2014 yil iyul oyidagi madaniyat,san’at va adabiyot sohasida sanalar taqvimi.

21

   Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ҳақ билан ботилни ажратувчи очиқ оятлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Рамазон ойи ҳар доим ойларнинг султони, саййиди, энг яхшиси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолаверади. Рамазон ойи рўза, таровиҳ ва тиловат ойи бўлиб, унинг рўзасини тутиш фарз, таровиҳ намозини ўқиш суннат, Қуръони каримни хатм қилиш эса фазилатдир. Рамазон ойи ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик кўрсатиладиган, инсонлар бир-бирлари ҳақида қайғуриб, хато-камчиликларини кечирадиган ойдир.

РАМАЗОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
0111

Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ҳақ билан ботилни ажратувчи очиқ оятлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.
Рамазон ойи ҳар доим ойларнинг султони, саййиди, энг яхшиси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолаверади.
Рамазон ойи рўза, таровиҳ ва тиловат ойи бўлиб, унинг рўзасини тутиш фарз, таровиҳ намозини ўқиш суннат, Қуръони каримни хатм қилиш эса фазилатдир.

Рамазон шундай қадрли ва ғанимат ойдирки, унда тутилган рўзанинг савобини бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.

Рамазон ойида жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам қопқалари ёпилади, итоатсиз жин-шайтонлар занжирлар билан боғланади.

Рамазон ойи гуноҳлар мағфират қилинадиган, раҳм-шафқат кўрсатиладиган ва дўзахдан озод қилинадиган ойдир.

Рамазон ойи Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини бажаришда, қайтариқларидан қайтишда ва синов-имтиҳонга учраганда сабр-тоқатли ва чидамли бўлишни ўрганадиган ойдир.

Рамазон ойи ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик кўрсатиладиган, инсонлар бир-бирлари ҳақида қайғуриб, хато-камчиликларини кечирадиган ойдир.

Рамазон ойи хайрли ишларда ҳамкорлик қилинадиган, мусулмонлар бир-бирини қўллайдиган ойдир.

Рамазон тенглик ойи бўлиб, бу ойда қариялар зиёрат қилинади, беморлардан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилади, мусибатзада инсонлардан кўнгил сўралади ва етимлар овутилиб, юпатилади.

Рамазон ютуқлар ойи бўлиб, улкан савоблар қўлга киритилади ҳамда нафс ва шайтонлар мағлуб этилади.

Рамазон ойида мусулмонларнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабалари юқори кўтарилади, хайрли ишларининг мукофотлари кўпайтирилади ва кичик гуноҳ ишлари кечирилади.

Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан бирида Қадр кечаси яширилган бўлиб, у Қадр кечаси бўлмаган қамарий минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, демак у кўп маҳрум бўлибди.

Барчамизга Рамазон ойи муборак бўлсин. Рўзасини тутишда, таровиҳ намозларини ўқишда, Қуръони каримни хатм қилишда ва бошқа хайрли ишларни адо этишда Аллоҳ таоло муваффақиятлар ато этсин. Бу ишларни ихлос ила бажариб тақво ҳосил қилган кишиларга хушхабар ёр бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кириб келиши билан саҳобаларини муборакбод қилар ва бу ойнинг фазилатларини баён этар эдилар, токи бу ойга тайёр бўлсинлар ва бу фурсатдан фойдалансинлар.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига хушхабар қилиб, айтардилар: “Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ сизга унинг рўзасини тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилур, жаҳаннам қопқалари ёпилур, итоатсиз жин-шайтонлар занжирбанд қилинур. Бу ойда бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, демак у маҳрум бўлибди”[1].

