Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to’plami.20 tomlik. T. 9. Xamsa: Layli va Majnun

Десамки, эрур сахо анга фан,
Демаклик эрур қуёш равшан.

Десам бордур жаноби аъло,
Гардунни демак дурур муалло.

Умр этмай илм касбиға сарф,
Боқмай варақ узра ҳарф-барҳарф.

Лекин зиҳни борин қилиб ҳал,
Ул янглиғким, набийи мурсал6.

Ҳар илмда бир кишики аълам,
Етгач оча олмай олида дам.

Олам аро илм илмидиндур,
Дин илми фиқҳ эрур яқиндур7.

Базми аро ҳар фақиҳи моҳир,
Бир масъала қилди эрса зоҳир,

Юз шубҳа қилиб бори муважжаҳ,
Ким, ноқил эмас биридин огаҳ.

Чун масъалагў қолиб муаттал,
Ўз шубҳаларин ўзи қилиб ҳал.

Ул деб не ўқуб варақда мутлақ,
Бу деб неки кўнглига солиб ҳақ.

Чун масъала бобида сочиб дур,
Юз мужтаҳид айлабон таҳайюр,

Ҳар ердаки ул дебон масойил,
Андин фуқаҳо ёзиб расойил.

Кўнглига масойил онча маълум
Ким, бўлмай юз кутубда марқум:

Кўшиш била они ёд тутмай,
Бир қатлаки эшитиб унутмай.

Ҳар нуктаки кўргузуб вузуҳин,
Шод айлаб Абу Ҳанифа руҳин8

Йўқ фиқҳ фақат ҳадису тафсир.
Ҳар қайдаки, дахл қилди бир-бир,

Ҳарёнки таважжуҳ этти-етти,
Андоқки керак такаллум этти.

Кўнглиники, шаръ бўлуб муназзаҳ,
Хайроти била улус мураффаҳ.

Ҳар сори бино қилиб масожид,
Одамча малойик анда сожид.

Ёлғуз демайинки қиблагаҳлар,
Фақр аҳлига турфа хонақаҳлар.

Ҳар шарбат аёғи жоми Жамшед,
Ҳар садқа фатири қурси хуршед9.

Марғуб ғизо еб анда муҳтож,
Матбуъ либос олиб яланғоч.

Ҳар йўлдаки офат эҳтимоли,
Гардунға чекиб работи олий.

Бори сафар аҳлиға паноҳ ул,
Ҳориб етганга такъя гоҳ ул.

Чун топти мусофир анда ором,
Оч ўлса таому кирса ҳаммом.

Мулкида қаёнки, эл хироми,
Саҳройи адам тутуб ҳароми,

Чун жазм қилиб бу ишни тожир,
Суд истаю мулкидин муҳожир

Манзил қилур ўлса тоғ уза боғ,
Тамғодин кўнгли ичра йўқ доғ.

Дилхоҳ ила топмаса харидор
Колосини қилмайин падидор,

Гар йиғса бериб қумошиға печ,
Таклиф эта олмайин киши ҳеч.

Шаҳр ичида хожавор жавлон
Айлаб не саломию не ҳавлон.

Тожир бу сифат яна раоё,
Бир нафъ фароғ этиб муҳайё

Ким, ҳар бири ўз ишиға машғул,
Ҳосил қилиб улча коми маҳсул.

Дона тутубон жаҳон юзин жум,
Ул навъки кўк юзини анжум.

Буғдой била арпа берса сойил,
Бўлмай агар унжу бўлса мойил.

Донаға  гадой майл қилмай,
Бал шаҳрда бир гадо топилмай.

Бу амн ила адли бениҳоят
Шаҳр аҳлиға боиси кифоят.

Ҳар судки бехасорат анлаб,
Бўстону саро иморат айлаб,

Ул элгаки дашт соридур майл,
Турку арабу булужу ҳар хайл,

Лола киби зоҳир айлабон кўрк,
Эгри қўюбон қизил тери бўрк,

Қўйға бўридин бўлуб амонлиқ,
Қўйчи ити бирла, посбонлиқ.

