Pokiston Britaniyadan o’g’irlangan Ko’hinurni qaytarishni talab qilmoqda

03    Мен сайтда эълон қилган бир мақоламда мана бу сўзларни ёзган эдим: «Инглиз қироличаси тожини безаб турган ва ўша қонли босқинлар пайтида Ҳинд юртидан ўғирлаб олиб келтирилган дунёнинг энг қимматли олмоси «Кўҳи Нур»дан ҳамон қон томиб турибди». Бугун маълум бўлишича, Покистон судига келиб тушган аризада Британия қироличаси оиласи қўлидаги машҳур Кўҳинур олмосини Покистонга қайтариш ҳақли талаб қилинмоқда. Қимматбаҳо олмос Британия қироличаси Елизавета II тожининг энг нодир безаги бўлиб келгани маълум.

064

105 карат олмос 1849-йилда инглиз мустамлакачилари Лаҳор хазинасини қўлга киритганларида Британия тасарруфига ўтган.

Аризани топширган покистонлик ҳуқуқшунос Жавод Иқбол Жафрийнинг таъкидлашича, афсонавий олмос Покистоннинг Панжоб вилоятига тегишли мулк ва у ерга қайтарилиши керак.

«Уни ноқонуний йўллар билан эгаллаб, олиб кетишган. Бу мутлақо ноқонуний амалга оширилган», — деди арздор Рейтерс агентлигига.

05

Шунингдек, у мазкур қимматбаҳо тошни қайтаришни сўраб Британия қироличаси Елизавета II ва Покистон ҳукуматига 786 марта мактуб йўллаганини ҳам айтди.

Таҳлилчилар маҳкама бу ариза асосида иш очиши амримаҳол деган фикрдалар.

012Ҳиндистондаги кўргазмада намойиш этилаётган Қўҳи Нурнинг  айнан нусхаси

Кўҳинур олмоси узоқ ўтмишга эга. Бир неча асрлар давомида у Малва сулоласи рожаларининг саллаларини безаган.

090

037

(Tashriflar: umumiy 174, bugungi 1)

Izoh qoldiring