Frants Kafka. Hikmatli so’zlar.

021
3 июль — таниқли олмон адиби Франц Кафка таваллуд топган кун.

   Бошқа барча хато ва гуноҳларни келтириб чиқарувчи иккита энг катта инсон гуноҳлари бор : сабрсизлик ва бепарволик. Сабрсизлик туфайли инсон жаннатдан қувилди, бепарволик туфайли энди у ерга қайта олмайди. Балки инсоннинг фақат битта катта гуноҳи бордир : сабрсизлик. Сабрсизлиги сабаб қувилди, сабрсизлиги сабаб қайта олмайди ҳам.

07
Франц Кафка
ҲАҚИҚАТ ЙЎЛИ ТЎҒРИСИДАГИ ТАФАККУР
Ҳикматли сўзлар
033

Ҳақиқат йўли ернинг устидан бироз баландликда тортилган арқон бўйлаб ўтади. У унда боришдан кўра кўпроқ у ҳақида хаёл суришга мўлжалланганга ўхшайди.

Барча инсоний хатолар сабрсизлик, кўзланган мақсаддан илгаридан воз кечиш, энг майда энг паст мослаша билиш туфайлидир.

Бошқа барча хато ва гуноҳларни келтириб чиқарувчи иккита энг катта инсон гуноҳлари бор : сабрсизлик ва бепарволик. Сабрсизлик туфайли инсон жаннатдан қувилди, бепарволик туфайли энди у ерга қайта олмайди. Балки инсоннинг фақат битта катта гуноҳи бордир : сабрсизлик. Сабрсизлиги сабаб қувилди, сабрсизлиги сабаб қайта олмайди ҳам.

Бахтсизликнинг кўплаб соялари уларнинг устидан ажал дарёсининг тўлқинлари ўтганлиги учун бизга кўринмайди, чунки у ўзимиздан оқиб чиқади ва ҳаёт денгизимизнинг шўр таъмини ҳали ҳам сақламоқда. Дарёга тескари қараб сузиш бу ундаги оқимларни жунбушга келтиради ва марҳумларни ҳаётга қайтара бошлайди. Улар эса бахтиёр, ризолик қўшиғини куйлаб, дарёга ҳамд-санолар айтишади.

Аниқ бир нуқтадан бошлаб ортга қайтиш мумкин эмас. Бу нуқтага етишиш лозим.

Инсон камолотининг ҳал қилувчи лаҳзалари мангуга чўзилади. Шунинг учун ҳам бу йўлдаги маънавий инқилобий ҳаракатлар ҳали ҳеч нарсага эришиб бўлмаганлигидан далолат беради.

Ёвузликнинг энг катта даъватларидан бири бу – курашга чорловдир. У – аёллар билан тўшакда тугайдиган кураш кабидир.

А. ўта мутакаббир, у доимо барча яхшиликларни қилиб улгурдим деб ўйлайди, лекин ҳануз атрофидагиларининг ўзига нисбатан норозилик ҳисларини туяди.

Қарашларнинг турфа хиллиги қандай бўлиши мумкин, масалан олмага нисбатан : стол устида турган олмага фақат бир бор қиё боқиш илинжида бўйнини чўзаётган болака йнинг қараши ва ҳеч бир қийинчиликсиз олмани олиб, уни илҳақ бўлиб турган болакайга берадиган уй эгасининг қараши.

Ўзни англашнинг дастлабки аломати бу ўлиш истагидир. Бу ҳаёт зиндон, бошқаси эса саробдир. Сен ўлишни истаётганлигингдан энди уялмайсан ҳам; сен нафратланадиган эски камерадан сен фақат энди нафратлана бошлайдиган янгисига кўчириб ўтказишларини сўрайсан. Шунда эътиқод йўли сари одимлаётган маҳбуснинг ҳолидан хабар олиш учун даҳлиздан қамоқхона бошлиғи ўтиб қолади ҳамда шундай дейди : “Бу камерани бошқа банд қилманг. Мен уни ўзимга оламан”.

Агар сен тўғри йўлдан эркин ироданг билан борган бўлсанг ва ҳаётингдаги жамики кечмишлар ортда қолган бўлса, унда ҳаммаси ўтмишга айланармиди; аммо бу қил кўприкдан ўтаётганингда сен унга осилтириб қўйилганга ўхшайсан, ундай бўлса қадамлар фақатгина ернинг хусусиятларига кўра ташланган бўлиши мумкин ва ортга қайтишингнинг имкони йўқ.

Куз йўлига бир назар ташланг : ҳозиргина ундаги хазонларни супуриб ташлашди, у эса яна қуриган барглар билан қопланади.

Қафас қуш излагани кетди.

Бу жойда мен ҳали бирор марта ҳам бўлмадим : йўқса қуёшданда ёрқинроқ кўзни қамаштирувчи нур сочилган, унинг олдида эса юлдуз чарақлаган бўлур эди.

Агар Бобил минорасини қуриш мумкин бўлганида эди, уни қуришга киришмасдан олдин бунга марҳамат қилинган бўлур эди.

Ёвузликнинг ундаги сирлар сенда мавжудлигига ишонтиришига йўл қўйма.

Леопардлар ибодатхонага ҳужум қилишади ва қурбонлик учун аталган идишлардаги муқаддас ичимликларни ичиб қўйишади; бу ҳар гал такрорланаверади; ва алал оқибат бу бир ўзгармас қонуниятга айланиб, анъананинг бир қисмига айланади.

Қўл тошни маҳкам сиқиб олган. Тошни узоққа отиш учун ҳам қўл уни маҳкам сиқиб олган. Лекин йўл тошнинг мўлжалига қараб эмас, балки ўз манзилига олиб боради.

Сен – бу топшириқ. Атрофда эса ҳеч қандай ўқувчи йўқ.

Ҳақиқий душман олдида сенда чексиз мардлик пайдо бўлади.

Бу қандай бахт, сен турган замин босиб турган иккала қадамингдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Дунёда қандай қилиб шодланиш мумкин? Фақат сен унинг ичига қочиб кирсанг.

Паноҳда сон йўқ, нажот эса битта, бироқ нажот имкони яна шундай : неча паноҳ бўлса, шунча нажот бор.

Мақсад бор, аммо йўл йўқ; биз неники йўл дея атадик, бу бир оҳиста юриш холос.

Салбий ишларни қилиш – бу ҳали бизга юклатилган; ижобий ишлар бизга аввалроқ берилган.

Сени ёвузлик сари ундаётган ёт фикрлар – бу сенинг фикрларинг эмас, балки ёвузликникидир.

Ҳайвонлар ўз хўжайинларининг қафасидан чиқиб, ўзлари хўжайин бўлмоқлик истайдилар, лекин улар бу фақат хўжайиннинг янги қафасни қуриб битказгунича ўйлаб чиқарилган бир хаёлот эканлигини билмайдилар.

Яхшилик қайсидир маънода қувончсиздир.

Қарғалар фақат биргина қарға осмонни йўқ қилишга қодир дея ҳисоблайдилар. Бу шубҳа туғдирмайди, аммо осмонга қарши босим ўтказиш бўлиб ҳам хизмат қила олмайди ёки бошқача қилиб айтганда осмон қарғаларнинг имконсизлигини изоҳлайди.

Жафокашлар ўз таналарига муносиб баҳо бермайдилар, улар уни хочга осишга ҳаракат қиладилар. Бунда борада улар душманлари билан ҳамфикрдирлар.

Унинг ҳорғинлиги – бу гладиаторнинг жангдан кейинги ҳорғинлигидир, унинг иши идора биноси бурчагини оқартиришдангина иборат эди.

Эгалик йўқ, фақат мавжудлик, фақат ташна охирги нафас, нафас олишга интиқ мавжудлик ҳукмрон. Илгарилари мен тушунмас эдим, ўз саволига нега жавоб олишолмайди, бугун эса сўраш мумкинлигини қандай қилиб ўйлаганимга тушунолмайман. Лекин мен ахир ўйламас эдим, фақат сўрар эдим.

Тасдиқлашга унинг жавоби, нима у, мумкин ва эга, бироқ мавжуд эмас, фақатгина қалтираш ва юрак уришигина бор эди.