Десам бу деганча ўну гар юз,
Мингдин бир эмас бу сўзни бил туз.

Бу турфаки ул жаҳон худованд,
Юз мунчаға ҳам эмас ризоманд.

Ёрабки, бер улча коми онинг,
Олам юзин эт тамоми онинг.

Бўлмоққа жаҳонда адлу доди,
Мундин доғи кўп эса муроди,

Андоқки тилар муяссар айла,
Оламни анга мусаххар айла.

VIII

Хилофат тахтиға зеб ила зайн ва салтанат шахсига қурратул-айн, яъни Султон Бадиуз-замон Баҳодир ибн Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон «халладаллоҳу таоло мулкаҳумо ва султонаҳумо ва авзаҳа алал-ола-мина бирраҳумо ва эҳсонаҳумо» ҳазратида ниёз арзи1

Ким баҳри сифотин этса идрок,
Тонг йўқ сифат айласа дурин пок.

Гардун сўзин айлаган шимора,
Хуршед ҳадисидин нечора.

Гулшан сифатин дегонга бир-бир,
Гул васфин этарга қайда тадбир.

Айтилди чу шоҳ учун саное,
Шаҳзодаға ҳам керак дуое2.

Шаҳзода неким, шаҳу шаҳаншоҳ,
Шаҳлар эшигида хоки даргоҳ.

Ҳам кишвари адл тоза боғи,
Ҳам салтанат авжининг чароғи,

Шаҳлиғ чаманида сарви гулчеҳр
Адлу эҳсон сипеҳрида меҳр.

Олам эли ичра қаҳрамон ул,
Яъники, Бадиуз-замон ул3.

Гар оти ўлуб замон бадии.
Зоти келиб инсу жон бадии.

Аллоҳ, Аллоҳ, не от эрур бу,
Не поку хужаста зот эрур бу.

Андоқки малакваш ўлди зоти,
Келди малакий бори сифоти.

Жуди илойида тўққуз афлок,
Афлок қошида тўдаи хок.

Ройи жанбнда меҳри анвар,
Меҳр оллида заррадек муҳаққар,

Адли ёрутуб жаҳонни жовид,
Ул адл бошнда айни хуршед.

Чун қаҳри шарори кўкка рожиъ,
Ул шин уза нуқта насри воқиъ.

Якрони бўлуб чу чарх паймой.
Нун ўрниға наъл анга янги ой.

Кин вақтики очилиб каманди,
Дол ўрниға фатҳ зулфи банди.

Ўқи юнги шаҳпари малакдин,
Отқоч ўтубон тўқуз фалакдин,

Чавгонға4 чу қилса азми майдон,
Майдон аро қилса майли чавгон.

Чавгони боши ҳилоли тоби,
Даста анга ҳайати шиҳоби.

Майдон фалак этгали таку пўй,
Анжум талашиб  бўлур учун гўй.

Ҳар қайсиға текса савлажони5,
Қадр ўткарибон фалакдин они.

Рамз ичра қитоли умр фарсо,
Базм ичра жамоли олам оро.

Базмида сипеҳр хони мину,
Ул хонда нужум қурси лиму.

Хунёгару нағмасоз Ноҳид,
Лекин даф анинг қўлида хуршед.

Тахтики келиб сипеҳр соя,
Чиқмоғиға неча меҳр поя.

Ҳар пояки келди меҳр ё бадр,
Топиб бориб пойбўсидин қадр.

Бу поя била ясалғач ул тахт,
Тахт устида хусрави жавонбахт

Эгри қўюбон боши уза тож,
Юз тожвар итлариға муҳтож.

Қўлларни қовуштуруб йироқдин,
Фармониға мунтазир қироқдин.

Ўлтур, деб ангаки бўлса фармон
Ким, йўқ анга мундин ўзга армон.

Бош ерга қўюб сано демакдин,
Турфа буки бош ўтуб фалакдин,

Базмида бу навъ дўш-бардўш,
Шаҳлар бори ёндашиб қадаҳ нўш.

Соқийлари ҳур ё паридек
Кўк даврида меҳри ховаридек.

