Oy: Ноябрь 2023
Martseliyus Martinaytis. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi
Бундан 5 йилча аввал (Бу матн ўша пайтда ёзилган) Литванинг буюк шоири Марцелиюс Мартинайтис ( лит. Marcelijus Martinaitis; 1.04.1936 — 5.04.2013) 77 ёшида вафот этган эди. Бу хабарни эшитгач анча қайғурдим. Мартинайтис мен суйган шоирлардан бири эди. Унинг шеърларини мунтазам ўқиб борардим, айримларини ўзбек тилига таржима ҳам қилгандим. Davomini o'qish
Premchand. Sut haqi & Vafodor xotin. Radiospektakl
Гударнинг оиласи бу қутлуғ аёмга бир неча ойдан бери тайёргарлик кўрмоқда эди. Улар фақат бир нарсадан чўчирди — у ҳам бўлса, ишқилиб қиз туғилиб қолмасин, унда суюнчига атаб қўйилган бир рупия пул ва битта сарий ўшандоқлигича қолиб кетади, дейишарди… Davomini o'qish
Muhammad Rahmon. She’rlar & Bahodir Sodiqov. She’riyatning ona tili & Abadiy nido.Audiodoston
Покиза поэтик юксакликда шоирлар иккига: бевосита ва бавосита шоирларга ажраладилар. Муҳаммаджон Раҳмонов — бевосита шоир. Бу дегани, унинг юраги шоир демак. Унинг кўпгина ва ҳал қилувчи шеърлари бевосита шеърлар бўлиб, улар шеъриятнинг она тилида ёзилган. Davomini o'qish
Aleksandr Kuprin. Minnatli non. Hikoya & Yoqut ko’zli bilaguzuk. Radioqissa
Таниқли рус ёзувчиси Александр Купринга бағишланган саҳифада адибнинг «Миннатли нон» номли ҳикояси ва рус адабиётидаги муҳаббат қиссаларининг гултожларидан бири сифатида тан олинган «Ёқут кўзли билагузук» қиссаси асосида тайёрланган аудиокитоб билан танишасиз. Davomini o'qish
Xum. Qisqa metrajli komediya. Gruziyafilm kinostudiyasi 1970
“Кўза” (груз. ქვევრი) — 1970-йилда Грузия киностудиясида италиялик ёзувчи Луиджи Пиранделлонинг новелласи асосида суратга олинган қисқа метражли комедия. Davomini o'qish
Usmon Nosir. She’rlar & O’tkir Rashid. Usmon Nosir haqida & Nodira Rashidova. Usmon Nosir. Spektakl
13 НОЯБРЬ — УСМОН НОСИР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
“Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деб ёзишди”, деганди унга замондош шоир Туроб Тўла. Davomini o'qish
Yannis Ritsos. She’rlar (2)
Машҳур юнон шоири Яннис Рицос шеърий дунёсини ўзимга яқин деб билганим учун бўлса керак, унинг шеърларини 80-йилларда севиб таржима қилганман. Ҳозиргача деярли ҳар йили шоир шеърларини қайта-қайта ўқийман. Шоирнинг бир қараганда содда бўлиб кўринган сатрларида инсоннинг буюк ҳаяжони ва изтироби яширин Бундан бир ярим йилча аввал ҳам Яннис Рицосдан қилган таржималаримдан бир туркумини сизга тақдим этган эдим. Уларни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин…
Davomini o'qish
Nikolay Gumilyov. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi
Николай Гумилёв тақдир тақозоси билан шеър ёзмасдан, фақат машҳур рус шоираси Анна Ахматовага уйланган тақдирдаям тарихда қолган бўлар эди. Аммо, у истеъдодли шоир сифатида ўз номини рус шеърияти тарихида қолдира олган ижодкор эди. Davomini o'qish