Odil Ikrom. «So’zlashaman yomg’irlar bilan…»

077
Айни пайтда, юзлаб таниш-билишларим бўлатуриб, бирор бир дўстнинг «эшигини тепиб», остонасидан кириб боришга ҳаддим сиғмаганда, шайтонлар адабдан, каззоблар ҳакикатдан, қўрқоқлар мардликдан, нопоклар покликдан лоф уриб, адабиёт мулкида қурбақаларнинг тинимсиз қичкириғи «аҳён-аҳён сайраётган Ҳаккушлар» овозини босиб кетганда, юрагимни ваҳм босади. Аммо, беихтиёр ўзимга ўзим таскин бериш учун сабаб ахтараман: Ахир, бу бечоралар, меҳр-оқибатсизлар, қўрқоқлар, ғаламислар, талантсизлар нима ҳам қилсин?!..

099

Одил Икром
«СЎЗЛАШАМАН ЁМҒИРЛАР БИЛАН…»
Усмон Азим таваллудининг 63 йиллиги муносабати билан ёзилди

Ўтган асрнинг охирларида «тўртта хом шеър»имни кўтариб, Тошкентга равона булганимда, чекка бир қишлокдаги ном-нишонсиз «шоир»дан ўз мехрини дариғ тутмаган Хуршид Даврон, Шавкат Раҳмон, Нурали Қобул, Эркин Аъзам… (бу рўйхатни истаганча давом этдириш мумкин) сингари устозларни мамнуният билан эслайман…

Шу кунларда (август ойида) таваллуд айёмини нишонлаётган забардаст шоир Усмон Азим ҳам уша «кўчада қолмаган кунларим»нинг сабабчиларидан бири эди. Зеро, Усмон аканинг шарофати, ёрдами билан Радиога ишга кирганман, узоқ йиллар «сўзни қабул қиладиган юраги ва юрак қабул қиладиган сўз»и мавжуд бу инсон билан бир хонада ишлаш бахтига муяссар бўлганман…

Айни пайтда, юзлаб таниш-билишларим бўлатуриб, бирор бир дўстнинг «эшигини тепиб», остонасидан кириб боришга ҳаддим сиғмаганда, шайтонлар адабдан, каззоблар ҳакикатдан, қўрқоқлар мардликдан, нопоклар покликдан лоф уриб, адабиёт мулкида қурбақаларнинг тинимсиз қичкириғи «аҳён-аҳён сайраётган Ҳаккушлар» овозини босиб кетганда, юрагимни ваҳм босади. Аммо, беихтиёр ўзимга ўзим таскин бериш учун сабаб ахтараман: Ахир, бу бечоралар, меҳр-оқибатсизлар, қўрқоқлар, ғаламислар, талантсизлар нима ҳам қилсин?!..
Агар улар қачондир тор қобиғидан чиқиб, бир ҳовуч сохта, савиясиз «дўст»лари билан ҳамтовоқ бўлиш ўрнига, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Шавкат Рахмондай инсонлар билан ҳамнафас бўлганида, уларнинг садоқати, салоҳияти, илму амали, эътиқодидан ибрат ололганда эди, эҳтимол, бу кўйга тушмаган бўлармиди…

2013

Манба: http://ijodkor.com

(Tashriflar: umumiy 63, bugungi 1)

Izoh qoldiring