Май кимга тутуб бу навъ соқий,
Қолмай анга ақлу ҳуш боқий.

Май дема, зулоли зиндагоний,
Соқийси ҳаёти жовидоний.

Шаҳким ичиб ул майи равонбахш,
Базм ичра бўлуб ҳадиси жонбахш.

Гаҳ сўз била элга жон бағишлаб.
Бир сўз била гаҳ жаҳон бағишлаб,

То бўлғусидур жаҳон шоҳи,
Офоти замон учун паноҳи.

Ҳам шоҳ жаҳон паноҳ бўлсун,
Ҳам аҳли жаҳонға шоҳ бўлсун.

IX

Ул тун маҳобати таърифидаким, савдойи ишқ аждаҳоси дами ўтининг бухори ва анжуми ул олам сўз ўтининг шарори эрди ва мундоқ тунда хаёл мусофири савдо ад-ҳамиға миниб, ҳар ён азм этмоқ ва ишқнинг юз офатлиқ даштиға етмоқ ва офат ёғинларидин бало тўфонига қолмоқ ва бало чоқинлари анинг жониға шавқ ва муҳаббат ҳарорати солмоқ ва ишқ дури шабчароғин ул кеча топмоқ ва ул шамш ҳидоят бйла сўз майдони жав-лониға чопмоқ ва Лайли хаёли била кўрушмоқ ва Маж-
нун савдосиға тушмоқ1.

Ўтган кечаким сипеҳри пурфан,
Нур устига бўлди зулмат афган.

Даҳр узра эсиб насими шабгир,
Кўк жавфи аро сочар эди қир.

Мен гунбази қиргунда маҳбус,
Ул қир этибон эшикни мадрус.

Даврон уза абри қир монанд,
Тун қири юзига қир пайванд.

Жисмим бўлубон бу қир асири,
Кўнглумга мақар снпеҳр кири2.

Маркаб анга тавсани таханюл,
Ҳар ён чопар эрди бетааммул.

Шабранги жаҳонда кўп югурди,
Чун барри арабқа етти, турди

Ким, топти машоми ишқдин бўй,
Тарк этти, бу бўй ила таку пўй3.

Чун водийи ишқ топти манзил,
Ўтмаклиги мушкил эрди, мушкил.

Рокибға доғи даранг бўлди,
Маркабнинг аёғи ланг бўлди.

Ҳам сарсари оҳ этиб ҳаво фош
Юммай тўкар эрди ҳам булут ёш.

Яъни эсар эрди ел доғи тез,
Ёмғур доғи эрди ваҳшатангез.

Тун тийралиги демакдин ортуқ
Кўзни юмуб истаган ёруғлуқ.

Гаҳ Тур уза ламъа кўргузуб барқ,
Андоқ ёрубонки, меҳрдин шарқ.

Ё Мусо этиб аён таманно,
Ҳақ Тур уза айлабон тажалло,

Ул навъки Туру соҳиби Тур
Бўлғон киби ғарқи лужжаи нур.

Гаҳ Ясриб4 уза бу барқ иниб тез
Зулматқа ашиъаси зиёрез.

Андоқки расули Ҳошимийкеш5,
Ҳажр ичра чу бўлди вуслат андеш

Меърож туники авж тутти,
Юз ламъасидин жаҳон ёрутти.

Чун барқваш ўлди осмондав,
Ясрибқа бу барқи солди партав.

Гаҳ қудс уза ул чоқин сочиб нур,
Тун мушкига тўкар эрди кофур.

Андоқки Халил ўтин замона6,
Чектургай дуд аро забона.

Ё ўтқа борурда барқ кирдор,
Намруд7 юзига солиб анвор.

Ҳар лаҳза аён бўлуб Ямандин,
Ташлар эди оташин камандин8.

Андоқки Суҳайл9 бўлса толиъ,
Бўлғай қара тун Яманға ломиъ,

Йўқ, йўқки, Увайс10 кўнгли тоби,
Қилғай қора тунни моҳтоби.

Гаҳ солиб Абуқубайс11 уза тоб,
Андин бўлубон ҳарам сафоёб.

