Hafiz Abdusamadov. Maktub — qalb sadosi.

011
Шоирнинг “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича”, “Инсон ва яхшилик”, “Инсон – инсон учун” сингари шеърий тўпламларини бирма-бир кўздан ўтказганимни ҳеч қачон эсдан чиқара олмайман. “Жавоҳирлар сандиғи”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби хотира романлари қалбимга қанчалик таъсир этганлигини таърифлашга ожизлик қиламан. Яқинда чоп этилган “Ғойибона муҳаббат” тўплами орқали янги бир дунёни кашф этгандай бўлдим. Очиғи, бу тўплам билан танишиб чиққанимдан кейин Шукрулло ҳақида кўп нарсани билмас эканман, деган хулосага келдим.

065

Ҳафиз Абдусамадов
МАКТУБ – ҚАЛБ САДОСИ

Ўзбекистон халқ шоири, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндори Шукруллонинг барча асарлари, хусусан, шеърлари ва достонларини завқ- шавқ билан ўқиб, эстетик завқ олиб, маънавий оламимни бойитганман. Булардан ташқари Ўзбек Миллий Давлат академик драма театри саҳнасида “Хатарли йўл”, “Табассум ўғрилари”, “Ўғрини қароқчи урди” драмалари асосида қўйилган спектаклларни қизиқиб кўрганимни алоҳида таъкидлашим керак. Муқимий номидаги мусиқали театрда саҳналаштирилган “Тўйдан кейин томоша” асари менда айниқса чуқур таассурот қолдирган.

Шоирнинг “Ҳаёт илҳомлари”, “Умрим борича”, “Инсон ва яхшилик”, “Инсон – инсон учун” сингари шеърий тўпламларини бирма-бир кўздан ўтказганимни ҳеч қачон эсдан чиқара олмайман. “Жавоҳирлар сандиғи”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби хотира романлари қалбимга қанчалик таъсир этганлигини таърифлашга ожизлик қиламан. Яқинда чоп этилган “Ғойибона муҳаббат” тўплами орқали янги бир дунёни кашф этгандай бўлдим. Очиғи, бу тўплам билан танишиб чиққанимдан кейин Шукрулло ҳақида кўп нарсани билмас эканман, деган хулосага келдим.

Чунки менинг билганларим, асарларига берган баҳоларим бир томонда-ю, аммо кўпчилик китобхонларнинг Шукрулло асарларига муносабати ўзгачадир. Менинг шоир асарларига муносабатим, мулоҳазаларим китобхонларнинг қарашларига мос тушадими, йўқми? Бу ҳар бир мухлисни қизиқтирадиган масала! Шу сабабдан ҳам жуда қизиқиш билан “Ғойибона муҳаббат” тўплами оламига кириб, янги бир дуёни кашф этгандай бўлдим. Очиғи, бу тўплам билан танишиб чиққанимдан кейин Шукрулло ҳақида кўп нарсани билмас эканман, деган хулосага келдим.

Чунки менинг тушунчаларим, асарларига берган баҳоларим бир томонда-ю, аммо кўпчилик китобхонларнинг Шукрулло асарларига муносабатини билиш ўзгачадир. Шоир асарларига муносабатим, мулоҳазаларим турли қарашларга мос тушадими, йўқми? Бу ҳар бир мухлисни қизиқтирадиган масала! Шу сабабдан ҳам “ Ғойибона муҳаббат”ни жуда қизиқиш билан ўқиб чиқдим ва хурсанд бўлиб кетдим. Сабаби, менда пайдо бўлган баҳолар, мулоҳазалар китобдаги кўп фикрларга ҳамоҳанг бўлиб чиқди.

Тўплам қуйидагича тарзда тузилган: “Маҳбусликда ёзилган хатлар”, “Расмий мактублар”, “ Дўстона мактублар”, “ Телеграммалар”, “ Шогирдона эҳтиром”, “Ғойибона муҳаббат” ва ниҳоят “Поэтическая тетрадь” радиоэшиттиришларига” каби бўлимларга ажралган ва бундай композицион тузилиш Шукрулло ҳаёти ҳамда ижодий фаолиятини тўла очиб беришга хизмат қилган.

