўли», «Ижоднинг юлдузли онлари» (П.Шермуҳамедов билан ҳамкорликда), «Шеърият бонги» (А.Абдураҳимов билан ҳамкорликда) монографиялари нашр қилинган.
У улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида «Кун ва тун» (1968) шеърий қиссасини яратган.
Мовароуннаҳр тарихи ҳақидаги «Афросиёб ёхуд Самарқанд шажараси» (1966) достони шоирнинг ўз она шаҳрига беқиёс муҳаббати далилидир.
Барот Бойқобилов ижодида Алишер Навоий мавзуи алоҳида ўринни эгаллайди. Шоир 1975-1990 йиллар мобайнида Алишер Навоий яшаган ва ижод этган даврнинг бутун мураккабликлари ва қарама-қаршиликларини қамраб олган улкан «Навоийнома» асарини яратди. «Навоийнома» беш китобдан иборат. Биринчи ва иккинчи китоблари 1981 ва 1985 йилда нашр қилинган. 1992 йилда «Навоийнома»нинг учинчи ва тўртинчи китоблари «Сокин Хуросон» ва «Қонли Хуросон» номи билан чоп қилинди.
У 1994 йили Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотига сазовор бўлди. Шундан сўнг шоир яна мозийга қайтиб, «Навоийнома»нинг бешинчи китобини ёзишга киришади. Оқибатда «Ҳайрат ул-Аҳрор» номли шеърий романи юзага келди. 1997 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» деган юксак унвонга сазовор бўлган.

линия

АПРЕЛ

линия

9 апрел —  Соҳибқирон, буюк саркарда, давлат арбоби Амир Темур (1336-1405) таваллудининг 676 йиллиги

линия

амир темур

Хуршид Даврон
МЕНКИМ, ТАНГРИНИНГ ҚУЛИ ТЕМУР…
(Қисқартма нусхаси)

Кўпгина машҳур шахслар тақдирини қаламга олган буюк олмон адиби Стефан Свейг қаҳрамонларидан бири ҳақида ҳикоя қилар экан, шундай сўзларни ёзади: “Унинг ҳаёти тафсили ва умр жумбоғининг таҳлили нечоғли кўп бўлмасин, шунчалик чигал ҳамдир: уни гоҳ қаттол, гоҳ фаришта қилиб тасвирлайдилар. Энг қизиғи, бу инсон қиёфаси тасвиридаги турли хиллик етиб келган тарихий маълумотларнинг озлиги туфайли эмас, аксинча уларнинг ҳаддан ташқари кўплиги билан изоҳланади. Ўтган узоқ вақт мобайнида янгидан-янги кишилар бу шахсни ё қоралаб, ё оқлаб қоғоз тўлдирган — сақланиб қолган ҳужжатлар, солномалар, мактублару ахборотлар сони беҳисобдир. Аммо бу манбаларни зийраклик билан ўқиганинг сайин ҳар қандай тарихий ҳужжат демак, улар асосланиб тасвирланган қиёфа ҳам холислигига шунчалик шубҳа қила бошлайсан. Зеро, на ҳужжатнинг қадимийлиги, на унинг асллиги ва уни битган қўлнинг кимга мансублиги тарихий ва инсоний ҳақиқатнинг кафолати бўла олади. Бу шахс ҳаётида бўлиб ўтган биргина воқеа мисолида гувоҳ ва муаллифларнинг турли хулосалар чиқарганларини кўриб ҳайратга тушасан. Ҳар бир тарихий ҳужжатга асосланган “Ҳа”, албатта, бошқа бир тарихий ҳужжатга асосланган “Йўқ” билан рад этилади, ҳар бир айбномага, албатта, оқлов қарама-қарши турганини кўрасан. Боз устига тарихий маълумотлардаги чалкашликка муайян сиёсий мойиллик ёки миллий ватанпарварлик туйғуларига асосланган баҳолар ҳам қўшиладики, бундан қарама-қаршилик ортса, ортади — асло камаймайди. Инсон табиати ўзи шунақа бўлса, нима қиласан? Биз бир-бири билан баҳслашган ҳар қандай икки одам, икки ғоя ёки икки дунёқараш қаршисида қолганимизда, албатта, бир тарафга ўтамиз, албатта, бир тарафни ҳақ, иккинчи томонни ноҳақ ҳисоблаймиз, бир томонни қоралаб, қарши тарафни олқишлаймиз”.(Давомини ўқинг)