Ё нур бўлуб ҳарамға нозил,
Ул тоғ уза ҳам-ёруб манозил.

Гоҳи Изам12 узра ламъа афган,
Шох узра нечукки нори айман13.

Андоқки салам ёғочларин дур,
Зийнат бергай аён этиб нур.

Гаҳ Нажд14 уза ўт чоқиб жаҳонға,
Шуъла чекиб ул ўт осмонға.

Ҳижрон қора шоми зору маҳзун.
Чеккан киби ўтлуқ оҳ Мажнун.

Гаҳ Шом15 уза чатри бемадоро,
Субҳ айлабон анда ошкоро.

Андоқки қилиб карашма майли,
Зулф ичра жамолин очса Лайли.

Секрир эди ул чоқин паёпай,
Андин кўрунуб қабилаву ҳай6.

Йўқким чоқилурда бетааммул,
Юз ҳайю қабиланн қилиб қул

Бўлғон сойи барқ нур паррон,
Ҳарён кўрунуб сибои даррон.

Қоплон била бабру шери хунрез,
Қон тўккали чанглар қилиб тез.

Ушшоқ таники бўлди туфроқ,
Ҳарён кўрунуб сўнгаклари оқ.

Сўксўк кибиким чу бўлди пуда,
Ётқай ёзи узра тўда-тўда17.

Кун ганжин итуруб аждаҳолар,
Тун хайли келиб қаро балолар.

Ёғин демаким булут адувдек,
Пайкон тўкуб элга қатра сувдек.

Ҳарсори қаро булутқа жунбуш,
Айлаб қора девдек ғурунбуш.

Ҳардамки бўлуб алар мисоси,
Кўк тоқини дарз этиб садоси.

Оқшом дема зулмати махофат,
Жон қасдиға ҳарсари юз офат.

Ҳайратда мусофири сабукпай,
Бўлмай оёғида бир қадам тай.

Худ қайда қадам урар мажоли,
Ул бир нимаким йўқ эҳтимоли.

Юз офат ичинда жон овучлаб,
Минг маҳлакадин ниҳон овучлаб.

Қўймай анга хавфу заъф гаҳ тоб,
Ул тор кибики кўрса маҳтоб.

Не ақл анинг рафиқи не ҳуш,
Бежон ва гар ўлса жони, беҳуш.

Юз қатла кечиб рамида жондин,
Оҳанги раҳил этиб жаҳондин.

Офатдин очмай икки кўзни,
То чекти саҳарға тегру ўзни.

Тонг ели чу тун кулин супурди,
Меҳнат булутини доғи сурди.

Бетоб мусофири рамида,
Бир лаҳзаи бўлдн орамида.

Деб ўзигаким: «Эрур бу тунму?
Ё дашти балода тийра кунму?

Мунчаму бўлур жаҳонда офат,
Ҳарён қадам урса анда офат?

Не водий экин бу тийра водий
Ким дам йўлини тутар саводи».

Ул бўлмайин ушбу ишта воқиф
Ким, қилди нидо хужаста ҳотиф18.

Ким: «Келди бу дашт — ишқ дашти,
Жон офати келди саргузашти.

Ҳар барқки кўрдунг озари ишқ,
Ҳар ламъаси барқи ханжари ишқ.

Ҳар тийра саҳоб зулмат андуд,
Гардун уза ишқ ўтидин дуд.

Ёмғур дема, қатраи баҳорон,
Ишқ айлабон анда тийрборон.

Дарранда сибоъким солиб шўр.
Бу даштда ҳар тараф ушоғ мўр19.

Аждар келиб ул фазода ноле,
Шери яла мўри хаста ҳоле.

Қиш олдоротиб ҳумуми элни,
Ёз элпоротиб самуми елни.

Офат алифи киби тиконлар,
Лоласида ишқдин тугонлар.

Кимса бўла олмай анда сокин,
Сокин неки, йўқ мурури мумкин.

Жуз бир кишиким сипеҳри булбод,
Билмас яна бир анинг киби ёд20.

Ғам туфроғи суйидин сиришти,
Ишқ ўтию ели сарнавишти.