Уламоларимиз бу ҳадисни инсонлар бир-бирларини Рамазон ойи билан муборакбод этишларига асос бўлади, дейишади. Нима учун бир-бирларини табриклашмасин, ахир бу ойда жаннат дарвозалари очилса, жаҳаннам қопқалари ёпилса, итоатсиз жин-шайтонлар занжирбанд қилинса, минг ойдан яхшироқ Қадр кечаси бўлса ва ҳоказо…

Бошқа бир ҳадисда[2]: “Бир нидо қилувчи: “Эй яхшилик талабгори, савоб ишларга кириш! Эй ёмонлик талабгори, гуноҳ ишлардан тийил!”, деб нидо қилиб туради. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган бандалари бор бўлиб, (Рамазоннинг) ҳар кечаси шундоқ бўлур”, дейилган яъни, аввалдан дўзахга тушишга лойиқ бўлиб қолган бандалардан баъзилари Рамазони шариф туфайли Аллоҳ томонидан кечирилиб, дўзахдан озод қилинурлар.

Бу ва бошқа ҳадислар асосида Рамазон ойининг баъзи хусусиятлари ва фазилатлари ҳақида тўхталамиз:

Бу ойда жаннат дарвозалари очилади ва жаҳаннам эшиклари ёпилади, чунки бу ойда жаннатга кириш учун сабаб бўлган хайрли ишлар ва солиҳ амаллар кўпроқ бажарилади, дўзахга кириш учун сабаб бўлган гуноҳ-маъсиятлар ва ярамас, жирканч, уятли ишлар камроқ содир этилади. Жаннат дарвозалари мусулмонларни хайрли ишларга шошилишга тарғиб қилиб ҳам очилади. Дўзах эшиклари эса, гуноҳлардан қайтган, истиғфор айтган, афсус-надомат чеккан, қайта қилмасликка ният қилган ҳолда тавба қилишга тарғиб қилиб ёпилади. Натижада, бу ойда вафот этган ва руҳи дўзахга маҳкум қилинган кимсалар, бу ойнинг шарофати ила шу ойнинг охиригача дўзахга киритилмай туради. Жаннатнинг барча дарвозалари очилиши Рамазон ойида ер юзига Аллоҳнинг раҳмати кўп нозил бўлишига ҳам ишорадир.

Бу ойда итоатсиз жин-шайтонлар занжирлар билан боғлаб қўйилади, қўл-оёқларига кишанлар солинади, натижада, инсонларни васваса қилишолмайди, ғаразли мақсадларига етишолмайдилар. Бу Аллоҳнинг бандаларига нисбатан меҳрибонлиги ва лутфу инояти бўлиб, У Зот уларга ўз нафсларидан ғолиб бўлишларига ёрдам беради ва итоатсиз жин-шайтонларнинг макр-ҳийлаларидан асрайди.

Рамазон ойларининг шарофати ила мўмин бандаларнинг кичкина гуноҳлари ўз-ўзидан кечириб юборилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар катта гуноҳлардан сақланиб юрилса, беш вақт намоз, жума намози ўзидан кейинги жума намозигача, Рамазон келгуси Рамазон ойигача ўртада қилинган гуноҳлар учун каффорот бўлади”[3], деганлар.

Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан бирида Қадр кечаси яширилган бўлиб, у Қадр кечаси бўлмаган қамарий минг ойдан яхшироқдир. Саҳиҳ ҳадисларда Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунларининг тоқ кечаларидан бирида экани баён қилинган. “Аржаҳ (ҳақиқатга энг яқин) қавлга биноан, Қадр кечаси ҳар йили мазкур тоқ кечаларда биридан-бирига кўчиб юради”[4]. “Уламоларимиз Қадр кечаси бир йил у кечада, бир йил бу кечада бўлиб, кўчиб юради, деган фикрни айтганлар”[5].

Мана шу бир кечада бажарилган ибодат саксон уч йилдан кўпроқ муддат ичида қилинган ибодатга тенг бўлади. Бир кеча! Аниқроғи, таровиҳ намозидан қайтганингиздан кейин саҳарликкача бор-йўғи тўрт соатлик кеча. Агар сиз бу муборак кечани тоат ва ибодатда ўтказсангиз, гўё сиз бу тоат-ибодатни саксон уч йилдан кўпроқ вақт давомида тинмай бажараётгандек бўласиз.

Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор”, деганлар[6]. Агар бу дуо рўза пайтида айниқса, ифтордан салгина олдин қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”[7].

