Узбекский фильм «Паризод» стал лучшим на фестивале «Киношок» / Shuhrat Rizayev film haqida

Анапа шаҳрида ўтаётган «Киношок» фестивалининг бош мукофоти ўзбек киносанъаткорлари томонидан суратга олинган «Паризод» фильмига берилгани ҳақидаги хабардан кўксим тоғдек юксалди. Миллий урф-одатларимизни ўзида мужассам этган ушбу фильмда бош ролларни: Зарина Низомиддинова, Самиддин Лутфуллаев, Бахтиёр Қосимов, Дилором Каримова ва бошқалар ижро этишган. Фильмнинг пастановкачи режиссёри Аюб Шахобиддинов, постановкачи оператори Азизбек Арзикулов, постановкачи рассом Акмал Саидов. Фильм кинодраматург Эркин Аъзамнинг „Фаришта“ киноқиссаси асосида тасвирга олинган.
Эркин акани ва Аюбни юксак мукофот билан чин юракдан табриклайман.

АНАПА, 23 сен — РИА Новости, Мария Токмашева. Главный приз фестиваля «Киношок» «Золотая лоза» жюри под руководством писателя Владимира Войновича на церемонии закрытия кинофестиваля, проходящей в воскресенье вечером в Анапе, вручило фильму «Небеса — моя обитель» (Паризод) узбекского режиссера Аюба Шахобиддинова.
Как сказал член жюри Валерий Лонской, решение по поводу этого фильма было принято единодушно.
«Небеса — моя обитель» («Паризод») — легенда о красивой одинокой девушке, которую пытается сосватать своим знакомым случайный прохожий, встретивший ее однажды в горах. Но потенциальные женихи отвергают девушку, так как считают, что в ее холодной красоте таится дьявольская сила. По словам создателей фильма, он повествует о людях с особым даром, которые «появляются среди нас как предупреждение, уходят раньше других, но оставляют в сердцах людей добрую память о себе».
XXI Открытый фестиваль кино стран СНГ, Латвии, Литвы и Эстонии «Киношок-2012» проходил в Анапе с 15 по 23 сентября.
В конкурсе полнометражных фильмов участвовало 14 картин, в числе которых два российских фильма — «Блиндаж» Александра Горновского и «Я тоже хочу» Алексея Балабанова, армянская картина «Если все» Натальи Беляускене, литовский «Замок спящих бабочек» Альгимантаса Пуйпы, узбекская лента «Небеса — моя обитель» (Parizod) Аюба Шахобиддинова, украинская картина «ТотКтоПрошелСквозьОгонь» Михаила Ильенко, грузинский «Опекун» Зазы Урушадзе, киргизская картина «Принцесса Назик» Эркина Салиева, таджикский фильм «Самоубийца» Рустама Шоазимова, «Степняк» азербайджанца Шамиля Алиева, казахская лента «Талгат» Жанны Исабаевой, латышско-исландская картина «Мона» Инары Колмане, копродукция Беларуси, Латвии и Эстонии «Одинокий остров» Пеэтера Симма и фильм Сергея Лозницы «В тумане».
В состав большого жюри в этом году вошли писатель Денис Осокин, продюсер Эрнест Абдыжапаров, журналист Алена Солнцева и артисты Галина Бокашевская и Валерий Лонской, председателем стал писатель Владимир Войнович.

Источник:ria.ru

Бахтини йўқотган йигит ҳақида ривоят
Шуҳрат Ризаев

«Паризод» фильми премьераси ҳақида «ЎзАС«нинг — июнь сонида кичик бир ахборот-мақолача эълон қилинди. Унда муаллиф фильм аёл қисмати, унинг изтироблари ҳақида дея ўз кўримини ифода этади. Тўғри, дастлаб кўрганда, фильм худди шундай хулосага асос беради. Назаримда кинодраматург Эркин Аъзамнинг „Фаришта“ киноқиссаси асосида фильмни суратга олган режиссёр Аюб Шаҳобиддинов ҳам бу фикрни инкор этмас. Лекин муаллифларни билмадиму, менга „Паризод“ фильми аввало ва асосан фариштамисол гўзал ва покиза қиз ҳақида эмас, йўқ, ўз кўзи олдидаги, қўли остидаги бахтини йўқотган йигит — Жонибек ҳақида замонавий ҳазин ривоят бўлиб туюлди. Йигит ҳаётининг лаҳзадек, чақмоқдек лов этган кичик бир кечмиши ва мантиқан англанадиган кейинги бахтсиз тақдири, армони борасидаги яна бир бетакрор, ажиб бир муҳаббат қиссасини уққандек бўлдим. Бу эса, назаран, дастлабки кўрикда хаёлга келадиган таассурот эмас.

