Omon Matjon. Muhabbat she’rlari & Omon Matjon «Har nafasda uyg’oqman» teleloyihasida

0729 октябрь – Устоз шоир Омон Матжон (1943-2020) хотираси куни

Роса икки йил аввал 2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этган эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ulug’bekning qasosi & Osmonda quyosh yo’q edi…

032 27 октябр — Мирзо Улуғбек хотираси куни

   Мирзо Улуғбек бир неча дақиқадан кейин ўлишини сезди. Хотиралар чақмоқ ёруғида кўринган тасвирлар каби, ҳаддан ташқари тезлик билан бирма-бир унинг хаёлидан ўта бошлади. Бу хотираларнинг ҳаммаси онгу шуурида ҳеч қандай туйғу уйғотмасдан, учиб ўтарди.  Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Ishg’ol qilingan uy

kortasar  Бугун ҳаётимизда қандай воқеа (қайта) рўй берганини англашингиз,  воқеа моҳиятини тўлиқ тушунишингиз  ва билоқибат  бўлиб ўтган воқеа замиридаги моҳиятни уқишингизни истаб мазкур ҳикояни тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Maryam Yoqubova. Xotiralar & Maryam Yoqubova “Hamnafas” teledasturida

02120 ОКТЯБРЬ — АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ ОДИЛ ЁҚУБОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИ

   Ўша кунларимиз худди бугунгидай кўз ўнгимда: университетнинг ўнг тарафдаги биноси ҳовлисида кичикроқ фаввора бўларди. Дарсларимиз тамом бўлди дегунча ўша фаввора ёнига, учрашувга шошардим. Аниқ билардим, у ерда Одил ака фавворадан томаётган томчиларга ўйчан термулиб, мени кутиб турардилар… Davomini o'qish

Odil Yoqubov. Qaydasan, Moriko? & Ibrohim G’afurov. Odilona

07720 октябр — атоқли адиб Одил Ёқубов таваллуд топган куннинг 95 йиллиги

    Саҳифада Ўзбекистон халқ ёзувчисининг «Қайдасан, Морико?» номли қиссаси, таниқли мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуровнинг ёзувчига бағишлаб ёзган мақоласи ва адиб сайланмасининг 1-жилдига кирган асарлар билан танишасиз.

Davomini o'qish

Samarqandga bag’ishlov. Mushoira

045

   Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish

Amin Maaluf. Samarqand. Roman.

samarqand    18 октябрь — Самарқанд куни

   Амин Маалуф ўзининг «Самарқанд» ((Париж, Латт нашриёти,1988)) асари билан шарқона романнавислик истеъдодини намоён қилиб, француз адабиётида янгича бир йўналиш оча олди.  Ўзбек тилига биринчи бор ўгирилиб, эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу роман машҳур олим, шоир ва файласуф Умар Хайёмнинг Самарқанддаги ҳаёти, машҳур «Рубоийлар» китобининг пайдо бўлиш тарихи, XI асрдаги ижтимоий–сиёсий ҳаёт талқини, янги пайдо бўлаётган турли диний мазҳаблар кураши ва ниҳоят, ХIХ асргача мусулмон дунёсида номаълум бўлган бу рубоийлар қўлёзмасининг Оврўпадаги шон-шухрати, ҳамда бу қўлёзманинг 1912 йилда «Титаник» кемасининг машъум ҳалокати оқибатида океан қаърига чўкиб кетишига оид қизиқарли саргузаштлар баёнига бағишланган. Davomini o'qish

Usmon Nosir. Tanlangan asarlar. Poemalar, drama, tarjimalar & Naim Karimov. Egmont, Gyote va Usmon Nosir

Ashampoo_Snap_2017.10.04_11h14m01s_001_.png     Граф Эгмонт — тарихий шахс. Унинг ҳаёти ва фаолияти Нидерландиянинг испан ҳукмронлигига қарши олиб борган миллий-озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғлиқ. Гёте ўз асарини ёзиш жараёнида Эгмонт образини қайта идрок этди: қиролга содиқ бу инсонни эл-юртнинг ардоқли фарзанди, нидерланд миллий характерининг жонли тажассуми сифатида талқин қилди. Davomini o'qish

Sa’dulla Hakim. Quduqdan to’kilgan nur. Yurak zarbalari & Bola botir. Doston.

04510 октябрь — таниқли шоир Саъдулла Ҳаким хотираси куни

Саъдулла Ҳаким (1951-2020) шеърларида, унинг “Олис юлдуз” деб аталган тарихий достонида, насрий сочмаларида  кутилмаган гўзал манзаралар, тасвирлар, ажиб шеърий ифодаларга дуч келасиз. Назарингиз улардан оддий бир нарса каби сирғалиб ўтмайди, тўхтайди, нигоҳингизни ўзига жалб этади (Иброҳим Ғафуровнинг «Заминга туташ антенна» мақоласидан). Davomini o'qish

Sadriddin Salim Buxoriy. Ona & Shoir haqida ikki so’z & She’riy va ilmiy-ma’rifiy kitoblari

Ashampoo_Snap_2017.04.21_22h22m37s_003_.pngСаҳифа шоир ва олим Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 75 йиллигига бағишланади

    Садриддин Салим Бухорий вафот этган бўлса ҳам, аммо у биз билан бирга. Асарлари, пок руҳи, беором, муҳаббатга тўла қалби биз билан. Ундан катта ижодий ва илмий мерос қолди. Бу катта ижодий мероснинг бугун ўрганилиши, янгидан тадқиқ қилиниши, нашр этилиши ниҳоятда хайрлидир. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmad. To’rtinchi qavatdagi…

091 Саратоннинг қоқ ўртаси бўлишига қарамай, уззу-кун тиним билмай ёққан дўл-ёмғирлару дов-дарахтларнинг шохларини синдириб, бир зумда ҳаммаёқни кунпаякун қилиб юборган тентак шамоллар бугун негадир дафъатан тиниб қолган, худди оташкесимдан сўнг замбарак садоларию милтиқлар олатасири ҳам тўхтагач, энди ҳар икки рақиб томон жанг майдонидан ўликларини йиғиштириб олишга фурсат топганидек, шаҳар маъмурлари ҳам тозалаш ишларини бошлаб юборишганди. Davomini o'qish