O’zbekiston xalq rassomi Malik Nabiyev 100 yoshda

0945 январ – Ўзбекистон халқ рассоми Малик Набиев  таваллудининг 100 йиллиги.

    «Ҳаётда ўз қўшиғини топа олган, уни қайтарилмас оҳангда кўпчиликка манзур қилиб куйлай олган санъаткорни бахтли деса бўлади»,— деб таъкидлаган эди таниқли рассом Ўрол Тансиқбоев. Шу маънода р ассом Малик Набиев ҳаёти ва ижод йўлига назар ташласак, у нафақат ўз овозига, балки бахтига ҳам эришган устоз санъаткор даражасига кўтарилди.

МАЛИК НАБИЕВ 100 ЁШДА
04

07«Ҳаётда ўз қўшиғини топа олган, уни қайтарилмас оҳангда кўпчиликка манзур қилиб куйлай олган санъаткорни бахтли деса бўлади»,— деб таъкидлаган эди таниқли рассом Ўрол Тансиқбоев. Шу маънода рассом Малик Набиев (1916-2008) ҳаёти ва ижодий йўлига назар ташласак, у нафақат ўз овозига, балки бахтига ҳам эришган устоз санъаткор даражасига кўтарилди. У тажрибали педагог, услубиятчи олим сифатида ҳам танилди.

Малик Набиев 1916 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тасвирий санъатнинг илк сабоқларини рассом Баҳром Ҳамдамийдан ўргангач, устоз маслаҳатига биноан рассомлик билим юртига ўқишга киради. 1937 йилда билим юртини имтиёзли диплом билан муваффақиятли тугатгандан сўнг эса шу ерда ўқитувчи бўлиб ишлай бошлайди. Ўша йиллардан бошлаб санъат борасидаги мустақил ижодий йўли бошланган эди.

Ёшлигидан тарихий мавзуларга бўлган қизиқиш ва ҳаракатлари зое кетмади. Вақтлар ўтиши билан рассомнинг тарихдан ҳикоя қилувчи ранг-лавҳа, чизма-тасвир ва кичик композициялари катта-катта полотноларга айланди.

1949 йили Ал Беруний вафотниинг 900 йиллиги муносабати билан олим портретини яратиш учун конкурс эълон қилинади. Бу конкурсда ўттиз нафардан ортиқ ўзбекистонлик ва бошқа юртларнинг йирик рассомлари иштирок этишади. Шу танловда Малик Набиев ҳам қатнашди. Мусаввирнинг асарларидаги буюк олим образи бошқа рассомлар томонидан ишланган намуналарга нисбатан тўлақонли, деб эътироф этилади. 1973 йилда эса Бсруний таваллудига 1000 йил тўлиши муносабати билан иккинчи маротаба конкурс эълон қилинади.

Рассом Малик Набиев Беруний образи устида изланишни давом эттириб ва нихоят иккинчи маротаба ҳам конкурс ғолиби бўлди. Бу портрст конкурсдан сўнг ЮНЕСКОнннг

“Курьер” журнали муқовасида ва хорижий мамлакатларнииг кўпгина журнал ва газеталарида ҳамда откритка, марка, плакат тарзида бир неча бор нашрдан чиқарилди. Портретда илм муаммоларини ечишга чоғланган, вазмин, нигоҳи олисни кўзлаётган аллома характери ифода этилган. Рассом илм сирларини ечиш учун бутун вужуди билан киришган инсонпарвар олим Абу Райҳон Берунийнинг бутун салобатини тасвирда гавдалантиради. Суратнинг кейинги этапларидаги китоблар илм-фанга боғлиқ бўлган буюмлар Берунийнинг қомусий олим ва мутафаккир эканини янада бўрттириб кўрсатилишига хизмат қилган.

Мусаввирнинг улкан ютуқларидан яна бири буюк шоир, адиб, файласуф ва давлат арбоби Заҳириддин Бобур образидир. Бобур образини яратиш учун рассом Афғонистон, Ҳиндистон ва бошқа бир қанча хорижий мамлакатларда ҳам бўлди. Бобур яшаган, ижод қилган, жанг қилгап жойларни ўз кўзи билан кўрди. Малик Набиевнинг Бобур шеърияти билан батафсил танишгани, унинг аччиқ ва сермазмун ҳаётини мукаммал ўрганганлигини, Бобурнинг навқирон ва тўлақонли гавдалантирган портрети воситасида ҳис этамиз.