Жонибек йигитлик балоғатига етиб, эл қатори тўй қилиб, уйланмоқ тараддудидаги бир бўз йигит. У қишлоқ врачи, демак, зиёли инсон. Мотоцикл кажавасини „тахтиравон“ мисол бежатиб олиб, қишлоқ ва унинг жавонибидаги тоғли манзилларга бориб касал кўрадиган, тўғрифеъл, дилкаш, касбига ҳалол, инсонларга мурувватли, чор атрофига бепарво бўлмаган навқирон. Аммо қайлиқ тайин бўлгани ҳолда, юрт таомилича тўй қилиб уйланмоққа дасти калталик қилиб турибди. Ота аллазамонлар ўтиб кетган. „Яккақўл“ муштипаргина онада икки фарзанд — опачасию Жонибек қолиб, опа аввалроқ уй-турмуш, бола чақа қилиб тинган, навбат укага етганда йигит орттириб бирор тадорик қилолмай турган вазият. Қайлиқ Ойтуман ҳам китоблар ичида — қишлоқ кутубхонасида ишласа-да, серзада, рашкчироқ феъли билан сира китоб кўрмагандек, ўзидан ўзгани ҳис этавермайдиган шунчаки бир гўзал қиз. Асардаги бошқа барча образлар ҳам худди шундай — оддий, жўн, ўзига хос ва айни чоғда умумоқимдан ташқарида бўлмай, бир маромда ҳаёт кечираётган аҳли қишлоқ. Фақат Жонибек, у ҳам энди бир тасодиф билан ўзгалардан ўзгачароқ вазиятга тўқнаш келиб ўтирибди: узоқроқдаги тоғли қишлоққа касал кўргани бориб, иттифоқо ёввой тошлар бағрида маъюс, хаёлчан ўтирган бир паривашни кўриб, унинг кимсасизлигини сезиб, мотоциклига ўтказиб, ўз қишлоғига олиб келаверибди. Она ҳайрон, бу нимаси деб. Қишлоқда эса ҳангоматалаб мардумак одатдагидек „миш-миш“ билан, Ойтуман шўрликнинг эса ичига камситилиш, хўрлик алами тушган, сўраб-суриштириб ўтиришга алам алангаси парда ташлаган. Негаки, топилдиқ қиз фавқулодда гўзал, паримисол эмиш. Ўзи ҳам, топилиши ҳам ўта сирли, ғалати, яъниким паримонандлигига яна бир ишорат. Қани, шундай ғалат тасодифдан қайси қайлиқ бир шубҳага бормасин, жизғанаги чиқиб, бўлғуси куёвга заққумини сочмасин. Бемалол тушунса бўладиган аҳвол. Жонибек эса ўзи нима иш қилиб қўйганини тушунмай, Ойтуманга тушунтиролмай қийноқда, изтиробда. Бунинг устига опа ҳаловатини йўқотиб келиб, уйда онани қайраб турса, „бўйдоқ бола шуйтиб не қилиб юрибди, барчамизни шарманда қилиб“, дея…

Жонибек қотил. У мурувватпешалиги, кўнгилчанлиги боис (балки ана шу феъли учун мукофотдир), ўз бахти билан рўбарў келганида, бидъату ғийбатлардан чўчиниб, ҳамқишлоқлари билан муросага бориш учун ўз қисматининг бахт, муҳаббат аталмиш ўта танқис битигини ўчираётган, ўлдираётган қотил. Бидъат исканжасидаги, журъатсиз мутелик ботқоғидаги жаллод, ўз қисмати, тақдири қотили.

Албатта, бу тахлит ҳиссий иддаолар қилавериш мумкин. Аммо моҳият эътибори ила яққол акс этган хусусият нимада дейилса, камина инсон ҳолатларининг фавқулодда турфа хилъатларига кириш, бирор андозаларга сиғмайдиган мутлоқ бетакрор ўзликни кашф этиш истаги, деб айтган бўлардим. Бинобарин, „Паризод“ни одатдаги фильмлардан эмаслигини англатиб турган хусусият шу.

