Olamlar sarvari, insoniyat payg’ambari.

999

Пайғамбарларнинг саййиди ва охиргиси, сарвари коинот Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фил йилида, рабиъул-аввал ойининг 12-кечасида, Исо алайҳиссаломдан 571 йил кейин Маккада туғилдилар (бу милодий 571 йил 21 апрелга тўғри келади). Оталарининг исми Абдуллоҳ, оналарининг исми Омина бўлган. Қурайш қабиласидандирлар. Пайғамбаримизнинг насаблари қуйидагича: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн
Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн ибн Луъай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Малик ибн ан-Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Иляс ибн Музар ибн Низар ибн Маҳдд ибн Аднандир (Бухорий).

444

ОЛАМЛАР САРВАРИ

Энг аввал “пайғамбар” сўзининг маъносини билиб олайлик. Пайғамбар – форсча сўз бўлиб, «хабар етказувчи» деган маънодадир. Араб тилида «расул, набий» деб аталади. Иймон шартларидан бири Аллоҳ таолонинг ҳамма пайғамбарларига истисносиз ишонишдир.
Пайғамбарларнинг вазифаси иймон келтириб, тоат-ибодат қилган инсонларга жаннат башоратини қилиш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида улар муҳтож бўлган нарсаларни баён этишдир. Пайғамбарларнинг
барчаси Одам наслидан, гуноҳ, куфр, туғёндан асралган, покдир. Ақл ва ибодатда комилдирлар. Уларнинг барчаси бир динда – Ислом динидадир. Зеро, уларнинг барчаси ўз қавмларини фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишга, Унинг улуҳиятига, рубубиятига, исм ва сифатларига ширк келтирмасликка чақиришган.
Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом, охирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Одам ва Муҳаммад алайҳимуссаломлар ораларидаги даврда ўтган пайғамбарларнинг адади ҳақида қатъий далил бўлмаганидан уларнинг умумий саноғи аниқ эмас. Шунинг учун улар ададини маълум бир сон билан чегаралаш жоиз бўлмайди. Қуръони каримда 25 пайғамбар номи зикр этилган: булар – Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яҳқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Юнус, Закариё, Яҳё, Исо ва охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳимуссаломлардир. Узайр, Луқмон, Зулқарнайн номлари ҳам Қуръонда келган, улардан баъзилари набий, баъзилари валийдир. Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом шариат соҳиблари бўлишгани учун «Улул азм» пайғамбарлар дейилади.
Пайғамбарлардан кимларга Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтирган бўлса, улар «расул» дейилади. Жаброил алайҳиссалом ваҳий (алоҳида шариат) келтирмаган, ўзга воситалар орқали ваҳий келган пайғамбарлар «набий» дейилади. Расуллар фазилатда набийлардан юқоридир.
Китоб келган расулларнинг фазилати китоб келмаган расулларнинг фазилатидан баланддир. Улул азм Расуллар барча расуллардан фазилатлидир. Улул азм Расулларнинг афзали Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар.
Пайғамбарларнинг саййиди ва охиргиси, сарвари коинот Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фил йилида, рабиъул-аввал ойининг 12-кечасида, Исо алайҳиссаломдан 571 йил кейин Маккада туғилдилар (бу милодий 571 йил 21 апрелга тўғри келади). Оталарининг исми Абдуллоҳ, оналарининг исми Омина бўлган. Қурайш қабиласидандирлар. Пайғамбаримизнинг насаблари қуйидагича: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн
Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн ибн Луъай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Малик ибн ан-Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Иляс ибн Музар ибн Низар ибн Маҳдд ибн Аднандир (Бухорий).
