Bernard Shou. Islom va Hazrati Rasululloh haqida & Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.07.24_14h15m32s_001_.png26 июль — Нобель мукофоти соҳиби, инглиз адиби Бернад Шоу таваллуд топган кун.

  Муҳаммад пайғамбарларнинг энг улуғидир. Агар у бугунги дунёнинг ҳукмдори бўлганида эди, инсониятнинг барча муаммолари тугунини тадбир ва заковат ила бир-бир ечарди.

БЕРНАД ШОУ
ИСЛОМ ВА УНИНГ ЭЛЧИСИ
ҲАЗРАТИ РАСУЛУЛЛОҲ ҲАҚИДА

08

087ШОУ Жорж Бернард (1856.26.7, Дублин 1950.2.11, Эйот-Сент-Лоренс) — инглиз ёзувчиси, драматург. Нобель мукофоти лауреати (1925). 1871 йилда диний мактабни тугатгач, бирмунча вақт руҳоний бўлиб ишлаган. 1876 йилда Лондонга кўчиб бориб, журналистика ва бадиий ижод билан шуғулланган. Дастлабки романлари — «Миси чиққан никоҳ»,«Артист севгиси», «Кэшел Байроннинг касбкори», «Ҳаваскор социалист» 1881—83 йиллар чоп этилган.

Шоунинг «Тул хонадонлари» (1882),«Юракхўр» (1883), «Уоррен хонимнинг касбкори», (1884) илк пьесалари саҳна юзини кўра олмаган. Шу боис муаллиф уларни «Ёқимсиз пьесалар» (1898) номи билан нашр этган. Шундан сўнг Шоунинг «Ёқимли пьесалар» («Қурол ва инсон». Кандид», 1894; «Тақдир арзандаси»,  «Яшасак — кўрармиз», 1895) ҳамда «Пуританлар учун учта пьеса» («Шайтоннинг шогирди», 1896—97; «Цезарь ва Клеопатра», 1898; «Капитан Брасбунднинг мурожаати» эълон қилинган. Ушбу пьесаларни яратиш жараёнида Шоунинг драматургик методи узилкесил шаклланган ва у «ғоялар драмаси» сифатида шуҳрат қозонган замонавий драматургиянинг асосчиларидан бири бўлиб қолган. Жаҳон драматургия тарихига сермаҳсул драматурглардан бири сифатида кирган Бернард Шоу 30 дан зиёд саҳна асарларини яратган. Унинг «Пигмалион» (1913),«Юраклар вайрон бўлаётган хонадон» (191319), «Олма ортган арава» (1919), «Мафусаил сари орқага» (1918—20), «Авлиё Иоанна» (1923), «Ёмон бўлса ҳам, ҳақиқат» (1931), «Миллионер аёл» (1936), «Женева» (1938), «Яхши қирол Карлнинг олтин кунларида» (1939) каби асарлари рангбаранг мавзуларга, турли жанр кўринишларига эга бўлиб, унда тарих ва жамиятда рўй берган воқеалар янгича талқин этилган, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни турли нуқтаи назардан кўрсатишга қаратилган. Шоунинг гуманизм ғоялари билан суғорилган драматургияси 20-аср адабиётида муҳим воқеа бўлган, жаҳон драматургияси ва театрининг кейинги тараққиётига катта туртки берган. Айрим пьесалари ўзбек тилига таржима қилинган.

08

■   Ҳайрат берувчи қувватга эга бўлгани учун Муҳаммад  динига нисбатан анчадан бери чуқур ҳурмат билан қарайман. Менга шундай туюладики, Ислом дини тинмай ўзгараётган ҳаётнинг турли лавҳаларига ва ҳар даврга мос келадиган фикрлари бор ягона диндир. Мендек машҳур кишиларнинг келажак ҳақидаги фикр ва тушунчаларига аҳамият бериш керак. Мен Исломиятни эртанги Европа қабул қилишини сўйладим. Ўрта асрдаги черков ўз ҳасадлари ва жоҳилликлари сабабли Исломиятни қора ранглар билан тасвирлади. Улар Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг динидан ҳам нафратланиш руҳида тарбияландилар. Уларнинг наздида Муҳаммад (с.а.в.) «Антихрист» (Исонинг душмани) эмиш.