Париларга ҳар ким ҳам ҳамжинс бўлолмайди. Истаган одам паризод қизлар билан қўшила билмайди. Сабаби боис табиатда ғалат бир ҳодисотлар, кўзга кўринмас ё ақл бовар этавермас хусусиятлар бор. Уларни ақл билан бирон зот ҳануз тушунтиролган эмас. Фильмимиз қаҳрамони ҳам Жонибек етовида борган бирор одамга хотин бўлолмайди. Расул домла қизим қатори дея журъат этолмаса, тул қолган шофёр йигит Абдурашид азбаройи фарзандлари учун никоҳимга оламан деса-да, қиз фаришталари номутаносиб жуфтлашувга йўл бермайдилар. Ҳатто фаҳш чангалига ем қилмоқни кўзлаган Исмат бойвачча ҳам қизга тегинишга ботинолмайди. Недир бир монеълик тўсиқ-парда бўлаверади. Фақат ўз қишлоғидаги тўқимфеъл Бозоркал тажовузидан кейин топталган қиз иснодга чидолмай жонига суиқасд қилади. Шунда ҳам Бозоркал Жонибекнинг мотоциклидаги гўё Паризод учун ясалган тахтиравонни жарга улоқтириб, йўқ қилгачгина мақсадига эришади. Унгача эвини қилолмаётган, нафсини қондиролмаётган эди.

»Тахтиравон» детали билан боғлиқ мажознинг фильм қаҳрамонлари ҳаёти ва тақдирига дахлдор турфа маънолари бор. Умуман фильмдаги воқеалар тизими шундайки, улардаги рамзларни, метафорага бой бадиий топилма — тасвирларни уқиб ўқимасдан уни тушуниб олиш, инчунун таҳлил этиш мумкин эмас. Ёввойи тоғлар бағрида туйқус учрайдиган маъсум гўзаллик — Паризод, тахтиравон мисол бежалган кажавали мотоцикл, никоҳ ўқишдан бош тортаётган руҳоний-мулла, «имони сусайишидан беҳад қўрқиб кетадиган» муаллим Расул домла, унинг Паризодни бир кўриб, ўзини тамом йўқотиб севиб қолган бебош ўғли — Шавкат, қизил гуллар ичра қўлига тикон кирган қиз ҳолати — қарашлари — кўриниши, гоҳи «Оққушкўли» балетида оққушлар ғорат этилиши ёки «оқ кема»га интилаётган боланинг дарёга шўнғиб йўқсизлик бағрига сингиши лавҳаларини телевизорда кўриб кўз ёш тўкаётган қиз ҳолатлари ёки Исмат бойвачча айвонида оққуш раққосаларга тақлидан макон-манзилни ҳис этмай, худди учмоққа шайланаётгандек мажозий пластик ҳаракатлар қилиши кабилар «Паризод» фильмини оддий кўз билан кўриб бўлмаслигини англатувчи бадиий ишоралар. Аслида юксак санъатнинг бадиийлик мезонларидан бири, муҳимларидан бири шу. Бу фақат санъаткоргагина берилган кори аъмол.

Биргина исмлардаги мазмун билан тўйинтирилган мажоз — ишораларни олайлик. Қиз — Пари, «Париқишлоқ»дан чиққан, «нафасингдан учиб кетадиган», «ажинакўз», фақат тахтиравонда ўтирадиган, фариштамисол сирли малак. Жонибек — муолажа билан дардманд хасталарга даво — жон бағишловчи, аммо ўз жонига, тақдирига «бек» бўлолмаган йигит, Ойтуман — «ним қоронғу жавонлар орасидан чиқиб келадиган», «ҳам ой, ҳам туман» — илиғ-иссиғи сезилмайдиган олис туман ортидаги гўзал қиз, «ҳам нозу адо, ҳам гирди бало» — қайлиқ, Аллоҳ элчисига хос фазилату сифатларни ҳаёт мезонига айлантирган диёнатли, вазмин, мулоҳазакор Расул муаллим, Майрам сатанг — «Мама роза» аёл, «Ёмон одам» — Бозор кал ваҳоказо, ваҳоказо.

