Abu Rayhon Beruniy. “Javohirnoma”dan hikoyatlar

0314 сентябрь — улуғ ватандошимиз  Абу Райҳон Беруний таваллуд топган кун

    Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ
«ЖАВОҲИРНОМА»ДАН
Ҳикоятлар,ҳикматлар, рубоийлар
001

02Шарқда илк Уйғониш даврининг қомусий олимларидан бири Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний (973, 4 сентябр — 1048, 11 декабр) умумжаҳон табиий-илмий ва ижтимоий фанлар ривожига катта таъсир кўрсатган буюк ақл-заковат соҳибидир. Унинг дунёқараши Х асрнинг иккинчи ярми ва ХI асрнинг бошида Марказий Осиёда ривожланган феодализм қарор топаётган ғоят мураккаб, жўшқин воқеаларга бой тарихий вазиятда шаклланди. Биринчи устози бўлмиш Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқ уни Эвклид геометрияси ва Птолемей асарлари билан таништиради. Ибн Ироқ унга Хоразмнинг турли шаҳарларидаги мадрасаларда ва машҳур устозларидан таълим олишга яқиндан ёрдам берган. Бу ҳақда Абу Райҳон Беруний қуйидагича эслайди:

Маъмунларнинг авлодидан ул Али,
Бўлди табиб, дард кўрмади ҳеч жоним.
Сўнгги Маъмун назар солди ҳолимга,
Бошим кўкка етказди ул султоним,
Минбарларга чиқиб, ошиб мартабам,
Ўтди неъмат соясида кўп оним.
Боқди Ироқ оиласи сут билан,
Ниҳол эдим Мансур бўлди дармоним.

Шунингдек, Абу Райҳон Берунийнинг табиий-илмий ва маърифий-педагогик ҳамда психологик қарашларининг шаклланишида қомусий олимлардан Муҳаммад ал-Хоразмий (780-850), Абу Аббос Аҳмад Фарғоний (IX аср), Марвозий (IX аср), Жавҳарий (IX аср), Абу Наср Форобий (870-950), Абул Вафо Бузхоний (840-938), Абу Саид ас-Сижий (951-1024) ҳамда юнон олимларидан Фалес, Пифагор, Архимед, Гален, Гиппократ, Эвклид, Птолемей, Платон, Аристотель, ҳинд олими Брамагупта ва бошқаларнинг асарлари таълим ва тарбия мактаби вазифасини ўтади. Беруний бу олимларнинг асарларини ўқиб билиш учун ёшлигиданоқ араб, форс, юнон, санскрит, яҳудий тилларини пухта ўрганди.

Астрономия, астрология, фалсафа, математика, физика, геодезия, геология, фармакогнозия, минералогия, тарих, адабиётшунослик, таржимонлик, луғатшунослик каби соҳаларда тадқиқотлар олиб бориб, бадиий асарлар яратиб буюк самараларга эришди.Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Масъуд даврида Беруний ўзининг фалакиёт ва физикага оид машҳур “Қонуни Масъуд” асарини ёзиб, уни Масъуд номига бағишлайди. Шунингдек, олим ана шу даврда яратилган “Жойлар чегараларини аниқлаш учун турар жойларнинг масофаларини белгилаш” (“Геодезия”) асарида Қуёш ва Ойнинг тутилиш сабабларини, жойларнинг жўғрофик кенгликларини аниқлаш йўлларини тушунтириб беради. “Жавоҳирларни билиш ва умумий китоб” (“Минералогия”) асарида қимматбаҳо тош ва минералларни, уларнинг хосса ва хусусиятларини, солиштирма оғирлиги, қаттиқлик даражаси, ранги, тиниқлиги ва бошқа физик хоссаларни баён қилган. “Сайдана” (“Фармакогнозия”) асарида Беруний қадимги юнон ва ўрта аср Шарқи, Марказий Осиё, Эрон, Ҳиндистон ва араб мамлакатларининг маданият тарихини тадқиқ қилиш ишига ҳам улкан ҳисса қўшди. У 150 дан зиёд бебаҳо асарлар ёзиб қолдирди. Улардан бизгача 30 дан ортиқ асар етиб келган, холос.

04

ҲИКОЯТЛАР

ЎЗ ҚАДРИНИ БИЛГАН ЧЎРИ

Ҳорун ар-Рашидниинг чўрилари орасида биттасининг ҳусну латофатда тенги йўқ экан. Халифа чўриларга совға-салом улашган пайтларда бошқалар зўр миннатдорчилик билан қабул қилар, у эса мутлақо олмас экан. Бундан халифанинг жаҳли чиқаркан.

Бир куни у бир халта марваридни чўриларнинг олдига тўкди. Ҳамма совғага ўзини ташлади-ю, ҳалиги чўри бурилиб қарамади ҳам. Сўнг халифа хазиначидан бир халта ёқут олдириб келиб сочди. Ҳамма ўз улушини олди, чўри қиз тағин бепарволигича тураверди.

— Нега бошқалар қатори ўз улушингнн олмадинг? — деб сўради ундан халифа.
— Борди-ю, шу ердан ўзимга ёққан нарсани танласам меники бўладими? деб сўради гўзал чўри қиз.
— Майли, сенинг айтганингча бўлсин.
— Унда,— дедн қнз Ҳорун ар-Рашнднннг қўлидан тутиб,— мен сизни танладим.