Ҳеч ким унинг мангулик йўли сари одимлашига ҳайратланмади; у эса бу йўлнинг охирига қараб кетиб борарди.

Айта қолайликки, Буюк Александр ўзининг ёшликдаги ҳарбий муваффақиятларига қарамай, ўзи тузган кучли қўшинга қарамай, ўзида дунёни ўзгартиришга қодир кучларни ҳис қилганлигига қарамай Геллеспонтда тўхтаган бўлур эди ва қўрқувдан эмас, беқарорликдан эмас, кучсиз ирода туфайли эмас, балки замин оғирлигидан унга юриш қилмаган бўлур эди.

Бу йўлнинг адоғи йўқ, унга ҳеч нима беролмайсан, ундан ҳеч нима ололмайсан ва бизнинг ҳар биримиз болалик ўлчовимизни унга бахшида этамиз. “Албатта, сен бу ўлчов йўлини босиб ўтишинг лозим, бу сенга битилади”.

Вақт ҳақидаги бизнинг тушунчамиз бизни Даҳшатли судни бу ҳарбий дала суди дея аташга мажбур қилади.

Бошни кўкракка эгиш бу чексиз нафрат ва жирканиш аломатидир.

Овчи итлар ҳали ҳовлида ўйнаб юришибди, лекин илвасин у ҳозир ўрмонларда қанчалик отилишига қарамасдан улардан нари кетмайди.

“Бўлиш” сўзи (sein) немис тилида мавжудлик ва кимгадир дахлдорликни англатади.

Уларга шоҳ ёки шоҳ чопарлари бўлиш таклиф қилинган эди. Болаликдаги иштиёқ туфайли ҳамма шоҳ чопарлари бўлишни исташди. Шунинг учун улар бутун дунё бўйлаб бир қатор чопарлар ҳозиру нозир бўлиб изғиб юришади ҳамда шоҳлар йўқлигидан маъносиз бўлиб қолган хабарларни бир-бирларига билдириб юришади. Улар ўзларининг бахтсиз ҳаётларига нуқта қўйишдан хурсанддирлар, аммо ичган онтлари туфайли бунга журъат қила олмайдилар.

Тараққиётга ишониш тараққиёт таркиб топиб бўлганлигига ишониш дегани эмас. Йўқса бу ишонч дея аталмаган бўлур эди.

А. – маҳорат соҳиби ва осмон унинг шоҳиди.

Инсон ўзидаги барҳам топмайдиган қандайдир бир нарсага доимий ишончсиз яшай олмайди, негаки бу барҳам топмайди ва бу ишонч унинг учун узоқ вақтгача махфийлигича қолиши мумкин. Бу махфийликнинг кўринишларидан бири – ўз худосига ишонч.

Илоннинг ҳакамлиги керак эди : ёвузлик инсонни йўлдан оздира олиши мумкин, лекин инсонга айлана олмайди.

Сен ва дунё ўртасидаги яккама-якка жангда дунёнинг секунданти бўлмоқ лозим.

Ҳеч кимни алдамаслик керак, шу билан бир қаторда унинг ғалабасини кўзлаб дунёни ҳам.

Маънавий дунёдан бўлак ҳеч нарса йўқ; ҳиссиёт дунёсида биз атайдиганлар маънавият дунёсидаги ёвузликдир, ёвузлик дея атайдиганларимиз эса мангу тараққиётимизнинг қайсидир бир лаҳзасининг шунчаки заруриятидир холос.

Кучли бир ёруғлик билан бутун оламни мунаввар этиш мумкин. Кўриши кучсиз бўлган кўзларни у қамаштира бошлайди, ундан ҳам кучсиз бўлган кўзлар олдида унда муштлар пайдо бўлади ва унга қиё боқишни истамаганларни маҳв эта бошлайди.

Барча ёлғон : энг кам янглишишларни излаш, оддийлик олдида қолиш, энг ортиғини излаш. Биринчи галда унга етишишни ўзингга осонлаштирган ҳолда яхшиликни ҳамда курашишнинг энг номақбул шартларини қўйган ҳолда ёвузликни ҳам алдайсан. Иккинчи галда унга интилишни ҳам истамаган ҳолда яхшиликни алдайсан, чунки бу сенинг ердаги ишларингга ғов бўлади-ку! Учинчи галда ундан имкон борича йироқлашишни кўзлаб яхшиликни алдайсан ҳамда ёвузликнинг томир отиб кетишини кучсизлантиришга умид қилган ҳолда ёвузликни ҳам алдайсан. Имоним комилки, демак, иккинчи галда ёки ҳар доим яхшиликни алдайсан, ёвузликни эса номигагина бўлса ҳам алдамайсан.

Биз шунчаки жавоб беролмайдиган саволлар бор, шукрки табиатнинг ўзи жавоб беришдек машаққатни бўйнимиздан олди.

Ҳиссиёт оламидан ташқаридаги барча нарсаларни тил фақат ишора қилиш билангина изҳор эта олади, аммо унга энг яқин бўлган ифодани айта олмайди, чунки тил ҳиссиёт оламига мувофиқ ҳолда фақат бор бўлган моддиятлар ва улар билан боғлиқларнигина таъриф эта олади.

Оёқлар билан босилмаган зинапоя пиллапояси қўпол бириктирилган, ўз-ўзича ёғоч бир нимадир.

Кимки дунёдан ажралса у барча одамларни севиши ёки уларнинг ҳам дунёсидан ажралиши даркор. Модомики у севиш мумкин бўлмаган ҳақиқат йўлидаги инсоний маънини англашга урина бошладими, у бунга лойиқдир.

Кимки дунёда ўз яқинини севса бу дунёда фақат ўзинигина севадиган одамга қараганда катта ҳам, кичкина ҳам бўлмаган адолатсизликка йўл қўяди. Фақат бир савол қолади, биринчиси мумкинмикан.

Маънавият дунёсидан бошқа ҳеч нарса йўқлиги тўғрисидаги исбот биздан умидни мосуво қилади ва ишончни туҳфа этади.

Бизнинг санъатимиз – бу ҳақиқат билан кўзларнинг қамашиши : фақат юзда нафрат аломати билан орқага тислангандаги нур ҳақиқатдир, бошқа ҳеч нарса.

Жаннатдан қувилиш мангугадир. Яъни жаннатдан қувилиш тамомиладир ва дунёда ҳаёт муқаррардир, шунингдек, ушбу жараённинг мангулиги(ёки вақтинчалик таъриф этганда – ушбу жараённинг мангу такрорланиши) бизнинг жаннат шу ердами ёки йўқми шуни билишимиздан келиб чиққан ҳолда бизга нафақат у ерда узоқ қолиш, балки ўша ерда бўлиш имкониятини беради.

У ернинг озод ва ҳимояланган фуқароси ёки унинг қадами ернинг барча ҳудудларига етиши учун етарли даражада узунликдаги занжир билан банди қилинган, у шунчалик узунки уни ҳеч бир нарса ердан ташқарига торта олмайди. Лекин шу билан бир вақтда у осмоннинг ҳам озод ва ҳимояланган фуқаросидир ёки ердаги каби ҳисоб-китоб қилинган осмон занжири билан банди қилинган. Агар у ерга томон интилса осмон бўйинтуруғи уни бўғади, агар осмонга интилса ерники. Шунинг билан бирга унда ҳамма имкониятлар бор ва буни у ҳис қилади; бундан ҳам ҳайратланарлиси у ҳаттоки барча бундай дастлабки машаққатларни тушунтириб беришдан ҳам бош тортади.

У худди таъқиқланган жойда машқ қилиб, конкида учишни эндигина бошлаётган каби далиллар орқасидан югуриб бормоқда
.
Оила ўчоғи худосига эътиқод қилишдан ҳам кўра нима қувонарли!

Бахтга эришишнинг тўлиқ имконияти назарий жиҳатдан мавжуд : ўзингда барҳам топмайдиган бир нарсага ишониш ва унга интилмаслик.

Барҳам топмайдиган ягонадир; у – бу ҳар битта алоҳида одам, шу билан бир вақтда у умумийдир, бу ердан одамларнинг беназир бузилмас алоқалари боғланади.