■   Муҳаммад!.. Бу фавқулодда инсоннинг ажойиб ҳаётини ўргандим. У Исо душмани эмас, балки бутун инсониятнинг қутқарувчисидир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлига олса, аниқ ишонаманки, инсониятни тинчлик ва саодатга элтади.

■ Муҳаммад пайғамбарларнинг энг улуғидир. Агар у бугунги дунёнинг ҳукмдори бўлганида эди, инсониятнинг барча муаммолари тугунини тадбир ва заковат ила бир-бир ечарди.

■ Муҳаммаднинг дини аҳли башар учун барча давру замонларда асқотадиган ягона дин эканлигига ишонаман. Бу дин инсониятнинг барча насллари таважжуҳини ўзига жалб қила олиш қобилиятига эга.

■ У Ҳижоз минтақаси аҳолисини қабилавий жанг-жадаллар чангалидан қутқарди. Уларни миллий бирдамликка эриштирди. У сафсата сотувчи маст-аласт қавмни парҳезкор қавмга, қонунсиз бир жамиятни тартиб-интизомли жамиятга, ахлоқсиз тубан ҳаётни энг олий инсоний ахлоқ-одоб ҳукмрон бўлган жамиятга айлантирди

■ Кези келганда айтишимиз керакки, ўн тўққизинчи юз йилда Чарлиле, Гёте ва Гиббон каби олим ва ёзувчилар Муҳаммад (с.а.в.) динида ҳақиқий қиймат кўрдилар. Шу зайлда Европа Исломиятга нисбатан бошқачароқ муносабат билдира бошлади. Бугунги Европа бу йўлда яна-да олдинга бормоқда ва Муҳаммад (с.а.в.) динига ошиқ бўлмоқда. Келажак асрда бундан-да илгарилаб кетади. Европа барча муаммо ва дардларидан қутулиш учун бу диннинг қандай муҳим восита эканини билади. Менинг тушунчамнинг мана шу жиҳатини англашингиз керак. Ҳозирда ҳам менинг ватандошларим ва бошқа европалик бир қанча кишилар Муҳаммад (с.а.в.)нинг динини қабул қилдилар.

■ Агар Муҳаммаддек (с.а.в.) бир одам ҳозирги дунёни бошқарганида эди, бу дунёнинг мушкулотларини ҳал қилишга у муваффақ бўлар эди, бу эса, ўз навбатида, ҳозирги дунёга етишмаётган хотиржамлик ва бахтни олиб келган бўларди.

■ Мусулмонларнинг намози икки мингинчи йилда дунё тиббий тавсияномаларидан жой олади.

■ Черковлар оддийлик ва содда кўнгилли бўлишни ўргатганларидай ўзлари ҳам ўрганишлари керак…

■ Мабодо бирор бир дин кейинги 100 мобайнида Англияни, қолаверса бутун Европани бошқариш имкониятига эга бўлса, бу фақатгина Ислом бўлиши мумкин.

■ Дин бизни жасоратли қилади, динсиз барчамиз қўрқоқмиз.

■ Дин ягонадир, аммо унинг юзлаб қиёфаси бор.

■ Парвардигор биз учун гўзал дунёни яратди, аммо биз уни вайрон этаяпмиз.

■ Эътиқод бўлмаган жойда мунофиқлик уйғунлик бўлади, билим бўлмаган жойда билимсизликнинг исми билим бўлади.

БЕРНАД ШОУ
ҲИКМАТЛАР

08

■ Муваффақият бамисоли ўлимдир. Чўққига чиқдим деб қувонманг. Чўққининг тўрт томони ҳам жар.

■ Ҳеч нарса билмагач, гапириш қандай осон…

■ Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади.

■ Ўз тилини билмаган одам бошқа тилни ўрганолмайди.

■ Шоир фақат  ижод столи олдида фаришта бўлмаслиги керак.

■ Аслида модалар уюштирилган юқумли касалликдир. Бу сотувчиларнинг юқумли касаллик тарқатишини исботлайди…

■ Ёшлигимда қилган ўн нарсамдан тўққизтасини муваффақиятсизлик билан якунланганини кўрдим. Муваффақиятсиз бўлишни истамадим ва шунинг учун мен ўн баробар кўпроқ ишладим.

