Lesya Ukrainka. She’rlar

08025 феврал — Таниқли украин шоираси Леся Украинка таваллуд топган кун.

Леся Украинка (1871.25.2, Новгород-Волинский, ҳозирги Житомир вилояти — 1913.19.7(1.8), Сурами (Грузия); Киевда дафн этилган] — украин шоираси ва ёзувчиси. Леся Украинка шеъриятда ва драматургияда Шевченко анъаналарини давом эттирган. Илк шеърлар тўплами «Қўшиқлар қанотида» 1893 йилда нашр этилган. Мазкур тўпламдан жой олган шеърларда украин халқ оғзаки шеъриятига хос оҳанглар кўзга ташланади. «Ўйлар ва орзулар» (1899), «Акс-садолар» (1902) тўпламларида шоиранинг чор ҳокимиятига нисбатан нафратли муносабати ифодаланган. Davomini o'qish

Li Bay. She’rlar. Mirtemir tarjimalari

077    Ҳаддан ташқари майпарастлиги учун замондошлари «Жаннатдан қувилган ғулом» лақабини берган шоир, буюк сўз санъаткори Ли Бай (Ли Тай-бо) VIII асрда яшаган. Тадқиқотчилар шоирнинг туғилган йилини 701 деб кўрсатадилар. Ўн ёшида шеърлар ёза бошлаган. Ўн етти-ўн саккиз ёшларини Ли Бай уйни ташлаб кетиб, Мин-шань тоғларида яшовчи бир дарвиш кулбасида яшай бошлайди.Бир неча йилдан кейин у мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқади. Ҳатто, кейинчалик уйланиб, бола-чақали бўлганидиям у жаҳонгашталикни тарк этмади. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Dilijon. Hikoya & Uylanish. Radiospektakl

22 1 апрель — Николай Гоголь  туғилган кун

  Ёш бека хуррак отаётган эри ёнидан турган пайтни қишлоқдагилар «чошгоҳ» дейишади. Эри уйга ярим кечаси келгани эсига тушиб, уйғотгани кўзи қиймайди-да, Петербургдан олдирган хонаки бошмоғини кийиб, эгнида қуйилаётган сувдек жилвагар, нафис оқ кофтада пардозхонасига чиқди, ўзидай тиниқ ва тоза сувга ювиниб, ойна ёнига келди… Davomini o'qish

Ustoz Mirtemirga bag’ishlov & Naim Karimov. Mirtemir haqida & Xurshid Davron. Ustoz Mirtemirni eslab

Ashampoo_Snap_2017.12.02_18h22m05s_001_.png30 май — Устоз Миртемир таваллуд топган кун 

     …Миртемир домла вафот этган, тўнғич ўғли Миржалол мусибатнинг залворли юкидан эзилиб юрган кунлар эди. Домланинг иниси Тўра ака Миржалолнинг ғамгин ҳолда юрганини кўриб, уни юпатишни истаганида бундай деган: – Даштда сўфитўрғай деган қуш бўлади. У ҳар баҳорда тўртта тухум қўйиб, бола очади. Полапонлардан бири булбул бўлиб, қолганлари оддий тўрғай бўлади. Ўша булбул – сенинг отанг! (Наим Каримовнинг «Тўрғай» асаридан) Davomini o'qish

Mirtemir. She’rlar (Shoirning o’zi o’qigan) & Shoir haqida ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.04.27_18h12m34s_001_.png30 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кун

   Турган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Mirtemir. Surat & Dostonning radiovarianti. Hamza Umarov o’qigan

065Атоқли шоир Миртемирнинг «Сурат» достони ўзбек муҳаббат шеърияти хазинасининг энг тўрида турган асарлардан бири десам, хато қилмайман. Лирик қиссанинг пайдо бўлиши тарихи шоирнинг 1932 йилда миллатчилар билан ҳамкорликда айбланиб қамалган пайтларида юз берган аччиқ воқеа билан боғлиқ. Миртемир маҳбусликда юрган чоғида севикли рафиқаси бошқа инсонга турмушга чиқиб кетган. Йиллар ўтиб ана шу унутилмаган ишқ дарди ( Ёшликдаги муҳаббат ўчмас,Ажал келса, у тинар фақат…) «Сурат» достонида ўзининг ёрқин ифодасини топади… Davomini o'qish

Samad Vurg’un. She’rlar & Xurshid Davron. Sen bilan birgamiz, jon Ozarbayjon! & Xurshid Davron. Qorabog’im

034     Озарбайжон адабиётининг атоқли сиймоси Самад Вурғун нафақат она халқи, шу билан баб-баробар ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир. У туркча шеърият хазинасини ўлмас сатрлар билан бойитган ижодкор сифатида ардоқлидир. Davomini o'qish

Yangi kitob: Orziqul Ergash. Qalb gavhari & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash qissasi asosida vedeofilm

021Куни-кеча таниқли ёзувчи Орзиқул Эргашнинг «Қалб гавҳари» номли нашрдан чиқди. Китобга муаллифнинг Ўзбекистон халқ шоири Миртемир, атоқли олимлар Ғайбулла ас-Салом, Жўра Мусаев, Убайдулла Уватов, Комилхон Каттаев, Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур кўз шифокори Холидбек Комилов, Ўзбекистон халқ артистлари Қодир Махсумов, Таваккал Қодиров, театр ва телевидение режиссёрлари Маҳкам Маҳамедов, Тожибой Исроилов, машҳур шоир, олим, таржимон Садриддин Салим Бухорий, таниқли шоирлар Жамол Сирожиддин, Абдусалом Иброҳимов, Чоршамъ Рўзиев, чустлик машҳур боғбон Дагарбой Соатовларга бағишланган бадиалари киритилган. Davomini o'qish

Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov

09Хотира ва қадрлаш куни олдидан

   Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган  азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини  эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish

Abay. O’lanlar va nasihatlar & Tanlangan asarlar

Ashampoo_Snap_2016.05.22_22h13m43s_008_.png    10 август — буюк шоир ва маърифатпарвар Абай (Иброҳим) Қўнонбоев таваллуд топган кун

   Ўзбек халқи Абайни яхши билади ҳамда бутун ҳаёти давомида халқининг орзу-умидлари ва интилишларини куйлаган, эзгулик ва адолат йўлида курашган халқ оқини, маърифатпарвари ва гуманисти сифатида қадрлайди.
Davomini o'qish