Битта ва яна шу одамнинг ўзида ўзининг тўлиқ ноўхшашликларида битта ва яна шу объектга эга бўлган тажриба бор, бундан келиб чиқадики, битта ва яна шу одамда турли хил субъектлар бўлиши мумкин эмас.
У ўз шахсий столидан ерга ташланган ювиндилардан тамадди қилади; тўғри қайсидир вақтларда у тўқ бўлади, лекин бора-бора у столнинг ортида туриб, ювинди ташлашларини интиқиб кутадиган бўлиб қолади; шунинг учун ювиндиларнинг оқиб келиши тўхтайди.

Агар жаннатда нимадир йўқ қилинган бўлса, ҳалокатга маҳкум этилган, демак у ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган; агар ҳалокатга маҳкум этилмаган бўлса, демак биз ёлғон эътиқодда умр кечирмоқдамиз.

Ўзингни одамийликда синаб кўр. Шубҳаланувчини у шубҳаланишга, ишонувчини эса ишонишга ундайди.

“Мен бу ерда лангар ташламайман” деган туйғу ўз атрофингда тўлқинларнинг тебранишини дарҳол ҳис қилиш туйғусидир.

Одамлар билан мулоқотда бўлиш ўзингни англашингга олиб келади.

Руҳ қачон жон бўлишдан тўхтаса у озод қилинади.

Ҳиссий муҳаббат самовий муҳаббатни пинҳон тутади; ёлғизликда у бунга етишолмасди, лекин ўзи англамаган ҳолда у самовий муҳаббат унсурларини ўзида изҳор этади, бу унга насиб бўлади.

Ҳақиқат бўлинмасдир, демак, у ўзини англашга қодир эмас, ким уни билишни хоҳласа ёлғонга айланмоғи керак.

Ҳеч ким ўзига ёмонлик исташи мумкин эмас. Агар алоҳида бир инсондан ўзга бир таъсирлар кўрилса, бу инсонда кимдир яхшилик истайди, ушбу ҳолатни фақат баҳолашгагина уринаётган иккинчи бир инсонга эса ёмонлик исталади. Агар инсон аввал бошданоқ фақат баҳолаш учунгина эмас, балки иккинчи бир инсон томонида турганида, унда биринчи “кимдир” ва унга қўшилиб истаклар ҳам сўниб кетар эди.
Нега биз гуноҳкорлигимиздан зорланамиз? Биз жаннатдан унинг учун эмас, балки бизга ман этилган ҳаёт дарахтидан еб кўрганлигимиз учун қувилганмиз.

Биз нафақат тафаккур дарахтидан еганлигимиз учун, балки ҳаёт дарахтидан ҳали тотиб кўрмаганлигимиз учун ҳам гуноҳкормиз. Гуноҳларимиздан қатъий назар биз турган ҳолат ҳам гуноҳдир. Биз жаннатда яшаш учун яратилган эдик, жаннат эса бизларга хизмат қилиш учун. Бизнинг ёзиғимиз ўзгартирилган эди, жаннатнинг ёзиғи ҳақида эса гапирилмайди.

Ёвузлик – бу аниқ бир ўтиш ҳолатларда инсон идрокининг нур сочишидир. Иллюзия(сохта тасаввур) – бу моҳиятан қаралганда ҳиссиёт олами эмас, унинг ёвузлиги эса кўзларимиз учун ҳиссиёт оламини барпо этади.

Гуноҳ қилаётганимизда биз моҳиятан яхшилик ва ёмонликни англашда тенгдирмиз; ҳаммасидан фарқли ўлароқ биз шу ерда ўзимизнинг борлиғимизни қидирамиз. Аммо ҳақиқий фарқланиш ушбу англашнинг нариги томонида бошланади. Қарама-қаршиликнинг кўриниши мана нималарда кўринади : ҳеч ким ягона билим билан қониқа олмайди, балки шундай билим билан мувофиқликда бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Лекин бунинг учун унга куч керак эмас, кейинчалик эса у етарлича кучни барибир ололмаслигини таваккал қилган ҳолда жон-жаҳдини аямаслиги керак, барибир унга шу охирги уринишдан бўлак ҳеч нарса қолмайди.(Ўлим хавфи ҳақидаги таъқиқдаги фикр тафаккур шажарасидан мерос; табиий ўлим тўғрисидаги дастлабки фикр ҳам шундай бўлиши мумкин). Ушбу уриниш олдида у қўрқув ҳис қилади; у эзгулик ва ёвузлик тафаккурини орқага олишни афзал деб билар эди(“гуноҳкорлик” атамаси ушбу қўрқувдан бошланади), бироқ содир бўлганларни орқага олиб бўлмайди, фақат хира тортириш мумкин. Ушбу мақсад учун омиллар вужудга келади. Бутун дунё уларнинг асири, ҳаммасидан кўра инсон кўзи кўрадиган бутун дунё ҳузур-ҳаловат онларини истаёдиган инсон каби бошқа нимадир бўлиши мумкин.

Тафаккур далилини сохталаштиришга уриниш, тафаккурни мақсад қилиб қўйиш.

Ишонч гильотина болтаси каби ҳам оғир, ҳам енгилдир.

Қаршимиздаги ўлим – синф деворида осилиб турган Македониялик Александрнинг жангини тасвирловчи расм кабидир. Ҳамма гап ушбу ҳаётда ўз хатти-ҳаракатлари билан расмни хиралаштириш ёки умуман ўчириб ташлашдир.

Инсонда уч талқиндаги ирода эркинлиги бор. Биринчидан, у бу ҳаётни истаганида эркин эди; тўғри, энди у уни орқага қайтара олмайди ёхуд у ўшанда уни истаган кимса эмас, энди у ўша ўлчовда; ҳаёт бўлган ҳолда ўзининг ўша вақтдаги иродасини адо этади. Иккинчидан, у эркин, турмуш тарзи ва ўз ҳаёт йўлини танлаши мумкин. Учинчидан, у қайта мавжуд бўла олмаслик даражасида эркиндир, ҳар қандай шароитларда ҳам ҳаёт йўлини босиб ўтишга ўзини мажбурлай олишдек иродага эга бўлади ва шундай йўллар билан ўзига келади, қанчалик қадрли ҳамда танланадиган бўлмасин, лекин у бу ҳаётнинг ҳеч бир бўлакчаларини бутун қолдирмайдиган даражада чигалдир. Бу эркин ироданинг уч талқинлилигидир, бироқ бу ботинан бир вақтлилик ва ўхшашликдир, ўхшашлик шу даражадаки, унда эркин ва маҳкум ирода учун ҳам ўрин қолмайди.
Иккита имконият берилмоқда : ўзни охири йўқ даражада кичик қилиш ёки ўшандай бўлиш. Иккинчиси – интиҳо, демак, ҳаракатсизлик; биринчиси – ибтидо, демак, ҳаракат.

Сўз хатоларидан қочишда : нимани фаол бузиш тавсия этилса, ўшани маҳкам ушлаш лозим; нимаики увадаланса, ўша нарса увадаланади, бироқ буни бузиш мумкин эмас.

Илк бутпарастлик нарсалар олдидаги қўрқув эди албатта, шунга боғлиқ равишда – нарсалар зарурияти олдидаги қўрқув, шунинг билан бирга – нарсалар учун жавобгарлик олдидаги қўрқув. Жавобгарлик шунчалик даҳшатли бўлиб кўриндики, уни ҳаттоки қандайдир бир ягона инсонийликдан ташқари мавжудликка юклашга журъат қила олмадилар ёки қандайдир бир моҳиятнинг ҳакамлиги инсоний жавобгарликни маълум бир даражада енгиллата олмаган бўлар эди, фақат биргина мавжудлик билан мулоқотда бўлиш жавобгарликка ўта малол келган бўлар эди, шунинг учун ҳар бир нарса учун ўз-ўзига жавобгарлик юклатилди, ҳаммасидан ҳам кўра бу нарсаларга яна инсон учун ҳам муҳим жавобгарлик юклатилди.

Сўнгги бора руҳшунослик !

Ҳаёт ибтидосининг икки топшириғи : ўз атрофини доимо чегаралаш ва сен ўз атрофингдан ташқарида яна қаердадир яшириниб олмаганлигингни доимо назорат қилиб туриш.

Ёвузлик худди қурол каби баъзан қўлда бўлиб туради; у қаршилик кўрсатмасдан ўзининг бир чеккага олиб қўйилишига изн беради, агар бунга ирода бўлса.

