Umid Bekmuhammad. Jallodga tayangan amir.

055

Жаллод Хайс бугун шунчалар тиним билмай ишладики, ҳатто пешонасининг терини ҳам зўрға артишга улгурарди. Негаки унга Бухоро амири Музаффархон Ҳисор вилояти ва тоғли жойларда кўтарилган исёнларни бостирганидан кейин асир олинган минг киши нинг бошини бир кунда танасидан жудо қилишни топширганди…

011
Умид Бекмуҳаммад
ЖАЛЛОДГА ТАЯНГАН АМИР
08

04аллод Хайс бугун шунчалар тиним билмай ишладики, ҳатто пешонасининг терини ҳам зўрға артишга улгурарди. Негаки унга Бухоро амири Музаффархон Ҳисор вилояти ва тоғли жойларда кўтарилган исёнларни бостирганидан кейин асир олинган минг киши нинг бошини бир кунда танасидан жудо қилишни топширганди…

Тутқунларнинг ярмидан кўпини зўрға пешин маҳалидан кейин нариги дунёга жўнатган Ҳайс, ваҳшийларча ҳирс билан бу бегуноҳ асирлар қони тўкилишини томоша қилиб турган амирга қараб қўярди.Аммо Музаффархон “тўхтат” ишорасини қилмай, ҳамон жаллоднинг ишини кузатиб ўтирарди.

Қуёш ботишига бир соат ҳам қолмаган, ваҳоланки, асирлардан ҳали 400 киши тирик эди.
-Эй, Ҳайс,-бақирди Музаффархон,- Қуёш ботгунича уларнинг барчасини боршидан жудо қиласан. Бўлмасам ўзингнинг бошингни кесаман.

03Жаллод Ҳайс ҳориганига қарамай, амирнинг таҳликали бу дўқидан кейин шу даражада шиддат билан ишладики, бир соат ичида ҳисорлик исёнкорларнинг ҳаммасини саранжомлади.

Бухоро амири Музаффар ўз ҳукмронлиги даврида халқ иродаси ёки уруғ оқсоқолларидан ҳам кўпроқ айнавн жаллодларга таяниб сиёсат юритган ҳукмдор сифатида тарихда қолган.26 йил давомида (1859-1885) тахтда ўтирган амир аҳолининг иззат-нафси ва номусига тажовуз қилишда шунчалик ҳаддидан ошдики, бир нечта хотинни “ амирнинг хотин танловчиси” мавқеига қўйиб, энг ёш ва чиройли қизларни ҳарамга олдирди.

Фитратнинг 1930 йилда ёзилган “Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври” асаридаги маълумотга кўра, “ амир Музаффарнинг маъмурлари ва амалдорларидан ҳам ким хотин олмоқчи бўлса, бу ҳақда амирга ариза ёзиб, хабар беришга мажбур эди.Уларнинг аризасини олган амир чиройли қиз ёки аёл бўлса, ўзига қолдирар, акс ҳолда ариза эгасига тўй рухсатини берар эди”.

Шунчалик тубанлик етмагандай, амир Чор Россиясининг тажовузи кучаётган бир пайтда қўшинининг қудратини ошириш ўрнига заифлаштирадиган даражадаги чораларни кўрди.У аскарларга берилаётган маошни 60 тийиндан 20 тийинга туширди.Ясовулбоши ва мингбошилар маошини ҳам камайтиргани учун амирликда ҳарбий лаёқатли кишилар қолмади ҳисоб.Музаффархон, ҳатто иқтидорли ҳарбий бошлиқларни четлаштириб, умрида милтиқ ва тўп товушини эшитмаган кишиларни ҳарбий лавозимларга тайинлайди.

Шунингдек, у атрофига муте ва лаганбардор кимсаларни тўплаб, ишбилармон ва халқ ўртасида обрўли шахсларни ишдан олиб, мол-мулкини мусодара қилдирди.200дан ортиқ ана шундай амалдорларнинг уй-жойлари шу тариқа тортиб олинганди.

Фитрат ёзганидек, “ Музаффар халқни ўз сиёсати ва ғазабидан қўрқитиш ниятида гуноҳсиз кишиларни арзимас баҳоналар билан ўлдирар, дорга осар , минора ва арк ноғорахоналаридан пастга отишга ҳукм қилар эди.”

