Komron Mirzo. Devon.

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png  Комрон мирзо девонининг 3 та қўлёзма нусхаси сақланиб қолган. Улардаги туркий шеърлар: 40 ғазал, 21 фард, 26 рубоий, 3 қитъа, 9 маснавий ва таркиббанд (1114 мисра). Дарий тилидаги шеърлар: 26 ғазал, 22 фард, 4 рубоий, 3 қитъа, 4 маснавий (346 мисра). Девонининг қўлёзма нусхаларига кирмаган дарий тилида битилган баъзи ғазал, рубоий ва фардлар турли тазкира ва баёзлардан топилган. Комрон мирзонинг ҳозиргача маълум дарий тилидаги шеърлари 418 мисрадан иборат. Саҳифанинг пастида Комрон Мирзонинг Тошкентда ва Туркияда чоп этилган девони нашрлари билан танишасиз. Davomini o'qish

Boburshohning o’g’li Kamron mirzoga maktubi.

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h14m09s_001_.png   Қозон дорилфунунининг нодир қўлёзмалар бўлимидан топилган, маърифатпарвар подшоҳ Бобурнинг ўғли Комронга ёзган мактубида ўз ҳаётий тажрибаларининг энг муҳим жиҳатларини унинг қалбига етиб борадиган ҳароратли дил сўзлари билан жумладан, шундай ёзади: “… Кўкалдошу эмакдош ва ичкуларинг (ички мулозимлар) билан сабақ ўқурға ружуъ келтурубсен. Бу жиҳатдан кўнгулга сурур, хотирга ҳузур етиб, бисёр(кўп) хушҳоллик юз берди. Тенгри таола даргоҳидин умидим борки, жамъи қобилият ва салоҳият бобинда мукаммал бўлиб вояга етгайсен”. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. She’riyat taxtining ikki sultoni

 098        «Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва икки улуғ зотга бағишланган мақола ва шеърларни тақдим этишни давом этади. Davomini o'qish

Shayboniyxon. Devon & G’azallar & Xurshid Davron. Muhammad Shayboniyxon haqida muxtasar qaydlar

Ashampoo_Snap_2016.10.10_18h51m24s_015_.png   Муҳаммад Шайбонийхон узоқ йиллардан буён ўзбек тарихи учун, аниқроғи, сиёсатчига айланган тарихчилару тарихшуносга айланган сиёсатдонлар учун ўтмишимизнинг ўгай фарзанди бўлиб қолмоқда. Совет давридаям, бугунги кундаям нашр этилаётган мумтоз шеърият мажмуаларини қанча варақламанг, унинг адабий мероси тўлиқ акс этмаётганига гувоҳ бўласиз. Илмни шарманда қилиш шу даражага бордики, мустақилликнинг илк йилларида нашр этилган «Ўзбекистон тарихи» дарсликларидан бирида Муҳаммад Шайбонийхон даври умуман киритилмаган, қарайб бир асрлик тарихдан кўз юмилган эди. Бу илмга мутлақо зид ҳолат, олимликка хиёнат эди… Davomini o'qish

Maxdumi A’zam Dahbediy (Mavlono Xojagiy Kosoniy). Risolai Boburiya.

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h14m44s_002_.png   Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish

Mirzo Bobur. Devon & Xurshid Davron. Mirzo Boburning ikki ruboiysi sharhi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h31m10s_005_.png14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Одатда ғазал ва рубоий шарҳига киришган адабиётшунос олимлар уларнинг бадиий табиатини ёритишни асосий мақсад қиладилар. Мен эса шарҳ этажагим асарнинг,масалан,Алишер Навоий қитъаларининг ёки Мирзо Бобур рубоийларининг ёзилишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни аниқлашга эътиборимни қаратаман. Бу менинг бошқа шарҳловчилардан фарқли жиҳатимдир. Шарҳни айни шу тарзда баён этишдан мақсад нима? Бу мақсад бир қатор асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни билмаслик оқибатида уларнинг нотўғри талқин этиш,изоҳлаш давом этаётганини кўриб,бу нотўғри англашни тузатиш истагидан туғилган. Davomini o'qish

Rumer Goden. «Gulbadan» kitobidan «Boburshoh» bobi

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png   Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Гулбадан” асари ( ҳозирча Бобурга бағишланган бобни ўқишингиз мумкин) 1980 йили яратилган бўлиб, унда буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг зийрак ва оқила қизи, ноёб ақл-заковат соҳибаси, темурий малика, муаррих Гулбадан бегимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар муаллиф томонидан қизиқарли илмий-публицистик йўсинда ҳикоя қилинади. Davomini o'qish

Umid Ali. Bobur. Turkum she’rlar & Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi

054    «Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва бугунги саҳифада Мирзо Бобур хаёли яшамиш Самарқандда яшаб ижод қилаётган истеъдодли шоир Умид Алининг «Бобур» сарлавҳали туркум шеърларини тақдим этади. Davomini o'qish

Zebunniso. G’azallar & Devoni Maxfiy (Qo’lyozma) & Zebunniso. Sadu yak g’azal & To’xtasin Jalolov. O’zbek shoiralari & Zebunniso. Milliy akademik drama teatri spektakli

0_1439c1_3ac2f698_orig.png    Зебуннисо бегимнинг шеърий мероси бизгача тўлиқ етиб келмаган. Зебуннисо бегим асарлари қўлёзмаси дунёдаги кўпгина кутубхоналарда, шу жумладан, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади. 8000 мисрали бир девони (ғазаллари), 7 қасидаси, 5 таржеъбанд ва бир мухаммасигина сақланиб қолган. Баъзи манбаларда шоиранинг «Махфий» тахаллуси билан ижод қилгани айтилади.
Davomini o'qish

Maxdumi A’zam Dahbediy. Risolai Boburiya.Tarjimondan so’zboshi & Maxdumi A’zam va Dahbed

Ashampoo_Snap_2018.02.27_17h51m03s_005_.png   «Рисолаи Бобурия» Хожа Убайдуллоҳ Аҳрори Валининг «Рисолаи волидия» асарини Ҳиндистон подшоҳи темурий Бобур мирзо томонидан ўзбек тилига ўгирилган назмий таржимасининг биринчи нусхасини пири Махдуми Аъзамга юбориб, ул зотдан фикр сўраб мурожаат этган хатига жавоб тариқасида ёзилган асардир. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимаси билан боғлиқ тадқиқотда (таржимон ўзбошисида)  тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mirzo Bobur pirlari. Ikkinchi maqola. Mavlono Abdulloh Qozi & Maxdumi A’zam

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h28m05s_002_.png   Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо  Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bobur mirzo pirlari. Birinchi maqola. Xoja Ubaydulloh Ahror.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h24m54s_001_.png      Мирзо Бобур шахсияти, унинг ижодий ва сиёсий фаолияти ёшлигимдан диққатимни тортган. «Бобурнома» эса энг севимли, такрор-такрор ўқийдиган китобимга айланган. Айни шу қизиқиш, узоқ йиллик ўрганиш натижасида бу дилбар сиймога бағишланган бир неча шеъру мақола, кичик достон, «Самарқанд хаёли» номли қисса, «Соғинч ёхуд Бобуршоҳ» номли пьеса ёздим. Davomini o'qish