Рамазон Қуръон тиловати, зикр ва истиғфор ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда Қуръонни тўлиқ Жаброил алайҳиссалом назоратларидан ўтказиб олар эдилар. Вафот топадиган йилларида эса, Қуръонни бу улуғ фариштадан икки марта ўтказиб олганлар. У зот Рамазон ойида Қуръон тиловатини кучайтириб, тунги намоздаги қироатларни узайтирардилар. Ўтган солиҳларимиз ҳам бу ойда Қуръонни бир неча бор хатм қилиб чиқишарди.

Бу ой хайр-эҳсон ойидир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда бошқа ойларга қараганда янада сахийроқ бўлиб кетардилар. Абдуллоҳ ибн Аббос айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг саховатлиси эдилар. Рамазон ойида янада саховатлироқ бўлиб кетардилар[8].

Бу ойнинг хусусиятларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир: “Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”[9].

Бу ой тунги намозлар ва нафл ибодатлар ойи ҳамдир. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказиб чиқардилар. Қачон ойнинг охирги ўн куни келса, оила аъзоларини ва намозга кучи етадиган катта-ю кичикни уйғотардилар”[10]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда ўқийдиган нафл ибодатларини Рамазонда масжидга чиқиб, жамоат кўз ўнгида уч кун мобайнида ўқиганлари У зотнинг бу ойдаги тунги намозларга кучли эътибор қаратганларидан дарак беради. Саҳобалар бу ойда У зотнинг нафл намозларга бўлган эътиборларини кўриб, уни ўзларига доимий одат қилиб олганлар. Бу яхши одат ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Рамазон ойидаги тунги намозлар фиқҳ истилоҳида “таровиҳ” дейилади. Бу намозни ўқиш барча муслим ва муслималар учун суннат ҳисобланади. Мусулмонлар ғофил қолиб, бу намозни ўтказиб юбормасликлари керак. Чунки Рамазондаги нафл намозлар учун бериладиган улуғ савоблар бошқа ойларда берилмайди.

Рамазон ойида қилинган умранинг савоби ҳаж савобига тенг, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилинган ҳажнинг савобига тенгдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазондаги умра ҳажга тенг”[11], “Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажнинг савобига тенгдир”[12], дея марҳамат қилганлар.

Булар Рамазон ойининг айрим хусусиятлари ва фазилатларидир. Демак, Рамазони шариф ҳар бир мусулмон банда учун улкан савоблар топиб қолиш, дўзахдан озод бўлиб олиш учун жуда ҳам қулай фурсат экан. Шунинг учун ҳам бу ойнинг келишидан хурсанд бўлишимиз, яхши кутиб олишимиз ва бу фурсатдан ҳар биримиз унумли фойдаланиб қолишимиз даркор. Бунинг учун эса, бу муборак ойнинг рўзасини ихлос билан тутиб, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва яхшиликлар қилиб қолишимиз керак.

Ўтган баъзи азизларимиз Рамазондан олдин олти ой давомида Аллоҳдан Рамазон ойига етказишини сўраб дуо қилардилар, сўнг яна олти ой давомида ҳусни қабул қилишини сўраб, дуо қилардилар[13]. Зеро улар Рамазон ойидаги хайр-барака, улкан савоб, мўл-кўл ажр-мукофот, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш каби имтиёзлардан хабардор эдилар.

Аллоҳ бизларга ҳам уларнинг йўлларини берсин, омийн.

