Xalq pulini mashshoqlarga sochayotgan vazirlik: Madaniyatning kuni kimlarga qoldi?

91Бундан тўрт йил аввал вазир Озодбек Назарбековнинг ўзи Маданият вазирлигининг фаолияти фақат тадбирбозликдан иборат бўлиб қолганини айтган эди. Мана орадан тўрт йил ўтди, бу вақт ичида тадбир-у шоулар кўпайгандан кўпайдики, камаймади. Вазирнинг ўзи эса ҳали «Артист», ҳали «The Cover up kids» ҳали «Овоз»да ҳакамлик қилиб ўтиришдан ортмаяпти. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. She’rlar & Haqiqiy she’r — odamlar orasida…& Muhammad Yusuf. Hujjatli film

0926 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган куннинг 70 йиллиги

Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 66 йил тўлди. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради.

Davomini o'qish

Ubaydiy. G’azallar,ruboiylar,tuyuqlar & Qul Ubaydiy. Vafo qilsang. Turkiy devondan namunalar

09    Мумтоз адабиётимизнинг улуғ сиймоларидан бўлмиш Убайдий ҳали ҳануз ўзининг бутун салоҳияти билан бизга равшан бўлмай қолаётган шоирлардан биридир. Биз ҳамон унинг қаламининг кучи-ю адабиётимизда тутган муносиб мавқеъидан бехабар қолмоқдамиз. Она тилимиз шиддати ва қудрати унинг асарларида нечоғлик намоён бўлганининг ўзигина Убайдийнинг тенгсиз ижодкор эканини англатади. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf she’riyati: xalqparvarlik va dard & Shoir haqida hujjatli film

285Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Муҳаммад Юсуф шеъриятга 80-йилларда кириб келди. 70-йиллар авлоди ижодида бир қадар бўй кўрсатган эркка ташналик, мустабид тузумга бўлган норозилик ифодаси кейинги ўн йилликда шеъриятга қадам қўйган ижодкорлар асарларида ўзининг янада очиқроқ ифодасини топдики, бундан шоир шеърияти ҳам мустасно эмас. Davomini o'qish

Said Ahmad. Bosgan izim, aytgan so’zim qoladi & Shuhrat. She’rlar & Shoir tavvallud topgan kunga bag’ishlangan «O’zbekiston-24» radiokanalining “Bugun” dasturi.

0_15dbae_2739f71b_orig.png  19 апрель   — Устоз шоир Шуҳрат таваллуд топган кун

Шуҳрат  домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим.  Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ayol va muhabbat haqida she’rlar

09    Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак  ҳаёт бор, деб куйлаган эди беназир озарбайжон шоири. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Xurshid Davron. 500 so’mlik puldagi yozuv.

500

    Бу битикни бундан роппа-роса 10 йил аввал иш дафтарларимдан бирига ёзиб, кейин таҳрир қилмай, ўзгартирмай саҳифамга жойлаб қўйган эканман. Орада бир президент келиб, бошқаси келди. «Нима ўзгарди, яхшиландими ёки баттар бўлдими?»  деб  ўйладиму  ёзганимни яна сизга тақдим этгим келди. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Odamni armonlar ulg’aytiradi

1212 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни

   … Биз ғоятда хурсанд эдик. Лекин нега хурсанд эдик, ҳали тўла англаб етмагандик. Агар шунда биров тўхтатиб, бу чегарасиз севинчимизнинг сабабини сўраса, балки жўялироқ жавоб айтолмаслигимиз ҳам турган гап эди. Сизга ҳозир нима деб тушунтирсам экан? Яъни хурсандчилигимизнинг миқёси шу қадар чуқур ва баҳайбат эдики, мана, орадан қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтса ҳамки, 1961 йилнинг 12 апрелидаги эҳтиросли ва ҳаяжон бўғзимга тиқилган ҳолатимни асло унутолмайман. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do‘st. Dashtu dalalarda. Hikoya & Radiohikoya

077 Хадича кетдию кўнглидан ҳаловат ҳам кетди. Уй бамисоли ўлик чиққандай ҳувиллайди. Полвоннинг юраги ториқди — уйни тарк этди, боққа олиб тушадиган қияликдаги бобосидан қолган ертўлани ўзига бошпана қилди. Одамларнинг кулишини биларди, аммо уйдаги ҳамма нарса Хадичани эсга солади: остонага қадами теккан, деворга елкаси — чидаб ўтириши қийин бўлди… Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Darvoza yonidagi it.

Ashampoo_Snap_2017.04.12_23h14m11s_001_.pngАТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 75 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!

Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Haqiqiy yozuvchi bo’lmoq uchun

Ashampoo_Snap_2016.12.25_15h14m37s_001_.png10 апрел — Буюк адиб Абдулла Қодирий таваллуд топган куннинг 130 йиллиги 

    Сўз сўзлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айт­моқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир… Davomini o'qish