■ Агар Сиз бирор одамни ўқитиб, бирор нарсага ўргатмоқчи бўлсангиз, янглишасиз – у ҳеч нарсани ўрганмайди” .

■ Мен ҳиссиётга хайрихоҳлик билан қарайман, бироқ ҳар қандай ақлий фаолият ва ҳалолликни ҳиссий жазавага берилиш билан алмаштирмоқни катта бало деб ҳисоблайман

■ Ақлли одам дунёга мослашишга ҳаракат қилади, ақлсиз одам эса дунёни ўзига мослаштиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам тараққиёт доимо ақлсизларга боғлиқдир.

■ Болаларни тўғри тарбиялаш учун ота-оналар фарзандларига аслидагидай кўриниши керак.

■ Агар сизда битта олма, менда битта олма бўлса ва биз уларни алишсак, ҳар иккимизда биттадан олма қолади. Агар менда битта ғоя, сизда битта ғоя бўлса ва биз уларни алишсак, икковимизда ҳам иккитадан ғоя бўлади.

■ Дунё ишламай пул топишни истайдиган бекорчилар, бойимасдан ишлашга тайёр нодонларга тўлиб ётибди.

■ Ёшлигимда ёзганларим тўкис эмаслигидан жаҳлим чиқарди. Ўзимнинг биринчи қадамларимни бошқаларнинг сўнгги қадамлари билан солиштирар ва, табиийки, катта фарқни кўриб қайғуга тушардим.

■ Бахт ортидан қувиб, уни топган одам бурни устида турган кўзойнагини қидириб, сўнг топиб севинган кампирга ўхшайди.

■ Ёлғончига берилган жазо унга бошқалар ишонмай қўйгани эмас, у бошқаларга ортиқ ишона олмаслигидир.

■ Жамиятга некбинлар ҳам, пессимистлар ҳам ҳисса қўшади. Оптимист самолётни ўйлаб топган бўлса, пессимист парашютни ихтиро қилган.

■ Энг муҳими – қалбингда тартиб ўрнатиш. Учта нарсага амал қиламиз: нолимаймиз, айбламаймиз, ўзимизни оқлашга уринмаймиз.

■ Ҳамма нарсага улгурадиган одамлар ҳеч қачон дангасалик қилмайдилар, керакли шарт-шароитни қидирадилар. Агар шароит йўқ бўлса, ўзлари яратадилар.

■ Бахтни ишлаб чиқармай туриб истеъмол қилишга ҳаққимиз йўқ.

■ Зарбангга жавоб бермаган одамдан қўрқ: у сени ҳеч қачон кечирмайди, кечириш учун ўзига ўзи изн бермайди.

■ Тасаввур ижоднинг бошланишидир. Истаганингизни тасаввур қиласиз; тасаввур қилганингизни истайсиз; ва ниҳоят, истаганингизни яратасиз.

■ Одамларнинг 2 фоизи – ўйлайди, 3 фоизи – ўйлаяпман деб ўйлайди, қолган 95 фоиз учун эса ўйлагандан ўлган афзал.

■ Эркакларни севинг. Сизнинг севгингиз улар учун жуда зарур. Ҳатто улар буни ҳеч қачон тан олмасалар ҳам. Ҳар қандай буюк эркакнинг ортида унга ишонган ва чинакамига севган аёл бор.

■ Идеал эркак ўз аёлини идеал деб ҳисобловчи эркакдир.

■ Унвонлар мамлакат учун катта хизмат қилган одамлар ҳақида халқни хабардор қилиш учун ўйлаб топилган.

■ Эркак ёки аёлнинг тарбияланганлик даражаси жанжал пайтида яққол намоён бўлади.

■ Одам мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмат – болаларини тарбиялашидир.

■ Оптимистларнинг орзулари ушалади. Пессимистларнинг қўрқувлари.

■ Эркак ва аёлнинг дўстлиги бу – ё собиқ, ё бўлажак хушторларнинг муносабатидир.

■ Соғлом одам умуртқаси борлигини билмаганидек, соғлом миллат ҳам миллатчиликни билмайди.

■ Имонсиз одамлар замонавий жамиятда ахлоқсиз ва пулга муҳтож аёлдан ҳам хавфлироқдир.