Абдул Азим Зиёуддин

[1] Аҳмад ибн Ҳанбал, Насоий, Байҳақий, Ибн Абу Шайба ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳлар ривояти, исноди саҳиҳ.
[2] Имом Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривояти.
[3] Имом Муслим ривояти.
[4] Аҳмад ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул Борий шарҳу саҳиҳил Бухорий”.
[5] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Ҳадис ва Ҳаёт”, 9-жуз, 159-бет.
[6] Имом Аҳмад, Баззор ва бошқалар ривояти. Муҳаддис Шуъайб Арнаут: “Бу ҳадиснинг исноди Бухорий ва Муслим шартларига кўра саҳиҳдир”, деган.
[7] Ибн Можа, Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Байҳақий, Ибн Ҳиббон, Таёлисий, Ибн Хузайма ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳлар ривояти. Имом Термизий бу ҳадисни “ҳасан”, деган.
[8] Байҳақий ва Ҳокимлар ривояти. “Ал мустадрак ъалас саҳиҳайн би таълиқиз Заҳабий” китобида: “Бу ҳадис Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир”, дейилган.
[9] Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти.
[10] Муслим ривояти.
[11] Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти.
[12] Абу Довуд, Байҳақий, Табароний, Ибн Хузайма ва Ҳокимлар ривояти. Ҳоким: “Бу ҳадис Бухорий ва Муслимларнинг шартига кўра саҳиҳдир”, деган.
[13] Шайх Али ибн Нойиф Шаҳҳуд, “Мавсуъатул хутабил минбария”, “Мавсуъа ад-дийну ан-насийҳату” ва “Мавсуъатул буҳуси вал мақолотил илмия”.

015

2014 ЙИЛДА АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ СОҲАСИДА НИШОНЛАНАДИГАН МУҲИМ САНАЛАР
09

— Ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаси Абдулла Қодирий ( 1894 — 1938) таваллудининг 120 йиллиги
— Шоир ,ёзувчи, педагог Ҳ.Ҳ.Ниёзий ( 1889 – 1929) таваллудининг 125 йиллиги;
— Маърифатпарвар шоир Муҳаммадшариф Сўфизода ( 1869 -1937) таваллудининг 145 йиллиги;
— Адабиётшунос олим Нажмиддин Комилов ( 1939 -2012) таваллудининг 75 йиллиги;
— Адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев ( 1949) таваллудининг 65 йиллиги;

— Шарқнинг машҳур адиби, файласуф ва шоир Мирзо Абдулқодир Бедил (1644 – 1721) таваллудининг 370 йиллиги;
— Машҳур шоир ва олим Муҳаммадризо Огаҳий ( 1809 -1874) таваллудининг 205 йиллиги;
— Педагог, шоир, файласуф Саидаҳмад Сиддиқий—Ажзий ( 1864 -1927) таваллудининг 150 йиллиги;
— Адабиётимизнинг йирик намояндаси Аваз Ўтар ( 1884 – 1919) таваллудининг 130 йиллиги;
— Жадидчилик ҳаракатининг сардафтари Маҳмудхўжа Беҳбудий ( 1874 -1919) таваллудининг 140 йиллиги;

— Буюк ўзбек олими ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай –Улуғбек ( 1394 -1449) таваллудининг 620 йиллиги;
— Мутафаккир, аллома Абдураҳмон Жомий ( 1414 – 1492) таваллудининг 600 йиллиги;
— Шоир, журналист Боту ( тахаллуси; асл исми Маҳмуд Ҳодиев) ( 1904 — 1938) таваллудининг 110 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Болтаев Абдурауф ( 1909 – 1978) таваллудининг 105 йиллиги;
— Рус ёзувчиси Николай Васильевич Гоголь ( 1809 – 1852) таваллудининг 205 йиллиги;

— Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубова ( 1909 -1987) таваллудининг 105 йиллиги;
— Ўзбек кинорежиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Комил Ёрматов ( 1904 – 1978) таваллудининг 110 йиллиги;
— Хор дирижёри, композитор, Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов ( 1939) таваллудининг 75 йиллиги;
— Адабиётшунос олим, файласуф, публицист Воҳид Зоҳидов ( 1914 – 1983) таваллудининг 100 йиллиги;
— Тошкент Ислом Университети ( 1999) ташкил топганига 15 йил тўлади;

— Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Юлдуз Исматова таваллудининг 70 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Марьям Ихтиёрова ( 1939) таваллудининг 75 йиллиги;
— Туркманистон халқ ёзувчиси Берди Кербобоев ( 1894 – 1974) таваллудининг 120 йиллиги;
— Америка ёзувчиси Жеймс Фенимор Купер ( 1789 – 1851) таваллудининг 225 йиллиги;
— Рус шоири Михаил Юрьевич Лермонтов ( 1814 – 1841) таваллудининг 200 йиллиги;

— Ёзувчи ва жамоат арбоби Мурод Муҳаммад Дўст ( 1949) таваллудининг 65 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф (1954 – 2001) таваллудининг 60 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов ( 1949) таваллудининг 65 йиллиги;
— Рус ёзувчиси Владимир Владимирович Набоков ( 1899 – 1977) таваллудининг 115 йиллиги;
— Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри ( 1929) ташкил топганига 85 йил тўлади.

