Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, «Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи», «Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?», «Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят» бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди (Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Тўғрилик тўнини кийгил…» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг).
Bo'lim: Amir Temur hayoti va faoliyati
Amir Temur shaxsiyati, hayoti va faoliyati: dunyo va o’zbek tarixida
Amir Temur tavalludining 660 yilligiga bag’ishlangan tantana (1996)
1996 йил кузида Самарқанд Регистонида бўлиб ўтган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тантана.
Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Тантананинг бош режиссёри — Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Davomini o'qish
Sohibqiron Amir Temur hikmatlari & Xurshid Davron. Sohibqiron volidasi Takinamohimbegim allasi
9 апрель — Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги
Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим. Уларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини ўтиндим. Дарвеш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва ҳеч бир талабларини рад этмадим. Бузуқи ва оғзи шалоқ ғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим. Бирор кимсага туҳмату ғийбат қилсалар қулоқ солмадим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Isirg’a yoxud O’ljoy qissasi
1405 йил 19 февралида Соҳибқирон Амир Темур вафот этган эди. Аллоҳи Карим бобомизни раҳматига олган бўлсин!
Ўтрор яқинидаги кенгликда қароргоҳ тузган Соҳибқирон унча аҳамият бермаган, «бор-йўғи шамоллаш бу, уч-тўрт кунда ўтиб кетади» деб юрган дарднинг еттинчи куни ўлими яқинлашганини сезди. Сезди-ю, хотиржам мулоҳаза юритди. Ҳузуридаги аркони давлатга керакли,биринчи навбатда, валиаҳд масаласида, тирик фарзанду набираларнинг келгусидаги ўзаро муносабатлари,миллат ва салтанат учун вазифалари хусусидаги кўрсатмаларни берди, малика Сароймулкхонимга мабодо бандалик соати етса, қаерда ва қандай дафн этишгача эринмай икки-уч бор уқтирди… Кейин бирдан Ўлжойни эслади… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sarbadorlar qissasi & Bibixonim qissasini nima uchun yozdim? Afg‘oniston, Amir Temur va temuriylar, Maxdumi A’zam haqida
Муборак жума куни Самарқанд аҳли – хавосу авом, каттаю-кичик масжиди жомеда жам бўлдилар. Аммо қанча тортишмасинлар, бир амру-қарорга келолмадилар. Мана шу аҳволда Мавлонозода номи билан машҳур йигит минбарга чиқди. Эшитишимча, бу йигит бузрукворлар авлодидан бўлиб, донишманду-баҳодир эр экан. Тирандозликда моҳир бўлганидан уни Мавлонозодайи тирандоз дер эмишлар… Davomini o'qish
Goʻri Amirmi yoki Goʻri Mir?
Бугун Республика маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тақдимотда адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор Самарқанддаги мақбара номини Гўри Амир деб аташ урф бўлгани, аслида Гўри Мир тўғрилиги, бу ҳақда шоир Хуршид Даврон ёзганини айтиб қолди. Даврадаги тарихчилар буни тасдиқлади, лекин дарслик ва қўлланмаларда мақбара номи Гўри Амир шаклида кетгани, тўғри шаклини ўқувчилар, талабалар, умуман кенг жамоатчилик қабул қилмаслиги мумкинлигини айтишди. Лекин бошқалар қабул қилмайди деб хатода давомли бўлавермаслик керак-ку (Ориф Толибнинг телеграм каналидан олинди: https://t.me/oriftolib). Davomini o'qish
Maksim Gorkiy. Ona qasidasi & Mening musohabalarim
Шарафлайлик аёл — Онани, ғолиб ҳаётнинг мангу оби чашмасидир ул! Биз бу гал сизга Темурбек ҳақида ҳикоя сўзлаб берурмиз, ҳа, ўша, оқсоқ йўлбарс, соҳиби қирон ҳақида, малъун кимсалар Темурланг деб атайдиган, аммо бутун жаҳонга донғи ёйилган инсон тўғрисидадир бу қиссамиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Menkim, Tangrining quli Temur…& «Temurnoma» videofilmidan (1996): 1-qism. Muqaddima & 5-qism. Sohibqironning tug’ilishi
Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куннинг 682 йиллиги
олдидан
“Биласизми, мени ҳаммадан кўра нима кўпроқ ҳайратга солади, — деб сўраган экан бир донишманд суҳбатдошидан. — Зўравонлик куч-қудратининг яратувчиликка қодир эмаслиги! Дунёда фақат икки ҳоким бор — қилич ва ақл-идрок. Охир-оқибатда ҳар доим ақл-идрок қилич устидан ғалаба қозонади”.