■ Ғазабга минган ҳар дақиқангизда бахтнинг олтмиш сониясини бой берасиз.

■ Ҳислар одамни фикрлашга мажбур қилади, лекин фикрлар ҳеч қачон ҳис қилишга мажбур этолмайди.

■ Фаолият – билимга ягона йўл.

■ Ҳаёт ўзингни топишдан эмас, ўзингни яратишингдан иборат.

■ Соғлом фикр ва меҳнатсеварлик сиздаги истеъдодсизлик ўрнини босади, аммо даҳолардан даҳоси бўла туриб, аҳмоқлигингиз туфайли ўз ҳаётингизни барбод қилиб қўйишингиз мумкин.

■ Унвон ва фахрий номлар мамлакат олдидаги хизматларини инкор қилиб бўлмайдиган, лекин шу давлатнинг халқи учун номаълум кишилар учун ўйлаб топилган.

■ Одам ғиштга ўхшайди, куйган сари пишади.

■ Обрў — одамнинг шим ёки пижак сингари кийиб юришига тўғри келадиган ниқобга ўхшайди.

■ Табиат бўшлиққа тоқат қилмайди: одамлар ҳақиқатни билмаган жойларини уйдирмалар билан тўлдиришади.

■ Ақлли одам дунёга мослашади; ақлсиз дунёни ўзига мослаштиришга уринади. Шунинг учун тараққиёт ҳар доим беақлларга боғлиқ.

■ Эътиқоди йўқ бой одамлар замонавий жамиятда ахлоқи йўқ камбағал аёллардан анча хавфли.

■ Энди, ҳавода қушдек учишни, балиқдек сув остида сузишни ўрганиб олганимизда, бизга фақат бир нарса етишмаяпти: ерда одамларга ўхшаб яшашни ўрганиш.

f92512a31c9143d8b9f1df75e226ddd2 (1).jpgMuhammad payg‘ambarlarning eng ulug‘idir. Agar u bugungi dunyoning hukmdori bo‘lganida edi, insoniyatning barcha muammolari tugunini tadbir va zakovat ila bir-bir yechardi.

BЕRNAD SHOU
ISLOM VA UNING ELCHISI
HAZRATI RASULULLOH HAQIDA
08

087SHOU Jorj Bernard (1856.26.7, Dublin 1950.2.11, Eyot-Sent-Lorens) — ingliz yozuvchisi, dramaturg. Nobel mukofoti laureati (1925). 1871 yilda diniy maktabni tugatgach, birmuncha vaqt ruhoniy bo‘lib ishlagan. 1876 yilda Londonga ko‘chib borib, jurnalistika va badiiy ijod bilan shug‘ullangan. Dastlabki romanlari — «Misi chiqqan nikoh»,«Artist sevgisi», «Keshel Bayronning kasbkori», «Havaskor sotsialist» 1881—83 yillar chop etilgan.

Shouning «Tul xonadonlari» (1882),«Yurakxo‘r» (1883), «Uorren xonimning kasbkori», (1884) ilk pyesalari sahna yuzini ko‘ra olmagan. Shu bois muallif ularni «Yoqimsiz pyesalar» (1898) nomi bilan nashr etgan. Shundan so‘ng Shouning «Yoqimli pyesalar» («Qurol va inson». Kandid», 1894; «Taqdir arzandasi», «Yashasak — ko‘rarmiz», 1895) hamda «Puritanlar uchun uchta pyesa» («Shaytonning shogirdi», 1896—97; «Sezar va Kleopatra», 1898; «Kapitan Brasbundning murojaati» e’lon qilingan. Ushbu pyesalarni yaratish jarayonida Shouning dramaturgik metodi uzilkesil shakllangan va u «g‘oyalar dramasi» sifatida shuhrat qozongan zamonaviy dramaturgiyaning asoschilaridan biri bo‘lib qolgan. Jahon dramaturgiya tarixiga sermahsul dramaturglardan biri sifatida kirgan Bernard Shou 30 dan ziyod sahna asarlarini yaratgan. Uning «Pigmalion» (1913),«Yuraklar vayron bo‘layotgan xonadon» (191319), «Olma ortgan arava» (1919), «Mafusail sari orqaga» (1918—20), «Avliyo Ioanna» (1923), «Yomon bo‘lsa ham, haqiqat» (1931), «Millioner ayol» (1936), «Jeneva» (1938), «Yaxshi qirol Karlning oltin kunlarida» (1939) kabi asarlari rangbarang mavzularga, turli janr ko‘rinishlariga ega bo‘lib, unda tarix va jamiyatda ro‘y bergan voqealar yangicha talqin etilgan, jamiyatda sodir bo‘layotgan o‘zgarishlarni turli nuqtai nazardan ko‘rsatishga qaratilgan. Shouning gumanizm g‘oyalari bilan sug‘orilgan dramaturgiyasi 20-asr adabiyotida muhim voqea bo‘lgan, jahon dramaturgiyasi va teatrining keyingi taraqqiyotiga katta turtki bergan. Ayrim pyesalari o‘zbek tiliga tarjima qilingan.