— Ўзбекистон халқ артисти Ойдин Норбоева ( 1944) таваллудининг 70 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Ҳожиакбар Нурматов ( 1944- 2007) таваллудининг 70 йиллиги;
— Рус ёзувчиси Александр Сергеевич Пушкин ( 1799 – 1837) таваллудининг 215 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззоқова ( 1964) таваллудининг 50 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Зайнаб Садриева ( 1914 – 1991) таваллудининг 100 йиллиги;

— Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқов ( 1904 – 1963) таваллудининг 110 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков ( 1934 – 1994) таваллудининг 80 йиллиги;
— Композитор,этнограф, педагог Виктор Успенский ( 1879 — 1949) таваллудининг 135 йиллиги;
— Кинорежиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Латиф Файзиев ( 1929 – 1994) таваллудининг 85 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ шоири Александр Аркадьевич Файнберг ( 1939) таваллудининг 75 йиллиги;

— “Фан” – Ўзбекистон ФА сининг илмий нашриёти (1934) ташкил топганига 80 йил тўлади;
— Тараққийпарвар шоир, мутафаккир Фурқат ( тахаллуси; асл исми –шарифи Зокиржон Мулло Холмуҳаммад ўғли) ( 1859 – 1909) таваллудининг 155 йиллиги;
— Америкалик ёзувчи Эрнест Хемингуэй ( 1899 – 1961) таваллудининг 115 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Отажон Худойшукуров ( 1944 – 1994) таваллудининг 70 йиллиги;

— Шоир, таржимон Чустий ( 1904 -1983) таваллудининг 110 йиллиги;
— Адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов ( 1929- 2005 ) таваллудининг 85 йиллиги;
— Инглиз драматурги ва шоири Уильям Шекспир ( 1564 – 1616) таваллудининг 450 йиллиги;
— Немис шоири, драматург, тарихчи Иоганн Шиллер ( 1759 — 1805) таваллудининг 255 йиллиги;

— Рус ёзувчиси, кинорежиссер Василий Макарович Шукшин ( 1929 – 1974) таваллудининг 85 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ шоири Иброим Юсупов ( 1929 ) таваллудининг 85 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Юсуфжон қизиқ Шакаржонов ( 1869 – 1959) таваллудининг 145 йиллиги;
— Шоир, драматург, публицист ва жамоат арбоби Комил Яшин ( 1909 – 1997) таваллудининг 105 йиллиги;
— Украин шоири ва рассоми Тарас Григорьевич Шевченко ( 1814 – 1861) таваллудининг 200 йиллиги;

— Рус ёзувчиси Михаил Александрович Шолохов ( 1905 – 1984) таваллудининг 110 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов ( 1929 — 2010) таваллудининг 85 йиллиги ;
— Ўзбек киносининг асосчиси, кинорежиссёр Наби Ғаниев (1904 – 1953) таваллудининг 110 йиллиги;
— Шоир ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ( 1909.12.12. – 1944) таваллудининг 105 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом ( 1919.25.4. — 2005) таваллудининг 95 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Манзура Ҳамидова ( 1914.8.3- 1998) таваллудининг 100 йиллиги;
— Ўзбекистон халқ артисти Замира Ҳидоятова ( 1909 – 5.1. – 1998) таваллудининг 105 йиллиги.