Энг асосийси, мактублар бўялмай-чатилмай айнан келтирилади. Бу ҳол Шукрулло тўғрисида ҳаққоний тасаввур туғдиришимиз учун асос бўлган. Бир характерли хатни мисол сифатида келтирай. “ Мен бахтлиман, чунки бу дунёда сиз бор экансиз! … Сизнинг “Твоё счастье” шеърлар тўпламингиз мени “ ютиб “ юборди.Сиз ёзган шеърларнинг барчаси менинг хаёлларим ва орзуларимни акс эттиради”.

Яна бир мактуб: “У киши бу китоблар билан катталарни ҳам тарбиялаб, дунёқарашларини ҳам ривожлантирадилар”. Бу шоир ижодига берилган жуда ҳам муҳим баҳо. Айниқса, ҳозирги даврда инсонларни истиқлол мафкураси асосида тарбиялаш, уларни тўғри йўлга солиш, онгларини ошириш сув ва ҳаводай зарур. Демак, Шукрулло инсонийлик ва ижодкорлик бурчини аъло даражада бажарганлиги кузатилади.

Шоирга йўлланган кўп хатларнинг мазмуни, руҳи шу келтирилган сатрларнинг руҳига мос тушади. Мазмун эса шаклнинг ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Хатларда Шукрулло талантли ижодкор, виждонли, ҳақгўй инсон эканлиги таъкидлаб ўтилади.

Қолаверса, Шукрулло, фақат Ўзбекистонда эмас, балки хорижда ҳам маълум ва машҳур эканлигини хатлардан билиб олдик.

Бунинг исботи шуки, шоир Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Налочик, Навосибирск, Сибирь, Болгария, Польша ва яна бошқа мамлакатлардан, вилоятлар ва шаҳарлардан кўплаб хатлар олган. Атоқли шоир Мустай Каримнинг хатидан парча келтирай: “Азизим, Шукрулло! Чуқур ҳаяжон ва қувонч билан сени, иттифоқнинг атоқли шоирларидан бирини,Ўзбекистоннинг доно куйчисини, ажойиб дўстни … қутлайман”.

Шукрулло Украина аҳолиси ва адибларининг ҳам севимли санъаткори бўлиб қолган. Улардан бири бундай ёзади: “Сизнинг ўзига хос ёруғ ижодингиз бизнинг ватанимиз халқларига жуда яхши таниш. Украинада ҳам сизнинг кўплаб мухлисларингиз бор”. Ҳа, шундай катта мамлакатда обрў қозониш бахт эмасми?

Хатлари ва телеграммаларида Р.Ҳамзатов, Ў.Сулаймонов, В. Солоухин, Верченко, М. Танк, Б. Олейник, С. Баруздин, М.Карим каби адиб, шоирлар Шукрулло ижодига юксак баҳо беришади. “Жавоҳирлар сандиғи” асари хусусиятлари кўпгина машҳур адибларни лол қилган экан. Мустай Карим, Расул Ҳамзатов, Қайсин Кулиев, Михаил Дудинлар уни жиддий бадиий асар сифатида эътироф этишади. Қизиғи шундаки, кўп атоқли адиблар Шукрулло маҳоратига тан беришиб, “Жавоҳирлар сандиғи” каби асар ёзишга ожиз эканликларини ҳам изҳор этганлар.

Маълумки, хатларни бадиий йўсинда ёзиш қийин, мушкул иш. Шу сабабдан ҳам кўп хатлар бу фазилатдан маҳрум бўлиб қолган, бу табиий ҳол. Аммо, Шукрулло айрим хатларига бадиий либос беришга уринган ва маълум даражада ниятига етган.

