Erkin Vohidov. Umr bekatlari & She’rlar, tarjimalar & Kuy avjida uzilmasin tor

Ashampoo_Snap_2017.12.18_20h21m36s_003_.pngСаҳифа устоз Эркин Воҳидов хотирасига бағишланади

     Ўтган асрнинг 70-80-йиллари ўзбек адабиётида юзага келган қайноқ муҳит беқиёс бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Бу ҳалигача таъсири давом этаётган  муҳит ўзидан-ўзи осмондан тушмаган эди. Бу муҳит жуда узоқ давом этган соқовликдан сўнг, Асқад Мухтор, Эркин Воҳидов, Ҳусниддин Шарипов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Чўлпон Эргаш, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева каби шоирлар, уларга эргашиб кириб келган ёш авлод ижоди боис адабиётнинг карахт вужуди нафас ола бошлаганидан туғилган эди, десак  тўғри бўлади. Davomini o'qish

Ustoz Erkin Vohidov xotirasiga bag’ishlov

0_165cc9_867cfc9a_orig.png 30 май — Устоз Эркин Воҳидов хотираси куни

  Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish

Jo’rabek Ramazon. She’rlar & Usmon Azim. Jo’rabek

077 Бугун шоир Жўрабек Рамазон таваллуд топган кун 

  Жўрабек Рамазон 2014 йилнинг октябрида 31 ёшида вафот этди. Ўша кунлар мен Жўрабекнинг икки ҳикоясини танлаб, энди сайтда тақдим этаман деб ният қилиб юрган эдим. Ўша икки ҳикоя унинг вафотидан кейин сайтда юз кўрди. Жўрабек нафақат яхши ёзувчи, шунингдек, қалами чархланиб қолган шоир ҳам эди… Davomini o'qish

Ustoz Mirtemirga bag’ishlov & Naim Karimov. Mirtemir haqida & Xurshid Davron. Ustoz Mirtemirni eslab

Ashampoo_Snap_2017.12.02_18h22m05s_001_.png30 май — Устоз Миртемир таваллуд топган кун 

     …Миртемир домла вафот этган, тўнғич ўғли Миржалол мусибатнинг залворли юкидан эзилиб юрган кунлар эди. Домланинг иниси Тўра ака Миржалолнинг ғамгин ҳолда юрганини кўриб, уни юпатишни истаганида бундай деган: – Даштда сўфитўрғай деган қуш бўлади. У ҳар баҳорда тўртта тухум қўйиб, бола очади. Полапонлардан бири булбул бўлиб, қолганлари оддий тўрғай бўлади. Ўша булбул – сенинг отанг! (Наим Каримовнинг «Тўрғай» асаридан) Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar (Shoirning o’zi o’qigan) & Shoir haqida ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.04.27_18h12m34s_001_.png30 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кун

   Турган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Dilshoda Saidolimova. Qatralar & Dilshoda Saidolimova «Yonimizdagi odam» radiodasturida & Ikki ktob

045    Кўзларингни авайла. У ҳар лаҳзада керак бўлади. Кексайиб, мункиллаб қолганингда ҳам, чақнаб турган йигитлигингда ҳам, шод-хуррамлигингда ҳам, ғам-қайғуга ботганингдаям. Қоп-қора туну, ёп-ёруғ кундузда ҳам керак бўлади. Davomini o'qish

Shoir Tilak Jo’ra tavallud topgan kunning 75 yilligiga bag’ishlan «Bugun» radiodasturi. 26. 05. 2022

067Ардоқли шоир, адабиётшунос  ва  таржимон Тилак Жўра таваллуд топган куннинг 75 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон-24» радиоканалининг «Бугун» дастури. Дастурда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон иштирок этган. 26.05.2022. Муаллиф: Дурдона Маъдиева. «Бугун» дастурининг телеграмдаги канали: https://t.me/DurdonaDilshod Davomini o'qish

O’ljas Sulaymonov. «Aylanayin» kitobidan she’rlar

style=»text-align: center;»>023 Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar) & Tilak Jo’ra xotirasiga bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h01m32s_001_.png26 май  — Асл шоир Тилак Жўра туғилган куннинг 75 йиллиги

  Бундан уч  ярим йилча аввал (2016 йил)  ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим.  Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган  Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим. Davomini o'qish

«Assalom, quyosh, men — Tilak Jo’raman!’ & Ibrohim Haqqul. Haqiqatga sig’inish & Tilak Jo’ra. Saylanma

044 26 май — Асл шоир Тилак Жўра туғилган куннинг 75 йиллиги

У шеърни жуда кучли  ҳаяжон билан ўқир эди.  Бутун жисму-жони, борлиғи шеърга айланар эди. Шеърга сиғмай қолган, айтолмаган, лекин бутун руҳияти билан ҳис этиб турган туйғулар мавжланиб турарди. У шеър ўқиганда туркий тароват барқ урарди. Сеҳрли овоз қаърида халқимиз минг йиллар оша бошидан кечирган шодлигу-қайғу, ҳасрату-завқ, хотиру- хаёллар акс -садо бериб турарди… Davomini o'qish

Isomiddin Qarshiyev. Dala o’rtasidagi uchrashuv & Orziqul Ergash. Ham muallim, ham ustoz

021Мана орадан йиллар ўтиб, Устознинг ҳеч кимга кўрсатмаган қоралама машқларини кўздан кечириб ўтирарканман, ва яна, мени ошкора-пинҳона қувватлаб, руҳлантириб юришларини эслаб, бир нарсага амин бўлдим: Устоз барчадан сир тутган буюк армон билан яшаб ўтган экан. Бу бадиий ижод, тўйиб-тўйиб ёзиш армони!.. Davomini o'qish

Loyiq. Onaginam. She’rlar.

004Бугун атоқли  тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун

   ХХ аср Шарқ шеъриятининг забардаст намояндаларидан бири, атоқли тожик шоири Лоиқ ҳаёт мазмунини ҳақиқат инкишофи ва бунёдида деб билди. Умр бўйи миллатни Рўдакий қадар, Фирдавсий ва Ҳофиз қадар кўтармоққа, юксак тоғлар бошидан заминга олиб тушмоққа интилди… Davomini o'qish