Ҳорун ар-Рашид уни никоҳга олишга мажбур бўлди.

CУЛТОН ВА ТИЛАНЧИ

Султон Маумуд Ғазнавий Балхда турган пайтида ов иштиёқи билан саройдан чиқди. Бир бухоролик тиланчи унинг йўлини тўсди ва хайр-эҳсон тилаб туриб олди. Султон бунақаларни ёқтирмас эди. Ҳожибга «уни тўқмоқланглар», деб буюрди. Отга «чу» деб қамчи босганда эса қимматбаҳо узугининг ёқут кўзи тушиб қолди. Тиланчи буни кўрди ва отлиқлар тўдаси ўтиб кетгандан кейин уни ердан олиб ҳамёнига солди.

Султон саройга қайтганидан сўнггина узугининг ёқут кўзи йўқолганлигини пайқади ва ғуломларини уни қидиришга юборди. Уларга тиланчини ҳам топиб келиш буюрилди. Лекин улар тиланчини ҳам, узук кўзини ҳам ҳеч ердан тополмай қуруқ қайтдилар.

Эртаси куни султон шаҳар айлангани чиқди. Йўлда яна ўша кечаги бухоролик тиланчига рўбарў бўлди. Тиланчи султоннинг йўлини тўсиб яна хайр-эҳсон сўради.

— Бу баттолнинг бошини мажақлаб ташланглар,— деб буюрди султон ҳожибга.

Ғуломлар тиланчини йўлнинг четига судраб ўтдилар. Энди тўқмоқламоқчи бўлиб турганларида тиланчи уларнинг қўлидан қочиб чикдию ҳамёнидан ниманидир олди-да, чопиб бориб султоннинг қўлига тутқазди ва тиз чўкиб шафқат сўрай бошлади. Султон тиланчи берган тугунчани ёзиб кеча йўқолган узугининг кўзини таниди. Ғуломларга «тўхтанглар, бўлди», деб ишора қилгач, тиланчига уч юз динор оқча инъом қилиб:
— Тангри таоло сен туфайли мени садақа беришга мажбур этди; ўзимга қолса бир чақа ҳам бермаган бўлардим,— деди.

ЁҚУТ КЎЗЛИ УЗУК

Фаравалик Аҳмад ибн ал-Ҳасан ал-Язидий исмли бадавлат одам бир куни кечқурун Журжония атрофидаги қўриқхонада дўстлари билан узоқ маишат қилди. Уйига қайтгандан кейии эрталаб қараса узугинннг ёқут кўзи йўқ. Кўп қидирди, лекин тополмади. Орадан икки йил ўтгандаи кейин бир кунн кечқурун кимдир унинг дарвозасини қокди. Чиқиб қараса нотаниш бир одам. У Аҳмад ибн ал-Ҳасанга латтага ўралган бир нарсани узатиб, «фақих ал-Ихшидий ал-Хатибдан»,— деди. Соҳиб ичкарига кириб қараса бундан икки йил муқаддам кайф устида йўқотиб қўйган узугининг кўзи экан.

Аҳмад ибн ал-Ҳасан эртаси куни эрталаб фақих ал-Ихшидийникига борди ва узук кўзи қай йўсин унинг қўлига тушиб қолганини суриштирди.

Фақих унга мана буларни ҳикоя қилиб берди:
— Маълумингиз, менинг Журжония атрофида ғишт пиширадиган хумдоним бор. Бнр куни хумдан чиққан ғиштларни хизматкорлар қандай теришаётганини кузатиб турган эдим. Шу пайт бир ғишт хизматкорнинг елкасидан ерга тушиб иккига бўлиниб кетди. Ғиштнинг синган ерида бир нима кўзни қамаштирадиган даражада тобланди. Ўша ғишт парчасини олиб қарасам узук кўзи экан. Унинг бир тарафига сизнинг номингиз битилган экан.

ИНСОФСИЗ АМИР

Халифа Ҳишом ибн Абдулмаликга «Йатима» деган шаҳвор дурни олиб келиб бердилар. Халифанинг Абда исмли семиз бир хотини бўлиб, у Муавиянинт авлоди эди. Абда чўрининг ёрдамисиз ўрнидан туролмасди. Ҳишом уни рағбатлантирмоқчи бўлиб деди:
— Агар бировнинг ёрдамисиз ўрнингдан турсанг, ушбу дурни сенга ҳадя қиламан.

Абда туришга кўп ҳаракат қилди. Охири турди-ю, лекин ўзини тутолмай йиқилиб тушди. Юзи билан йиқилгани боис оғзи-бурни қонга бўялди. Ҳишом хотинини ўз қўли билан ювиб-таради ва дурни унга инъом қилди. Айтишларича, у энг олий нав дур бўлиб, оғирлиги икки ярим мисқол, баҳоси бир юз йигирма минг динор экан.

Умавия сулоласи инқирозга учрагандан кейин Аббосийлар сулоласининг асосчиси ас-Саффоҳнинт бобоси Али ибн Абдуллоҳга кимдир ўша дур Абданинг қўлида эканлигини айтиб қўйди. Али ибн Абдуллоҳ Абдани олдиртириб келди.
— Бордию мана шу дурни ва устига икки жуфт қимматбаҳо зирагимни ҳам сенга топширсам, мени ўз ҳолимга қўясанми? — деди унга Абда.
— Ҳа, бунга сўз бераман,— деди Али ибн Абдуллоҳ.