08

■ Hayrat beruvchi quvvatga ega bo‘lgani uchun Muhammad diniga nisbatan anchadan beri chuqur hurmat bilan qarayman. Menga shunday tuyuladiki, Islom dini tinmay o‘zgarayotgan hayotning turli lavhalariga va har davrga mos keladigan fikrlari bor yagona dindir. Mendek mashhur kishilarning kelajak haqidagi fikr va tushunchalariga ahamiyat berish kerak. Men Islomiyatni ertangi Yevropa qabul qilishini so‘yladim. O‘rta asrdagi cherkov o‘z hasadlari va johilliklari sababli Islomiyatni qora ranglar bilan tasvirladi. Ular Muhammad (s.a.v.) va uning dinidan ham nafratlanish ruhida tarbiyalandilar. Ularning nazdida Muhammad (s.a.v.) “Antixrist” (Isoning dushmani) emish.

■ Muhammad!.. Bu favqulodda insonning ajoyib hayotini o‘rgandim. U Iso dushmani emas, balki butun insoniyatning qutqaruvchisidir. Agar unga o‘xshagan biror inson bugungi dunyoning boshqaruvini qo‘liga olsa, aniq ishonamanki, insoniyatni tinchlik va saodatga eltadi.

■ Muhammad payg‘ambarlarning eng ulug‘idir. Agar u bugungi dunyoning hukmdori bo‘lganida edi, insoniyatning barcha muammolari tugunini tadbir va zakovat ila bir-bir yechardi.

■ Muhammadning dini ahli bashar uchun barcha davru zamonlarda asqotadigan yagona din ekanligiga ishonaman. Bu din insoniyatning barcha nasllari tavajjuhini o‘ziga jalb qila olish qobiliyatiga ega.

■ U Hijoz mintaqasi aholisini qabilaviy jang-jadallar changalidan qutqardi. Ularni milliy birdamlikka erishtirdi. U safsata sotuvchi mast-alast qavmni parhezkor qavmga, qonunsiz bir jamiyatni tartib-intizomli jamiyatga, axloqsiz tuban hayotni eng oliy insoniy axloq-odob hukmron bo‘lgan jamiyatga aylantirdi

■ Kezi kelganda aytishimiz kerakki, o‘n to‘qqizinchi yuz yilda Charlile, Gyote va Gibbon kabi olim va yozuvchilar Muhammad (s.a.v.) dinida haqiqiy qiymat ko‘rdilar. Shu zaylda Yevropa Islomiyatga nisbatan boshqacharoq munosabat bildira boshladi. Bugungi Yevropa bu yo‘lda yana-da oldinga bormoqda va Muhammad (s.a.v.) diniga oshiq bo‘lmoqda. Kelajak asrda bundan-da ilgarilab ketadi. Yevropa barcha muammo va dardlaridan qutulish uchun bu dinning qanday muhim vosita ekanini biladi. Mening tushunchamning mana shu jihatini anglashingiz kerak. Hozirda ham mening vatandoshlarim va boshqa yevropalik bir qancha kishilar Muhammad (s.a.v.)ning dinini qabul qildilar.

■ Agar Muhammaddek (s.a.v.) bir odam hozirgi dunyoni boshqarganida edi, bu dunyoning mushkulotlarini hal qilishga u muvaffaq bo‘lar edi, bu esa, o‘z navbatida, hozirgi dunyoga yetishmayotgan xotirjamlik va baxtni olib kelgan bo‘lardi.

