2012 yilda nishonlangan o’zbek madaniyati,san’ati va adabiyoti bilan bog’liq sanalar (3).

sana

     2012 йилда нишонланган ўзбек маданияти,санъати ва адабиёти билан боғлиқ саналарни эслатишни ўйладим. Бугун сизнинг диққатингизга июль-август билан боғлиқ саналар,муборак кунлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этаман.

линия

ИЮЛЬ

линия

17 июл — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ҳажв устаси, ношир, жамоат арбоби Неъмат Аминов (1937-2005) таваллудининг 75 йиллиги

линия

неъмат аминов

Неъмат Аминов

Ҳажвий адабиётимизнинг йирик ва истеъдодли вакили Неъмат Аминов ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун 1987 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги йиллик мукофотига сазовор бўлган. Неъмат Аминовнинг ҳикоялари поляк, болгар, румин, чех, рус, украин, белорус, тожик, туркман, озарбойжон, грузин, қолмиқ, шунингдек, мўғул, афғон, уйғур, урду тилларида ҳам босилган.

Биография

Ҳажвий адабиётимизнинг йирик ва истеъдодли вакили Неъмат Аминов 1937 йил 17 июлда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида, темирчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг Файзулла Хўжаев номидаги Бухоро педагогика институтининг тарих-филология факультетида таҳсил кўрган (1954-1959).
Неъмат Аминов меҳнат фаолиятини Бухоро вилояти радиоэшиттириш қўмитасида мухбирликдан бошлаган. 1973 йилда Тошкентда — «Муштум» журналига ишга таклиф этилади ва 1985 йилгача шу журналда масъул котиб бўлиб ишлайди. 1989 йилда «Шарқ юлдузи» журналида бош муҳаррир ўринбосари вазифасини бажаради, сўнг «Муштум» журналига бошчилик қилади, республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини бошқаради.
Неъмат Аминов 2005 йил 18 октябрда вафот этган.
Унинг дастлабки ҳажвияси 1965 йилда «Устоз, аълам» номи билан «Муштум» журналида босилиб чиққан.
Фаолияти
Адибнинг биринчи ҳикоялар тўплами — «Икки пуллик обрў», кейин эса «Қирқ учинчи почча» (1970), «Лабиҳовуз хандалари» (1977), «Чинорлар қўшиғи» (1984), «Елкасиз полвон» (1986), «Ўғри мушукча» (1987), «Қаҳқаҳа» (1987), «Яллама ёрим» (1988), «Чол боланинг эртаклари» (1990) китоблари босилиб чиқди.
Неъмат Аминов ҳақида гапирганда, унинг «Ёлғончи фаришталар» (1976-1984) деб номланган йирик сатирик асари биринчи бўлиб тилга олинади. Асар яхлит бир мақсадга қаратилган «Елвизак» ва «Суварак» қиссаларидан иборат. Неъмат Аминов «Ёлғончи фаришталар» китоби учун 1987 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги йиллик мукофотига сазовор бўлган.
Унинг сўнгги «Бир аср ҳикояти» асари ўзининг ибратомуз ҳикоятлари билан замондошлар дунёқарашини шакллантиришда, маънавиятини кўтаришда аҳамият касб этади. Неъмат Аминовнинг ҳикоялари поляк, болгар, румин, чех, рус, украин, белорус, тожик, туркман, озарбойжон, грузин, қолмиқ, шунингдек, мўғул, афғон, уйғур, урду тилларида ҳам босилган. Адиб ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвонига сазовор бўлган (1992).
Неъмат Аминовнинг ҳикоялари рус, украин, белорус, тожик, туркман, озарбайжон, грузин, қолмиқ тилларига таржима қилинган. Бундан ташқари, поляк, болгар, румин, чех, мўғул, афғон, уйғур, урду тилларида ҳам унинг асарлари босилган.