 

ИЮЛЬ
09

1 июль — Халқаро меъморлар куни. (1985)
1 июль – Болалар ёзувчиси Латиф Маҳмудов (1933) таваллуд топган кун.
2 июль – Шоира Гулбаҳор Саид Ғани таваллуд топган кун.
3 июль – Ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат (1941) таваллуд топган кун.
6 июль – Шоир Шукур Қурбон (1951) таваллуд топган кун.
7 июль — Таниқли ўзбек ёзувчиси Нормурод Нарзуллаев (1934-2006) таваллудининг 80 йиллиги.
10 июль – Адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев (1958) таваллуд топган кун.
12 июль — Атоқли маърифатпарвар Абдулла Авлоний (1878-1934) таваллуд топган кун.
12 июль — Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат (1886-1938) таваллуд топган кун.
15 июль – Шоир, Пўлкан шоир сулоласининг учинчи вакили — Амирқул Пўлкан (1948-1982) таваллуд топган кун.
15 июль – Шоир Усмон Қўчқор ( 1953) таваллуд топган кун.
16 июль – Шоир ва адиб Омон Мухтор ( 1941-2013) таваллуд топган кун.
17 июль – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов (1937-2005) таваллуд топган кун.
20-21 июл — Имом ал-Бухорий куни.
20 июль — Бутунжаҳон шахмат куни.
20 июль — Ўзбекистон халқ артисти,машҳур ҳофиз Комилжон Отаниёзов (1917-1975) таваллуд топган кун.
20 июль — Шоир Эшқобил Шукур (1962) таваллуд топган кун.
25 июль — Композитор Манас Левиев (1912-1990) таваллуд топган кун.
26 июль — Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов (1921-2008) таваллуд топган кун.
27 июль – Шоир Вафо Файзуллоҳ ( 1963)таваллуд топган кун.
28 июль — Рус ёзувчиси ва маърифатпарвари Л. Н. Толстой (1828-1910) таваллуд топган кун.

015

2014 YILDA ADABIYOT, SAN’AT VA MADANIYAT SOHASIDA NISHONLANADIGAN MUHIM SANALAR
09

— O’zbek adabiyotining yorqin namoyandasi Abdulla Qodiriy ( 1894 — 1938) tavalludining 120 yilligi
— Shoir ,yozuvchi, pedagog H.H.Niyoziy ( 1889 – 1929) tavalludining 125 yilligi;
— Ma’rifatparvar shoir Muhammadsharif So’fizoda ( 1869 -1937) tavalludining 145 yilligi;
— Adabiyotshunos olim Najmiddin Komilov ( 1939 -2012) tavalludining 75 yilligi;
— Adabiyotshunos olim Qozoqboy Yo’ldoshev ( 1949) tavalludining 65 yilligi;

— Sharqning mashhur adibi, faylasuf va shoir Mirzo Abdulqodir Bedil (1644 – 1721) tavalludining 370 yilligi;
— Mashhur shoir va olim Muhammadrizo Ogahiy ( 1809 -1874) tavalludining 205 yilligi;
— Pedagog, shoir, faylasuf Saidahmad Siddiqiy—Ajziy ( 1864 -1927) tavalludining 150 yilligi;
— Adabiyotimizning yirik namoyandasi Avaz O’tar ( 1884 – 1919) tavalludining 130 yilligi;
— Jadidchilik harakatining sardaftari Mahmudxo’ja Behbudiy ( 1874 -1919) tavalludining 140 yilligi;

— Buyuk o’zbek olimi va davlat arbobi Muhammad Tarag’ay –Ulug’bek ( 1394 -1449) tavalludining 620 yilligi;
— Mutafakkir, alloma Abdurahmon Jomiy ( 1414 – 1492) tavalludining 600 yilligi;
— Shoir, jurnalist Botu ( taxallusi; asl ismi Mahmud Hodiev) ( 1904 — 1938) tavalludining 110 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Boltaev Abdurauf ( 1909 – 1978) tavalludining 105 yilligi;
— Rus yozuvchisi Nikolay Vasil`evich Gogol` ( 1809 – 1852) tavalludining 205 yilligi;

— O’zbekiston xalq artisti Maryam Yoqubova ( 1909 -1987) tavalludining 105 yilligi;
— O’zbek kinorejissyori, O’zbekiston xalq artisti Komil Yormatov ( 1904 – 1978) tavalludining 110 yilligi;
— Xor dirijyori, kompozitor, O’zbekiston xalq artisti Shermat Yormatov ( 1939) tavalludining 75 yilligi;
— Adabiyotshunos olim, faylasuf, publitsist Vohid Zohidov ( 1914 – 1983) tavalludining 100 yilligi;
— Toshkent Islom Universiteti ( 1999) tashkil topganiga 15 yil to’ladi;

