Маҳмуд Дарвиш арабларнинг яқин тарихида энг ном қозонган ва таъсирга эга бўлган зиёлиларидан саналар эди. Маҳмуд Дарвиш фаластинликлар ўртасидаги бўлинишни ҳам қаттиқ танқид остига олар эди Шоир 2008 йили 67 ёшида юраги устида жарроҳлик амалиёти ўтказилаётган вақтда оламдан кўз юмди.Фаластин раҳбарлари мотам маросимида Маҳмуд Дарвиш фаластинликлар билан абадий қолиши ва у бу халқ бирлигининг рамзи эканини айтишди. Маҳмуд Дарвиш ўз ҳаёти давомида ҳам истило остида, ҳам муҳожирлик ҳаётини татиб кўрди. Фаластин озодлигини куйлаган шоирнинг кўплаб шеърлари куйга солинган ва миллий ашулалар қаторидан ўрин олган. Davomini o'qish
Oy: Июль 2014
Xulio Kortasar. Dahshatli tushlar
Хулио Кортасар таваллуд топган куннинг 100 йиллиги олдидан
Жаҳонга машҳур адиб Хулио Кортасарнинг “Имтиҳон”, “Ютуқ” каби ажойиб романлари, “Бестиарий”, “Ўйин тугади” каби қатор ҳикоялар тўплами ҳамон адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келмоқда, ажойиб адабий маҳоратга далил сифатида катта адабиётга хизмат қилмоқда. Davomini o'qish
Boborahim Mashrab. G’azallar & Ibrohim Haqqul. Mashrab nafasi.
Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб». Davomini o'qish
O’zbek tilining ayrim xususiyatlari haqida.
Ўзбек тилида сингармонизм йўқ, у шу жиҳати билан бошқа туркий тиллардан ажралиб туради, деган фикр ҳақиқатга қанчалик мос келади? Ўзбек тили – туркий тиллардан бири, маълум маънода, бу тил оиласида марказий ўринни ишғол этувчи тил бўлгани ҳолда, қандай қилиб у сингармоник тил бўлмасин? «Ўзбек тилида сингармонизм йўқ» дейиш ва буни «исбот»лашга уриниб нима ютамиз? Davomini o'qish
Cho’lpon va XX asr o’zbek she’riyati.
ХХ асрнинг 10-йилларида адабиёт майдонида тонг юлдузи ўлароқ кўринган ва шу сабабли Фитрат томонидан Чўлпон тахаллуси билан “тақдирланган” шоир ана шу авлод орасидан отилиб чиқиб, ўзбек шеъриятини миллий уйғониш қуролига айлантирибгина қолмай, унинг тили ва услубини, шакл ва воситаларини янгилаб ҳам берди. Davomini o'qish
Ramazon hayitingiz muborak bo’lsin, azizlar!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!
Азиз юртдошлар, Сизларни Рамазон ҳайити муносабати билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Ушбу қутлуғ байрамнинг файзу баракоти қалбларимиз ва хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин. Якунига етаётган раҳмат ва мағфират ойи – Рамазони шариф она юртимиз учун ҳар қачонгидан ҳам файзу футуҳли, барокотли бўлганидан умид қиламиз. Бу шарофатли ойда қилган ибодатларимиз, тавба-тазарруларимиз қалбларимиздаги ғуборларимизни ювди, ихлосимизни оширди, нафсимизни жиловлашга, янада саховатли бўлишга, ёмонликлардан тийилиб, фақат ўзимиз учун эмас, ўзгалар учун ҳам фидойи ва камарбаста бўлишга, эзгу амалларимизни кўпайтиришга ўргатди. Davomini o'qish
Xoldor Vulqon. Valiahd.
Худойим, гадойларинга қанчалар маза! Уларга ҳавасим келади! Гадой гарданида тожу тахтнинг зил-замбил юки, масъулияти йўқ! У озод ва эркин! Бир бурда нон ва ярим коса гўжа билан қорни тўяди, ҳохлаган жойида юради. Сўқмоқларда бир ўзи ёлғиз дайдиб, боши оққан тамонга кетаверади. Чанқаса дарёларнинг зилол сувларидан ховучлаб ичади, оппоқ капалакларнинг унсиз парвозини кузатиб, завқланади, ботаётган қуёшни қаршилайди, оқшом далалар этагидан оҳиста кўтарилаётган ойни, юлдузлага тўла осмонни далалардан туриб кузатади, чигирткалар чириллашига қулоқ тутади. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Qariya.
Қўзибой чол — ориқ, оёқлари чилчўпдек. Юрганда бошини ҳар томонга буриб, худди жарчилик қилаётгандек кескин-қалтис ҳаракатлар қилиб қадам ташлайди. Кишиларга бениҳоя жиддий назар солади. Чойхонага кирса, умрида кўрмаган одами билан ҳам ниҳоятда қуюқ сўрашиб, авлод-аждодларини суриштиради. Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh. She’rlar.

27 июль – Шоир Вафо Файзуллоҳ таваллуд топган кун.
Истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳ шеърияти ёруғ туйғуларни ифодалайди.. Шоирнинг ўзи бир мақоласида ёзганидек, «Тасаввури қолипга тушиб қолаётган, ҳислари ўтмаслашиб бораётган омма, чунончи ёшлар кўнгли ёруғ шеърият ифори билан қанча кўп зийнатланса, “ўлим”дан узоқлашади, ҳур бўлади, дунёни эзгу кўрмоқ ишқи билан яшайди». Davomini o'qish
Bir iboraning sharhi.
Чаппор урмоқ, чаппор уриб гулламоқ – фразеологик бирлиги XX асрнинг 30-йилларида Ҳамид Олимжон томонидан ўзбек адабиётига киритилганлиги маълум. Шоир Ватан ҳақидаги «Ўзбекистон» қасидасида, «Ойгул билан Бахтиёр» эртак-достонида, «Қиз» шеърида чаппар урмоқ иборасини қўллаган. Davomini o'qish
Fozil Husni Dog’larja. She’rlar.
Саҳифа атоқли турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа таваллудининг 100 йиллигига бағишланади
Халқаро сўровларнинг бирида «Ҳаётдаги энг яхши турк шоири» дея эътироф этилган Фозил Ҳусни Доғларжа ижодининг асосий қисмини болаларга шеър ёзишга бағишлаган бўлса-да умумтурк шеъриятида тутган ўрни салмоқли ва эътиборли экани ойдин ҳақиқатдир. Шоир шеърлари ўзбек тилига 40 йилча аввал таржима қилинган ва ўша пайтдан бошлаб ўзбек шеърсеварлари назарига тушган эди. Davomini o'qish
Rahim Ahmedov. Videofilm.
26 июль — Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.
Раҳим Аҳмедов – Ўзбекистон рассомчилик мактаби асосчиларидан биридир.. У «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси Раҳим Аҳмедов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1937—1941 йилларда П. Беньков номидаги Республика бадиий ўқув юртида, 1947—1953 йилларда Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида ўқиди. Davomini o'qish