Qurbon hayitingiz muborak bo’lsin!

0dba5ed_o.jpg    Азиз юртдошлар! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Шундай улуғ кунларга соғ-саломат етказгани учун меҳрибон Аллоҳга чексиз ҳамду санолар ва мақтовлар бўлсин! Ҳақ таолодан барча ибодатларимизни қабул айлаб, эзгу мақсадларимизнинг амалга ошишини илтижо қилиб сўраймиз. Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин.

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН
009

i_018.jpgҲайит ҳурсандчилик, Аллоҳга ихлос тантанасини намойиш қилиш байрамидир. Қурбон ҳайити узоқ тарихга, Иброҳим алайҳиссалом, ўғиллари Исмоил алайҳиссалом ҳамда аёллари Ҳожар онамизнинг кунларига бориб тақалади. Яъни улар нафс хоҳиши ва шайтон васвасаси устидан қозонган ғалабалари сифатида тарихда қолган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажларида улуғ бир ҳукм нозил бўлди.

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًاۚ

(Моида сураси, 3-оят)

Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим.

Шунинг учун ҳам бу буюк кун ҳайит байрам сифатида нишонлашга лойиқдир. Бу илоҳий ҳукм қувонч ва шодлиги Аллоҳга беадад шукр айтишни барчамизга вожиб этади. Зеро, шу куни бизларга Аллоҳ неъматини тўла-тўкис мукаммал қилиб берди.

Маълумки, Қурбон ҳайити байрами зулҳижжа ойининг ўнинчи кунидан бошланади. Арафа кунидан бошлаб эса, ҳаж ибодатини адо этиш учун келган дунё мусулмонлари, улар ыаторида юртжошларимиз зиммаларидаги фарзлардан бири ҳаж ибодатини бажаришга киришдилар. Мино, Арафот, Муздалифа, Маккадаги Масжидул Ҳаром каби ибодат жойларида ҳаж амалларини бажариб, гуноҳлардан покланиш билан бирга, мустақил юртимиз ва меҳнатсевар халқимиз ҳамда барча мўъмин мусулмонларимизга Аллоҳ таолодан тинчлик, хотиржамлик, файзу-барокат ва яхшиликлар ҳамда фаровонлик сўраб дуолар қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло Қурбон ҳайитини барчаларимизга муборак қилсин!

Мустақиллигимизни мустаҳкам қилсин!

Юртимизни тинчлик, офиятини бардавом қилсин!

Фарзандларимизни илмлик, имонлик қилсин!

Бу тинчлик, осойишталик йўлида саъю ҳаракат қилаётган барчани Аллоҳ таоло эзгу мақсадларидан афзалига муваффақ қилсин!

Хонадонларимизга, маҳаллалармизга, Ватанимизга, барча мусулмонларга Яратган файзу баракотини ёғдирсин!

Халқимизни, диёримизни Аллоҳнинг ўзи паноҳида асрасин! Ўзи мададкор бўлсин!

Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг дини Исломга қувват, мусулмон бандаларига муваффақият берсин!

Ҳайит намозининг савобидан ҳаммамизни баҳраманд айлаб, бу байрам баракотидан барча мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этиб, даражаларини юқорига кўтариб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин! Омин!

007

(Tashriflar: umumiy 47, bugungi 1)

Izoh qoldiring