Саргаштау пўягар ниҳод ул,
Ғам бодиясида гирдбод ул.

Жисмида аносири мураттаб
Ким, айлади пайкарин мураккаб21.

Ҳам тупроғи дард кўйидин гард,
Ҳам суйи зулоли чашман дард.

Ҳам елига қисм сарсари оҳ,
Ҳам ўти самуми ишқи жонкоҳ.

Вайрон тани ғам қуши макони,
Синғон боши ҳам қуш ошёни

Савдо тутунига сочи монанд,
Ҳар тори жунун аёғиға банд.

Ишқ ичра жунун анинг сифоти,
Мажнун дейилиб жаҳонда оти.

Бу дашт анга мақому маскан,
Ўти гулу хори Дашти гулшан.

Бир нодира ишқи мубталоси,
Не нодираким жаҳон балоси.

Андин ажаму араб аламда,
Йўқ мисли Араб била Ажамда22.

Ишқ ичра нечукки ул  ягона,
Бу ҳуснда офати замона.

Афсоналари жаҳонда номий,
Назм айлаб Хусраву Низомий

Ким, ишқ сўзин ривоят айлаб,
Ҳам бу икидин ҳикоят айлаб.

Андоқки бўлуб демакка майли,
Назм авжининг ахтари Суҳайлн21

Ким, ҳолати назм аро эрур фард
Дурпош баёни назм парвард.

Хусрав руҳиға еткуруб шайн
Лекин яна бирга қурратул-айн.

Ҳар неча қилиб бирига бедод,
Руҳин яна бирнинг айлабон шод.

Чун сурмиш килки дурфишонни,
Таҳрир этмиш бу достонни.

Мақсудки бўйла турфа мақсуд,
Йўқ даҳр саҳифасида мавжуд.

Бу хайлки бу дам ўлди маълум
Ким, айладилар бу қисса манзум.

Бу даштқа қилмайин гузар ҳеч
Топмай бу балийядин хабар ҳеч.

Эшитган ила авомдин сўз,
Ё ровийи нотамомдин сўз

Бу қиссаға онча бердилар зеб
Ким, бўлмас васфи ичра сўз деб.

Сенким бўлубон сипеҳр ёринг,
Бу бодияға тушуб гузоринг.

Билдинг анга ҳол не экандур,
Андуҳу малол не экандур.

Мунда етиб ул кишики ёнғай,
Не дегаю, деса ким инонғай.

Менким отим ўлди ҳодийи ишқ,
Маскан манга ушбу водийи ишқ.

Айтай Мажнун сўзин санга рост,
Лайли ғами ичра бекаму кост».

Бу сўз дебон этти қисса оғоз,
Охирғача бўлди нукта пардоз

Ким, бўйлау, бўйла ҳоли онинг,
Андуҳу ғаму малоли онинг.

«Чун қиссани англадинг равон бўл,
Сунғил варақу қалам сори қўл.

Сендин рақам айламак ҳикоят,
Биздин санга сўз сори ҳидоят.

Сабт айламасанг аларча рангин,
Маъниси дақиқу лафзи ширин.

Лек ўлғуси дарду сўзи кўпрак,
Ҳангомаи дилфурўзи кўпрак.

Ул ён гулу сунбул ўлса мавжуд,
Сен ўт ёққунг аён қилиб дуд.

Кўрсанг ул ён дури ягона,
Сен қилғунг кўз ёшини дона.

Бўлса ул ён сарви дилхоҳ,
Бўлғуси буён фиғон била оҳ».

Чун ишқ ҳаволасини билди,
Сидқи дил ила қабул қилди.

Жониға етишти завқу ҳолат.
Рафъ ўлди бори ғаму малолат.

Сўз дерга белини боғлабон руст,
Ул маркаби узра секриди чуст.

Еткурди чу ҳужраға иқомат,
Муаззин чекти салони қомат.

Чун қилдим адойи фарзи бори,
Қўл борди давоту хома сори.

Ул навъки ҳотиф этти иршод,
Мен ҳам қилдим фасона бунёд.

09

(Tashriflar: umumiy 2 856, bugungi 1)

Izoh qoldiring