Абда унга дур билан зиракларини топширди.
— Истаган юртингни танла, яхши ўринлашишинг учун нима зарур бўлса, ҳаммасини ҳозирлатаман,— деди Али ибн Абдуллоҳ.

Абда Шомдан бир ерни танлади. Уни кўч-кўрони билап ўша ерга юбордилар. Сўнг Али ибн Абдуллоҳ буни набираси халифа ас-Саффоҳ билиб қолса тортиб олмасмикан, деб қўрқиб кампирнинг орқасидан одам юбориб уни ўлдиртирди.

Айтишларича бу дур ҳозир ал-Аҳсода кароматийлар қўлида эмиш.

ҚУТАЙБАНИНГ ҲОТАМЛИГИ

Қутайба ибн Муслим Пойкандни босиб олгач, оташпарастлар ибодатхонасидан икки дона дур топиб олди. Қоҳинлар бу дурларни қушлар олиб келиб ташлаганликларини айтишди. Қутайба дурларни Ҳажжожга бериб юборди. Дур билан бирга коҳинлардан эшитган гапларни ҳам ёзиб юборди.

Ҳажжож Қутайбага бундай деб жавоб битди:»Мактубингда айтилганларни англадим. Дурларни кўриб ҳайрон қолдим. Қушларга, айниқса, сенинг ҳотамлигингга қойил қолдим».

ҚУРУҚ ВАЪДА

Ҳорун ар-Рашид вазири Яҳъё ибн Холидга «асраб қўй», деб бир қоп қимматбаҳо дуру жавоҳирлар берди. Вазир қопни уйига олиб келиб айвонга қўйди ва ҳеч кимга индамасдан иш билан шаҳарга чиқиб кетди.

Хизматкорлардан бири эса пойлаб турган экан, уни ўғирлади. Бир вақт қоп вазирнинг эсига тушиб қайтиб келиб қараса ўрнида йўқ. Шу пайт мен унинг билан бирга эдим.

Вазир кўп куйинди, сўнг ғуломини фолбинга жўнатди. Фолбин Абу Ёқуб исмли бир кўзи ожиз одам экан. У кириб келиши билан вазир атрофдагиларга «ҳеч ким бир оғиз сўз айтмасин, ҳатто бирон кимсанинг овози чиқмасин», деб ишора қилди. Фолбин келиб супанинг бир четига ўтиргач, Яҳъё иби Холид сўз бошлади:
— Мен сендан бир нарса хусусида сўрамоқчимап, сен унинг нималигини айтиб бер.
— Биламан, сен мендан йўқолган бир нарса хусусида сўрамоқчисан, — деди фолбин унга.
— Қани айтчи,— деди вазир,— мен йўқотган нарса нима эди?

Фолбин узоқ ўйланиб, сўнг жавоб қилдн:
— Сен тансиқ нарсаларни, масалан, қимматбаҳо марварид шодаларини йўқотгансан. Улар қопда, қоп эса хумда.
— Топдинг, фолбин!— деди вазир қувончи ичига сиғмай,— Энди буёғини айт: ўша нарса ҳозир қаерда ва кимнинг қўлида?
— Хум хизматкориингда, хапдаққа кўмилган,— деб жавоб қилди фолбин.

Вазир «хайрият» деб чуқур тин олди, сўнг хизматкорларга «фалон ердаги ахлат тўкилган ўрани титиб қаранглар», деб буюрди.

Хизматкорлар ўрани эҳтиёткорлик билан очдилар ва кўмилган хумни топиб олдилар.

Вазир саркорни чақиртириб фолбинга беш минг динор мукофот беришни буюрди. «Яна сенга ўз маҳалламдан катта ҳовли-жой ҳам олиб бераман»., деб ваъда берди.
— Оқчангни оламан-у, ҳовли-жойни қўя тур,— деди фолбин мукофотга қўл узата туриб.
Вазир таажжублаиди:
— Нега?
— Чунки,— ддеди фолбин,— оқчалар накд, ҳовли-жой бўлса қуруқ ваъда.

ҚУШЧАНИНГ УЧ ПАНД-НАСИҲАТИ*

Эътиборга молик бир масалда бундай дейилган: бир одам кичик бир қушчани тутиб олди.
Қушча сўради:
— Мени нима қилмоқчисан?
— Сўйиб емоқчиман,— деди ҳалиги одам. ‘
— Мени сўйиб иима қиласан, қорнингга урвоқ ҳам бўлмайман-ку,— деди қушча ёлвориб,— яхшиси қўйиб юбор. Майли десанг сенга учта ҳикмат айтаман. Бу ҳикматлар, башарти унга амал қилсанг, ҳаётда асқотиб қолади.
— Худо шоҳид, сени албатта қўйиб юбораман, қани айт ўша ҳикматларингни.
— Биринчиси,— деди қушча,— бирон нарсани қўлдан бой берсанг, асло ўкинма; иккинчиси — топилмайдиган нарсани қидириб овора бўлма, учинчиси эса йўқ нарсага умид боғлама.
— Бу ҳикматлар менга бир тўғрам гўштдан афзалроқ, — деди ҳалиги одам ўз-ўзига ва қушчани қўйиб юборди.