Кўпдан бериким ёру диёрим йўқдир,
Бир лаҳзау бир нафас қарорим йўқдир.
Келдим бу сари ўз ихтиёрим бирла
Лекин боруримда ихтиёрим йўқдир.

Бобур ўз юртидан олисларга кетиб, она юртига меҳру муҳаббатини ана шунга ўхшаш изҳор қилаётган ҳолати, рассомнинг жонли бўёқларида намоён бўлган. Хуллас, Бобур портретидаги турли хил бўёқларда акс эттирилган туйғулар уйғунлиги бутун борлиғингизни ранглар сеҳри билан қамраб олади.

Тасвирий санъатда тарихий шахслар образини Малик Набиев ижодисиз тўлиқ тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, соҳибқирон Амир Темур образига рассомнинг мурожаат қилиши сабаблари хусусида тўхталиш жоиздир. Тақдир тақозоси билан 1941 йил июнь ойида Амир Темур даҳмаси, сўнгра Мирзо Улуғбек ва Бибихоним қабрлари очилганлиги маълум. Бир оз вақт ўтгандан сўнг қабрдан топилган ашёлар, жумладан соҳибқироннинг бош суяги ҳам Тошкентдаги Ўзбекистон халқлари тарихий музейига олиб келинган. Бу ҳақда мусаввир ҳикоя қилади:«М.Герасимов музей биносида жаҳонгирнииг бош суяги асосида ҳайкал портрет ишлашни бошлаб юборади. Мен бу жараённи ўз кўзим билан кўрганман. Начора, замон тақозоси экан. Албатта, бу воқеа ростдан ҳам даҳшат! Соҳибқироннинг арвоҳи чирқираб, руҳи азоб чеккан бўлиши табиий… Ўша 1941 йилдан бери улуғ саркарда сиймосини яратиш нияти мени бир дақиқа ҳам тарк этгани йўқ». Эллик йилдан ортиқ вақт ичида Амир Темур образини ҳар томонлама ўрганиш учун олиб борган тадқиқотлари, изланишлари ҳақида сўзлаб беришларини сўрашганда рассом шундай фикрларни баён қилган эди:

«Шу давр ичида Амир Темур ҳақида кўплаб асарлар билан танишдим. Мавжуд миниатюраларни, қаерда бўлмасин, имконият даражасида қидириб топдим. Мен Ҳиндистоннинг Калкутта, Бомбай шаҳарларидаги музейларда, Эроннинг Теҳрон, Исфаҳон, Туркиянинг Истамбул, Кўнё, Измир ва бошқа шаҳарларида, Англиянинг машҳур Британия музейида, Франция, Испания каби мамлакатлар музейларида сақланаётган миниатюраларнинг асл нусхаларини кўришга муваффақ бўлдим. Уларда Амир Темур турлича тасвирланган. Ҳиндистонда шаклланган Бобур ва бобурийлар даври миниатюра мактаби, Беҳзод (Ҳирот) миниатюра мактаби вакиллари чизган Амир Темур қиёфаси бир-биридан тубдан фарқ қилади. Истамбул музейидан жой олган Темур портрети ҳам бутунлай бошқача…

Хуллас, Амир Темур сиймосини яратиш учун бир эмас, бир неча миниатюра мактабини ўрганиб чиқдим. Тарихий асарларни яратишда аввало мен боболар руҳидан мадад сўрайман, ана шу нарса менга доимо далда бериб туради…» Ҳақиқатдан ҳам рассом бу портрет асарини яратиш борасида астойдил изланишлар олиб борган, ютуққа юксак маҳорати, мўйқаламининг кучи туфайлн эришган.

Санъат ихлосмандлари эътиборини ўзига жалб қилган Амир Темур портретида Соҳибқирон саркарда қиёфасида гавдалантирилган. Бошига олтин тож кийган Темурнинг нигоҳи бир нуқтага қаратилган. Унинг жиддий хаёл оғушида эканлиги чап қовоғини бир оз кўтарилиб, қоши тепага чимирилганидан сезилиб туради, улуғвор фикр билан бандлигидан далолат беради. Юз қиёфаси асосан буғдой ранг туслар орқали тасвирланган. Пешона, юз қисмида пайдо бўлган чизнқлар, шунингдек, бурун, лаб, қулоқ, соқол, мўйлов каби жойларидаги ҳолатлар Темурнинг ёши бир оз ўтганлигини кўрсатса-да, унинг тетик ва бақувватлилиги сақланганлиги яққол сезилиб турибди.

