Rauf Parfi. Ona Turkiston. Videofilm (1997).

037 27 сентябрь — Устоз Рауф Парфи туғилган кун

  Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз. Шеърият инсоннинг илкин нафасидир, поёнсиз нафаснинг моддийликка айланишидир, балки (Рауф Парфи билан суҳбатдан).

08

Rauf Parfi. Ona Turkiston. Videofilm (1997).
Ssenariy muallifi — Sa’dulla Ahmad. Rejissor — Tojivoy Isroilov. Operator — Sharif Qodirov.
 Рауф Парфи. Она Туркистон. Видеофилм (1997).
 Сценарий муаллифи — Саъдулла Аҳмад. Режиссёр — Тоживой Исроилов. Оператор — Шариф Қодиров.

011

045Рауф Парфи (Турсунали Парпиев) 1943 йил 27 сентябрда Тошкент вилоятининг Шўралисой қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1960—65). Ижоди 60-йиллардан бошланган. Дастлабки шеърлар тўплами — «Карвон йўли» (1968). «Акс-садо» (1970), «Тасвир» (1973), «Хотирот» (1974), «Кўзлар» (1976), «Қайтиш» (1981), «Сабр дарахти» (1986), «Сукунат» (1991), «Тавба» (2001), «Сўнгги видо» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Байроннинг «Манфред», Нозим Ҳикматнинг «Инсон манзаралари», Карло Каладзенинг «Денгиз хаёли» каби асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2005 йил 28 мартда Тошкент шаҳрида вафот эттан.

Rauf Parfi (Tursunali Parpiev) 1943 yil 27 sentyabrda Toshkent viloyatining Sho’ralisoy qishlog’ida tug’ilgan. O’zbekiston xalq shoiri (1999). ToshDUning filologiya fakultetini tugatgan (1960—65). Ijodi 60-yillardan boshlangan. Dastlabki she’rlar to’plami — «Karvon yo’li» (1968). «Aks-sado» (1970), «Tasvir» (1973), «Xotirot» (1974), «Ko’zlar» (1976), «Qaytish» (1981), «Sabr daraxti» (1986), «Sukunat» (1991), «Tavba» (2001), «So’nggi vido» (2006) kabi she’riy to’plamlari nashr etilgan. Bayronning «Manfred», Nozim Hikmatning «Inson manzaralari», Karlo Kaladzening «Dengiz xayoli» kabi asarlarini o’zbek tiliga tarjima qilgan. 2005 yil 28 martda Toshkent shahrida vafot ettan.

08

(Tashriflar: umumiy 420, bugungi 1)

2 izoh

  1. Ажойиб асарлар, фикрлар жой олган сайт катта адабий минбарга айланди. Уни яратувчиси ва муҳаррирларга раҳмат. Бир илтимос шуки, сайтга алоқага чиқиш ва материал юбориш контактларини эълонда берсангиз.

Izoh qoldiring