линия

20 июл —  Ўзбекистон халқ артисти, бастакор, машҳур ҳофиз Комилжон Отаниёзов (1917-1975) таваллудининг 95 йиллиги

линия

komiljon ota

ОТАНИЁЗОВ Комилжон (1917.20.7, Шовот тумани Бўйрачи қишлоғи — 1975.5.11, Тошкент; ўз қишлоғига дафн этилган) — хонанда, созанда (тор), актёр ва бастакор. Узбекистан (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғис-тон (1968) халқ артисти. Ниҳоятда жо-зибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Достон йўлларини Бола бах-ши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашу-ла йўлларини Матпано Худойберганов-дан ўрганган. Тошкентдаги Ҳамза но-мидаги мусиқа билим юртини тугатган (1955), Тошкент консерваториясида таълим олган (1955—56). Хоразм театр-ларида хонанда ва актёр сифатида иш-лаб (1936—52), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Тохир, Парфи ҳофиз («То-ир ва Зуҳра»), Қодир («Гулсара»), Дав-рон Ота («Даврон Ота») каби образ-лар яратган. О. Хоразм вилоят театрида ашула ва рақс ансамбли тузиб (1949), концертлар уюштирган. 1957—75 й.лар-да Узбекистан давлат филармонияси-да яккахон хонанда, 1957 й.да филармония қошида Хоразм ашула ва раке ансамбли (ҳоз. «Лазги», 1957—59 ва 1963—68 й.ларда бадиий раҳбари), 1967 й.да Туркманистоннинг Тошҳовуз ви-лояти театрида халқ ансамбли, 1973— 74 й.лар Шовот туманида «Феруз» ан-самблини ташкил этди.
О. 30-й.лардан мураккаб халқ ашула-ларини, достонлардан қўшиқлар айта бошлаган. Хоразм су вора ва макрмла-ри О. ижрочилик фаолиятининг юқори босқичи бўлди. О. Хоразм достон қўшиқ(нома)лари асосида янгича ус-луб яратган. Бастакор сифатида бу ус-лубда ижод қилган «Салом, сенга Хо-размдан», «Муборак», «Ватан», «Ол-қиш», «Темир йўл», «Ўзбекистон», «Хоразм» каби қўшиклари ўзининг ом-мабоплиги ва халқчиллиги б-н ажралиб туради. О. А. Степанов б-н ҳамкор-ликда «Азиз ва Санам», «Ошиқ Ғариб», С. Ҳайитбоев б-н «Сўнгги хон» каби му-сиқали драмалар яратди.

линия

АВГУСТ

линия

14 август — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, маданият ходими,ёзувчи ва таржимон Миркарим Осим (1907-1984) таваллудининг 105 йиллиги

линия

миркарим осим

Миркарим Осим

Тарихий мавзудаги асарлари билан эл-юрт оғзига тушган Миркарим Осим ўз фаолиятини шеърлар ёзиш билан бошлаган. Адиб бутун умри мобайнида тарихий қиссалар ёзиш билан машғул бўлиб, янги-янги авлодларни тарихий ўтмиш ва унинг машҳур кишиларига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаб, ватанпарварлик, инсонпарварлик ғояларини улуғлади.

Биография

Адибнинг 70 йиллиги муносабати билан унга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони, 2001 йилда эса Ватан олдидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб, унга «Буюк хизматлари учун» ордени берилган.
Тарихий мавзудаги асарлари билан эл-юрт оғзига тушган Миркарим Осим 1907-йили Тошкентда, зиёли оиласида дунёга келган. 1917-1920 йилларда «Шамс ул-урфон» номли бошланғич мактабда ўқиган. 1921-1924 йилларда эса Наримонов номидаги таълим ва тарбия техникумида таҳсил кўрган.
1926 йилдан Москва Давлат педагогика институтининг тарих-иқтисод факультетида ўқиб, уни 1930 йилда тугатган. Сўнг Самарқанддаги ўқитувчилар тайёрлаш курсида, 1932 йилдан эса Ўзбекистон Маориф халқ комиссарлиги қошидаги Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида ишлаган.
Миркарим Осим ўз фаолиятини шеърлар ёзиш билан бошлади. Тарих фанидан қўлланма, тавсия, дарсликлар яратди. 1940 йилдан Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи «Астробод», «Алишер Навоий ва Дарвешали», «Бадарға», «Навоийнинг хислатлари», «Улуғбек ва Навоий» сингари тарихий қисса ва ҳикоялар ёза бошлади.
Адиб бутун умри мобайнида тарихий қиссалар ёзиш билан машғул бўлиб, янги-янги авлодларни тарихий ўтмиш ва унинг машҳур кишиларига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаб, ватанпарварлик, инсонпарварлик ғояларини улуғлади.
Миркарим Осим 40-йилларда Сталин қатағонининг бегуноҳ қурбонларидан бири бўлиб, кўп йиллар давомида шўро тузумининг жабр-жафоларини чекди.
50-йилларда ватанига қайтган санъаткор тарихий асарлар ёзишда давом этади. Нашриётларда муҳаррир бўлиб ишлайди.
Миркарим Осим тарихнавис адиблар орасида тарих ҳақиқатини бузмай, уни қайта бадиий жонлантириши билан ажралиб туради. Унинг асарлари тарихнавис адибларнинг кейинги авлоди учун адабий мактаб вазифасини ўтайди.
Адибнинг 70 йиллиги муносабати билан унга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.
Миркарим Осим 1984 йилда вафот этган.
2001 йилда эса Ватан олдидаги унутилмас хизматларини инобатга олиб, унга «Буюк хизматлари учун» ордени берилди.