bibi

Хуршид Даврон
БИБИХОНИМ ҚИССАСИ ЁХУД ТУГАМАГАН ДОСТОН

Bog’da bahor hukmron edi…
Siz, umringizda biron marta bog’da yashab, bahor kirib kelishini kuzatganmisiz?
Boshda tuni bilan tomda eriyotgan qor tomchilarining dilga xush yoqadigan tovushi taraladi.
Hali bahor uzoq — Anhorning suvi kam, yer — sovuq, maysalar — yer ostida, o’t-o’lanlar o’smaydi, gullar ochilmaydi.
So’ngra yer bug’lanib, bog’da qushlar paydo bo’ladi, anhor suvi loyqalanib, ko’paya boshlaydi-yu, dastlab daraxtlar soyasi tushmagan yalangliklarda maysalar uchi yer teshib, yashillanadi. Teraklar barg chiqarib, mayin shabada esganda qush tilidek barglar shodasi shitirlay boshlaganini eshitasan-u: «Mana, bahor ham kelibdi», ¬deb o’ylaysan. Tevarakka sinchiklab qaray boshlaysan: momoqaymoqlar sap-sariq gul ochibdi, olchalar gullabdi. Anhor bo’yida yalpizlar unibdi. «Evoh, — deysan shun¬da, — umr o’tayapti, umr!»
Hademay butun bog’ — dov-daraxtlar tevaragi, bog’ etagidagi jarning kungay beti, g’arib kulbalar tomi barra o’tlar bilan qoplanadi. Barra o’tlar ustiga ko’rpacha tash lab kitob o’qiganingda tovoningda o’rmalab yurgan chu¬molini, yonginangda ochilib turgan momoqaymoqqa qo’nib bol shimirayotgan asalarini, qayoqdandir uchib kelib kaf¬tingga qo’ngan tillaqo’ng’izni ko’rasanu boshingni ko’tarib, atrofga suqlanib tikila boshlaysan. (Davomini o’qing)

линия

22 апрел —  Халқ артисти, оператор, режиссёр Малик Қаюмов (1912) таваллудининг 100 йиллиги

линия

малик каюмов
Малик Қаюмов

«Ўзбекистон халқ артисти», «Меҳнат Қаҳрамони» унвонлари соҳиби «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби бўлган Малик Қаюмов «Союзкинохроника»нинг Ўрта Осиё республикалари бўйича мухбири, ижодий фаолиятида 110 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар яратиб, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, фани ва санъатини жаҳонга танитган улкан санъаткор, ўзбек ҳужжатли киносига асос солиб, ўзбек кино санъатини нодир асарлар билан бойитди.