Қушча «пирр» этиб учди-ю, деворга бориб қўнди ва деди:
— Э, нодон, агар мени сўйганингда фойда кўрардинг — қорнимда каптар тухумидай лаъл бор эди.

Ўша одам қилиб қўйган ишидан пушаймон бўлди ва қушчани аврай кетди:
— Кел, азизим, ёнимга қайт. Сени тоза кунжуту булоқ суви бериб парвариш қиламан.
— Энди сўйиб емаганингга ўкиняпсан,—деди қушча ҳалиги одамга,— нима, мен айтган панд-насиҳат дарров эсингдан чиқдими? Овора бўлма, энди мени ҳеч қачон тутолмайсан. Ўзим бармоқдай бўлсаму каптар тухумидай лаъл менинг қорнимга қанақасига жой бўлди экан?

Қушча шундай деди-ю, сўнг қаёқларгадир учиб кетди.

* Бу ҳикоятнниг бошқа бир муқобили ҳам учрайди ва у Абдулваҳобхўжа ўғли Пошшохожага нисбат берилади

СУВ ОСТИДАГИ ЁМБИЛАР

Суматра подшоси келган даромадни тилло ёмбисига айлантириб кўлга ташлар экаи. Уни шу кўлдаги ҳад- ҳисобсиз тимсоҳлар қўриқлашарканлар. Борди-ю, подшога олтин ёмбилардан бирортаси керак бўлиб қолса, унинг одамлари «ҳай-ҳуй» кўтаришиб, тимсоҳларни кўлнинг бир четига қуварканлар, сўнг ғаввос тушиб зарур олтинни олиб чиқар экан.
Олтинни шу тариқа сақлаш хавфсиз саналаркан, чунки унинг бир парчасини олиш учун жуда кўп одамнинг шовқин-сурони керак бўларкан-да.

ҲИКМАТЛАР
001

* * *

Инсон энг олижаноб фазилатлар соҳибидир

* * *

Яқин дўсти бор киши чинакам бахтиёр кишидир. У дўст муносиб ҳаёт тарзига эга, ёқимли хусусиятлар соҳиби бўлиши лозим. Ана шундай чин дўст ҳар бир кишида битта бўлади. Бундан ортиқ бўлмайди.

* * *

Одам ҳамиша бошқаларга яхшилик кўрсатиши керак. Агар яхшилик қилиш имконига эга бўлмаса, яхши тилаклар изҳор этсин

* * *

Ҳар бир олим ўз муҳокамасида амалиётга асосланиши, ўз тадқиқотида аниқ бўлиши, тўхтовсиз меҳнат қилиши, хатоларини қидириб тузатиши, илмда ҳақиқат учун ҳар хил уйдирма, юзакичиликка қарши кураш олиб бориши зарур.

* * *

Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришдан иборат: шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади, инсон ўз хоҳишига меҳнат туфайли эришади.

* * *

Подшоҳлик деҳқончиликсиз яшай олмайди.

* * *

Амир Исмоил Сомоний дебди: «Аждодинг шуҳратига суянма, ўзингга ўзинг шуҳрат топ». Кимда-ким қариндошлари сабабли ўзига обрў, яқинлик ахтарса ва ўтган аждодлари билан кибрланса, ўша кишининг ўзи ўлик, аждодлари эса тирик саналади.

* * *

Тенглик ҳукм сурган жойда сотқинлик, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.

* * *

Дарёларнинг доимо денгизга қуйилиши унинг сувига таъсир кўрсатмаганидек, амал ва лаззат — ҳақиқий илм олувчига таъсир кўрсата олмаслиги кера

* * *

Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишдан озод бўлмоғи  даркор

* * *

Билимлилик орқали нодонлик кўтарилади, азоб-уқубат бўлган шак-шубҳа ўрнига илм натижасида аниқлик киради.

* * *

Бизнинг мақсадимиз ўқувчи (талаба)ни толиқтириб қўймасликдир, ҳадеб бир нарсани ўқий бериш зерикарли бўлади ва тоқатни тоқ қилади. Агар ўқувчи (талаба) бир масаладан бошқа бир масалага ўтиб турса, у худди турли-туман боғ-роғларда сайр қилгандек бўлади, бир боғдан ўтар-ўтмас, бошқа боғбошланади. Киши уларнинг ҳаммасини кўргиси ва томоша қилгиси келади. Ҳар бир янги нарса кишига роҳат бағишлайди, деб беҳуда айтилмаган.

УЧ РУБОИЙ
001

Ҳинддан сўра Машриқ аро қадримни,
Мағриб мени ўқир, йўқдир армоним.
Бўлса ҳамки одамлари ғайридин,
Тан олдилар зўр шуҳрату зўр шоним.

* * *

Ким учса саъй-жаҳд қилмай шуҳратга,
Карам либосига бўлса қанча оч.
Ғафлат соясида шод ётар, аммо
Шараф кийимисиз қолар яланғоч.

* * *

Масофа туфайли айшим бузилди,
Дилимда ором йўқ, чексиздир фироқ.
Мактубинг дардимга тўтиё бўлди,
Минглаб парихондан ўша яхшироқ.