Ҳаёт қувончларининг моҳияти унинг қувончларида эмас, балки бизнинг олий ҳаётга кўтарилишимиз олдидаги қўрқувдир; ҳаёт уқубатларининг моҳияти унинг уқубатларида эмас, балки ушбу қўрқув туфайли риёзат чекишимиздир.

Фақат шу ерда жафо чекиш бу жафо чекиш. Кимдир бу ерда жафо чекса, бошқа бир ерда шу қўрқув туфайли буюк бўлади деган маънода эмас, балки бу дунёда нимаики жафо деб номланса у дунёда ҳам ўзгармайди, фақатгина ўзиимдир бу ерда жафо чекса, бошқа бир ерда шу қўрқув туфайли буюк бўлади деган маънода эмас, балки бу дунёда нимаики жафо деб номланса у дунёда ҳам ўзгармайди, фақатгина ўзининг тафовутидан, бахт-саодатидан маҳрум қилинади деган маънода.

Коинотнинг ҳадсиз кенглиги ва мукаммаллиги тўғрисидаги тасаввур эркин хоҳиш-истаклар билан сермеҳнат бунёдкорликни қориштириб юбориш ҳадигача олиб борилган натижа бор.

Бизнинг ҳозирги вақтдаги гуноҳкор ҳолатимизга қатъий ишонч қанчалик мушкулки, ҳаттоки келажакда ва фонийлигимизнинг мангу оқланишидир. Ушбу имони комилликни қаердан кўчириб ўтказадиган фақат куч, — у эса ўзининг софлиги бўйича биринчисини тўла қамраб олади – ишончнинг ҳам ўз ўлчовлари мавжуд.
Бошқа бирлар илк катта ёлғондан олдин ҳар бир ҳолатда улар учун махсус кичик ёлғон барпо этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар, саҳнада муҳаббат пъесаси ўйналаётган пайтда актрисада ўзининг ошиғи учун ёлғон табассумдан ташқари яна галереядаги тамоман аниқ бир томошабин учун ўзгача бир маккор табассум ҳам бор. Бу демак жуда узоқ кириб боради.

Мушкуллик тўғрисидаги билим бўлиши мумкин, лекин унга ишонч бўлмайди ёхуд юздагидан ҳам кўра ортиқ мушкуллик бўлмайди.

Гуноҳ доимо ошкора келади ва дарҳол билинади. У ўз илдизларига қайтиб кетади, шунинг учун ҳам уни ковлаб олиш керак эмас.

Атрофимиздаги барча азоблар билан биз ҳам азобланишимиз лозим. Бизнинг барчамизда битта тана эмас, лекин битта тараққиёт, бу эса бизни у ёки бу шаклдаги барча азоблар орқали олиб ўтади. Ҳаётнинг барча босқичларидан қариликкача ва ниҳоят ўлимгача(ҳар бир босқич моҳиятан қўрқувдан ёки истакдандир, аввалгиларига етишиб бўлмайдиганга ўхшайди) бўлган ўз ривожларидан ўтадиган болалар каби худди биз ҳам(одамийлик билан боғланганлик ўз-ўзимиз билан боғланганлигимизга қараганда саёз эмас) ўз ривожимизда бу дунёнинг барча уқубатларидан ўтамиз. Бундай ҳолатда адолатга ўрин йўқ, аммо уқубат олдидаги қўрқувга ёхуд тақдирга лойиқ иш сифатида уқубатни изоҳлашнинг имконияти ҳам йўқ.
Сен уқубатларидан ўзингни четга олишинг мумкин, сенга ижозат берилади ва табиатингга ҳам мувофиқ келади, бироқ айни вақтда ушбу четланиш сен қоча олишинг мумкин бўлган ягона уқубат ҳам бўлиши мумкин. Бу дунёни йўлдан оздирувчи восита бу дунё шунчаки бир кўприкдир деган шоҳидлик моҳиятан бир хилдир. Бу дунё фақат шундай қилиб бизни йўлдан оздириши мумкин ва ҳақиқатан ҳам у шундай. Лекин ҳамма бало шундаки, сиртмоқли йўлдан оздиришдан сўнг биз юқорида эслатиб ўтилган шаҳодатни унутамиз, шунинг учун моҳиятан эзгулик бизни ёвузликка жазб қилдиради, аёллар нигоҳи эса унинг тўшагида.

Мўминлик ҳар бир инсонга, ҳаттоки ёлғизликдан умидсизланганларга ҳам яқинлари билан алоқаларни мустаҳкамлашни беради, шунингдек, зудлик билан, тўғри, фақат тўлиқ ҳамда узоқ мўминликда у ибодатнинг ҳақиқий тили бўлганлиги учун ҳам у бунга қодирдир, бир вақтнинг ўзида ибодат қилиш ва узлуксиз алоқа қилиш. Яқинингга бўлган муҳаббат – бу ибодатга муносабат, ўз-ўзига муносабат – бу интилишга муносабат, интилиш учун ибодатлардан куч ҳосил бўлади.

Сен ёлғондан бошқа яна ниманидир билишинг мумкинми? Ахир ёлғонни йўқ қилиш арзирли иш эмасми, бунда сенга ҳеч нимага назар солмаслик талаб этилади, аммо тузли устунга айланиб қоласан.

А. билан ҳаммаси ёқимли – масалан, доскани диққат билан кўздан кечиради, бевақт ҳеч қандай хатоларга йўл қўймайди, кейин эса ўзи ўйнай бошлаганида башараси жазавали тус олиб, тутақиб кетадиган буюк ўйинчи пайдо бўлгунга қадар ажойиб бильярдни яхши ўйинчилардан эҳтиёт қилганлари сингари.

“Кейин эса у ҳеч нима бўлмагандек ўз ишига қайтди”. Бу мулоҳаза бизга кўпгина тушунарсиз эски ҳикоялар орқали таниш, ҳолбуки уларнинг ҳеч бирида учрамаслиги ҳам мумкин.

“Нима бизга ишонч етишмайдими, айтиш мумкин эмас. Ҳаётимиз ҳақиқатининг ўзи ишонч учун чексиз аҳамиятга эга”. – “Бунда ишончнинг нима даҳли бор?” Ахир яшамаслик мумкин эмас-ку”. – “Айнан мана шу “мумкин эмас-ку”да ишончнинг ақлга сиғмас кучи мужассам; ушбу инкор этилишда у қиёфа касб этади”.
Сен уйингдан чиқмасанг ҳам бўлади. Столинг ёнида қол ва қулоқ сол. Ҳаттоки қулоқ ҳам солма, фақат кут. Ҳаттоки кутма, шунчаки жим бўл ва танҳоликда қол. Дунёнинг ўзи уни фош қилишингни сўрай бошлайди, у бошқача бўлолмайди, у сенинг қаршингда завқланиб типирчилай бошлайди.

Рус тилидан Шавкат Қодиров таржимаси

04

004  Франс Кафка 1883 йилнинг 3 июлида Прага шаҳрида туғилган. Отаси ўз меҳнати туфайли шаҳарда кичикроқ бир фабриканинг эгаси бўлган. Кафка Прагадаги немис гимназиясини тугатиб, 1901 — 1905 йилларда Прага университетида ҳуқуқшуносликни ўрганди, санъат тарихи ва олмоншунослик бўйича маърузалар тинглади. 1906 — 1907 йилларда Прага шаҳар судининг адвокатлар идорасида амалиёт ўтади. 1907 йилнинг октябридан бошлаб хусусий суғурта жамиятига хизматга кирди. 1908 йилда Прага тижорат академиясида шу ихтисослик бўйича малакасини оширди. Шундан сўнг у турли кам иш тўланадиган ташкилотларда ишлаган. 1917 йилда Кафка сил касалига дучор бўлади, 1922 йилда нафақага чиқади. 1923 йили Берлинга кетади, лекин соғлигининг ёмонлашуви сабабли Прагага қайтишга мажбур бўлади.
Франс Кафка 1924 йилнинг 3 июнида Вена шаҳри атрофидаги Кирлинг санаториясида вафот этади.
Асарлари: «Бир кураш тарихи» (1902-1903, биринчи асари), «Қурилиш» (1923, охирги асари), «Америка» (1911-1916, биринчи романи), «Жараён» (1915-1918, иккинчи романи), «Қўрғон» (1921-1922, охирги романи), «Эврилиш», «Ҳукм», «Жазо колониясида», «Очлик устаси», «Отамга хат» ва бошқалар.