Таржимаи ҳол

Ўзбек киносанъатининг улкан намояндаси Малик Қаюмов 1912 йилда Тошкентда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1929 йилдан «Шарқ юлдузи» (Ўзбек Давлат киноси) киностудиясида бошлаб, «Боғдоддаги амиркон», «Ажойиб кун», «Қумликдаги воҳа», «Қумдаги қудуқ» ва бошқа фильмларда суратга тушиш билан бир қаторда оператор ассистенти бўлиб ишлаган.
М. Қаюмов 1930—1932 йилларда Москва Бутуниттифоқ Давлат кинематография институтининг операторлик бўлимида таҳсил олиб қайтгач, 1932 йилдан Тошкент хроника киностудиясида оператор ва «Союзкинохроника»нинг Ўрта Осиё республикалари бўйича мухбири бўлиб фаолият кўрсата бошлаган. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Малик Қаюмов кўнгилли сифатида урушга жўнаб, ҳужжатли фильмлар Марказий студиясининг ҳарбий кинооператори, урушдан қайтгач, 1946 йилдан Тошкент бадиий ва ҳужжатли-хроникал фильмлар студиясининг («Ўзбекфильм») режиссёр оператори ва бадиий раҳбари бўлиб ишлай бошлади. 1961 йилдан эса Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясининг директори, кейинчалик бадиий раҳбари вазифасида фаолият кўрсатди. Ўзбекистон кинематография ходимларининг IV съездида Малик Қаюмов Ўзбекистон кинематография ходимлари уюшмасининг биринчи котиби бўлиб сайланди.
Малик Қаюмов 60 йилдан зиёд ижодий фаолиятида 110 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар яратиб, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, фани ва санъатини жаҳонга танитган улкан санъаткор сифатида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлди, ўзбек ҳужжатли киносига асос солиб, ўзбек кино санъатини нодир асарлар билан бойитди.
Ўз фильмлари билан она Ватанимизнинг бойлиги ва гўзаллигини оламга кўз-кўз қилди. Айниқса, у суратга олган «Қудратли оқим», «Бизнинг Ўзбекистонга келинг», «Тинчлик ва дўстлик кинофестивали», «Инсоннятнинг беш қўли», «Қирқ йил ва бир кун», «Баҳордан баҳоргача», «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат», «Тошкент тинчлик шаҳри», «Тошкент, зилзила», «Санъатга бағишланган умр», «Ўзбекистон санъати», «13 қалдирғоч», «Шарқда шундай сахий шахслар бор» каби ҳужжатли фильмлари ўзбек киносанъатининг улкан ютуғи сифатида эътироф этилади. Малик Қаюмов ижодида «Ҳиндистон тонги», «Ветнам — менинг Ватаним», «Ҳиндиқуш бўйлаб йўл», «Олтин Бенгалия» каби хорижий мамлакатлар ҳақидаги ҳужжатли фильмлари алоҳида ўрин тутади.
Унинг кўплаб фильмлари халқаро ва собиқ Иттифоқ кинофестивалларида юксак баҳоланиб, соврин ва дипломларга сазовор бўлди. «Тошкент тўқимачилик комбинати» фильми 1938 йилда Нью-Йоркда бўлган Жаҳон кўргазмасида катта Олтин Медаль билан, «Бизнинг Ўзбекистонга келинг» фильми Венецияда бўлган Халқаро кинофестивалда катта Олтин Медаль билан, «Ўзбекистон маданияти обидалари» фильми Осиё ва Африка мамлакатлари кинофестивалида биринчи даражали диплом билан, «Баҳордан баҳоргача» фильми эса 1964 йилда Санкт-Петербургда бўлган кинофестивалда биринчи даражали диплом билан тақдирланди.
Малик Қаюмов уч марта Москвада бўлган Халқаро кинофестивалда жюри аъзоси, 1966, 1977 йилларда Москвада бўлган собиқ Иттифоқ кинофестивалида икки марта жюри раиси бўлган. Унинг ўзбек киносанъати камолотадаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди.
«Баҳордан баҳоргача» фильми учун «Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлди. У «Ўзбекистон халқ артисти», ва «Халқ артисти» ҳамда «Меҳнат Қаҳрамони» унвонлари соҳибидир. 1999 йилда эса «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.

қаюмов

Хуршид Даврон
МАЛИК ҚАЮМОВ САМАРҚАНДДА

Малик Қаюм Самарқанд аро
Кезар-
Бўрон зулматни тўшаб
Қирғоқ кўздан йитгач, адашган
Оқ елканли кемага ўхшаб.

Фақат шундай адашар-тоғда
Музликлардан яралган ирмоқ.
Қандай соз бу — беш қўлдай билган
Шаҳар бўйлаб адашиб юрмоқ.

Шердор узра чиқиб борар у,
Дилда туйиб ғурур,ифтихор.
Бу ифтихор кўксида қайғу,
Қувонч, ҳасрат, алам, умид бор.

Шердор — бу кенг улуғ бандаргоҳ
Узра олиб чиқувчи зина
Билан кўкка ўрласанг, ногоҳ
Пайдо бўлар буюк хазина.

Унда гавҳар тошдай бежирим
Тўрт атрофда товланиб ёнар
Тиллакори ва Бибихоним,
Шоҳизинда,юксак минорлар

Шердор олиб чиқувчи
Бу айлана зиналар тоши
Қон шимгандир бешумор томчи,
Унга томган халқнинг кўз ёши.