— O’zbekistonda xizmat ko’rsatgan san’at arbobi Yulduz Ismatova tavalludining 70 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Mar`yam Ixtiyorova ( 1939) tavalludining 75 yilligi;
— Turkmaniston xalq yozuvchisi Berdi Kerboboev ( 1894 – 1974) tavalludining 120 yilligi;
— Amerika yozuvchisi Jeyms Fenimor Kuper ( 1789 – 1851) tavalludining 225 yilligi;
— Rus shoiri Mixail Yur`evich Lermontov ( 1814 – 1841) tavalludining 200 yilligi;

— Yozuvchi va jamoat arbobi Murod Muhammad Do’st ( 1949) tavalludining 65 yilligi;
— O’zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf (1954 – 2001) tavalludining 60 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Tesha Mo’minov ( 1949) tavalludining 65 yilligi;
— Rus yozuvchisi Vladimir Vladimirovich Nabokov ( 1899 – 1977) tavalludining 115 yilligi;
— Alisher Navoiy nomidagi davlat akademik katta teatri ( 1929) tashkil topganiga 85 yil to’ladi.

— O’zbekiston xalq artisti Oydin Norboeva ( 1944) tavalludining 70 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Hojiakbar Nurmatov ( 1944- ?) tavalludining 70 yilligi;
— Rus yozuvchisi Aleksandr Sergeevich Pushkin ( 1799 – 1837) tavalludining 215 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Muyassar Razzoqova ( 1964) tavalludining 50 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Zaynab Sadrieva ( 1914 – 1991) tavalludining 100 yilligi;

— O’zbekiston xalq xofizi Ma’murjon Uzoqov ( 1904 – 1963) tavalludining 110 yilligi;
— O’zbekiston xalq yozuvchisi O’lmas Umarbekov ( 1934 – 1994) tavalludining 80 yilligi;
— Kompozitor,etnograf, pedagog Viktor Uspenskiy ( 1879 — 1949) tavalludining 135 yilligi;
— Kinorejissyor, O’zbekiston xalq artisti Latif Fayziev ( 1929 – 1994) tavalludining 85 yilligi;
— O’zbekiston xalq shoiri Aleksandr Arkad`evich Faynberg ( 1939) tavalludining 75 yilligi;

— “Fan” – O’zbekiston FA sining ilmiy nashriyoti (1934) tashkil topganiga 80 yil to’ladi;
— Taraqqiyparvar shoir, mutafakkir Furqat ( taxallusi; asl ismi –sharifi Zokirjon Mullo Xolmuhammad o’g’li) ( 1859 – 1909) tavalludining 155 yilligi;
— Amerikalik yozuvchi Ernest Xeminguey ( 1899 – 1961) tavalludining 115 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Otajon Xudoyshukurov ( 1944 – 1994) tavalludining 70 yilligi;

— Shoir, tarjimon Chustiy ( 1904 -1983) tavalludining 110 yilligi;
— Adabiyotshunos olim, O’zbekiston Qahramoni Ozod Sharafiddinov ( 1929- 2005 ) tavalludining 85 yilligi;
— Ingliz dramaturgi va shoiri Uil`yam Shekspir ( 1564 – 1616) tavalludining 450 yilligi;
— Nemis shoiri, dramaturg, tarixchi Iogann Shiller ( 1759 — 1805) tavalludining 255 yilligi;

— Rus yozuvchisi, kinorejisser Vasiliy Makarovich Shukshin ( 1929 – 1974) tavalludining 85 yilligi;
— O’zbekiston xalq shoiri Ibroim Yusupov ( 1929 ) tavalludining 85 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Yusufjon qiziq Shakarjonov ( 1869 – 1959) tavalludining 145 yilligi;
— Shoir, dramaturg, publitsist va jamoat arbobi Komil Yashin ( 1909 – 1997) tavalludining 105 yilligi;
— Ukrain shoiri va rassomi Taras Grigor`evich Shevchenko ( 1814 – 1861) tavalludining 200 yilligi;