011Frans Kafka 1883 yilning 3 iyulida Praga shahrida tug’ilgan. Otasi o’z mehnati tufayli shaharda kichikroq bir fabrikaning egasi bo’lgan. Kafka Pragadagi nemis gimnaziyasini tugatib, 1901 — 1905 yillarda Praga universitetida huquqshunoslikni o’rgandi, san’at tarixi va olmonshunoslik bo’yicha ma’ruzalar tingladi. 1906 — 1907 yillarda Praga shahar sudining advokatlar idorasida amaliyot o’tadi. 1907 yilning oktyabridan boshlab xususiy sug’urta jamiyatiga xizmatga kirdi. 1908 yilda Praga tijorat akademiyasida shu ixtisoslik bo’yicha malakasini oshirdi. Shundan so’ng u turli kam ish to’lanadigan tashkilotlarda ishlagan. 1917 yilda Kafka sil kasaliga duchor bo’ladi, 1922 yilda nafaqaga chiqadi. 1923 yili Berlinga ketadi, lekin sog’ligining yomonlashuvi sababli Pragaga qaytishga majbur bo’ladi.
Frans Kafka 1924 yilning 3 iyunida Vena shahri atrofidagi Kirling sanatoriyasida vafot etadi.
Asarlari: «Bir kurash tarixi» (1902-1903, birinchi asari), «Qurilish» (1923, oxirgi asari), «Amerika» (1911-1916, birinchi romani), «Jarayon» (1915-1918, ikkinchi romani), «Qo’rg’on» (1921-1922, oxirgi romani), «Evrilish», «Hukm», «Jazo koloniyasida», «Ochlik ustasi», «Otamga xat» va boshqalar.

04

07
Frants Kafka
HAQIQAT YO’LI TO’G’RISIDAGI TAFAKKUR
Hikmatli so’zlar
033

Haqiqat yo’li yerning ustidan biroz balandlikda tortilgan arqon bo’ylab o’tadi. U unda borishdan ko’ra ko’proq u haqida xayol surishga mo’ljallanganga o’xshaydi.

Barcha insoniy xatolar sabrsizlik, ko’zlangan maqsaddan ilgaridan voz kechish, eng mayda eng past moslasha bilish tufaylidir.

Boshqa barcha xato va gunohlarni keltirib chiqaruvchi ikkita eng katta inson gunohlari bor : sabrsizlik va beparvolik. Sabrsizlik tufayli inson jannatdan quvildi, beparvolik tufayli endi u yerga qayta olmaydi. Balki insonning faqat bitta katta gunohi bordir : sabrsizlik. Sabrsizligi sabab quvildi, sabrsizligi sabab qayta olmaydi ham.

Baxtsizlikning ko’plab soyalari ularning ustidan ajal daryosining to’lqinlari o’tganligi uchun bizga ko’rinmaydi, chunki u o’zimizdan oqib chiqadi va hayot dengizimizning sho’r ta’mini hali ham saqlamoqda. Daryoga teskari qarab suzish bu undagi oqimlarni junbushga keltiradi va marhumlarni hayotga qaytara boshlaydi. Ular esa baxtiyor, rizolik qo’shig’ini kuylab, daryoga hamd-sanolar aytishadi.

Aniq bir nuqtadan boshlab ortga qaytish mumkin emas. Bu nuqtaga yetishish lozim.

Inson kamolotining hal qiluvchi lahzalari manguga cho’ziladi. Shuning uchun ham bu yo’ldagi ma’naviy inqilobiy harakatlar hali hech narsaga erishib bo’lmaganligidan dalolat beradi.

Yovuzlikning eng katta da’vatlaridan biri bu – kurashga chorlovdir. U – ayollar bilan to’shakda tugaydigan kurash kabidir.

A. o’ta mutakabbir, u doimo barcha yaxshiliklarni qilib ulgurdim deb o’ylaydi, lekin hanuz atrofidagilarining o’ziga nisbatan norozilik hislarini tuyadi.

Qarashlarning turfa xilligi qanday bo’lishi mumkin, masalan olmaga nisbatan : stol ustida turgan olmaga faqat bir bor qiyo boqish ilinjida bo’ynini cho’zayotgan bolaka yning qarashi va hech bir qiyinchiliksiz olmani olib, uni ilhaq bo’lib turgan bolakayga beradigan uy egasining qarashi.

O’zni anglashning dastlabki alomati bu o’lish istagidir. Bu hayot zindon, boshqasi esa sarobdir. Sen o’lishni istayotganligingdan endi uyalmaysan ham; sen nafratlanadigan eski kameradan sen faqat endi nafratlana boshlaydigan yangisiga ko’chirib o’tkazishlarini so’raysan. Shunda e’tiqod yo’li sari odimlayotgan mahbusning holidan xabar olish uchun dahlizdan qamoqxona boshlig’i o’tib qoladi hamda shunday deydi : “Bu kamerani boshqa band qilmang. Men uni o’zimga olaman”.

Agar sen to’g’ri yo’ldan erkin irodang bilan borgan bo’lsang va hayotingdagi jamiki kechmishlar ortda qolgan bo’lsa, unda hammasi o’tmishga aylanarmidi; ammo bu qil ko’prikdan o’tayotganingda sen unga osiltirib qo’yilganga o’xshaysan, unday bo’lsa qadamlar faqatgina yerning xususiyatlariga ko’ra tashlangan bo’lishi mumkin va ortga qaytishingning imkoni yo’q.

Kuz yo’liga bir nazar tashlang : hozirgina undagi xazonlarni supurib tashlashdi, u esa yana qurigan barglar bilan qoplanadi.

Qafas qush izlagani ketdi.

Bu joyda men hali biror marta ham bo’lmadim : yo’qsa quyoshdanda yorqinroq ko’zni qamashtiruvchi nur sochilgan, uning oldida esa yulduz charaqlagan bo’lur edi.

Agar Bobil minorasini qurish mumkin bo’lganida edi, uni qurishga kirishmasdan oldin bunga marhamat qilingan bo’lur edi.

Yovuzlikning undagi sirlar senda mavjudligiga ishontirishiga yo’l qo’yma.

Leopardlar ibodatxonaga hujum qilishadi va qurbonlik uchun atalgan idishlardagi muqaddas ichimliklarni ichib qo’yishadi; bu har gal takrorlanaveradi; va alal oqibat bu bir o’zgarmas qonuniyatga aylanib, an’ananing bir qismiga aylanadi.

Qo’l toshni mahkam siqib olgan. Toshni uzoqqa otish uchun ham qo’l uni mahkam siqib olgan. Lekin yo’l toshning mo’ljaliga qarab emas, balki o’z manziliga olib boradi.

Sen – bu topshiriq. Atrofda esa hech qanday o’quvchi yo’q.

Haqiqiy dushman oldida senda cheksiz mardlik paydo bo’ladi.

Bu qanday baxt, sen turgan zamin bosib turgan ikkala qadamingdan ortiq bo’lishi mumkin emas.Dunyoda qanday qilib shodlanish mumkin? Faqat sen uning ichiga qochib kirsang.

Panohda son yo’q, najot esa bitta, biroq najot imkoni yana shunday : necha panoh bo’lsa, shuncha najot bor.Maqsad bor, ammo yo’l yo’q; biz neniki yo’l deya atadik, bu bir ohista yurish xolos.

Salbiy ishlarni qilish – bu hali bizga yuklatilgan; ijobiy ishlar bizga avvalroq berilgan.

Seni yovuzlik sari undayotgan yot fikrlar – bu sening fikrlaring emas, balki yovuzliknikidir.

Hayvonlar o’z xo’jayinlarining qafasidan chiqib, o’zlari xo’jayin bo’lmoqlik istaydilar, lekin ular bu faqat xo’jayinning yangi qafasni qurib bitkazgunicha o’ylab chiqarilgan bir xayolot ekanligini bilmaydilar.Yaxshilik qaysidir ma’noda quvonchsizdir.