■ Musulmonlarning namozi ikki minginchi yilda dunyo tibbiy tavsiyanomalaridan joy oladi.

■ Cherkovlar oddiylik va sodda ko‘ngilli bo‘lishni o‘rgatganlariday o‘zlari ham o‘rganishlari kerak…

■ Mabodo biror bir din keyingi 100 mobaynida Angliyani, qolaversa butun Yevropani boshqarish imkoniyatiga ega bo‘lsa, bu faqatgina Islom bo‘lishi mumkin.

■ Din bizni jasoratli qiladi, dinsiz barchamiz qo‘rqoqmiz.

■ Din yagonadir, ammo uning yuzlab qiyofasi bor.

■ Parvardigor biz uchun go‘zal dunyoni yaratdi, ammo biz uni vayron etayapmiz.

■ E’tiqod bo‘lmagan joyda munofiqlik uyg‘unlik bo‘ladi, bilim bo‘lmagan joyda bilimsizlikning ismi bilim bo‘ladi.

BЕRNAD SHOU
HIKMATLAR
08

■ Muvaffaqiyat bamisoli o‘limdir. Cho‘qqiga chiqdim deb quvonmang. Cho‘qqining to‘rt tomoni ham jar.

■ Hech narsa bilmagach, gapirish qanday oson…

■ Qul kabi o‘stirilganlar faqat qul kabi boshqariladi.

■ O‘z tilini bilmagan odam boshqa tilni o‘rganolmaydi.

■ Shoir faqat  ijod stoli oldida farishta bo‘lmasligi kerak.

■ Aslida modalar uyushtirilgan yuqumli kasallikdir. Bu sotuvchilarning yuqumli kasallik tarqatishini isbotlaydi…

■ Yoshligimda qilgan o‘n narsamdan to‘qqiztasini muvaffaqiyatsizlik bilan yakunlanganini ko‘rdim. Muvaffaqiyatsiz bo‘lishni istamadim va shuning uchun men o‘n barobar ko‘proq ishladim.

■ Agar Siz biror odamni o‘qitib, biror narsaga o‘rgatmoqchi bo‘lsangiz, yanglishasiz – u hech narsani o‘rganmaydi” .

■ Men hissiyotga xayrixohlik bilan qarayman, biroq har qanday aqliy faoliyat va halollikni hissiy jazavaga berilish bilan almashtirmoqni katta balo deb hisoblayman

■ Aqlli odam dunyoga moslashishga harakat qiladi, aqlsiz odam esa dunyoni o‘ziga moslashtirishga harakat qiladi. Shuning uchun ham taraqqiyot doimo aqlsizlarga bog‘liqdir.

■ Bolalarni to‘g‘ri tarbiyalash uchun ota-onalar farzandlariga aslidagiday ko‘rinishi kerak.

■ Agar sizda bitta olma, menda bitta olma bo‘lsa va biz ularni alishsak, har ikkimizda bittadan olma qoladi. Agar menda bitta g‘oya, sizda bitta g‘oya bo‘lsa va biz ularni alishsak, ikkovimizda ham ikkitadan g‘oya bo‘ladi.

■ Dunyo ishlamay pul topishni istaydigan bekorchilar, boyimasdan ishlashga tayyor nodonlarga to‘lib yotibdi.

■ Yoshligimda yozganlarim to‘kis emasligidan jahlim chiqardi. O‘zimning birinchi qadamlarimni boshqalarning so‘nggi qadamlari bilan solishtirar va, tabiiyki, katta farqni ko‘rib qayg‘uga tushardim.

■ Baxt ortidan quvib, uni topgan odam burni ustida turgan ko‘zoynagini qidirib, so‘ng topib sevingan kampirga o‘xshaydi.

■ Yolg‘onchiga berilgan jazo unga boshqalar ishonmay qo‘ygani emas, u boshqalarga ortiq ishona olmasligidir.

■ Jamiyatga nekbinlar ham, pessimistlar ham hissa qo‘shadi. Optimist samolyotni o‘ylab topgan bo‘lsa, pessimist parashyutni ixtiro qilgan.

