Xurshid Davron. Ustoz Mirtemirni eslab (Xotiralar va she’r)

011
Эшиккўл этагида қадимги бир жангчининг қабрини топишибди. Кафанигача олтин эмиш. Ханжари, этиги, қиличи, дубулғаси, энгил-боши, қўйинг-чи, косаси, пиёласигача қуйма олтин,тобути ҳам…
Бу бизнинг боболаримизнинг боболарига хос бурунги ер таги сағаналаридан. Номдор ва салтанат эгаларидан бирининг сағанаси. Қабр ичида устихонга боғлиқ ва ёнма-ён тўрт юзга яқин ўликка кераклигу кераксиз олтин буюм санашибди. Еттинчи асрга қадар кўмилган ўлик — саҳройи йигит, жангчи. Ё ўн саккиз,ё йигирма уч йил умр кўрган, холос.

003

002
Миртемир
АГАР МЕН…

Агар мен мангулик уйқуга кетар кун бирон бир буюм ола кетиш эрки берила қолса…
Нима олиб кетаркинман?

Энг аввало ҳовлимдаги оқ гулларнинг бир ҳовуч атри;
Кейин Ҳалимахоним авжида Навоийнинг ўша бир сатри;
Устоз Ойбек бермиш ўша бир қалам;
Олис ғурбатлардан қайтганимда, онамнинг қабрини тополмаганим важидан суяк-суякларимга сингган ўша қирқ йиллик алам;
Суйгулимнинг тирноқ юзидеккина сурати ҳам;
Нозим Ҳикматнинг денгиз сувларидай мовий кўзларидаги ўша мунг, ўша учқун, бир сўз билан айтсам, унинг хаёлимдаги армонли сийрати ҳам;
Бир ғужум Фарғона узуми;
Самарқанддаги йигитлик базми;
Қозоқ қимизидан бир кўза;
Тошкент денгизидан бир кўза;
Ҳеч бўлмаса ўша Олатов яйловида қимиз ичган заранг коса;
Ўша унутилмас ўғринча бўса;
Оқсоқ бобо* сағанасидан ложувард ғишт синиғи;
Ўлганда ҳам отини аташим ножўя бировнинг кўзларидаги тубсиз меҳрдан киприкчаси ва тиниғи;
Андижон адирларида битган ғўзадан бир лўппи чаноқ ҳам;
Тағин нима? Бўлди, шекилли.

Йўқ, онамдан қолмиш ягона эсдалик — кичкина парқу болиш — тобутимда бошимга қўйилса-ю, ўша болиш тагига бир жуфт райҳон шохчаси қўйилса…

Ўлгандан кейин бирон буюм олиб кетиш эрки берилса, мен шуларнигина ола кетишни истар эдим. Лекин ҳали ўладиган тентак йўқ, гап шунда…

* Оқсоқ бобо — Амир Темур назарда тутилмоқда

002
Хуршид Даврон
МИРТЕМИР ХОТИРАСИГА
004

Шаҳар узра ёғиларди қор,
Туяр эдик муз нафасини.
Узоқларда кезарди баҳор,
Биз йўқотиб қўйганда сени.

Йиғилишдик. Жиддий ва маҳзун –
Улғайганин сездим дўстларни.
Куй оқарди ғам каби узун
Қўзғатганча дилда ҳисларни.

Дафндан сўнг қайтдик букчайиб,
Эзар эди кўринмас тобут.
Қор сувида юзларни чайиб
Шивирладик: юрак, ёдда тут!

Шаҳар узра ёғиларди қор,
Туяр эдик муз нафасини.
Узоқларда кезарди баҳор,
Биз йўқотиб қўйганда сени.

Шунда кимдир, ким у, эсда йўқ,
Деди ғамгин эгганича бош:
“Тобутини кўтарган чоғим
Қабоғида кўрдим томчи ёш.

Оҳ, дўстларим, юрагим сезди –
У кузатар эди бизларни.
Қабоқда ёш, у йиғлар эди,
Қийнаб қўйдим, дея, сизларни”.

1978

09

(Tashriflar: umumiy 103, bugungi 1)

Izoh qoldiring