Софоклнинг ижоди чўққиси бўлган бу асар ўтган 2500 йиллик вақт мобайнида жаҳон театри саҳнасидан тушмай келмоқда. У ҳамиша долзарб, ҳамиша замонавий, барча тузум ва замонларга хос. Ҳали инсоният бадиий тафаккури тарихида «Шоҳ Эдип» каби фожиали қисмат қаламга олинмаган. Davomini o'qish
Oy: Май 2022
Mutavakkil Burhonov. Fitrat va Cho’lpon haqida xotiralar & Mutavakkil Burhonov. Tarona va ikki qo’shiq
5 май — Атоқли бастакор Мутал Бурҳонов таваллуд топган кун
Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish
Cho’lpon Ergash. She’rlar & Tursunboy Adashboyev. Men bilgan Cho’lpon Ergash & Uch she’r kitobi
Атоқли шоир шоир таваллудининг 80 йиллигига бағишланади
Чўлпон Эргаш одам сифатида ўта хоксор, камтар, ҳатто бироз тортинчоқ эди. Ўзини бўлар-бўлмас давраларга уравермасди. Фақир киши панада қабилида бир чеккада шеърини ёзиб юришни афзал биларди. Минбарларга чиқиб ваъзхонлик қилмасди, обрў, шон-шуҳрат, мукофот таъмасидан йироқ эди. Назаримда, назарга тушишни унинг ўзи ҳам истамасди. У ўзини ҳаёт долғаларидан четга тортгандай кўринса-да, қалбан лоқайд эмас эди, ўзи курашчанга ўхшамаса-да, шеърияти курашчан эди.(Сулаймон Раҳмоннинг «Чўлпончи Чўлпон ёхуд пардаланган ҳақиқат» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Shayx Xudododi Vali. G’azallar & Botirxon Valixo’jayev, Bozorboy O’rinboyev. Bobo Xudododi Vali
Вали бобо мозорини бир эмас, бир неча марта зиёрат қилганман. Бунга сабаб, авлиё ва шоирнинг турбати таниқли ёзувчи, акажўрам Аҳмад Аъзам туғилган Ғазира қишлоғида бўлгани. Турли сабаблар билан қишлоққа борганимда бу мукаррам мозорни зиёрат қилмасдан қайтмаганман. Davomini o'qish
Mirzo Tursunzoda. She’rlar & Shukur Jabbor. O’limni yenggan qo’shiq
2 май – Атоқли шоир Мирзо Турсунзода таваллуд топган кун
– Жон укажон, яна “Дили модар”ни айт? – деб йиғларди у Фазлийга ялиниб. Фазлий ҳам ҳозиргина Мирзо Турсунзода шеъри билан Жўрабек Муродов айтган «Она дили» қўшиғини яна такрорлаш малолли бўлса-да, қайтадан бошларди Davomini o'qish
Yannis Ritsos. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
1 май — Машҳур юнон шоири Яннис Рицос туғилган кун
Ўтган асрнинг 80-йилларида севиб таржима қилган шоирларимдан бири машҳур юнон шоири Яннис Рицос эди. Унинг шеърий дунёсини ўзимга яқин деб билганим учун бўлса керак. Ҳозиргача ҳар йили шоир шеърларини қайта-қайта ўқийман. Шоирнинг бир қараганда содда бўлиб кўринган сатрларида инсоннинг буюк ҳаяжони ва изтироби яширин Бундан олдин ҳам Яннис Рицосдан қилган таржималаримдан икки туркумини сизга тақдим этган эдим.
Davomini o'qish