Qarg’alar faqat birgina qarg’a osmonni yo’q qilishga qodir deya hisoblaydilar. Bu shubha tug’dirmaydi, ammo osmonga qarshi bosim o’tkazish bo’lib ham xizmat qila olmaydi yoki boshqacha qilib aytganda osmon qarg’alarning imkonsizligini izohlaydi.

Jafokashlar o’z tanalariga munosib baho bermaydilar, ular uni xochga osishga harakat qiladilar. Bunda borada ular dushmanlari bilan hamfikrdirlar.

Uning horg’inligi – bu gladiatorning jangdan keyingi horg’inligidir, uning ishi idora binosi burchagini oqartirishdangina iborat edi.

Egalik yo’q, faqat mavjudlik, faqat tashna oxirgi nafas, nafas olishga intiq mavjudlik hukmron. Ilgarilari men tushunmas edim, o’z savoliga nega javob olisholmaydi, bugun esa so’rash mumkinligini qanday qilib o’ylaganimga tushunolmayman. Lekin men axir o’ylamas edim, faqat so’rar edim.

Tasdiqlashga uning javobi, nima u, mumkin va ega, biroq mavjud emas, faqatgina qaltirash va yurak urishigina bor edi.

Hech kim uning mangulik yo’li sari odimlashiga hayratlanmadi; u esa bu yo’lning oxiriga qarab ketib borardi.

Ayta qolaylikki, Buyuk Aleksandr o’zining yoshlikdagi harbiy muvaffaqiyatlariga qaramay, o’zi tuzgan kuchli qo’shinga qaramay, o’zida dunyoni o’zgartirishga qodir kuchlarni his qilganligiga qaramay Gellespontda to’xtagan bo’lur edi va qo’rquvdan emas, beqarorlikdan emas, kuchsiz iroda tufayli emas, balki zamin og’irligidan unga yurish qilmagan bo’lur edi.

Bu yo’lning adog’i yo’q, unga hech nima berolmaysan, undan hech nima ololmaysan va bizning har birimiz bolalik o’lchovimizni unga baxshida etamiz. “Albatta, sen bu o’lchov yo’lini bosib o’tishing lozim, bu senga bitiladi”.

Vaqt haqidagi bizning tushunchamiz bizni Dahshatli sudni bu harbiy dala sudi deya atashga majbur qiladi.Boshni ko’krakka egish bu cheksiz nafrat va jirkanish alomatidir.

Ovchi itlar hali hovlida o’ynab yurishibdi, lekin ilvasin u hozir o’rmonlarda qanchalik otilishiga qaramasdan ulardan nari ketmaydi.

“Bo’lish” so’zi (sein) nemis tilida mavjudlik va kimgadir daxldorlikni anglatadi.

Ularga shoh yoki shoh choparlari bo’lish taklif qilingan edi. Bolalikdagi ishtiyoq tufayli hamma shoh choparlari bo’lishni istashdi. Shuning uchun ular butun dunyo bo’ylab bir qator choparlar hoziru nozir bo’lib izg’ib yurishadi hamda shohlar yo’qligidan ma’nosiz bo’lib qolgan xabarlarni bir-birlariga bildirib yurishadi. Ular o’zlarining baxtsiz hayotlariga nuqta qo’yishdan xursanddirlar, ammo ichgan ontlari tufayli bunga jur’at qila olmaydilar.

Taraqqiyotga ishonish taraqqiyot tarkib topib bo’lganligiga ishonish degani emas. Yo’qsa bu ishonch deya atalmagan bo’lur edi.

A. – mahorat sohibi va osmon uning shohidi.

Inson o’zidagi barham topmaydigan qandaydir bir narsaga doimiy ishonchsiz yashay olmaydi, negaki bu barham topmaydi va bu ishonch uning uchun uzoq vaqtgacha maxfiyligicha qolishi mumkin. Bu maxfiylikning ko’rinishlaridan biri – o’z xudosiga ishonch.

Ilonning hakamligi kerak edi : yovuzlik insonni yo’ldan ozdira olishi mumkin, lekin insonga aylana olmaydi.

Sen va dunyo o’rtasidagi yakkama-yakka jangda dunyoning sekundanti bo’lmoq lozim.

Hech kimni aldamaslik kerak, shu bilan bir qatorda uning g’alabasini ko’zlab dunyoni ham.

Ma’naviy dunyodan bo’lak hech narsa yo’q; hissiyot dunyosida biz ataydiganlar ma’naviyat dunyosidagi yovuzlikdir, yovuzlik deya ataydiganlarimiz esa mangu taraqqiyotimizning qaysidir bir lahzasining shunchaki zaruriyatidir xolos.

Kuchli bir yorug’lik bilan butun olamni munavvar etish mumkin. Ko’rishi kuchsiz bo’lgan ko’zlarni u qamashtira boshlaydi, undan ham kuchsiz bo’lgan ko’zlar oldida unda mushtlar paydo bo’ladi va unga qiyo boqishni istamaganlarni mahv eta boshlaydi.

Barcha yolg’on : eng kam yanglishishlarni izlash, oddiylik oldida qolish, eng ortig’ini izlash. Birinchi galda unga yetishishni o’zingga osonlashtirgan holda yaxshilikni hamda kurashishning eng nomaqbul shartlarini qo’ygan holda yovuzlikni ham aldaysan. Ikkinchi galda unga intilishni ham istamagan holda yaxshilikni aldaysan, chunki bu sening yerdagi ishlaringga g’ov bo’ladi-ku! Uchinchi galda undan imkon boricha yiroqlashishni ko’zlab yaxshilikni aldaysan hamda yovuzlikning tomir otib ketishini kuchsizlantirishga umid qilgan holda yovuzlikni ham aldaysan. Imonim komilki, demak, ikkinchi galda yoki har doim yaxshilikni aldaysan, yovuzlikni esa nomigagina bo’lsa ham aldamaysan.

Biz shunchaki javob berolmaydigan savollar bor, shukrki tabiatning o’zi javob berishdek mashaqqatni bo’ynimizdan oldi.

Hissiyot olamidan tashqaridagi barcha narsalarni til faqat ishora qilish bilangina izhor eta oladi, ammo unga eng yaqin bo’lgan ifodani ayta olmaydi, chunki til hissiyot olamiga muvofiq holda faqat bor bo’lgan moddiyatlar va ular bilan bog’liqlarnigina ta’rif eta oladi.

Oyoqlar bilan bosilmagan zinapoya pillapoyasi qo’pol biriktirilgan, o’z-o’zicha yog’och bir nimadir.

Kimki dunyodan ajralsa u barcha odamlarni sevishi yoki ularning ham dunyosidan ajralishi darkor. Modomiki u sevish mumkin bo’lmagan haqiqat yo’lidagi insoniy ma’nini anglashga urina boshladimi, u bunga loyiqdir. Kimki dunyoda o’z yaqinini sevsa bu dunyoda faqat o’zinigina sevadigan odamga qaraganda katta ham, kichkina ham bo’lmagan adolatsizlikka yo’l qo’yadi. Faqat bir savol qoladi, birinchisi mumkinmikan.

Ma’naviyat dunyosidan boshqa hech narsa yo’qligi to’g’risidagi isbot bizdan umidni mosuvo qiladi va ishonchni tuhfa etadi.

Bizning san’atimiz – bu haqiqat bilan ko’zlarning qamashishi : faqat yuzda nafrat alomati bilan orqaga tislangandagi nur haqiqatdir, boshqa hech narsa.

Jannatdan quvilish mangugadir. Ya’ni jannatdan quvilish tamomiladir va dunyoda hayot muqarrardir, shuningdek, ushbu jarayonning manguligi(yoki vaqtinchalik ta’rif etganda – ushbu jarayonning mangu takrorlanishi) bizning jannat shu yerdami yoki yo’qmi shuni bilishimizdan kelib chiqqan holda bizga nafaqat u yerda uzoq qolish, balki o’sha yerda bo’lish imkoniyatini beradi.

