Bir yil oldin ustoz Abdulla Oripov tavalludining 75 yilligini nishonlagan edik. Uchrashuvdan video va fotoreportaj

Ashampoo_Snap_2016.03.24_23h15m40s_001_.png    Бир йил олдин: 2016 йил 24 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтган эди. Унда шоирлар ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар,  Ўзбекистон Миллий университети талабалари ва Тошкент шаҳри коллежлари ўкувчилари иштирок этиб, устоз шоирни муборак ёшини қутлаган эдилар.  Абдулла Орипов туғилгани куни арафасида  тақдим этилаётган саҳифада профессор Қозоқбой Йўлдошев маърузаси, Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим,  Хуршид Даврон қутловлари ва учрашув сўнгида устоз шоирнинг ўз шеърларини ўқигани акс этган видеолар, учрашувдан тайёрланган фото репортаж билан танишинг.

033

090    Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов 1941 йили Қашқадарё вилоятида дунёга келди. Ўрта мактабни 1958 йили олтин медаль билан тугатгач, Тошкент Давлат университети филология факультетининг журналистика бўлимида таҳсил олади. 1963 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррир, Муаллифлар ҳукукини ҳимоя қилиш агентлигининг раиси вазифаларида хизмат қилиб келди. Абдулла Ориповнинг ижоди талабалик йилларида бошланган бўлиб, унинг биринчи шеърлар тўплами «Митти юлдуз» 1965 йили чоп этилган. Кейин шоирнинг “Кўзларим йўлингда”, “Онажон”, “Руҳим”, “Ўзбекистон”, “Қасида”, “Хотирот”, “Юртим шамоли”, “Ҳайрат”, “Нажот қалъаси”, “Йиллар армони” шеърий тўпламлари босилиб чикди. Унинг шеъриятида истиқлол ғояси, эл-юрт мустақиллиги, она Ватанни озод ва обод кўриш истаги, инсоннинг чуқур руҳий дунёси, халқ ҳаёти тараннум этилади. Шоирнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, “Ўзбекистонда куз”, “Куз” шеърлари, “Ҳаж дафтари”, “Жаннатга йўл” достони ва “Соҳибқирон” шеърий драмаси шоирга катта шуҳрат келтирган асарлардир. Абдулла Орипов Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига юксак маҳорат билан ўгирган. Ижодий кечада Абдулла Ориповнинг дўстлари. шогирдлари ва мухлислари шоир ижоди ҳақида сўзладилар, кеча иштирокчилари эса ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар (Ўзбекистон Миллий кутубхонаси пресс-релизидан)

033

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИДА
АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 75 ЙИЛЛИГИГА
БАҒИШЛАНГАН  УЧРАШУВДАН ФОТОРЕПОРТАЖ
«Хуршид Даврон кутубхонаси» томонидан тайёрланди
033

     O‘zbekiston xalq shoiri, O‘zbekiston Qahramoni Abdulla Oripov 1941 yili Qashqadaryo viloyatida dunyoga keldi. O‘rta maktabni 1958 yili oltin medal bilan tugatgach, Toshkent Davlat universiteti filologiya fakultetining jurnalistika bo‘limida tahsil oladi. 1963 yildan buyon turli nashriyotlarda muharrir, Mualliflar hukukini himoya qilish agentligining raisi vazifalarida xizmat qilib keldi. Abdulla Oripovning ijodi talabalik yillarida boshlangan bo‘lib, uning birinchi she’rlar to‘plami «Mitti yulduz» 1965 yili chop etilgan. Keyin shoirning “Ko‘zlarim yo‘lingda”, “Onajon”, “Ruhim”, “O‘zbekiston”, “Qasida”, “Xotirot”, “Yurtim shamoli”, “Hayrat”, “Najot qal’asi”, “Yillar armoni” she’riy to‘plamlari bosilib chikdi. Uning she’riyatida istiqlol g‘oyasi, el-yurt mustaqilligi, ona Vatanni ozod va obod ko‘rish istagi, insonning chuqur ruhiy dunyosi, xalq hayoti tarannum etiladi. Shoirning “Men nechun sevaman O‘zbekistonni”, “O‘zbekistonda kuz”, “Kuz” she’rlari, “Haj daftari”, “Jannatga yo‘l” dostoni va “Sohibqiron” she’riy dramasi shoirga katta shuhrat keltirgan asarlardir. Abdulla Oripov Dantening «Ilohiy komediya» asarini o‘zbek tiliga yuksak mahorat bilan o‘girgan. Ijodiy kechada Abdulla Oripovning do‘stlari. shogirdlari va muxlislari shoir ijodi haqida so‘zladilar, kecha ishtirokchilari esa o‘zlarini qiziqtirgan savollarga atroflicha javob oldilar (O‘zbekiston Milliy kutubxonasi press-relizidan)

033
03

01

02

03

04

05

05a

055

06

07

09r

08

08a

08b

09

09a

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

(Tashriflar: umumiy 538, bugungi 1)

3 izoh

  1. Абдулла Ориповнинг х,ар бир шеьри биз учун бир дарс булиб келган.Ватанни севишни , ундан фахрланишни хар лах,за у’ргатиб у’тиргандек.
    Завол ку’рма хеч к,ачон у’лкам,

    Завол билмас шу ёшинг билан .
    Музаффар бу’л , г’олиб бу’л у’ктам ,
    Ду’сти ёринг к,ардошинг билан .
    Асрларнинг силсиласида
    Бок,ий тургай кошонанг сенинг ,
    Улуг башар оиласида ,
    Мангу ёруг пешонанг сенинг
    Мангу ёруг масканим маним,
    Узбекистон Ватаним маним!
    Шу талатупли дунё , минг найранглар устида турганда, яна Абдулла Ориповдек шоир , узбекни узлигини юкотиб куймасликка чакиради.Европанинг чиркин иллатларини фош килиб, улардан эхтиёт булишни ургатади.
    Европа шеьри.
    Мухаббат аталган бир хис бор эди,
    Уни деб кавмлар бир-бирин еган.
    Жулетта исмли бир киз бор эди,
    Бир йигит бор эди Ромио деган.
    Бор эди мухаббат аталмиш кургон,
    Учиб киролмасди чивин хам хатто,
    Совгасин Ягонинг кулида курган ,
    Бугиб куя колган жуфтин Отелло.
    Энди бу юртларда дунё тескари ,
    Мухаббат хислари бадар кетганлар.
    Жаннатни мадх этиб юрганлар бари,
    Жаханнам комига бориб етганлар.
    Хуроз билан хуроз утказса туйин ,
    Букалар бука деб ипини узса,
    Бу кандай томоша бу кандай уйин,
    Сигирлар сигирга кузини сузса.
    Инсон мукаррамдир унитма , асло
    Шаьнига ёмон гап тукима болам.
    Бу шеьрни бир у’зинг у’к,идинг аммо,
    У’к,има бировга у’к,има болам.

  2. Har bir rasm ostiga izoh ham yozib qo`yinglar, mundoq qaraganda kimlar bor ekanligini hamma ko`rib, o`qib bilsin, tanisin! Iltimos!

  3. Вәтәнни тил тумар қилип асқан адәм

    Мәсуд иса
    (абдулла ариповға беғишлаймән)

    Баһарни әң әввал сеғинған адәм у,
    Баһарни қойниға сиғдурған адәм у,
    Вәтән мәңзидә ялтирған шәбнәм у.

Izoh qoldiring