(Ривоят бор: жанговор зангни
Чалинг, дея, кўзида сурур,
Кўҳакдаги омадсиз жангни
Кузатганмиш Шердордан Бобур.)

Малик Қаюм ютиб нафасин
Қадам босиб чиқаркан аста —
Илғар: янграр ўша занг саси
Беш асрлик йироқда, пастда.

Шунда туяр юрак қаҳрни:
У ҳам жангчи!
Ва бу сония
У ҳам шошар қадим шаҳарни
Қилмоқ учун ёвдан ҳимоя.

Аммо, осмон…
Куйдек, қўшиқдек
Юракларни қийнаган осмон,
Қадим мозий кўксидан тиғдек
Олар уни суғууриб шу он.

Ва юксакда хаёллар суриб
Кузатаркан қадим очунни,
Эслатар у чўққидан туриб
Водийга кўз тиккан лочинни.

1983

линия

МАЙ

линия

21 май — Ўзбекистон халқ ҳофизи, мусиқашунос, жамоат арбоби Ориф Алимахсумов (1927-2005) таваллудининг 85 йиллиги

линия

алимахсумов
Суратда:Кимматхон Борухова, Коммуна Исмоилова, Сирож Аминов, Борух Зиркиев, Ориф Алимахсумов, Ортикхужа Имомхужаев, Карим Муминов, Шокиржон Эргашевлар даврасида. 1960-йиллар.

Алимахсумов Ориф (1927.21.5,Тошкент) — хонанда ва созанда,Ўзбекистон халқ артисти (1977). Дастлаб буваси Уста Қўчқордан оммавий куй ва қўшиқларни, хонанда Э. Ҳайдаровдан катта ашула, Ю. Ражабий ва
Ф. Содиқовдан мақом ашулларини ўрганган; Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1967).
Ўзтелерадио ҳузуридаги Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли (1976—79 ва 1983—86), этнографик ансамбль (1979—83) бади-ий раҳбари, айни пайтда Янгийўл ш. Маданият уйи мақомчилар ансамбли раҳбари (1972—78), Тошкент давлат консерваторияси (1983—85), Тошкент давлат санъат ин-тида (1986 й.дан) катта ўқитувчи, доцент. А. табиатан диапазо-ни кенг, кучли, лекин майин овозга эга. Хонандаликнинг турли услублари, ай-ниқса, ишкамий анъаналарини пухта ўзлаштирган. Ҳажман йирик, баланд авжли ашула, катта ашула ва мақом йўлларини равон ва эркин куйлайди. «Шашмақом», «Узбек халқ мусиқаси» ва б. қатор фильмларда мақом ва катта ашула йўлларини ижро этган. Халқаро мусиқа анжуманлари (Москва, 1971; Самарқанд, 1978, 1983 ва б.)нинг кон-цертлари қатнашчиси. «Соғлом авлод учун» (1997), «Эл-юрт ҳурмати» (2000) орденлари б-н мукофотланган.

линия

31 май —  Ўзбек шоираси Нодира (Моҳларойим) (1792-1842) таваллудининг 220 йиллиги