U yerning ozod va himoyalangan fuqarosi yoki uning qadami yerning barcha hududlariga yetishi uchun yetarli darajada uzunlikdagi zanjir bilan bandi qilingan, u shunchalik uzunki uni hech bir narsa yerdan tashqariga torta olmaydi. Lekin shu bilan bir vaqtda u osmonning ham ozod va himoyalangan fuqarosidir yoki yerdagi kabi hisob-kitob qilingan osmon zanjiri bilan bandi qilingan. Agar u yerga tomon intilsa osmon bo’yinturug’i uni bo’g’adi, agar osmonga intilsa yerniki. Shuning bilan birga unda hamma imkoniyatlar bor va buni u his qiladi; bundan ham hayratlanarlisi u hattoki barcha bunday dastlabki mashaqqatlarni tushuntirib berishdan ham bosh tortadi.

U xuddi ta’qiqlangan joyda mashq qilib, konkida uchishni endigina boshlayotgan kabi dalillar orqasidan yugurib bormoqda
.
Oila o’chog’i xudosiga e’tiqod qilishdan ham ko’ra nima quvonarli!

Baxtga erishishning to’liq imkoniyati nazariy jihatdan mavjud : o’zingda barham topmaydigan bir narsaga ishonish va unga intilmaslik.

Barham topmaydigan yagonadir; u – bu har bitta alohida odam, shu bilan bir vaqtda u umumiydir, bu yerdan odamlarning benazir buzilmas aloqalari bog’lanadi.

Bitta va yana shu odamning o’zida o’zining to’liq noo’xshashliklarida bitta va yana shu ob’ektga ega bo’lgan tajriba bor, bundan kelib chiqadiki, bitta va yana shu odamda turli xil sub’ektlar bo’lishi mumkin emas.U o’z shaxsiy stolidan yerga tashlangan yuvindilardan tamaddi qiladi; to’g’ri qaysidir vaqtlarda u to’q bo’ladi, lekin bora-bora u stolning ortida turib, yuvindi tashlashlarini intiqib kutadigan bo’lib qoladi; shuning uchun yuvindilarning oqib kelishi to’xtaydi.

Agar jannatda nimadir yo’q qilingan bo’lsa, halokatga mahkum etilgan, demak u hal qiluvchi ahamiyatga ega bo’lmagan; agar halokatga mahkum etilmagan bo’lsa, demak biz yolg’on e’tiqodda umr kechirmoqdamiz.O’zingni odamiylikda sinab ko’r. Shubhalanuvchini u shubhalanishga, ishonuvchini esa ishonishga undaydi.“Men bu yerda langar tashlamayman” degan tuyg’u o’z atrofingda to’lqinlarning tebranishini darhol his qilish tuyg’usidir.

Odamlar bilan muloqotda bo’lish o’zingni anglashingga olib keladi.

Ruh qachon jon bo’lishdan to’xtasa u ozod qilinadi.

Hissiy muhabbat samoviy muhabbatni pinhon tutadi; yolg’izlikda u bunga yetisholmasdi, lekin o’zi anglamagan holda u samoviy muhabbat unsurlarini o’zida izhor etadi, bu unga nasib bo’ladi.Haqiqat bo’linmasdir, demak, u o’zini anglashga qodir emas, kim uni bilishni xohlasa yolg’onga aylanmog’i kerak.

Hech kim o’ziga yomonlik istashi mumkin emas. Agar alohida bir insondan o’zga bir ta’sirlar ko’rilsa, bu insonda kimdir yaxshilik istaydi, ushbu holatni faqat baholashgagina urinayotgan ikkinchi bir insonga esa yomonlik istaladi. Agar inson avval boshdanoq faqat baholash uchungina emas, balki ikkinchi bir inson tomonida turganida, unda birinchi “kimdir” va unga qo’shilib istaklar ham so’nib ketar edi.Nega biz gunohkorligimizdan zorlanamiz? Biz jannatdan uning uchun emas, balki bizga man etilgan hayot daraxtidan yeb ko’rganligimiz uchun quvilganmiz.

Biz nafaqat tafakkur daraxtidan yeganligimiz uchun, balki hayot daraxtidan hali totib ko’rmaganligimiz uchun ham gunohkormiz. Gunohlarimizdan qat’iy nazar biz turgan holat ham gunohdir.Biz jannatda yashash uchun yaratilgan edik, jannat esa bizlarga xizmat qilish uchun. Bizning yozig’imiz o’zgartirilgan edi, jannatning yozig’i haqida esa gapirilmaydi.

Yovuzlik – bu aniq bir o’tish holatlarda inson idrokining nur sochishidir. Illyuziya(soxta tasavvur) – bu mohiyatan qaralganda hissiyot olami emas, uning yovuzligi esa ko’zlarimiz uchun hissiyot olamini barpo etadi.

Gunoh qilayotganimizda biz mohiyatan yaxshilik va yomonlikni anglashda tengdirmiz; hammasidan farqli o’laroq biz shu yerda o’zimizning borlig’imizni qidiramiz. Ammo haqiqiy farqlanish ushbu anglashning narigi tomonida boshlanadi. Qarama-qarshilikning ko’rinishi mana nimalarda ko’rinadi : hech kim yagona bilim bilan qoniqa olmaydi, balki shunday bilim bilan muvofiqlikda bo’lishga harakat qilmog’i lozim. Lekin buning uchun unga kuch kerak emas, keyinchalik esa u yetarlicha kuchni baribir ololmasligini tavakkal qilgan holda jon-jahdini ayamasligi kerak, baribir unga shu oxirgi urinishdan bo’lak hech narsa qolmaydi.(O’lim xavfi haqidagi ta’qiqdagi fikr tafakkur shajarasidan meros; tabiiy o’lim to’g’risidagi dastlabki fikr ham shunday bo’lishi mumkin). Ushbu urinish oldida u qo’rquv his qiladi; u ezgulik va yovuzlik tafakkurini orqaga olishni afzal deb bilar edi(“gunohkorlik” atamasi ushbu qo’rquvdan boshlanadi), biroq sodir bo’lganlarni orqaga olib bo’lmaydi, faqat xira tortirish mumkin. Ushbu maqsad uchun omillar vujudga keladi. Butun dunyo ularning asiri, hammasidan ko’ra inson ko’zi ko’radigan butun dunyo huzur-halovat onlarini istayodigan inson kabi boshqa nimadir bo’lishi mumkin.

Tafakkur dalilini soxtalashtirishga urinish, tafakkurni maqsad qilib qo’yish.

Ishonch gil`otina boltasi kabi ham og’ir, ham yengildir.

Qarshimizdagi o’lim – sinf devorida osilib turgan Makedoniyalik Aleksandrning jangini tasvirlovchi rasm kabidir. Hamma gap ushbu hayotda o’z xatti-harakatlari bilan rasmni xiralashtirish yoki umuman o’chirib tashlashdir.

Insonda uch talqindagi iroda erkinligi bor. Birinchidan, u bu hayotni istaganida erkin edi; to’g’ri, endi u uni orqaga qaytara olmaydi yoxud u o’shanda uni istagan kimsa emas, endi u o’sha o’lchovda; hayot bo’lgan holda o’zining o’sha vaqtdagi irodasini ado etadi. Ikkinchidan, u erkin, turmush tarzi va o’z hayot yo’lini tanlashi mumkin. Uchinchidan, u qayta mavjud bo’la olmaslik darajasida erkindir, har qanday sharoitlarda ham hayot yo’lini bosib o’tishga o’zini majburlay olishdek irodaga ega bo’ladi va shunday yo’llar bilan o’ziga keladi, qanchalik qadrli hamda tanlanadigan bo’lmasin, lekin u bu hayotning hech bir bo’lakchalarini butun qoldirmaydigan darajada chigaldir. Bu erkin irodaning uch talqinliligidir, biroq bu botinan bir vaqtlilik va o’xshashlikdir, o’xshashlik shu darajadaki, unda erkin va mahkum iroda uchun ham o’rin qolmaydi.
Ikkita imkoniyat berilmoqda : o’zni oxiri yo’q darajada kichik qilish yoki o’shanday bo’lish. Ikkinchisi – intiho, demak, harakatsizlik; birinchisi – ibtido, demak, harakat.

So’z xatolaridan qochishda : nimani faol buzish tavsiya etilsa, o’shani mahkam ushlash lozim; nimaiki uvadalansa, o’sha narsa uvadalanadi, biroq buni buzish mumkin emas.