— Rus yozuvchisi Mixail Aleksandrovich Sholoxov ( 1905 – 1984) tavalludining 110 yilligi;
— O’zbekiston xalq yozuvchisi To’lepbergen Qayipbergenov ( 1929 — 2010) tavalludining 85 yilligi ;
— O’zbek kinosining asoschisi, kinorejissyor Nabi G’aniev (1904 – 1953) tavalludining 110 yilligi;
— Shoir va jamoat arbobi Hamid Olimjon ( 1909.12.12. – 1944) tavalludining 105 yilligi;
— O’zbekiston xalq yozuvchisi Hamid G’ulom ( 1919.25.4. — 2005) tavalludining 95 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Manzura Hamidova ( 1914.8.3- 1998) tavalludining 100 yilligi;
— O’zbekiston xalq artisti Zamira Hidoyatova ( 1909 – 5.1. – 1998) tavalludining 105 yilligi.

 

IYUN
09

1 iyul — Xalqaro me’morlar kuni. (1985)
1 iyul – Bolalar yozuvchisi Latif Mahmudov (1933) tavallud topgan kun.
2 iyul – Shoira Gulbahor Said G’ani tavallud topgan kun.
3 iyul – Yozuvchi va jurnalist Nusrat Rahmat (1941) tavallud topgan kun.
6 iyul – Shoir Shukur Qurbon (1951) tavallud topgan kun.
7 iyul — Taniqli o’zbek yozuvchisi Normurod Narzullaev (1934-2006) tavalludining 80 yilligi.
10 iyul – Adabiyotshunos olim Shuhrat Rizaev (1958) tavallud topgan kun.
12 iyul — Atoqli ma’rifatparvar Abdulla Avloniy (1878-1934) tavallud topgan kun.
12 iyul — Yirik davlat arbobi, shoir va olim, nosir va dramaturg, ma’rifatparvar Abdurauf Fitrat (1886-1938) tavallud topgan kun.
15 iyul – Shoir, Po’lkan shoir sulolasining uchinchi vakili — Amirqul Po’lkan (1948-1982) tavallud topgan kun.
15 iyul – Shoir Usmon Qo’chqor ( 1953) tavallud topgan kun.
16 iyul – Shoir va adib Omon Muxtor ( 1941-2013) tavallud topgan kun.
17 iyul – O’zbekiston xalq yozuvchisi Ne’mat Aminov (1937-2005) tavallud topgan kun.
20-21 iyul — Imom al-Buxoriy kuni.
20 iyul — Butunjahon shaxmat kuni.
20 iyul — O’zbekiston xalq artisti,mashhur hofiz Komiljon Otaniyozov (1917-1975) tavallud topgan kun.
20 iyul — Shoir Eshqobil Shukur (1962) tavallud topgan kun.
25 iyul — Kompozitor Manas Leviev (1912-1990) tavallud topgan kun.
26 iyul — O’zbekiston xalq rassomi Rahim Ahmedov (1921-2008) tavallud topgan kun.
27 iyul` – Shoir Vafo Fayzulloh ( 1963)tavallud topgan kun.
28 iyul` — Rus yozuvchisi va ma’rifatparvari L. N. Tolstoy (1828-1910) tavallud topgan kun.

P.S. Taqvim to’ldirilib boriladi. «Beayb Parvardigor»,deganlaridek ushbu taqvimda yo’l qo’yilgan xato va kamchiliklarga ko’zingiz tushsa,bizga xabar bering.

Sahifadagi Ramazon oyi fazilatlari haqidagi maqola  http://blog.islam.uz/dan olindi.

022

(Tashriflar: umumiy 322, bugungi 1)

2 izoh

  1. Hurshid aka, saytingizni O’zbek adabiyoti, san’ati va tarixini targ’ib qilish borasida bajarayotgan ishlari maqtov, tahsinga sazovor. Ustoz, alloh umringizni uzoq, rizqingizni mo’l etsin, iloyim

  2. Men Normurod Narzullayevning elektron kutubxonasini yaratmoqchiman ma’lumotlar kertak, qayerdan olsam bo’ladi?

Izoh qoldiring