широқ
Миркарим Осим
ШИРОҚ

Ёз бошланиб, Яксарт бўйидаги чўлларда ўтлар қовжирай бошлади. Бу ерларда яшовчи шак қабилалари серўт яйловларга кўчиш тараддудига тушишди. Янги ерларга кўчиш чорвачилар учун бир байрамдек эди. Улар баҳор мавсумида яшаб ўрганиб қолган ерларини ташлаб кетиш олдидан бир-бирлариникига қўноқ бўлиб борар, доривор ўтларни еб семирган бияларнинг сутидан тайёрланган ўткир қимизларни ичиб маст бўлган йигитлар қизлар билан лапар айтишар, вақтичоқлик қилишарди. Бироқ бу сафар одамларнинг кўнглига қил сиғмас, ўтловлардан на қўшиқ товуши ва на қизларнинг хушчақчақ кулгиси эшитиларди. (Давомини ўқинг)

Хуршид Даврон
МИРКАРИМ ОСИМ ЁДИ

…Сўнгги дам кўзига
Кўринди бирдан
Олис-олисларга сингиб кетган йўл
Ва қабоғини ёпди эҳтиром билан
Ғойибдан қанотдек пайдо бўлган қўл.

…Миркарим Осимни
Хор этган дамлар
Билдикми дилимиз хор бўлганини,
Тунлари кўксини
Тилганда ғамлар
Бир оғиз овунчга зор бўлганини?!

Қибланамо бўлиб
Ҳотиф туйғулар
Юрагини олиб кетаркан йироқ,
Йилларнинг кўксини
Босган уйқулар
Узра Тарих ёқиб қўярди чироқ.

Ҳасратлар чулғаса
Куйгич кўксини
Тунлари Тўмарис келиб овутди.
Оҳ тортса, Навоий артди кўзини,
Инолчиқ совути дилин совутди.

Боғларни зулумот
Қуршаб олган чоқ
Жўнарди – сезмасдан буни тириклар.
Уни қўриқларди тунлари Широқ,
Уни қўриқларди Темурмаликлар.

Куйиб кул бўлмаган
Ўтрор тошини
Қўлига оларкан ўйга ботарди
Ва секин томизиб
Кўзин ёшини
Тошдаги ҳикматни у уйғотарди.

Кекса Ўкуз узра
Сузган булутлар
Ичра жанг қиларкан зулмат ила нур,
Карвон йўлларидан ўтиб борарди
Манглайига тушиб фалакдан шуур.

Аммо қуёш чиқиб
Оқарганда тун –
У яна қайтарди, ҳорғин қайтарди.
Юрарди гапдонлар
Ичра худди гунг,
Ҳамдарди бўлмаса кимга айтарди?!