045

ABU RAYHON BERUNIY
«JAVOHIRNOMA»DAN
Hikoyatlar,hikmatlar, ruboiylar
001

  Sharqda ilk Uyg’onish davrining qomusiy olimlaridan biri Abu Rayhon Muhammad ibn Ahmad Al-Beruniy (973, 4 sentyabr — 1048, 11 dekabr) umumjahon tabiiy-ilmiy va ijtimoiy fanlar rivojiga katta ta’sir ko’rsatgan buyuk aql-zakovat sohibidir. Uning dunyoqarashi X asrning ikkinchi yarmi va XI asrning boshida Markaziy Osiyoda rivojlangan feodalizm qaror topayotgan g’oyat murakkab, jo’shqin voqealarga boy tarixiy vaziyatda shakllandi. Birinchi ustozi bo’lmish Abu Nasr Mansur ibn Ali ibn Iroq uni Evklid geometriyasi va Ptolemey asarlari bilan tanishtiradi. Ibn Iroq unga Xorazmning turli shaharlaridagi madrasalarda va mashhur ustozlaridan ta’lim olishga yaqindan yordam bergan. Bu haqda Abu Rayhon Beruniy quyidagicha eslaydi:

Ma’munlarning avlodidan ul Ali,
Bo’ldi tabib, dard ko’rmadi hech jonim.
So’nggi Ma’mun nazar soldi holimga,
Boshim ko’kka yetkazdi ul sultonim,
Minbarlarga chiqib, oshib martabam,
O’tdi ne’mat soyasida ko’p onim.
Boqdi Iroq oilasi sut bilan,
Nihol edim Mansur bo’ldi darmonim.

Shuningdek, Abu Rayhon Beruniyning tabiiy-ilmiy va ma’rifiy-pedagogik hamda psixologik qarashlarining shakllanishida qomusiy olimlardan Muhammad al-Xorazmiy (780-850), Abu Abbos Ahmad Farg’oniy (IX asr), Marvoziy (IX asr), Javhariy (IX asr), Abu Nasr Forobiy (870-950), Abul Vafo Buzxoniy (840-938), Abu Said as-Sijiy (951-1024) hamda yunon olimlaridan Fales, Pifagor, Arximed, Galen, Gippokrat, Evklid, Ptolemey, Platon, Aristotel`, hind olimi Bramagupta va boshqalarning asarlari ta’lim va tarbiya maktabi vazifasini o’tadi. Beruniy bu olimlarning asarlarini o’qib bilish uchun yoshligidanoq arab, fors, yunon, sanskrit, yahudiy tillarini puxta o’rgandi.

Astronomiya, astrologiya, falsafa, matematika, fizika, geodeziya, geologiya, farmakognoziya, mineralogiya, tarix, adabiyotshunoslik, tarjimonlik, lug’atshunoslik kabi sohalarda tadqiqotlar olib borib, badiiy asarlar yaratib buyuk samaralarga erishdi.Mahmud G’aznaviyning o’g’li Mas’ud davrida Beruniy o’zining falakiyot va fizikaga oid mashhur “Qonuni Mas’ud” asarini yozib, uni Mas’ud nomiga bag’ishlaydi. Shuningdek, olim ana shu davrda yaratilgan “Joylar chegaralarini aniqlash uchun turar joylarning masofalarini belgilash” (“Geodeziya”) asarida Quyosh va Oyning tutilish sabablarini, joylarning jo’g’rofik kengliklarini aniqlash yo’llarini tushuntirib beradi. “Javohirlarni bilish va umumiy kitob” (“Mineralogiya”) asarida qimmatbaho tosh va minerallarni, ularning xossa va xususiyatlarini, solishtirma og’irligi, qattiqlik darajasi, rangi, tiniqligi va boshqa fizik xossalarni bayon qilgan. “Saydana” (“Farmakognoziya”) asarida Beruniy qadimgi yunon va o’rta asr Sharqi, Markaziy Osiyo, Eron, Hindiston va arab mamlakatlarining madaniyat tarixini tadqiq qilish ishiga ham ulkan hissa qo’shdi. U 150 dan ziyod bebaho asarlar yozib qoldirdi. Ulardan bizgacha 30 dan ortiq asar yetib kelgan, xolos.

04

HIKOYALAR

O’Z QADRINI BILGAN CHO’RI

Horun ar-Rashidniing cho’rilari orasida bittasining husnu latofatda tengi yo’q ekan. Xalifa cho’rilarga sovg’a-salom ulashgan paytlarda boshqalar zo’r minnatdorchilik bilan qabul qilar, u esa mutlaqo olmas ekan. Bundan xalifaning jahli chiqarkan.

Bir kuni u bir xalta marvaridni cho’rilarning oldiga to’kdi. Hamma sovg’aga o’zini tashladi-yu, haligi cho’ri burilib qaramadi ham. So’ng xalifa xazinachidan bir xalta yoqut oldirib kelib sochdi. Hamma o’z ulushini oldi, cho’ri qiz tag’in beparvoligicha turaverdi.

— Nega boshqalar qatori o’z ulushingnn olmading? — deb so’radi undan xalifa.
— Bordi-yu, shu yerdan o’zimga yoqqan narsani tanlasam meniki bo’ladimi? deb so’radi go’zal cho’ri qiz.
— Mayli, sening aytganingcha bo’lsin.
— Unda,— dedn qnz Horun ar-Rashndnnng qo’lidan tutib,— men sizni tanladim.

Horun ar-Rashid uni nikohga olishga majbur bo’ldi.