Davomini o'qish
Xurshid Davronning «Temurnoma» videofillmlari turkumidan: Temurxon naslidan Sulton Ulug’bek & Ulug’bek rasadxonasi (1996)
22 март — буюк мутафаккир олим, астроном ва математик, тарихчи ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуди куни / 22 mart — buyuk mutafakkir olim, astronom va matematik, tarixchi va davlat arbobi Mirzo Ulug‘bek tavalludi kuni Davomini o'qish
Rustam Behrudiy. Salom,dor og’ochi!
Биз ”Салом, дор оғочи” калимасини эшитган замон устоз Рауф Парфини эслаймиз. Бу шеър устознинг «Сакина» номли китобидаги изоҳда ёзилишича, 1988 йили ёзилган. Худди ўша йили Рауф ака билан бир неча озарбайжон шоирлари Самарқанд сайрига боришган ва кўп кўҳна обидалар қатори Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирни ҳам зиёрат қилишган. Манимча, Рауф ака боргунчами ёки сайр пайтидами ”Салом,дор оғочи” шеърини ўқиб бергани эҳтимоли бор. Бу гапларни эслашдан мурод шулдирким, бир йилдан кейин — 1989 йили озарбайжонли истеъдодли шоир Рустам Беҳрудий (Rüstem Behrudi) томонидан айни шу номдаги шеър эълон қилинган ва шеър Озарбайжонда катта муҳаббат қозонган, вақт ўтиб Озарбайжон,Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар нашрларида чоп этила бошланган. Алал- оқибат,”Салом,дор оғочи” шеъри том маънода Рустам Беҳрудийнинг номини туркий халқлар адабиёти дафтарига киритди. Davomini o'qish
Asqad Muxtor. Insonga qulliq qiladurmen. Qissa & Radiospektakl & Ildizlar. Qissalar
23 ДЕКАБРЬ – УСТОЗ АСҚАД МУХТОР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
«Инсонга қуллуқ қиладурмен» ҳикоямнинг асл номи «Инсонга қуллик қиладурмен» эди, билмадим, кейин ўзгартиришибди…(Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Асқад Мухтор ҳақидаги хотираларидан). Асарнинг радио(аудио) нусхасини бизга тақдим этган адабиётшунос олим дўстимиз Искандар Мадғозиевга миннатдорчилик билдирамиз. Davomini o'qish
To’lqin Alimardonov. Amir Temurning Ovroosiyo geosiyosati yoki uning tarixiy saboqlari & Amir Temur tavalludining 660 yilligiga bag’ishlangan tantana (Samarqand. Registon. 1996)
XIV асрда яшаб ўтган Амир Темур ва Йилдирим Боязид мусулмон турк оламининг икки буюк саркардаси ва давлат арбоби сифатида ўзининг улкан зафарли солномалари билан дунё тамаддунининг қиёфасини ўзгартиришга эришган улуғ сиймолар қаторига киради. Улар ўз даврида Евроосиё геоҳудудий маконида жаҳон сиёсий ва маданий марказини вужудга келтирган ҳамда унинг тартиботини ўрнатган туркий империялар қудратини намоён қилади. Davomini o'qish

