Xurshid Davron. Ayol va muhabbat haqida she’rlar

09    Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак  ҳаёт бор, деб куйлаган эди беназир озарбайжон шоири. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Xurshid Davron. 500 so’mlik puldagi yozuv.

500

    Бу битикни бундан роппа-роса 10 йил аввал иш дафтарларимдан бирига ёзиб, кейин таҳрир қилмай, ўзгартирмай саҳифамга жойлаб қўйган эканман. Орада бир президент келиб, бошқаси келди. «Нима ўзгарди, яхшиландими ёки баттар бўлдими?»  деб  ўйладиму  ёзганимни яна сизга тақдим этгим келди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Abdulla Qodiriyga bag’ishlangan she’rlar.

033

    10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 130 ЙИЛЛИГИ

Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. (Абдулла Қодирийнинг судда сўзлаган нутқидан) Davomini o'qish

Bella Ahmadulina. She’rlar & Nodirabegim Ibrohimova. Osmonga qarab she’r o‘qigan ayol

Ashampoo_Snap_2017.03.22_00h31m56s_001_.png10 апрель — Таниқли рус шоираси Белла Аҳмадулина таваллуд топган кун

    Белла Аҳмадулина номи рус шеъриятида ўчмас из қолдирган. Дилбар ва жозибали сатрлар етиб бормаган кўнгиллар йўқ эди, десак адашмаймиз. У кўплаб эсселари билан ҳам адабиёт хазинасига катта ҳисса қўшган. Айтиш керакки, Аҳмадулина йигирманчи асрнинг серқирра ижодкори эди: шоира, адиба, таржимон. Бугун таваллуд куни арафасида ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар соламиз, шеърларини мутолаа қиламиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Menkim, Tangrining quli Temur…& «Temurnoma» videofilmidan (1996): 1-qism. Muqaddima & 5-qism. Sohibqironning tug’ilishi

Ashampoo_Snap_2018.03.13_21h24m39s_002_.png Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куннинг 682 йиллиги
олдидан

     “Биласизми, мени ҳаммадан кўра нима кўпроқ ҳайратга солади, — деб сўраган экан бир донишманд суҳбатдошидан. — Зўравонлик куч-қудратининг яратувчиликка қодир эмаслиги! Дунёда фақат икки ҳоким бор — қилич ва ақл-идрок. Охир-оқибатда ҳар доим ақл-идрок қилич устидан ғалаба қозонади”.
Davomini o'qish

Amir Temur tavalludining 660 yilligiga bag’ishlangan tantana (1996)

Ashampoo_Snap_2017.04.10_22h31m19s_001_.png    1996 йил кузида Самарқанд Регистонида бўлиб ўтган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тантана.
Сценарий  муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тантананинг бош режиссёри — Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Davomini o'qish

Sharl Bodler. She’rlar & Nasriy she’rlar.

099 апрель —  фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси Шарль  Бодлер (1821-1867) таваллуд топган кун

      Шарль Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврупо адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish

Otto fon Bismark. Aytmishlari, hikmatlari.

3451 апрель — Отто фон Бисмарк (Bismarck; 1815.1.4 —1898.30.7) — Германия давлат арбоби, дипломат, Германия империясининг 1-рейхсканцлери туғилган кун

Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади. Davomini o'qish

Oktavio Paz. She’rlar. Xurshid Davron va Qandilat Yusupova tarjimalari

04531 март —  атоқли шоир Октавио Паз (1914— 1998) таваллуд топган куннинг 90 йиллиги

    Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Октавио Паз (Oktavio Paz) испанча шеъриятни бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак рухиятли интеллектуал шоирдир. Бир муддат Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида ишлаган шоир Бобурийлар сулоласи тарихи билан қизиққан, бу қизиқиш унинг шеърларида ҳам акс этган.

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Pol Verlen, Vinsent Van Gog va Rauf Parfi.

00730 март — икки даҳо: фаранг шоири Поль Верлен ва нидерланд мусаввири Винсент Ван Гог таваллуд топган кун

    Шеърим баҳона учовлон Ван Гог ҳақида суҳбатлаша бошладик. Ўшанда Рауф аканинг «Верлен мусаввир, Ван Гог шоир, мен эсам композитор бўлишим керак эди аслида» деган гапи хотирамда михланиб қолди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand xaykulari.

Ashampoo_Snap_2016.11.27_23h19m55s_002_.png   Хокку (хайку) моҳиятида япон эстетикаси — “саби” ғоялари ётади.Саби “ёлғизлик изтироби” деган маънони англатади.Саби буддавийлик таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган.Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак:”Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди,аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас,тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги,қайдадир олисда,яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир…” Davomini o'qish