Амир саройида бир муддат ишлаган Бухоролик маърифатпарвар Аҳмад Донишнинг ёзишича, “ амир ўзининг доруссалтанатида бўлган чоғида кечадан тонггача базми Жамшид билан машғул эди.Бир гуруҳ эркак раққослар, бир гуруҳ аёл раққосалар қоронғи тушиши билан амирнинг хосса ҳарамсаройида, амир ва унинг хосса кишилари иштирокида рақсга тушиб қўшиқ айтишарди.Қўшиқнинг нақароти “ҳазрат саломат бўлсинлар” бўлиб, мажлис аҳли бу нақаротни шундай баланд товушда айтишардики, бундан мақсад : сўзларини бутун шаҳар аҳолиси эшитиши керак эди.Бу базм намозшом тушишидан бошланар, ҳеч ким ҳатто азоннинг товушига эътибор бермас, қулоқ солмас эди.

Тонг отишига яқин амир намозини ўқиб, уйқуга кетади, кундуз соат ўн яримда уйғонади, юз қўлини ювади-да, кейин ойна, тароқ, сурма билан ўзини пардозлашга тушади.Бу ҳол ярим соат давом этади.Фақат кейингина саломга алик олиш учун чиқади.Гоҳида бу маросим кун ботар пайтига қадар давом этар эди.

Амир келган аризаларни талаб қилади, бироқ у аризаларга бир боқмас, унда нима ёзилганлигини билмас эди.Қоғозларни яна қайтариб мунший ва мустарифга юборар эди.Улар яна иккинчи марта арз этиб, “Фалончи бундай дебди, писмадончи бундай ёзибди, табрикномага умид қилибди” деб ҳисоб беришар, агар лозим кўрсалар ва хат эгаси кутиб турган бўлса, унга хат ёзар эдилар.

Ушбу мажлис тугаши билан надимлар ва мажлис аҳлини чақириб, уларга бемаза ва тутуриқсиз сўзларни айтар ва шу пайтда тўйиб овқатланар ва суҳбатдошларидан уларнинг кечски кайфиятларини суриштирарди.Бу ҳол унинг меъдасида таом ҳазм бўлгунча давом этар ва ўрдага бориб, ҳаммомдан кейин кўнгли тусаганча уйқуга кетади.Кейин ўрнидан туриб, мажлисга киради, надимларини чақириб, тушдан кейинги таомни олиб келишларини буюради.Таом ҳазм бўлгунга қадар маза-бемаза сўзларни айтиб, кечаю кундузини шу аҳволда ўтказади.

Бухорои шариф дорулсалтанатига қарашли Мовароуннаҳр чегараси Шаҳристонга қадар кегайиб, кин-адоват бозори янада ривож топди ва у гўё “фосиқ фалсафалар уяси” каби машҳур бўлди.Амир, вазир, уламо ва умаронинг барчаси бир-бири билан ҳамқадам, ҳамфикр эдилар, олим ва таълим олғувчиси бир қиёфада бўлдилар, барча ҳимматлар мақсур ва махфур. Ҳамма : султон уни танишига интилар, қози ўзининг ёнига ўтиришга чақиришга муҳтож, пўлис миршабга ҳамтовоқ ва ҳамсуҳбат бўлишга интилар.Агар султоннинг аҳволини тафтиш этсак, у адолатдан йироқдир.Қози порахўр, ҳаромхўр. Раис эса ўта бедиёнат, миршаб хотинларни йўлдан урувчи ва ўғриларнинг саркардасидир.

Амирнинг иш мезонларидан бири-ўзига қарашли барча амалдорлар ва идора бошлиқларининг чиройли канизак ва раққосаларга эга бўлиши эди.Агар кимда-ким канизак ва раққосаларга эга бўлмас экан, агар Абу Али Ибн Синочалик илму заковатга эга бўлса ҳам нодон ҳисобланар ва ҳеч қандай мартаба ва мансабга эга бўла олмас эди.Бу ҳарбийларга ҳам, уламоларга ҳам хос тартиб эди.Агар бунинг акси-канизак қиз ва раққосалари б ўлса, ҳар қандай мансаб ва мартабанинг эшиги унга очилар, мансаб поғонасида у равнақ топар эди”.

