Odil Yoqubov asarlari «Xurshid Davron kutubxonasi»ning yutubdagi kanalida

055 Устоз адибнинг таваллуд кунида «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг ютубдаги каналидан ўрин олган машҳур асарлари асосида тайёрланган овозли китоблар, телевизион ва радоспектаклларни тақдим этмоқдамиз.

 

ОДИЛ ЁҚУБОВ ҲАЁТИ ВА АСАРЛАРИ
ЮТУБДАГИ КАНАЛИМИЗДА


033


Одил Ёқубов (1926.20.10, ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилояти Қарноқ, қишлоғи – 2009. 21. 12, Тошкент) – Ўзбекистон xалқ ёзувчиси (1985). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. ТошДУ филология факультитини тугатган (1956). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1955-59), «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги маxсус муxбири (1959-63; 1967- 70), «Ўзбекфилм» киностудияси ва Ўзбекистон давлат кинематография қўмитасида бош муҳаррир (1963-67). Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашрийўтида бош муҳаррир ўринбосари (1970-82), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири (1982-87), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг биринчи котиби (1987-91), Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раиси (1991 йилдан) ва айни вақтда Марказий Осиё xалқлари маданияти Ассамблеясининг биринчи витсе-президенти (1995йилдан). Дастлабки асари — «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йилда эълон қилинган. «Дастлабки қадам» (1953). «Икки муҳаббат» (1955) ҳикоялар тўплами, «Тилла узук» (1961) қисса ва ҳикоялар тўпламида муҳаббатни инсонга xос улуғ, муқаддас xислат сифатида тасвирлайди. «Муқаддас» қиссасида (1960) Ёқубовнинг чинакам ёзувчига xос услуби ва йўли намойўн бўлди. Мазкур асарда xудбинлик йўлига туша бошлаган йигитнинг тўғри йўлга қайтиши масаласи қаламга олинган. «Ер бошига иш тушса…» романи (1966) xалқимизнинг ватанпарварлиги ва мардлиги ҳақида. «Бир фелетон қиссаси» (1961), «Қанот жуфт бўлади», «Матлуба» (1970) қиссалари ва кўпгина ҳикояларида ёшларнинг турмушда юз берган зиддиятларга қарши мардонавор кураши, муҳаббати тасвирланган. «Улуғбек xазинаси» романи (1973) олим ва ҳукмдор Улуғбек давридаги ижтимоий муносабатлар, олис ўтмишимиздаги нур ва зулмат ўртасидаги кураш ҳақидаги асардир. Романда аянчли тақдирлар, фожиалар кўп, аммо оптимистик руҳ — инсон тафаккури ва эзгуликнинг тантанасига ишонч бор. «Кўҳна дунё» (1982) романида ўрта асрда яшаб жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган олимлар Ибн Сино ва Берунийнинг фожиали тақдири қаламга олинган. «Диёнат» (1977), «Оқ қушлар, оппоқ қушлар» (1988), «Адолат манзили» (1998) романларида ўзбек xалқининг 20-асрнинг 60-70-йилларидаги ҳаёти ва кураши манзаралари xаққоний тасвирланган. Гарчи бу асарларнинг асосий қаҳрамонлари турли соҳаларнинг вакиллари, xарактерлари ҳам турлича бўлсада, тақдирлари, мақсад ва интилишлари билан бир-бирларига ўxшайдилар. Улар нопоб тузумда яшаб кўп ноҳақликларни, фожиаларни бошдан кечирган, аммо тинмай меҳнат қилган ва курашган, миллий мустақиллик пойдеворини қурган, мустаҳкам иродали, мард ва олижаноб инсонлардир. Ёқубов маз­кур романлари билан ўзбек насридаги ижтимоий руҳ, кескин конфликт, xарактерлар, псиxологизмни сезиларли даражада кучайтирди, уни янги xарактерлар, янги бадиий xулосалар билан бойитди. Ёқубов «Чин муҳаббат» (1955), «Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди», «Юрак ёнмоғи керак» (1958). «Олма гуллаганда» (1961). «Музаффар Темур» (1996). «Бир кошона сирлари» (2000) каби пьесалар, «Дилбарим», «Баҳор ёмғирлари» киноссенарийлари (1971) муаллифи. Ёқубов моҳир таржимон, мунаққид, публитсист. Унинг Аблулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Аблулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Абдулла Орипов ва бошқалар ижодига бағишланган адабий порт­рет ва мақолалари бор. Асарлари чет тилларга, шунингдек, қардош туркий xалқлар тилларига таржима қилинган. Ёқубов ижоди ҳақида адабиётшунослар Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Леонид Теракоян, Умарали Норма­тов, Норбой Xудойберганов, Ботир Норбойев ва бошқалар илмий тадқиқот ишлари қилишган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977), «Дўстлик» (1994), «Ел-юрт ҳурмати» (1998) орденлари билан мукофотланган. (Маълумот Ўзбекистон миллий энсиклопедиясидан олинди).

Шунингдек, «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг ютубдаги каналида Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» (ўзбек ва рус тилида), «Эр бошига иш тушса», «Қанот жуфт бўлади» романлари асосида тайёрланган овозли китобларини тинглашингиз мумкин.

021

(Tashriflar: umumiy 21, bugungi 1)

Izoh qoldiring