1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни
Тасаввуримда ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпону Усмон Носирдан кейин Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (таъкидламоқдаман – сатрини!) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: “Қани, шеър, сўйла абадиятдан”; “Ўтди ваҳший гўзал кунлар”; “Шу кечам умримда ўлмасин”; “Юлдуз каби жимирлайди жон”; “Ариқда оқар нотинч, қора сас”; “Чўпон уйқусига томчилар томди”; “Булутларнинг алвони – бўронларга байроқдир!” Яна қанчадан-қанча гўзал, буюк сатрлар…(«Хуршид Даврон Кутубхонаси»да Ойбек билан боғлиқ саҳифалар.) Davomini o'qish


Кунлардан бир куни кечқурун чарчаб-ҳориб, руҳим чўкиб уйга қайтаётган эдим, профессор (шундай дейишади, бироқ қандай профессорлиги номаълум) Скясси олдимдан чиқиб қолди. Бу одамни мен кўпдан буён биламан. Турли жойларда тез-тез ва кутилмаганда кўриниш бериб қолади. Ўзи уқтиришича, биз гимназияда бирга ўқиган эмишмиз. Бироқ, тўғрисини айтсам, буни мен эслаёлмайман.

Асли исми Юсуф бўлган илк турк достоннависи Болосоғунда туғилган. Хос Ҳожиб (айрим манбаларда Юсуф Болосоғуний) шоирнинг унвони бўлиб, унинг асари ҳукмдорга тортиқ қилингандан сўнг шундай номга сазовор бўлган. Муаллифнинг бизгача етиб келган ягона асари хижрий 462 (1069-70)да ёзиб тугалланган «Қутадғу билиг» («Бахтлиланиш билими») бўлиб, муаллиф ўз асарини 18 ойда ёзиб тугатган. Асардаги тўрт рамзий қаҳрамон Кунтуғди (адолат), Ойтўлди (давлат), Ўгдулмиш (ақл) ва Ўзғурмиш (қаноат) тимсоллари орқали Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ижтимоий-сиёсий, адабий-фалсафий қарашларини ифода қилган.