Амир Музаффар атрофидаги ана шундай саводсиз, жоҳил ва золим беклар , сипоҳийлар хушомадидан ўзини “Фиравъни Намруд”, деб билар, ҳаётини айш-ишрат билан ўтказарди.Шундай вазиятда Россия Қўқон хонлигини забт қилишни бошлади.Қўқон хонлигининг тамомила мустамлоакага айлангани, энди Бухоро ва Хива хонликлари ҳам истило этилиши аён бўлиб қолган эди.

Аммо Музаффархон шундоқ бир вақтда калтафаҳмларча Қўқон хонлигининг истило этилганидан қувонди.У душман қўли билан Қўқонни парчалаб, минтақада ўз мақеини ўрнатиш ва якка ҳокимликни ўйлади.Ваҳоланки, руслар энди амирлик томон ҳам интилаётгани сир эмасди.Музаффархон Қўқон хонлигидагилар русларга қарши курашаётган пайтда қўқонликлар устига бостириб, фақир мусулмонларни ўлдириб, ўлжа билан қайтди.

Амирнинг бундай қилиқлари Бухоро аҳлини ғазаблантириб, 1863 йил ҳайит байрамида Баҳовуддин зиёратгоҳига бораётганида, амир саройини қуршаб, тшбўрон қилади.Бошқа бир гал Ғиждувонга бораётганида ҳам аҳолининг ғазабидан қўрқиб, йўлни ўзгартиришга мажбур бўлади.

Музаффар 1865 йили Тошкент атрофларини эгаллаган Черняевга элчи юбориб, “мен Чирчиқ дарёсининг бу томонида, сиз у томонида турибсиз, иккаламиз бир-биримизга зиён етказмайлик”, дея хат юборади.

Вақти келиб, Черняев нафақат Тошкентни, балки Бухоро амирлигини ҳам забт қилди.Бутун омма ғазоват эълон қилиб курашса-да, амирнинг ҳарбий лаёқатини йўқотган қўшини чор Россиясини енгаолмади.1868 йил 23 майда Музаффархон Россия билан сулҳ тузиб, мустамлака амирликка бош бўлди.

Шу тариқа амир Музаффархон ўзини “Фиравъну Намруд” деб билса-да, қадим Бухоронинг чор Россияси мустамлакасига айланиши давридаги жаҳолатпараст ҳукмдор сифатида тарихда қолди.

08

011
Umid Bekmuhammad
JALLODGA TAYANGAN AMIR
08

04allod Xays bugun shunchalar tinim bilmay ishladiki, hatto peshonasining terini ham zo’rg’a artishga ulgurardi. Negaki unga Buxoro amiri Muzaffarxon Hisor viloyati va tog’li joylarda ko’tarilgan isyonlarni bostirganidan keyin asir olingan ming kishi ning boshini bir kunda tanasidan judo qilishni topshirgandi…

Tutqunlarning yarmidan ko’pini zo’rg’a peshin mahalidan keyin narigi dunyoga jo’natgan Hays, vahshiylarcha hirs bilan bu begunoh asirlar qoni to’kilishini tomosha qilib turgan amirga qarab qo’yardi.Ammo Muzaffarxon “to’xtat” ishorasini qilmay, hamon jallodning ishini kuzatib o’tirardi.

Quyosh botishiga bir soat ham qolmagan, vaholanki, asirlardan hali 400 kishi tirik edi.
-Ey, Hays,-baqirdi Muzaffarxon,- Quyosh botgunicha ularning barchasini borshidan judo qilasan. Bo’lmasam o’zingning boshingni kesaman.

09Jallod Hays horiganiga qaramay, amirning tahlikali bu do’qidan keyin shu darajada shiddat bilan ishladiki, bir soat ichida hisorlik isyonkorlarning hammasini saranjomladi.

Buxoro amiri Muzaffar o’z hukmronligi davrida xalq irodasi yoki urug’ oqsoqollaridan ham ko’proq aynavn jallodlarga tayanib siyosat yuritgan hukmdor sifatida tarixda qolgan.26 yil davomida (1859-1885) taxtda o’tirgan amir aholining izzat-nafsi va nomusiga tajovuz qilishda shunchalik haddidan oshdiki, bir nechta xotinni “ amirning xotin tanlovchisi” mavqeiga qo’yib, eng yosh va chiroyli qizlarni haramga oldirdi.