линия

нодира

Таниқли шоира, давлат арбоби. Асл исми Моҳларойим, Андижон ҳокими Раҳмонқулибий оиласида дунёга келди. 1808 йилда ўша пайтда Марғилон ҳокими бўлган Амир Умархонга турмушга чиқади. 1810 йилда акаси Олимхон ўрнига тахтга чиққан Умархон билан Қўқонга келади. 1822 йил Умархоннинг фожеали вафотидан сўнг ўғли Маъдалихон билан бирга Қўқон хонлигини бошқаради. Мадраса, масжид, карвонсаройлар қурдиради. Илм аҳлига раҳнамолик, фақирларга ҳомийлик қилади. 1842 йил Бухоро хони Амир Насруллоҳ томонидан қатл этилади.
Моҳларойим Нодира тахаллусида 180 шеър жамланган девон, Комила тахаллусида 19 ғазал, Макнуна тахаллусида 333 ғазалдан иборат девон тузган. 10.000 мисрага яқин асари етиб келган. Ғазал, мухаммас, рубоий, фард каби кўплаб жанрлардан фаол фойдаланган. Шеърларида Навоий, Фузулий, Бедил анъаналарини давом эттирган Нодира ғазалларида фироқ, дард изтироблари самимий баён қилинган.
Нодира ҳаёти ва ижодини ўрганиш ўз давриданоқ бошланган. Ҳакимхон Тўранинг “Мунтахабут-таворих”, Авазмуҳаммад Атторнинг “Туҳватут-таворих”, Ишоқхон Тўранинг “Тарихи Фарғона”, Мушрифнинг “Ансобус-салотин ва таворихи хавоқин” каби тарихий асарларда, Увайсийнинг “Воқеоти Муҳаммадалихон”, Нодир-Узлатнинг “Ҳафт гулшан” номли достонларида Нодиранинг иқтидори, фаолияти борасида қимматли маълумотлар баён этилган.

линия

ИЮН

линия

11 июн — Ўзбек композитори, дирижёри Мухтор Ашрафий (1912-1975) таваллудининг 100 йиллиги

линия

ашрафий

АШРАФИЙ Мухтор Ашрафович (1912.11.6, Бухоро-1975.15.12, Тош-кент) — композитор, дирижёр. Узбек операси асосчиларидан. Ўзбекистон халқ артисти (1939). Самарқанд мусиқа ва хо¬реография и.т. институтида ўқиган (1928-30). Компо-зициядан С. Н. Ва-силенко, Б. С. Шех-тер, М. О. Штейн-берглардан таълим олган. Петербург консерваторияси-ни дирижёрлик бўйича тугатган 0948). 1930 й.дан Узбек мусиқали те-атри, кейинчалик Навоий номидаги Узбек опера ва балет театрининг бадиий раҳбари ва бош ди-рижёри, директори (1967—71), 1944 й.дан Тошкент консерваториясининг ўқитувчиси, проф. (1953 й.дан), ректо-ри (1947-62; 1971-75). Самарқанд опера ва балет театрининг директори, бадиий раҳбари ва бош дирижёри (1964-66).
Биринчи асари — «Содраш» марши Т. Содиқов ва Ш. Рамазонов б-н ҳамкор-ликда юзага келган (1929). Устози С. Н. Василенко б-н ҳамкорликда илк узбек опералари «Бўрон» (К. Яшин либрет-тоси, 1939) ва «Буюк канал» (К. Яшин ва М. Раҳмонов либреттоси, 1940)ни яратган. «Қаҳрамонлик» (1942), «Ғолиб-ларга шон-шарафлар» (1944) симфо-ниялари, «Дилором» (К. Яшин ва М.Муҳамедов либреттоси, 1958), «Шоир қалби» (И. Султон либреттоси, 1960— 61) опералари, «Севги тумори» (1969), «Матонат» (1971), «Муҳаббат ва қилич» (1973) балетлари, «Рустам ҳақида дос¬той» (1975. «Шоҳнома» асосида) ора-торияси узбек мусиқа мадалиятига қўшилган катта ҳисса бўлди. «Вахт та-ронаси» кантатаси (1952), «Баҳор эли» (1937), «Насриддин Бухорода» (Б. Ара¬пов б-н ҳамкорликда, 1942), «Опа-сии-гил Раҳмоновалар» (1954), «Наташахо-ним» (1965), «Кониют ғорининг сири» (1967), «Семурғ» (1972), «Ганг узра тонг» (1975) каби кинофильмларга мусиқа ёзган, симфоник поэма ва сю-италар яратган. «Дилором» операси асо¬сида биринчи узбек фильм-операси яратилди. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1970) ҳамда Ж. Неру (1971), Ж. А. Носир (1972) халқаро му-кофотлари лауреати. Тошкент консер-ваторияси, кучалардан бири А. номига қуйилган. Тошкснтда Ашрафий уй-му-зейи ташкил қилинган.

линия

(Tashriflar: umumiy 195, bugungi 1)

Izoh qoldiring