Кимгаям айтарди
Ҳамма кар бўлса
Уқмаса мозийнинг муқаддас куйин
…Бу қандай ватанким,
Одамни фақат
Кимлигин англаймиз ўлгандан кейин…

1988

линия

18 август — Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров (1912-1995) таваллудининг 100 йиллиги

линия

ахмаров

Чингиз Аҳмаров

АҲМАРОВ Чингиз Габдураҳмонович (1912.18.8, Троицк ш., ҳоз. Челябинск вилояти — 1995.13.5, Тошкент) — мону­менталист рассом, Ўзбекистон халқрас-соми (1964). Ижодида Шарқ миниатю-раси анъаналарини давом эттириб, миллий мусаввир-лик мактабини яратди. Пермь ба­диий техникумида (1927-30), В. Су­риков номидаги Москва бадиий ин-тида (1935-42) таълим олган. А. узбек тасвирий санъатининг миллий ўзига хослиги бо-расида халқнинг бой ва гўзал бадиий меросининг илғор анъаналарини ҳоз. за-мон санъатига ижодий сингдиришда фаол хизмат қилди. Асарларида ижод-корлик руҳи б-н яшаётган замондош-ларининг гўзал ва ёқимтой, табиати мураккаб ва нафис қиёфалари тасвир-ланади. Ижодини 30- й.ларда дастгоҳ рассомлиги ва графика соҳасида асар-лар яратиш б-н бошлаган (Ш. Сулай-моннинг «Ли Чу» китобини безаган, 1934; «Муштум», «Машъала» жур.лари учун расмлар чизган; «Киз портрети», «Бола портрети», «Акам портрети» ва б.). 2- жаҳон уруши йилларида ватанпар-варлик руҳидаги асарларни яратди («Ўзбекистон қиличи» триптихи, 1942). Дастлаб Навоий театри фойесига На­воий «Хамса»си мавзулари асосида ма­ҳобатли деворий расмларни (1944 — 47) ишлади. Шудаврдан бошлаб Шарқмав-зуи А. ижодидан кенг ўрин олди. Козон опера ва балет театри (1959), Навоий номидаги Адабиёт музейи (1968), Бе-руний номидаги Шарқшунослик ин-ти (1968 — 69), Самарқанддаги Улуғбек ме­мориал музейи (1964), «Юлдуз» ресто-рани (1970), Ҳамза номидаги Санъат-шунослик ин-ти (1980) ва б. биноларга (ҳаммаси ҳам алебастрга темпера б-н) деворий расмларни чизди. 50- йлардан кўп қиррали ижодкор сифатида кўзга ташланди: портретлар (М. Турғунбоева, 1952; рассом Р. Темуров, 1961; шоира Зулфия. 1965; Ҳалима Носирова, «Ёш Навоий», 1968). театр спектакллари ва кинофильмларга чизгилар (М. Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» фожиасига, Ҳамза театри, 1964; «Улуғбек юлдузи», «Икки дил достони» фильмларига), ки-тоб безаклари (Ойбекниыг «Навоий» ро-мани, 1951; «Равшан» эпоси, 1958 ва б.), маиший лавҳ&пар («Бухороча рақс», «Хоразмча рақс», «Хуш келибсиз», ҳам-маси ҳам 1971), расмлар («Индонезия таассуротлари» туркуми, 1964), амалий санъат буюмлари учун чизгилар (чин-ни лаганлар учун расмлар, 60 — 70-й.лар) ҳам яратди. Тошкент метропо-литенининг «Алишер Навоий» бекати, Амалий санъат музейи биноси девор-ларига ишлаган асарлари (80 — 90-й.лар) ҳам жозибалидир. Сўнгги йил-ларда «Амир Темур ва Бибихоним», «Амир Темур ва дарвиш», «Амир Темур ва Боязид» каби асарларини яратди (1992 — 95). Асарлари Узбекистан санъат музейида, Амалий санъат музейида, Навоий номидаги Адабиёт музейида, Қўқон адабиёт музейида ва б. музей-ларда сақланади. Ҳамза номидаги Ўзбе-кистон Давлат мукофоти лауреати (1968).

ЧИНГИЗ АХМАРОВ АСАРЛАРИДАН НАМУНАЛАР

Image

Image

Image

Image

Image

Image
Чингиз Ахмаровнинг рафиқаси илк ўзбек аёл рассоми Шамсирўй  Ҳасанова

(Tashriflar: umumiy 1 112, bugungi 1)

Izoh qoldiring