CULTON VA TILANCHI

083Sulton Maumud G’aznaviy Balxda turgan paytida ov ishtiyoqi bilan saroydan chiqdi. Bir buxorolik tilanchi uning yo’lini to’sdi va xayr-ehson tilab turib oldi. Sulton bunaqalarni yoqtirmas edi. Hojibga «uni to’qmoqlanglar», deb buyurdi. Otga «chu» deb qamchi bosganda esa qimmatbaho uzugining yoqut ko’zi tushib qoldi. Tilanchi buni ko’rdi va otliqlar to’dasi o’tib ketgandan keyin uni yerdan olib hamyoniga soldi.

Sulton saroyga qaytganidan so’nggina uzugining yoqut ko’zi yo’qolganligini payqadi va g’ulomlarini uni qidirishga yubordi. Ularga tilanchini ham topib kelish buyurildi. Lekin ular tilanchini ham, uzuk ko’zini ham hech yerdan topolmay quruq qaytdilar.

Ertasi kuni sulton shahar aylangani chiqdi. Yo’lda yana o’sha kechagi buxorolik tilanchiga ro’baro’ bo’ldi. Tilanchi sultonning yo’lini to’sib yana xayr-ehson so’radi.

— Bu battolning boshini majaqlab tashlanglar,— deb buyurdi sulton hojibga.

G’ulomlar tilanchini yo’lning chetiga sudrab o’tdilar. Endi to’qmoqlamoqchi bo’lib turganlarida tilanchi ularning qo’lidan qochib chikdiyu hamyonidan nimanidir oldi-da, chopib borib sultonning qo’liga tutqazdi va tiz cho’kib shafqat so’ray boshladi. Sulton tilanchi bergan tugunchani yozib kecha yo’qolgan uzugining ko’zini tanidi. G’ulomlarga «to’xtanglar, bo’ldi», deb ishora qilgach, tilanchiga uch yuz dinor oqcha in’om qilib:
— Tangri taolo sen tufayli meni sadaqa berishga majbur etdi; o’zimga qolsa bir chaqa ham bermagan bo’lardim,— dedi.

YOQUT KO’ZLI UZUK

Faravalik Ahmad ibn al-Hasan al-Yazidiy ismli badavlat odam bir kuni kechqurun Jurjoniya atrofidagi qo’riqxonada do’stlari bilan uzoq maishat qildi. Uyiga qaytgandan keyii ertalab qarasa uzuginnng yoqut ko’zi yo’q. Ko’p qidirdi, lekin topolmadi. Oradan ikki yil o’tgandai keyin bir kunn kechqurun kimdir uning darvozasini qokdi. Chiqib qarasa notanish bir odam. U Ahmad ibn al-Hasanga lattaga o’ralgan bir narsani uzatib, «faqix al-Ixshidiy al-Xatibdan»,— dedi. Sohib ichkariga kirib qarasa bundan ikki yil muqaddam kayf ustida yo’qotib qo’ygan uzugining ko’zi ekan.

Ahmad ibn al-Hasan ertasi kuni ertalab faqix al-Ixshidiynikiga bordi va uzuk ko’zi qay yo’sin uning qo’liga tushib qolganini surishtirdi.

Faqix unga mana bularni hikoya qilib berdi:
— Ma’lumingiz, mening Jurjoniya atrofida g’isht pishiradigan xumdonim bor. Bnr kuni xumdan chiqqan g’ishtlarni xizmatkorlar qanday terishayotganini kuzatib turgan edim. Shu payt bir g’isht xizmatkorning yelkasidan yerga tushib ikkiga bo’linib ketdi. G’ishtning singan yerida bir nima ko’zni qamashtiradigan darajada toblandi. O’sha g’isht parchasini olib qarasam uzuk ko’zi ekan. Uning bir tarafiga sizning nomingiz bitilgan ekan.

INSOFSIZ AMIR

Xalifa Hishom ibn Abdulmalikga «Yatima» degan shahvor durni olib kelib berdilar. Xalifaning Abda ismli semiz bir xotini bo’lib, u Muaviyanint avlodi edi. Abda cho’rining yordamisiz o’rnidan turolmasdi. Hishom uni rag’batlantirmoqchi bo’lib dedi:
— Agar birovning yordamisiz o’rningdan tursang, ushbu durni senga hadya qilaman.

Abda turishga ko’p harakat qildi. Oxiri turdi-yu, lekin o’zini tutolmay yiqilib tushdi. Yuzi bilan yiqilgani bois og’zi-burni qonga bo’yaldi. Hishom xotinini o’z qo’li bilan yuvib-taradi va durni unga in’om qildi. Aytishlaricha, u eng oliy nav dur bo’lib, og’irligi ikki yarim misqol, bahosi bir yuz yigirma ming dinor ekan.

Umaviya sulolasi inqirozga uchragandan keyin Abbosiylar sulolasining asoschisi as-Saffohnint bobosi Ali ibn Abdullohga kimdir o’sha dur Abdaning qo’lida ekanligini aytib qo’ydi. Ali ibn Abdulloh Abdani oldirtirib keldi.
— Bordiyu mana shu durni va ustiga ikki juft qimmatbaho ziragimni ham senga topshirsam, meni o’z holimga qo’yasanmi? — dedi unga Abda.
— Ha, bunga so’z beraman,— dedi Ali ibn Abdulloh.