Fitratning 1930 yilda yozilgan “Amir Olimxonning hukmronlik davri” asaridagi ma’lumotga ko’ra, “ amir Muzaffarning ma’murlari va amaldorlaridan ham kim xotin olmoqchi bo’lsa, bu haqda amirga ariza yozib, xabar berishga majbur edi.Ularning arizasini olgan amir chiroyli qiz yoki ayol bo’lsa, o’ziga qoldirar, aks holda ariza egasiga to’y ruxsatini berar edi”.

Shunchalik tubanlik yetmaganday, amir Chor Rossiyasining tajovuzi kuchayotgan bir paytda qo’shinining
qudratini oshirish o’rniga zaiflashtiradigan darajadagi choralarni ko’rdi.U askarlarga berilayotgan maoshni 60 tiyindan 20 tiyinga tushirdi.Yasovulboshi va mingboshilar maoshini ham kamaytirgani uchun amirlikda harbiy layoqatli kishilar qolmadi hisob.Muzaffarxon, hatto iqtidorli harbiy boshliqlarni chetlashtirib, umrida miltiq va to’p tovushini eshitmagan kishilarni harbiy lavozimlarga tayinlaydi.

Shuningdek, u atrofiga mute va laganbardor kimsalarni to’plab, ishbilarmon va xalq o’rtasida obro’li shaxslarni ishdan olib, mol-mulkini musodara qildirdi.200dan ortiq ana shunday amaldorlarning uy-joylari shu tariqa tortib olingandi.

Fitrat yozganidek, “ Muzaffar xalqni o’z siyosati va g’azabidan qo’rqitish niyatida gunohsiz kishilarni arzimas bahonalar bilan o’ldirar, dorga osar , minora va ark nog’oraxonalaridan pastga otishga hukm qilar edi.”

Amir saroyida bir muddat ishlagan Buxorolik ma’rifatparvar Ahmad Donishning yozishicha, “ amir o’zining dorussaltanatida bo’lgan chog’ida kechadan tonggacha bazmi Jamshid bilan mashg’ul edi.Bir guruh erkak raqqoslar, bir guruh ayol raqqosalar qorong’i tushishi bilan amirning xossa haramsaroyida, amir va uning xossa kishilari ishtirokida raqsga tushib qo’shiq aytishardi.Qo’shiqning naqaroti “hazrat salomat bo’lsinlar” bo’lib, majlis ahli bu naqarotni shunday baland tovushda aytishardiki, bundan maqsad : so’zlarini butun shahar aholisi eshitishi kerak edi.Bu bazm namozshom tushishidan boshlanar, hech kim hatto azonning tovushiga e’tibor bermas, quloq solmas edi.

Tong otishiga yaqin amir namozini o’qib, uyquga ketadi, kunduz soat o’n yarimda uyg’onadi, yuz qo’lini
yuvadi-da, keyin oyna, taroq, surma bilan o’zini pardozlashga tushadi.Bu hol yarim soat davom etadi.Faqat keyingina salomga alik olish uchun chiqadi.Gohida bu marosim kun botar paytiga qadar davom etar edi.

Amir kelgan arizalarni talab qiladi, biroq u arizalarga bir boqmas, unda nima yozilganligini bilmas edi.Qog’ozlarni yana qaytarib munshiy va mustarifga yuborar edi.Ular yana ikkinchi marta arz etib, “Falonchi bunday debdi, pismadonchi bunday yozibdi,
tabriknomaga umid qilibdi” deb hisob berishar, agar lozim ko’rsalar va xat egasi kutib turgan bo’lsa, unga xat yozar edilar.

Ushbu majlis tugashi bilan nadimlar va majlis ahlini chaqirib, ularga bemaza va tuturiqsiz so’zlarni aytar va shu paytda to’yib ovqatlanar va suhbatdoshlaridan ularning kechski kayfiyatlarini surishtirardi.Bu hol uning me’dasida taom hazm bo’lguncha davom etar va o’rdaga borib, hammomdan keyin ko’ngli tusagancha uyquga ketadi.Keyin o’rnidan turib, majlisga kiradi, nadimlarini chaqirib, tushdan keyingi taomni olib kelishlarini buyuradi.Taom hazm bo’lgunga qadar maza-bemaza so’zlarni aytib, kechayu kunduzini shu ahvolda o’tkazadi.