Ilk butparastlik narsalar oldidagi qo’rquv edi albatta, shunga bog’liq ravishda – narsalar zaruriyati oldidagi qo’rquv, shuning bilan birga – narsalar uchun javobgarlik oldidagi qo’rquv. Javobgarlik shunchalik dahshatli bo’lib ko’rindiki, uni hattoki qandaydir bir yagona insoniylikdan tashqari mavjudlikka yuklashga jur’at qila olmadilar yoki qandaydir bir mohiyatning hakamligi insoniy javobgarlikni ma’lum bir darajada yengillata olmagan bo’lar edi, faqat birgina mavjudlik bilan muloqotda bo’lish javobgarlikka o’ta malol kelgan bo’lar edi, shuning uchun har bir narsa uchun o’z-o’ziga javobgarlik yuklatildi, hammasidan ham ko’ra bu narsalarga yana inson uchun ham muhim javobgarlik yuklatildi.

So’nggi bora ruhshunoslik !

Hayot ibtidosining ikki topshirig’i : o’z atrofini doimo chegaralash va sen o’z atrofingdan tashqarida yana qaerdadir yashirinib olmaganligingni doimo nazorat qilib turish.

Yovuzlik xuddi qurol kabi ba’zan qo’lda bo’lib turadi; u qarshilik ko’rsatmasdan o’zining bir chekkaga olib qo’yilishiga izn beradi, agar bunga iroda bo’lsa.

Hayot quvonchlarining mohiyati uning quvonchlarida emas, balki bizning oliy hayotga ko’tarilishimiz oldidagi qo’rquvdir; hayot uqubatlarining mohiyati uning uqubatlarida emas, balki ushbu qo’rquv tufayli riyozat chekishimizdir.

Faqat shu yerda jafo chekish bu jafo chekish. Kimdir bu yerda jafo cheksa, boshqa bir yerda shu qo’rquv tufayli buyuk bo’ladi degan ma’noda emas, balki bu dunyoda nimaiki jafo deb nomlansa u dunyoda ham o’zgarmaydi, faqatgina o’ziimdir bu yerda jafo cheksa, boshqa bir yerda shu qo’rquv tufayli buyuk bo’ladi degan ma’noda emas, balki bu dunyoda nimaiki jafo deb nomlansa u dunyoda ham o’zgarmaydi, faqatgina o’zining tafovutidan, baxt-saodatidan mahrum qilinadi degan ma’noda.

Koinotning hadsiz kengligi va mukammalligi to’g’risidagi tasavvur erkin xohish-istaklar bilan sermehnat bunyodkorlikni qorishtirib yuborish hadigacha olib borilgan natija bor.

Bizning hozirgi vaqtdagi gunohkor holatimizga qat’iy ishonch qanchalik mushkulki, hattoki kelajakda va foniyligimizning mangu oqlanishidir. Ushbu imoni komillikni qaerdan ko’chirib o’tkazadigan faqat kuch, — u esa o’zining sofligi bo’yicha birinchisini to’la qamrab oladi – ishonchning ham o’z o’lchovlari mavjud.Boshqa birlar ilk katta yolg’ondan oldin har bir holatda ular uchun maxsus kichik yolg’on barpo etishni maqsadga muvofiq deb hisoblaydilar, sahnada muhabbat p’esasi o’ynalayotgan paytda aktrisada o’zining oshig’i uchun yolg’on tabassumdan tashqari yana galereyadagi tamoman aniq bir tomoshabin uchun o’zgacha bir makkor tabassum ham bor. Bu demak juda uzoq kirib boradi.

Mushkullik to’g’risidagi bilim bo’lishi mumkin, lekin unga ishonch bo’lmaydi yoxud yuzdagidan ham ko’ra ortiq mushkullik bo’lmaydi.

Gunoh doimo oshkora keladi va darhol bilinadi. U o’z ildizlariga qaytib ketadi, shuning uchun ham uni kovlab olish kerak emas.

Atrofimizdagi barcha azoblar bilan biz ham azoblanishimiz lozim. Bizning barchamizda bitta tana emas, lekin bitta taraqqiyot, bu esa bizni u yoki bu shakldagi barcha azoblar orqali olib o’tadi. Hayotning barcha bosqichlaridan qarilikkacha va nihoyat o’limgacha(har bir bosqich mohiyatan qo’rquvdan yoki istakdandir, avvalgilariga yetishib bo’lmaydiganga o’xshaydi) bo’lgan o’z rivojlaridan o’tadigan bolalar kabi xuddi biz ham(odamiylik bilan bog’langanlik o’z-o’zimiz bilan bog’langanligimizga qaraganda sayoz emas) o’z rivojimizda bu dunyoning barcha uqubatlaridan o’tamiz. Bunday holatda adolatga o’rin yo’q, ammo uqubat oldidagi qo’rquvga yoxud taqdirga loyiq ish sifatida uqubatni izohlashning imkoniyati ham yo’q.Sen uqubatlaridan o’zingni chetga olishing mumkin, senga ijozat beriladi va tabiatingga ham muvofiq keladi, biroq ayni vaqtda ushbu chetlanish sen qocha olishing mumkin bo’lgan yagona uqubat ham bo’lishi mumkin. Bu dunyoni yo’ldan ozdiruvchi vosita bu dunyo shunchaki bir ko’prikdir degan shohidlik mohiyatan bir xildir. Bu dunyo faqat shunday qilib bizni yo’ldan ozdirishi mumkin va haqiqatan ham u shunday. Lekin hamma balo shundaki, sirtmoqli yo’ldan ozdirishdan so’ng biz yuqorida eslatib o’tilgan shahodatni unutamiz, shuning uchun mohiyatan ezgulik bizni yovuzlikka jazb qildiradi, ayollar nigohi esa uning to’shagida.
Mo’minlik har bir insonga, hattoki yolg’izlikdan umidsizlanganlarga ham yaqinlari bilan aloqalarni mustahkamlashni beradi, shuningdek, zudlik bilan, to’g’ri, faqat to’liq hamda uzoq mo’minlikda u ibodatning haqiqiy tili bo’lganligi uchun ham u bunga qodirdir, bir vaqtning o’zida ibodat qilish va uzluksiz aloqa qilish. Yaqiningga bo’lgan muhabbat – bu ibodatga munosabat, o’z-o’ziga munosabat – bu intilishga munosabat, intilish uchun ibodatlardan kuch hosil bo’ladi.

Sen yolg’ondan boshqa yana nimanidir bilishing mumkinmi? Axir yolg’onni yo’q qilish arzirli ish emasmi, bunda senga hech nimaga nazar solmaslik talab etiladi, ammo tuzli ustunga aylanib qolasan.

A. bilan hammasi yoqimli – masalan, doskani diqqat bilan ko’zdan kechiradi, bevaqt hech qanday xatolarga yo’l qo’ymaydi, keyin esa o’zi o’ynay boshlaganida basharasi jazavali tus olib, tutaqib ketadigan buyuk o’yinchi paydo bo’lgunga qadar ajoyib bil`yardni yaxshi o’yinchilardan ehtiyot qilganlari singari.

“Keyin esa u hech nima bo’lmagandek o’z ishiga qaytdi”. Bu mulohaza bizga ko’pgina tushunarsiz eski hikoyalar orqali tanish, holbuki ularning hech birida uchramasligi ham mumkin.

“Nima bizga ishonch yetishmaydimi, aytish mumkin emas. Hayotimiz haqiqatining o’zi ishonch uchun cheksiz ahamiyatga ega”. – “Bunda ishonchning nima dahli bor?” Axir yashamaslik mumkin emas-ku”. – “Aynan mana shu “mumkin emas-ku”da ishonchning aqlga sig’mas kuchi mujassam; ushbu inkor etilishda u qiyofa kasb etadi”.Sen uyingdan chiqmasang ham bo’ladi. Stoling yonida qol va quloq sol. Hattoki quloq ham solma, faqat kut. Hattoki kutma, shunchaki jim bo’l va tanholikda qol. Dunyoning o’zi uni fosh qilishingni so’ray boshlaydi, u boshqacha bo’lolmaydi, u sening qarshingda zavqlanib tipirchilay boshlaydi.

Rus tilidan Shavkat Qodirov tarjimasi

хдк

(Tashriflar: umumiy 1 333, bugungi 1)

Izoh qoldiring