Abda unga dur bilan ziraklarini topshirdi.
— Istagan yurtingni tanla, yaxshi o’rinlashishing uchun nima zarur bo’lsa, hammasini hozirlataman,— dedi Ali ibn Abdulloh.

Abda Shomdan bir yerni tanladi. Uni ko’ch-ko’roni bilap o’sha yerga yubordilar. So’ng Ali ibn Abdulloh buni nabirasi xalifa as-Saffoh bilib qolsa tortib olmasmikan, deb qo’rqib kampirning orqasidan odam yuborib uni o’ldirtirdi.

Aytishlaricha bu dur hozir al-Ahsoda karomatiylar qo’lida emish.

QUTAYBANING HOTAMLIGI

Qutayba ibn Muslim Poykandni bosib olgach, otashparastlar ibodatxonasidan ikki dona dur topib oldi. Qohinlar bu durlarni qushlar olib kelib tashlaganliklarini aytishdi. Qutayba durlarni Hajjojga berib yubordi. Dur bilan birga kohinlardan eshitgan gaplarni ham yozib yubordi.

Hajjoj Qutaybaga bunday deb javob bitdi:»Maktubingda aytilganlarni angladim. Durlarni ko’rib hayron qoldim. Qushlarga, ayniqsa, sening hotamligingga qoyil qoldim».

QURUQ VA’DA

Horun ar-Rashid vaziri Yah’yo ibn Xolidga «asrab qo’y», deb bir qop qimmatbaho duru javohirlar berdi. Vazir qopni uyiga olib kelib ayvonga qo’ydi va hech kimga indamasdan ish bilan shaharga chiqib ketdi.

Xizmatkorlardan biri esa poylab turgan ekan, uni o’g’irladi. Bir vaqt qop vazirning esiga tushib qaytib kelib qarasa o’rnida yo’q. Shu payt men uning bilan birga edim.

Vazir ko’p kuyindi, so’ng g’ulomini folbinga jo’natdi. Folbin Abu Yoqub ismli bir ko’zi ojiz odam ekan. U kirib kelishi bilan vazir atrofdagilarga «hech kim bir og’iz so’z aytmasin, hatto biron kimsaning ovozi chiqmasin», deb ishora qildi. Folbin kelib supaning bir chetiga o’tirgach, Yah’yo ibi Xolid so’z boshladi:
— Men sendan bir narsa xususida so’ramoqchimap, sen uning nimaligini aytib ber.
— Bilaman, sen mendan yo’qolgan bir narsa xususida so’ramoqchisan, — dedi folbin unga.
— Qani aytchi,— dedi vazir,— men yo’qotgan narsa nima edi?

Folbin uzoq o’ylanib, so’ng javob qildn:
— Sen tansiq narsalarni, masalan, qimmatbaho marvarid shodalarini yo’qotgansan. Ular qopda, qop esa xumda.
— Topding, folbin!— dedi vazir quvonchi ichiga sig’may,— Endi buyog’ini ayt: o’sha narsa hozir qaerda va kimning qo’lida?
— Xum xizmatkoriingda, xapdaqqa ko’milgan,— deb javob qildi folbin.

Vazir «xayriyat» deb chuqur tin oldi, so’ng xizmatkorlarga «falon yerdagi axlat to’kilgan o’rani titib qaranglar», deb buyurdi.

Xizmatkorlar o’rani ehtiyotkorlik bilan ochdilar va ko’milgan xumni topib oldilar.

Vazir sarkorni chaqirtirib folbinga besh ming dinor mukofot berishni buyurdi. «Yana senga o’z mahallamdan katta hovli-joy ham olib beraman»., deb va’da berdi.
— Oqchangni olaman-u, hovli-joyni qo’ya tur,— dedi folbin mukofotga qo’l uzata turib.
Vazir taajjublaidi:
— Nega?
— Chunki,— ddedi folbin,— oqchalar nakd, hovli-joy bo’lsa quruq va’da.

QUSHCHANING UCH PAND-NASIHATI*

E’tiborga molik bir masalda bunday deyilgan: bir odam kichik bir qushchani tutib oldi.
Qushcha so’radi:
— Meni nima qilmoqchisan?
— So’yib yemoqchiman,— dedi haligi odam. ‘
— Meni so’yib iima qilasan, qorningga urvoq ham bo’lmayman-ku,— dedi qushcha yolvorib,— yaxshisi qo’yib yubor. Mayli desang senga uchta hikmat aytaman. Bu hikmatlar, basharti unga amal qilsang, hayotda asqotib qoladi.
— Xudo shohid, seni albatta qo’yib yuboraman, qani ayt o’sha hikmatlaringni.
— Birinchisi,— dedi qushcha,— biron narsani qo’ldan boy bersang, aslo o’kinma; ikkinchisi — topilmaydigan narsani qidirib ovora bo’lma, uchinchisi esa yo’q narsaga umid bog’lama.
— Bu hikmatlar menga bir to’g’ram go’shtdan afzalroq, — dedi haligi odam o’z-o’ziga va qushchani qo’yib yubordi.

Qushcha «pirr» etib uchdi-yu, devorga borib qo’ndi va dedi:
— E, nodon, agar meni so’yganingda foyda ko’rarding — qornimda kaptar tuxumiday la’l bor edi.