Айниқса бу ҳолат юзда кўзга ташланаётгаи пишиқлик, чайирликни тасвирланишида янада аниқроқ кўринадп. Жиддий фикр ва хаёл билан бандлиги эса соҳибқиронни янада салобатли қилиб кўрсатади. Елкадор, қўллари эса бамайлихотир қиличга таянган ҳолда тасвирланган. Портретда қўл бармоқлари шундай характерли тасвирланганки, бу соҳибқирон Темурнинг машаққатли жангу жадаллардан мардонавор ўтганини яна бир бор тасдиқлаб турибди. Шарқона безатилган шоҳ саройининг бир бўлаги, деразадан Самарқанд шаҳрининг манзараси кўринади. Девордаги фонда нақшин безаклар, соҳибқирон ўтирган салтанат курсисининг бадиий бойлиги, шунингдек Амир Темур эгнидаги либосларнинг ўзига хос қимматбаҳо кўрииишига эга бўлиши томошабинга завқ улашади.

Малик Набиев буюк инсон Амир Темур образини тасвирлаш борасида катта муваффақиятни қўлга киритди. Темурни илм, санъат аҳилларига ҳомийлик қилган маърифат ҳомийси эканини ҳам ифодалай олди. Хуллас, Малик Набиев шарқона характерга эга бўлган Темурни узоқ ва машаққатли жангу жадаллардан сўнгги ҳолатдаги образини тасвирлашга эришган.

Кези келганда яна бир тарихий воқеани айтмасдан ўтиб бўлмайди. 1993 йил июнда устоз рассом бутун ижодий фаолияти давомида меҳнат қилиб келган Низомий номидаги педагогика институтининг бадиий-графика факультетида жуда катта ёнғин содир бўлди. Энг хавфлиси шунда эдики, устоз рассомнинг шу бинодаги ижодхонасида «Соҳибқирон Темур», «Мирзо Бобур» каби шоҳ асарлари сақланаётган эди. Қарангки, ёнғин пайтида фақатгина шу асарлар турган хона ёнғиндан мутлоқ зарар кўрмаган. Бу ҳам инсон ҳаётидаги англаш қийин Сирлардан бири бўлса ажаб эмас!

Рассомнинг кўплаб портретларида буюк сиймолар образи замонага ҳамоҳанг даражада гавдаланганлигини кўрамиз ва беихтиёр ҳайратланамиз. Амир Темур, Беруний, Бобур, Ибн Сино, Жомий ва Навоий, Ал Розий, Рудакий, Ал Хоразмий каби бир қанча йирик арбоблар, олим, шоир, мутафаккирларнинг портретларининг ҳар бири жонли тасвирланган.

Тарихий мавзудаги бошқа асарларида мусаввир халқпарвар қаҳрамонлар образини ҳамда озодлик учун бўлган халқ қўзғолонлари моҳиятини очиб беради. Бу борада, айниқса, «Спитамен қўзғолони» асаридаги жанг пайти тасвири эътиборга молик. Рассом авлоддан-авлодга ҳикоя қилиниб келинаётган тарихий воқеаларни астоидил ўрганиб, тарих сирларини жонли рангларда тасвирлашга муваффақ бўлган. Ана шундай тарих сирларидан бири Искандар Зулқарнайнга қарши жанг қилган сўғдийларнинг қаҳрамони бўлмиш Спитамен эди.

Шунга ўхшаш «XVII асрдаги Самарқандда ҳунармандлар қўзғолони», «Жиззахдаги 16- йилги қўзғолон» деб номланган картиналари ҳам диққатга сазовор.

Мусаввир Малик Набиевни юртимиздаги шогирди кўп устоз, рассомларнинг етакчиси эди, десак муболаға бўлмайди. Бугун устознинг ишини шогирдлари шижоат билан давом  эттирмоқдалар.

МАЛИК НАБИЕВ АСАРЛАРИДАН НАМУНАЛАР
04

06

(Tashriflar: umumiy 3 758, bugungi 1)

4 izoh

  1. Мумтоз, тарихий шахслар сиймоларидан пастроқда турган суратларда кимлар тасвирланган? Замонамиз қаҳрамонлари кимлар?

  2. Kutilmagan ranglar ayniqsa Bobur chizgisidagi oy nihoyatda mohirona tasvirlangan .

  3. Xa juda xam ta’sirli-bunday insonlar kam. Joylari jannatdan
    Bo’lsin…

Izoh qoldiring