Рафиқаси Мунаввархонга ёзган мактубидан олинган парчага аҳамият берайлик: “Мунаввархон, сиз бир дақиқа кўз олдимдан кетмайсиз! Бирор бобини тугатиб, ўзимча ўқир эканман, кўз олдимда сиз, сизга ўқигандек тасаввур қиламан. Кўз олдимда сиз эшитаётгандек бўласиз. Хурсанд бўлиб эшитаётгандек кўринасиз”. Китобни ўқир экансиз, Шукруллонинг ички оламига кириб борасиз. Унинг азобларига ҳам, қувончларига ҳам шерик бўласиз. Яна бир хатига диққат қилайлик: “ Ҳаёт бир хилда кечмас экан. Яхшики, ҳаётда умид, садоқат, сабр, бахт деган нарсалар ҳам бор. Ахир, инсон бошига мушкул тушганда нимага суянарди?”.

Шукрулло бу ҳолатнинг ҳаммасини бошидан ўтказган, азобу қийноқларга бардош берган, чидаган. Шу билан бирга хурсандчиликлар ҳам ҳамроҳи бўлган. Бу нарса халқ олдида бошини баланд кўтариб юришга даъват этган.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, Шукрулло қаерда бўлмасин, Сибирнинг изғирин совуғида ёки машаққатли меҳнат жабҳасидами, Ватанини асло унутмади, бутун қалби юрти билан чамбарчас боғланиб кетган эди. Яхшиси ўзидан эшитайлик: “ Бир дақиқа бўлса ҳам Ватанимнинг бағрида бўлгандек ҳис қилдим. Таниш одамларим билан гаплашган, уларнинг дийдорларини кўргандек бўлдим. Юртимнинг шаҳар, далалари бағрида бўлгандек нафас олдим”. Бу гаплар лагерда ётиб, битта ўзбекча (“ Қизил Ўзбекистон”) газетани ўқиб айтилган. Бундан кўнгли тоғдай кўтарилади, боши кўкка етгандай бўлади.

Китобда Шукруллонинг одамгарчилиги, инсонларга кўрсатган ғамхўрликлари, шу билан бирга, дўстлари унга билдирган мурувватлар ҳам ўз ифодасини топган. Булар орқали ҳам шоир маънавий оламининг яна бир қирраси билан танишишга муяссар бўламиз.

Шоир қўшнисининг яшаш жойи, кулбаси оғир аҳволда эканлигини билиб, шаҳар ҳокимидан унга квартира ажратиб беришни сўрагани нақадар диққатга сазовордир. Ана шу далил унинг олижаноб ва меҳрибон инсон эканини исбот қилади. Шукрулло тўла равишда ҳақли эди. Чунки кичик бир ҳовлида 11 жон турган, ўғил эса афғон уруши қатнашчиси бўлган.

Яна бир мисол. Шукрулло дўсти адиб Чабулладан дори олиб, қувончини шошиб билдирганлигига қойил қоласан киши: “Оғаларча ғамхўрлигинг учун раҳмат. Чин кўнгилдан ташаккур… Сенинг борлигингга худога минг қатла шукур!”.

“Ғойибона муҳаббат” китобидан бир муҳим ғоя қизил ип каби ўтади. У ҳам бўлса – умидворлик, ишонч, азобларга бардош бериш қобилиятининг талқини. Шукрулло шўро даврида ҳибсга олинганда ҳам, қамоқда ётганида ҳам, Сибирда азоб чекиб меҳнат қилиб юрганда ҳам умид уни ҳеч қачон тарк этмаган. У умид билан яшаган, умид ҳаётга, курашга чорлаган, бало қазолардан сақлаган, куч-қувват берган, ижод қилишга ундаган. Қисқа қилиб айтсак, умид ҳамиша йўлдоши бўлиб қолган.

Китобхонлар ҳаётий далиллар ва мушоҳадаларга бой, эстетик қиймати юқори “Ғойибона муҳаббат” асарига эга бўлишгани эътиборга моликдир.

Манба: «Шарқ юлдузи»,2011-4

(Tashriflar: umumiy 35, bugungi 1)

Izoh qoldiring