Оталари Абдуллоҳ тижорат учун Шомга боради ва қайтишда Мадинада вафот этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етим ҳолда дунёга келадилар. Анъанага мувофиқ бу зотни Саъд қабиласидан Ҳалима исмли аёл эмизади. Унинг хонадонида «Шаққисадр» – Муҳаммаднинг кўксиларини ёмонликлардан тозалаш ҳодисаси рўй берган. Ҳазрати Муҳаммад асло гуноҳ қилмаганлар, бутларга сиғинмаганлар. Бу зот олти ёшга кирганларида оналари вафот этади ва боболари Абдулмуталлиб тарбиясида қоладилар. Уч йилдан сўнг боболари ҳам вафот этади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 579-595 йиллари амакилари Абу Толиб тарбиясида бўладилар.Улғайгунча тижорат сафарига борадилар,амакиларининг қўй-эчкиларини боқадилар.
Хадича исмли Макканинг бой ва баобрў аёлига тегишли тижорат молларини Шомга олиб борадилар. У киши ишончли, яхши хулқли бўлганлари учун Хадича онамиз ўзлари совчи қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан турмуш қуришади.  Бу пайтда жаноб
Пайғамбаримиз  25 ёшда, завжаи мутоҳҳаралари 40 ёшда эдилар.
610 йили рамазон ойининг қадр кечасида жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка яқинидаги Ҳиро ғорида ибодат қилаётганларида Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом орқали илк илоҳий ваҳийни нозил этди ва шу тариқа бу зотнинг пайғамбарлик рисолатлари бошланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 63 йил умр кўриб, ҳижратнинг ўн биринчи йили
робиҳул аввал ойининг ўн иккинчи, душанба куни (милодий 632 йил) вафот этдилар. Ҳужраи саодатга, яҳни Оиша онамизнинг ҳужраларига дафн этилганлар. Бу Мадинадаги «Масжиди набавийя» ичида.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг рисолатлари боқийдир. У зотдан сўнг ҳеч бир пайғамбар бўлмайди. Бу зот бутун инсониятга ва жинларга расул этиб юборилганлар.
Расули акрамга эргашиш Аллоҳ таолога итоат этишдир. Бизнинг йўлимиз Ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларига эргашиш йўлидир. Имон тақозоси – Аллоҳ таолога ва Унинг элчисига итоатдир. Пайғамбаримиз исмларини тилга олганимиз ҳамоно салавот айтиб улуғлаш керак. Чунки Пайғамбарга (алайҳиссалом) Аллоҳ таолонинг Ўзи олдин салавот ўқиди, сўнгра фаришталарига буюрди, ундан кейин мўминларга у кишига салавот йўллашни амр этди. Шунинг учун Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) салавот айтиш ибодатдир. У зотни етиштирган, одоб ўргатган, тарбиялаган Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Чунки Расулуллоҳ (алайҳиссалом) ота-онадан етим қолдилар, қарамоғига олган амакилари Абу Толиб иймон келтирмади, сўнгра вафот қилди. Ён-атрофдан, оила аъзоларидан у зотга тарбия беришга лойиқ, ахлоқда намуна бўладиган ҳеч ким йўқ эди. Жаноби Ҳақнинг Ўзи бўлажак элчисини атрофидаги одамлардан айириб (бунинг ҳам ўзига хос ҳикмати бордир) тарбиялади, илоҳий неъматини, эҳсонини у зотга мукаммал қилиб берди.
Расуллулоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳ таолонинг иродаси билан ҳали пайғамбар бўлмай туриб, халқ орасида «амин» – энг ишончли киши сифатида танилдилар.
У киши ниҳоятда хушхулқ, хуштабиат ва ҳамма ҳурмат билан қарайдиган, эъзозли бир инсон эдилар. Одам алайҳиссаломдан тортиб, шу кунларгача келиб-кетган ва энди то қиёмат кунигача келиб-кетадиган инсонларнинг энг афзали ва энг гўзал ахлоқ эгаси Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлганлар. Пайғамбарлар султони, оламлар Сарвари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яратилиш ва хулқ жиҳатидан инсонларнинг энг гўзали эдилар. Руҳ ва қалб поклигига эришган мингларча валий, қалами ўткир мингларча адиб, васф мулкининг шоҳига айланган мингларча шоир шу кунгача у зотнинг суврат ва сийратларини сифатлашга уринишади, аммо бу ишни маромига етказишга ожиз эканларини эътироф этишади.

