2013 yil fevral oyida nishonlanadigan madaniyat,san’at va adabiyot sohasidagi muhim sanalar.

sana

    Эътиборингизга 2013 йилнинг февраль ойида нишонланадиган маданият,санъат ва адабиёт соҳасидаги муҳим саналар тақвимини ҳавола этмоқдамиз. «Беайб Парвардигор»,деганларидек ушбу тақвимда йўл қўйилган хато ва камчиликларга кўзингиз тушса,бизга хабар беринг.

001

2013  ЙИЛ ФЕВРАЛЬ ОЙИДА НИШОНЛАНАДИГАН МАДАНИЯТ,САНЪАТ ВА АДАБИЁТ СОҲАСИДАГИ МУҲИМ САНАЛАР

 ФЕВРАЛЬ

3 февраль — Машҳур ўзбек адиби Тоғай Мурод (1948–2003) таваллуди куни
5 февраль — Таниқли шоир Турсун Али (1952) таваллуди куни
9  февраль – Таниқли ўзбек шоираси Қутлибека Раҳимбоева таваллуди куни
9  февраль – Буюк ўзбек шоири,мутафаккири, давлат арбоби ва туркий оламнинг буюк сиймоси Ҳазрат Мир Алишер Навоий (1441-1501) таваллуди куни.
10  февраль – Таниқли ўзбек шоири Ҳусниддин Шарипов ( 1933) таваллудига 80 йил тўлади.
10 февраль — Буюк рус шоири А. С. Пушкин  (1799 — 1837)  хотираси куни
14 февраль – Буюк ўзбек шоири,шонли давлат арбоби, беқиёс тарихчи олим, шоир ва таржимон, ўзбек мумтоз адабиёти вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур (Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483) таваллудининг 530 йиллиги.
 14  февраль – Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон ( 1943)  таваллудига 70 йил тўлади.
 15  февраль – Таниқли ўзбек шоираси Саида Зуннунова  (1926-1977)  таваллуди куни.
 15  февраль – Ўзбекистон халқ шоири  Тўра Сулаймон (1934-2005)  таваллуди куни.
18 февраль — Буюк давлат арбоби ва тенгсиз ҳарбий саркарда Амир Темур хотираси куни ( 1405 йилнинг 18 февралида Ўтрор шаҳрида вафот этган).
20  февраль – Ўзбекистон халқ ҳофизи Болтабой Ражабов таваллудига 135 йил тўлади. (1878)
20  февраль — Таниқли шоир Матназар Абдулҳаким (1948-2010) таваллуди куни.
22  февраль – Таниқли шоир Азим Суюн таваллудининг (1948) 65 йиллиги.
25 февраль – Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси Назира Аҳмедова (1913) таваллудининг 100 йиллиги.
 25 февраль – Истеъдодли ёзувчи Собир  Ўнар (1964)  таваллуди куни.
26 февраль – Шоир ва таржимон бўлган  Мирза Кенжабек (1956)  таваллуди куни.
29 февраль – Истеъдодли ёзувчи Абдуқаюм  Йўлдош (1962)  таваллуди куни.

(Tashriflar: umumiy 62, bugungi 1)

Izoh qoldiring