Фильм ана шундай мажозларни уқиш имконияти билан томошабинни фаол муносабатга чорлайди. Қиз ҳар сафар бирор хонадонда қўним топмай, «ҳайдалар» экан, у фақат Жонибекнинг мотоциклидаги «тахт»идагина қулайроқ макон топганини англагандек, йигитга илтижоли қараб, «нега мени ҳадеб ўзингдан нари сураверасан» деган сўзсиз бир нидони такрорлаб тургандек туюлади. Бинобарин, Жонибек ўз тақдиридан қочаётгани, айнан бахтини ўзидан нари сураётганини ҳис этади томошабин. Фильм сўнгидаги лавҳалар: тоғ этагидаги қишлоқда Жонибекнинг «Париқишлоқ»да ёшгина бир келинчакнинг ўзини осиб қўйгани ҳақидаги хабарни эшитиши, ногаҳон кучли бир тўзон кўтарилиб, атрофнинг чангга беланиши манзаралари йигит қисмати ҳақидаги қайғули ҳақиқатни мантиқан тўла англаш учун рамзий ишора беради.

Албатта, Аюб Шаҳобиддиновнинг режиссёр сифатидаги нозик дидига, ўзига хос кўримларига, материални ҳис қилиш хислати ва ижодий гуруҳ оператор (Азиз Арзиқулов)дан тортиб рассомгача (Акмал Саидов), композитордан (Убайдулла Каримов) то монтажчигача (Темур Суслин) ва, айниқса, актёрлар танлаш уқуви, фаҳм-фаросатига тан бериш керак. Бош қаҳрамонлар Жонибек ва Паризод образини яратган Самиддин Лутфуллаев ва Зарина Низомиддиновалардаги маҳоратдан кўра ҳаётий табиийлик, режиссёр белгилаган ижодий вазифалар доирасида ҳаракатланиш каби яққол кўзга ташланадиган жиҳатларни қайд этиш жоиз. Расул домла образидаги Баҳтиёр Қосимов, Жонибекнинг онаси Тугал хола ролидаги Дилорам Каримова, Бозор кал отлиғ ёвуз тимсолни жонлантирган Тоҳир Саидов, Исмат бойвачча қиёфасидаги Беҳзод Муҳаммадкаримов, Салима, Зиёда, Майрам опа образларида яйраб ўйнаган Нафиса Тошматова, Лола Элтоева ва Вазира Юнусоваларни, Толиб Мўминов, Фарҳод Худойбердиев, Насрулла Нуров каби турли персонажларни экранда олиб чиққан актёрларни номма-ном санашга эҳтиёж бор, албатта. Айниқса, Баҳтиёр Қосимов ва Лола Элтоеваларнинг киномиздаги етук актёрлар сифатида яна бир бор ўзларини ёрқин намоён эта билганларини, уларнинг маҳорат ва импровизация имкониятлари кучайиб, янада рангинлик касб этганини таъкидламоқ ўринли. Билфеъл, бош қаҳрамонларимиздаги табиийлик ва ижро интизомининг дуруст эканлигини такрор эслатиб, айнан маҳорат ва импровизация бобида уларга муайян билимларни, кўникмаларни сингдириш зарурати сезилгани, фильмнинг жанр хусусияти фавқулодда поэтик тасвир ва табиий рангларни талаб этишини назарда тутиб, оператор кўримларининг янада қуйиқроқ, оҳорли ва залворлироқ бўлиши керак эканини тилак ўлароқ айтмоқ лозим.

Шуларга қарамай ва юқорида қайд этилган талай фазилатлари билан «Паризод» фильми сўнгги йиллардаги ўзбек миллий киносининг катта ютуғи эканини таъкидлаб, анъанавий якун-хулосага келишдан аввал кўнгилдаги бир «қитмир» ўйни, аниқроғи адиб-санъаткор тасвирларидан туюлган ҳайратни, муносабат ила, айтгиси келади одамнинг.

«Ҳа, ўша! Пешонабанди бўшалиб орқасига тушган, сочлари паришон — осмондаги тўлинойга боқи-иб ўтирибди. Бамисоли иккита ой! Бир-бирига қараб тиллашяпти, баҳслашяпти… Нега сен у қадар узоқда — баланддасан? Сен-чи, сен нимага пастда — тубанликда қолиб кетдинг?..