O’sha odam qilib qo’ygan ishidan pushaymon bo’ldi va qushchani avray ketdi:
— Kel, azizim, yonimga qayt. Seni toza kunjutu buloq suvi berib parvarish qilaman.
— Endi so’yib yemaganingga o’kinyapsan,—dedi qushcha haligi odamga,— nima, men aytgan pand-nasihat darrov esingdan chiqdimi? Ovora bo’lma, endi meni hech qachon
tutolmaysan. O’zim barmoqday bo’lsamu kaptar tuxumiday la’l mening qornimga qanaqasiga joy bo’ldi ekan?

Qushcha shunday dedi-yu, so’ng qayoqlargadir uchib ketdi.

* Bu hikoyatnnig boshqa bir muqobili ham uchraydi va u Abdulvahobxo’ja o’g’li Poshshoxojaga nisbat beriladi

SUV OSTIDAGI YOMBILAR

Sumatra podshosi kelgan daromadni tillo yombisiga aylantirib ko’lga tashlar ekai. Uni shu ko’ldagi had- hisobsiz timsohlar qo’riqlasharkanlar. Bordi-yu, podshoga oltin yombilardan birortasi kerak bo’lib qolsa, uning odamlari «hay-huy» ko’tarishib, timsohlarni ko’lning bir chetiga quvarkanlar, so’ng g’avvos tushib zarur
oltinni olib chiqar ekan.Oltinni shu tariqa saqlash xavfsiz sanalarkan, chunki uning bir parchasini olish uchun juda ko’p odamning shovqin-suroni kerak bo’larkan-da.

HIKMATLAR
001

* * *

Inson eng olijanob fazilatlar sohibidir

* * *

Yaqin do’sti bor kishi chinakam baxtiyor kishidir. U do’st munosib hayot tarziga ega, yoqimli xususiyatlar sohibi bo’lishi lozim. Ana shunday chin do’st har bir kishida bitta bo’ladi. Bundan ortiq bo’lmaydi.

* * *

Odam hamisha boshqalarga yaxshilik ko’rsatishi kerak. Agar yaxshilik qilish imkoniga ega bo’lmasa, yaxshi tilaklar izhor etsin

* * *

Har bir olim o’z muhokamasida amaliyotga asoslanishi, o’z tadqiqotida aniq bo’lishi, to’xtovsiz mehnat qilishi, xatolarini qidirib tuzatishi, ilmda haqiqat uchun har xil uydirma, yuzakichilikka qarshi kurash olib borishi zarur.

* * *

Insonning qadr-qimmati o’z vazifasini a’lo darajada bajarishdan iborat: shuning uchun insonning eng asosiy vazifasi va o’rni mehnat bilan belgilanadi, inson o’z xohishiga mehnat tufayli erishadi.

* * *

Podshohlik dehqonchiliksiz yashay olmaydi.

* * *

Amir Ismoil Somoniy debdi: «Ajdoding shuhratiga suyanma, o’zingga o’zing shuhrat top».

Kimda-kim qarindoshlari sababli o’ziga obro’, yaqinlik axtarsa va o’tgan ajdodlari bilan kibrlansa, o’sha kishining o’zi o’lik, ajdodlari esa tirik sanaladi.

* * *

Tenglik hukm surgan joyda sotqinlik, aldamchi ehtiroslar, g’am-g’ussa bo’lmaydi.

* * *

Daryolarning doimo dengizga quyilishi uning suviga ta’sir ko’rsatmaganidek, amal va lazzat — haqiqiy ilm oluvchiga ta’sir ko’rsata olmasligi kera

* * *

Ilm dargohiga kirar ekansan, qalbing kishini ozdiruvchi illatlardan, odamni ko’r qilib qo’yadigan holatlardan, chunonchi, qotib qolgan urf-odatlardan, hirsdan, raqobatdan, ochko’zlikni quli bo’lishdan ozod bo’lmog’i  darkor

* * *

Bilimlilik orqali nodonlik ko’tariladi, azob-uqubat bo’lgan shak-shubha o’rniga ilm natijasida aniqlik kiradi.

* * *

Bizning maqsadimiz o’quvchi (talaba)ni toliqtirib qo’ymaslikdir, hadeb bir narsani o’qiy berish zerikarli bo’ladi va toqatni toq qiladi. Agar o’quvchi (talaba) bir masaladan boshqa bir masalaga o’tib tursa, u xuddi turli-tuman bog’-rog’larda sayr qilgandek bo’ladi, bir bog’dan o’tar-o’tmas, boshqa bog’boshlanadi. Kishi ularning hammasini ko’rgisi va tomosha qilgisi keladi. Har bir yangi narsa kishiga rohat bag’ishlaydi, deb behuda aytilmagan.

UCH RUBOIY
001

Hinddan so’ra Mashriq aro qadrimni,
Mag’rib meni o’qir, yo’qdir armonim.
Bo’lsa hamki odamlari g’ayridin,
Tan oldilar zo’r shuhratu zo’r shonim.

* * *

Kim uchsa sa’y-jahd qilmay shuhratga,
Karam libosiga bo’lsa qancha och.
G’aflat soyasida shod yotar, ammo
Sharaf kiyimisiz qolar yalang’och.

* * *

Masofa tufayli ayshim buzildi,
Dilimda orom yo’q, cheksizdir firoq.
Maktubing dardimga to’tiyo bo’ldi,
Minglab parixondan o’sha yaxshiroq.

001

(Tashriflar: umumiy 713, bugungi 1)

Izoh qoldiring