Buxoroi sharif dorulsaltanatiga qarashli Movarounnahr chegarasi Shahristonga qadar kegayib, kin-adovat bozori yanada rivoj topdi va u go’yo “fosiq falsafalar uyasi” kabi mashhur bo’ldi.Amir, vazir, ulamo va umaroning barchasi bir-biri bilan hamqadam, hamfikr edilar, olim va ta’lim olg’uvchisi bir qiyofada bo’ldilar, barcha himmatlar maqsur va maxfur. Hamma : sulton uni tanishiga intilar, qozi o’zining yoniga o’tirishga chaqirishga muhtoj, po’lis mirshabga hamtovoq va hamsuhbat bo’lishga intilar.Agar sultonning ahvolini taftish etsak, u adolatdan yiroqdir.Qozi poraxo’r, haromxo’r. Rais esa o’ta bediyonat, mirshab xotinlarni yo’ldan uruvchi va o’g’rilarning sarkardasidir.

Amirning ish mezonlaridan biri-o’ziga qarashli barcha amaldorlar va idora boshliqlarining chiroyli kanizak va raqqosalarga ega bo’lishi edi.Agar kimda-kim kanizak va raqqosalarga ega bo’lmas ekan, agar Abu Ali Ibn Sinochalik ilmu zakovatga ega bo’lsa ham nodon hisoblanar va hech qanday martaba va mansabga ega bo’la olmas edi.Bu harbiylarga ham, ulamolarga ham xos tartib edi.Agar buning aksi-kanizak qiz va raqqosalari bo’lsa, har qanday mansab va martabaning eshigi unga ochilar, mansab pog’onasida u ravnaq topar edi”.

Amir Muzaffar atrofidagi ana shunday savodsiz, johil va zolim beklar , sipohiylar xushomadidan o’zini “Firav’ni Namrud”, deb bilar, hayotini aysh-ishrat bilan o’tkazardi.Shunday vaziyatda Rossiya Qo’qon xonligini zabt qilishni boshladi.Qo’qon xonligining tamomila mustamloakaga aylangani, endi Buxoro va Xiva xonliklari ham istilo etilishi ayon bo’lib qolgan edi.

Ammo Muzaffarxon shundoq bir vaqtda kaltafahmlarcha Qo’qon xonligining istilo etilganidan quvondi.U dushman qo’li bilan Qo’qonni parchalab, mintaqada o’z maqeini o’rnatish va yakka hokimlikni o’yladi.Vaholanki, ruslar endi amirlik tomon ham intilayotgani sir emasdi. Muzaffarxon Qo’qon xonligidagilar ruslarga qarshi kurashayotgan paytda qo’qonliklar ustiga bostirib, faqir musulmonlarni o’ldirib, o’lja bilan qaytdi.

Amirning bunday qiliqlari Buxoro ahlini g’azablantirib, 1863 yil hayit bayramida Bahovuddin ziyoratgohiga borayotganida, amir saroyini qurshab, tshbo’ron qiladi.Boshqa bir gal G’ijduvonga borayotganida ham aholining g’azabidan qo’rqib, yo’lni o’zgartirishga majbur bo’ladi.

Muzaffar 1865 yili Toshkent atroflarini egallagan Chernyaevga elchi yuborib, “men Chirchiq daryosining bu tomonida, siz u tomonida turibsiz, ikkalamiz bir-birimizga ziyon yetkazmaylik”, deya xat yuboradi.

Vaqti kelib, Chernyaev nafaqat Toshkentni, balki Buxoro amirligini ham zabt qildi.Butun omma g’azovat e’lon qilib kurashsa-da, amirning harbiy layoqatini yo’qotgan qo’shini chor Rossiyasini yengaolmadi.1868 yil 23 mayda Muzaffarxon Rossiya bilan sulh tuzib, mustamlaka amirlikka bosh bo’ldi.

Shu tariqa amir Muzaffarxon o’zini “Firav’nu Namrud” deb bilsa-da, qadim Buxoroning chor Rossiyasi mustamlakasiga aylanishi davridagi jaholatparast hukmdor sifatida tarixda qoldi.

002

(Tashriflar: umumiy 167, bugungi 1)

Izoh qoldiring