444

НАЗМЛАРДА ПАЙҒАМБАР (с.а.в.) ВАСФИ

ИНСОНИЯТ ПАЙҒАМБАРИ

Сиза жон фидо, ё ҳаёт  ан-набий,
Қилай ман гадо, ё ҳаёт  ан-набий.

Отингиз — Муҳаммад, расули худо
Ки, сиз Мустафо, ё ҳаёт  ан-набий.

Ки, хайрул-башар, саййид ал-мурсалин,
Рисолатпано, ё ҳаёт  ан-набий.

Мани осийни еткурур равзага
Қачон ул Худо, ё ҳаёт   ан-набий?

Тавоф айласам хонайи Каъбани,
Будур муддао, ё ҳаёт  ан-набий.

Қолай «Жаннатул-Бақя» хокида ман
Ки, етса қазо, ё ҳаёт  aн-набий.

Ҳама умматингиз умид айлашур
Ки, рўзи жазо, ё ҳаёт  ан-набий.

Ҳазиний дуоси бўлурму қабул,
Бу ғарқи гуно, ё ҳаёт  ан-набий?!

САЙЙИДУЛ-МУРСАЛИН ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

Ёмондир кундан кун ҳолим бағоят, ё Расулаллоҳ!
Тузалсин энди афъолим, иноят, ё Расулаллоҳ!

Оздирди бу осий нафсим, мени шайтонга ёр қилди,
Яшолмам бунча исёнда, бер мадад, ё Расулаллоҳ!

Ажаб, мумкинми қутилмоқ ҳавойи нафсу шайтондин,
Етишмаса агар сиздан ҳидоят, ё Расулаллоҳ!

Келса гар файзу эҳсонинг гуноҳкор кимсага бир он,
Бўлғай у икки дуняда саломат, ё Расулаллоҳ!

Амрларга бўйин эгдим, ҳаромни демадим ҳалол,
Ҳар гунаҳнинг сўнги бўлди надомат, ё Расулаллоҳ!

Эй инсу жиннинг Расули, инсонларнинг энг афзали,
Ихлосим ҳаққи-чун қил шафоат, ё Расулаллоҳ!

ТАСАДДУҚ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!

Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ўшал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Солинг дарёйи раҳматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

Йиғилса аввалу охир ўшал саҳройи маҳшарга,
Халойиқ эргашурлар барчаси ҳодию раҳбарга,
Тараҳҳум қил ўшал соат бизнингдек осий, музтарга,
Борурмиз барча ташна сув тилаб соқийи кавсарга,
Берар аҳли саодатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

Худо қози бўлуб, тонгла гуноҳимни ҳисоб этгай,
«Ҳама бандам мани қошимға келсун!» деб хитоб этгай,
Муҳаммадга кимиким уммат эрмастур, азоб этгай,
Ўшал кунни кишиким, ўйласа доим, савоб этгай,
Етар уммат шарофатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

Лаҳаддин бош кўтарганда ҳама “во ҳасрато” дерлар,
Қиёмат шиддатидинким ҳама вовайлато, дерлар,
Ҳама умматларинг йиғлаб яна ё Мустафо, дерлар,
Муҳаммад саждага бошин қўйиб, воуммато, дерлар,
Қолур уммат хижолатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

Тарозуға солур аъмол элини ул қиёматда,
Гуноҳидин савоби кўп эса, албатта роҳатда,
Биҳишт ичра кирар, ҳуру қусур бирлан фароғатда,
Ҳазиний осий уммат, сақлагил ҳифзу ҳимоятда,
Қилай жонимни ҳазратга тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

ҲАЗИНИЙ

Манба: «Ҳилол»,1434 йил 3-сон

(Tashriflar: umumiy 253, bugungi 1)

Izoh qoldiring