O’ljas Sulaymonov. She’rlar & Xurshid Davron. Shoir haqida muxtasar so’z

02318 май — атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 85 йиллиги

70-80 йилларда  ёш ўзбек ижодкорларининг интилишлари тимсолларидан бири таниқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов эди.  Бугун ана шу авлод номидан беназир Сўз устасини муборак ёши билан қутлайман Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar) & Tilak Jo’ra xotirasiga bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h01m32s_001_.png26 май  — Асл шоир Тилак Жўра туғилган кун

  Бундан уч  ярим йилча аввал 2016 йил)  ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим.  Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган  Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Har bir kitobda tiriklikning nafasi bor & Xurshid Davron «Mening kutubxonam» ko’rsatuvida

Ashampoo_Snap_2017.11.20_14h45m12s_001_.png    Мен мутолаани тирик жараён деб биламан. Гап фақат варақланган китоб табиатидаги дарахтнинг тирилишида эмас. Мутолаа ҳамиша мулоқот тарзида бўлгани учун ҳам тирикдир. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur.»Nasoyim ul-muhabbat»da sayr & Anvar qori Tursunov Alisher Navoiyning “Nasoyim ul-muhabbat” asari haqida (2018)

04 Орадан тўққиз юз йил ўтиб ғаройиб тонгларнинг бирида Шероз ва Жируфт орасида бир боғдаги хурмо шохига иккита қуш келиб қўнди. Узоқ чуғурлашди бу икки сайрон. Сўнг учиб кетдилар тўққиз юз йил олдинги икки хат каби.Ҳозир ҳам қайдадир учиб юрарлар ўша икки мактуб икки қуш каби… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Barhayot buxoriylardan biri & Sadriddin Salimga bag’ishlangan «Qalb gavhari» teledasturi (2003)

09Бухоро тарихи қадим, шону шавкати муқим бир шариф диёр. Дунё буни билади. Аҳли олам эътироф этган ушбу ҳақиқат ҳам, албатта, дахлсиз ва боқийдир. Бухоролик дегани, энг аввало, Бухорога муносиб фарзанд бўлиш, жаҳонга илму ирфони билан донг таратган бухорийларга издошликдир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Iskandar Maqduniy va sak cho’poni

02f     Тангриниг эркаси дея ном олган юнон ҳукмдори Искандар Мақдуний қўшини мелоддан аввалги 331 йилда Гавгамела шаҳри яқинидаги ялангликда форс подшоси Доронинг икки юз эллик минглик лашкарини тор-мор этди. Натижада икки асрдан буён мағрибу машриқни қўрқувда тутиб келаётган Аҳмонийлар давлати барҳам топди. Мағлуб подшоҳ машъум кунгача ўзига тобе бўлган мамлакатнинг шимоли томонига қочди… Davomini o'qish

Ijodkor o’z fikri, so’zi va prinsipiga ega bo’lishi kerak. Yozuvchi Temur Po’latov bilan suhbat & Ikki asari

091Истеъдод тарбияси ёзувчи учун оригинал ёзувчиларни танлаб ўқиш, уларнинг яхши сифатларини ижодий ўзлаштириш ва шу билан биргаликда ўзининг услубини топишда намоён бўлади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Alg’ul (Mirzo Ulug’bek). 2 pardali fojia radio va videospektakli

Ashampoo_Snap_2017.03.23_01h56m51s_001_.png   Хуршид Давроннинг «Алғул ёхуд Мирзо Улуғбек» номли драматик фожиаси буюк ватандошимиз, олим ва мутафаккир, давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳаётининг сўнгги кунларига бағишланган. Пьеса 1994 йилда ёзилган. 2013 йили «Шарқ юлдузи» журналида босилган ва журналда эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.

Davomini o'qish

O’tkir Rahmat. She’rlar & Dilshod Karimov. Tuyg’ularning sokin va teran mavjlari & Shukrona. She’rlar to’plami

022 Ўткир Раҳмат шеърларида соф ва самимий туйғулар, қувонч ва қайғу, шукроналик ва изтироб, орзу ва армон каби ҳар бир инсонга хос кечинмалар, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш, ҳаёт ва борлиқнинг турфа ранглари табиат призмаси орқали тасвирланади. Уларни мутолаа қилар экансиз, она табиатнинг нафис жилвасига мафтун бўласиз, айни пайтда борлиқдаги барча мавжудот, жонли ва жонсиз нарсалар илоҳий бир қонуниятга бўйсуниши ҳақида фалсафий мушоҳадаларга чўмасиз. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. Ishq — balogardon

056 Гулчеҳранинг шеърларини гапириб бериш мушкул: сўзлар худди муҳрлаб, қулфлаб қўйилганга ўхшайди. Хаёлий Ишққа мафтун лирик қаҳрамонни табиийки, Ёлғизлик дарди ўртайди. Дард туганмас ғамга айланади. Ҳамма вақт ҳам ғам чекиб яшаш мумкин эмас. Бунинг ҳеч иложи йўқ (Иброҳим Ғафуровнинг «Лирик қаҳрамонга хат» мақоласидан). Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tkan kunlar. Diyori Bakr & Ibrohim Haqqul. Ma’naviy mag’lubiyat — zabunlik erur

045      10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 127 ЙИЛЛИГИ

Маълумки, дунё бир жойда тўхтаб турмайди: доимо ўзгариб, янгиланиб боради. Шунинг учун, дунёдаги кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларда ҳам албатта ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлади. Лекин уларнинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, ўзгариш маъно ёки мантиқда эмас, шаклда эканлигига тан беришга тўғри келади. Масалан, каттароқ амалга эришиш ёхуд амалдан амалга кўтарилиш воқеасини олайлик. Davomini o'qish