Abdulahad Abdurashid Berqi. Abdulla Oripov va uning «Sen bahorni sog’inmadingmi?» she’rining uyg’ur adabiyotiga ta’siri

012    Тили, дини, кийиниши ва урф-одатлари бир-бирига ўхшаб кетадиган, ҳатто фарқлаб бўлмайдиган икки қариндош уйғур ва ўзбек миллатлари ўртасидаги алоқалар Совет иттифоқи давридан бошлаб маълум даражада сустлашган бўлса-да, асло тўхтаб қолган эмас. Гарчи бу даврда чегаралар ёпилган, алоқалар тақиқлаб қўйилган бўлса-да, икки миллатнинг адабиёти ва санъати ҳаво тўлқинлари ва бошқа замонавий воситалар орқали бир-бирига етиб турди. Davomini o'qish