■ Eng muhimi – qalbingda tartib o‘rnatish. Uchta narsaga amal qilamiz: nolimaymiz, ayblamaymiz, o‘zimizni oqlashga urinmaymiz.

■ Hamma narsaga ulguradigan odamlar hech qachon dangasalik qilmaydilar, kerakli shart-sharoitni qidiradilar. Agar sharoit yo‘q bo‘lsa, o‘zlari yaratadilar.

■ Baxtni ishlab chiqarmay turib iste’mol qilishga haqqimiz yo‘q.

■ Zarbangga javob bermagan odamdan qo‘rq: u seni hech qachon kechirmaydi, kechirish uchun o‘ziga o‘zi izn bermaydi.

■ Tasavvur ijodning boshlanishidir. Istaganingizni tasavvur qilasiz; tasavvur qilganingizni istaysiz; va nihoyat, istaganingizni yaratasiz.

■ Odamlarning 2 foizi – o‘ylaydi, 3 foizi – o‘ylayapman deb o‘ylaydi, qolgan 95 foiz uchun esa o‘ylagandan o‘lgan afzal.

■ Erkaklarni seving. Sizning sevgingiz ular uchun juda zarur. Hatto ular buni hech qachon tan olmasalar ham. Har qanday buyuk erkakning ortida unga ishongan va chinakamiga sevgan ayol bor.

■ Ideal erkak o‘z ayolini ideal deb hisoblovchi erkakdir.

■ Unvonlar mamlakat uchun katta xizmat qilgan odamlar haqida xalqni xabardor qilish uchun o‘ylab topilgan.

■ Erkak yoki ayolning tarbiyalanganlik darajasi janjal paytida yaqqol namoyon bo‘ladi.

■ Odam mamlakat va insoniyat uchun qilishi mumkin bo‘lgan eng katta xizmat – bolalarini tarbiyalashidir.

■ Optimistlarning orzulari ushaladi. Pessimistlarning qo‘rquvlari.

■ Erkak va ayolning do‘stligi bu – yo sobiq, yo bo‘lajak xushtorlarning munosabatidir.

■ Sog‘lom odam umurtqasi borligini bilmaganidek, sog‘lom millat ham millatchilikni bilmaydi.

■ Imonsiz odamlar zamonaviy jamiyatda axloqsiz va pulga muhtoj ayoldan ham xavfliroqdir.

■ G‘azabga mingan har daqiqangizda baxtning oltmish soniyasini boy berasiz.

■ Hislar odamni fikrlashga majbur qiladi, lekin fikrlar hech qachon his qilishga majbur etolmaydi.

■ Faoliyat – bilimga yagona yo‘l.

■ Hayot o‘zingni topishdan emas, o‘zingni yaratishingdan iborat.

■ Sog‘lom fikr va mehnatsevarlik sizdagi iste’dodsizlik o‘rnini bosadi, ammo daholardan dahosi bo‘la turib, ahmoqligingiz tufayli o‘z hayotingizni barbod qilib qo‘yishingiz mumkin.

■ Unvon va faxriy nomlar mamlakat oldidagi xizmatlarini inkor qilib bo‘lmaydigan, lekin shu davlatning xalqi uchun noma’lum kishilar uchun o‘ylab topilgan.

■ Odam g‘ishtga o‘xshaydi, kuygan sari pishadi.

■ Obro‘ — odamning shim yoki pijak singari kiyib yurishiga to‘g‘ri keladigan niqobga o‘xshaydi.

■ Tabiat bo‘shliqqa toqat qilmaydi: odamlar haqiqatni bilmagan joylarini uydirmalar bilan to‘ldirishadi.

■ Aqlli odam dunyoga moslashadi; aqlsiz dunyoni o‘ziga moslashtirishga urinadi. Shuning uchun taraqqiyot har doim beaqllarga bog‘liq.

■ E’tiqodi yo‘q boy odamlar zamonaviy jamiyatda axloqi yo‘q kambag‘al ayollardan ancha xavfli.

■ Endi, havoda qushdek uchishni, baliqdek suv ostida suzishni o‘rganib olganimizda, bizga faqat bir narsa yetishmayapti: yerda odamlarga o‘xshab yashashni o‘rganish.

09

(Tashriflar: umumiy 666, bugungi 1)

Izoh qoldiring