Бир муддат ана шу муноқашага маҳлиёлик ила «қулоқ тутиб» тургач, пойлоқчи секингина бурилиб, изига қайтди». («Фаришта» киноқиссаси матнидан). Ёки

«Келинимиз рақс этаётир. Лекин дунё ўйин кўриб ҳали бунақасини учратмаган бўлса керак. Аслида буни ўйин ҳам деб бўлмайди. Бу бир изҳори дил, бу бир шарҳи қисмат, бу бир мунгли муножот!

… Ё фалак, мени нега яратдинг? Яратган экансан, қуллуқ, аммо нега хилват бир тоғу тошда бино қилибсан, нега биратўла тошга, санги заминга айлантириб қўя қолмадинг? Нега кўнгил ато этдинг менга, нега ҳусну малоҳат? Нега шунга муносиб бир тақдир бермадинг, дариғ тутдинг? Энди мен бу тошдек бошни қайси тошга урай? Осмонларга учиб кетай десам — қанотдан қисдинг, қора ерга кирай десам… Ўзинг йўл кўрсат, ўзинг нажот бер, ўзинг, ё фалак!..» («Фаришта» киноқиссаси матнидан).

Биографик чекиниш: Эркин Аъзам бирор нарса ёзса, ҳозирча, каминага илинади. Хушхоллик билан оламану, дарҳол ўқий қолмайман. «Ака»нинг аччиғи келади. «Ҳажми кичкинагинаку, нега дангасалик қиласиз, нима бу — менга ҳурматингизми, муносабатингиз?» Ҳазил билан бошланадиган гурунгнинг давоми жиддийлашаётганини сезиб, эътироз қиламан: «Сизнинг бир парча ёзганингизни ҳам ўқиш қийин, тагида неча қатлами бўлади…» «Бодилик қилманг!» деган қатъий танбеҳ келади жавобига.

Балки «Ака»нинг наздидагидек, бодиликка ўхшаб кетар эътирозим. Аммо ҳақрости шу! Эркин Аъзамнинг битикларини ўқиш, уқиш, ҳазм қилиш осон эмас, гарчи бўлиқ ҳаётий воқеа, аниқ ғоявий мақсад, ниҳоятда ёрқин очиқ реалистик тасвир, истеҳзою қочиримларга ўта бой ширали тил ва ҳоказо талай фазилатларига қарамай. Чунки ўқиб уқигач, ўз дунёнгга сингдирар экансан, Эркин Аъзам дардларидан дардланмаслигинг, аламларидан оҳ чекиб, гиря қилмаслигинг, чандон мутааъсир бўлиб, ўзинг-да касал ҳолига келмаслигинг мумкин эмас..! Юқорида «Паризод» фильмига асос бўлган «Фаришта» киноқиссаси матнидан келтирилган икки лавҳа — тасвир, «изҳори ҳол»нинг ўзи етарли бўлса керак ҳақлигимиз исботига. Армон шуки, Эркин Аъзамнинг кино тилига кўчган деярли барча фильмларидан сўнг қалбу шуурда бир ўкинч қолади — матн таровати, жозибаси, таг қатламлари режиссёр кўримида авжи адосига етмагандек, недир кемтик, недир айтилмай қолгандек туюлаверади. Асарлар матнидан, мутолаадан оладиганинг олам-олам мазмун, ҳис-ҳаяжонлар бир тутам бўлиб қолгандек, худди юқорида муаллиф тилидан «муноқашага маҳлиёлик ила» тўлиб-тўкилиб айтилганидек «Нега сен у қадар узоқда — баланддасан?» у, «сен нимага пастда — қолиб кетдинг?..» дегинг келади.

Ажабланарлиси, ўша келтирилган поэтик тасвир — лавҳаларни бемалол кино тилига кўчириш мумкин ва, албатта, керак ҳам. Бунақа тасвирларни уддасидан чиққанлар — дунё киносанъатида кам эмас: А.Довженко, И.Бергман, М.Антониони, «неореализм» вакиллари, С.Параджанов, А.Тарковский, Й.Аъзамов, Э.Эшмуҳамедов, Ю.Розиқов… Кино тарихига бундан-да теранроқ кирилса, ўтган аср 30-йилларидан Францияда «поэтик реализм» истилоҳи остида шундай бир киножараён кечганки, мутахассислар фикрича, бу услубий йўналиш франсуз ва жаҳон кинематографиясининг кейинги ривожига катта туртки бериб, унинг энг зўр намуналарида то ҳануз бўй кўрсатиб келади.

(Tashriflar: umumiy 877, bugungi 1)

Izoh qoldiring