Ўзбек адабиётининг азим чинорларидан бири, салкам бир асрлик тарихимиз гувоҳи, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Миртемирлар нафасини бугунги авлодларгача етказган улуғ зот Носир Фозилов вафоти ва бу машъум воқеадан бир неча кун олдинги гурунгимизни ўйласам, тириклик моҳияти тўғрисидаги уч-қуйруқсиз саволлар ёғилиб келаверади. Davomini o'qish
Oy: Январь 2018
Akbar Ergashev. Ikki hikoya: Bir kaft jiyda & Yaxshi kun
Соли палатада узоқ қолиб кетди. Бошида унга бошқача – қирқкунлик муолажадан кейин операцияга тайёр бўласиз дейишганди. Бироқ мана учинчи ой тугаяптики докторларнинг “Ҳали вақти етмади. Тайёрмассиз” деган важлари-ю, бу важларнинг айримларини унинг ўзига ағдаришининг охири кўринмайди. Бу тўрт девор, узун коридор ва кичик боғнинг чегараси бузилмайди… Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (2). Yaldoni yoritgan nur. Birinchi bo’lak.
Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини тақдим этган эдик. Бугун эса «Ялдони ёритган нур» номланган бобнинг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Aka & Xurshid Davron. Aka Naymanga & Mahmud Sa’diy «Meni o’zgartirgan kitob» teledasturida
Аҳмад Аъзам: Маҳмуд ака биринчи мақоламни чоп этиб, адабий жараёнга қўлимдан етаклаб олиб кирган, шу жараёнда сузишни ўргатган. Яна ўзимга келсам, ҳозир ҳам у кишига талпинаман, фикрини эшитгим келади. Чунки аямай гапиради. Кўп йиллар ёзмай юриб, бултур «Ҳали ҳаёт бор» деган бир қисса ёздим. Ўқишга биринчилардан бўлиб Маҳмуд акага берган эдим, у киши ўқиб, шунинг номига ҳам: «Анави аёл қаҳрамоннинг гапидан олинган экан, қўштирноқни ёпишдан олдин уч нуқта қўйиш керак», деб тузатиш киритди. Ўша Маҳмуд ака-да. Davomini o'qish
Said-Abdulaziz Yusupov. Televizor ko‘rayotganlarni kitob o‘qiydiganlar boshqaradi(mi?)!
Тасаввур қилайлик: боғ ичида китоб варақлаётган қиз ёки унинг телефон ўйнаётган тенгқури. Метрода бирор қизга тегажоқлик қилаётган ё-да китоб ўқиб кетаётган йигит. Хўш, сизнингча, қай бири гўзалроқ? Қай бири маънан соғломроқ? Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (3)
Бирданига келди-кетди кўпайиб кетди. Тушликка яқин Комилжоннинг аёли келди. Келин тайёрлаб келган тугмадек-тугмадек чучварадан ҳамхонаси билан тўртта-тўрттадан еб, устидан чой ичиб ўтирган эди, ҳамхонасининг изидан келиб қолишди. Кечга яқин яна Комилжон келди. Кун бўйи йўқловчиларнинг бирини кутиб, иккинчисини кузатиб ўтиришган бўлса ҳам икки кўзи эшикда бўлди… Davomini o'qish
Yangi avlod mushoirasi
Бугун сизга илинаётганим, бир қатор тенгдошларим ижодида Дунёни бор бўйича, жами дарду қувончлари ила қабул қилиш ва уни ўзининг фитратидаги чинакам истеъдоди ёрдамида тасвирлаш асосий ўринда…Келинг, ушбу ёш қаламкашлар — тенгдошларим ижодига кўнгил кўзи билан назар ташлайлик. Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (2)
Машина-ю одамлар ғиж-ғиж бўлиб ётган бир бефайз майдонда улар сўзсиз хайрлашишди. Ойша бирон нарса деб дугонасининг кўнглидаги ғуборни тарқатиб, эҳтимол ҳаётларидаги энг сўнгги учрашувнинг хуш кайфият билан якунланишини ҳар қанча истаб турган бўлса-да, унинг кўнглини кўтарувчи ўша сўзни ўйлаб топа олмади… Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Shom shafag’i jilvalari. Qissa (1)
Ойша намоздан сўнг одатига кўра Қуръон тиловат қилиб анча ўтирди, ўрнидан турганда хона ичи эрталабки қуёшнинг оппоқ нурларидан ёп-ёруғ бўлиб, еру кўкни саҳарҳез қушларнинг чуғур-чуғури тутиб кетган эди. Деразадан кираётган салқингина тонгги шабададан тани яйради. Айвоннинг эшигини очиши билан ҳовлининг адоғидан қўйларнинг маърагани эшитилди. Изидан нафис дока пашшахонада ётган келини ошкора зарда билан “уф” тортиб, бир ағдарилиб ётиб олди. Davomini o'qish
Agata Kristi. Aktrisa & Detektiv qirolichasiining g‘aroyib hayoti
Биринчи кўриниш тугаб, парда туширилди ва зал томошабинларнинг гулдурос қарсакларидан титраб кетди. Театр саҳнасига бир неча йил олдин кириб келган ва ҳозирда ҳаммага яхши таниш бўлган Олга Стормер «Қарғовчи фаришта» драмасида Кора ролини ижро этаётганди. Қарсаклар мана шу ижрога ва кўпроқ актрисанинг ўзига аталганди… Davomini o'qish
Odil Ikrom. She’rlar & She’r qadri & Ikki kitob
Кеча мен шеърларини алқаб ўқийдиган шоир Одил Икромнинг таваллуд куни эди. Эзгу ишнинг кечи йўқ, деганларидек, мен сайтимиз муштарийлари номидан ардоқли шоирни чин юракдан қутлаб, энг эзгу тилакларимни йўллайман. Davomini o'qish
Shafoat Rahmatulloh Termiziyga bag’ishlov.
Шафоат Раҳматуллоҳ Термизийнинг шеърларини ўқиганда унинг ижоди илдизини ҳам яққол ҳис қилиб туриш мумкин: унда Сурхон воҳасининг дала-қирлари, такрорланмас табиатга эга бўлган шаҳар ва қишлоқлари, тоғлари, сойлари ва энг муҳими ҳаётсевар кайфиятли шўх-хушчақчақ йигит-қизлари манаман деб ўзини кўз-кўз қилиб туради.Қадимий ўзбек халқ оҳанглари унинг шеърларида янги тароват билан янграйди…