Инсоний комиллик ўтмишни англашдан бошланади. Чинакам маърифат эгаси олис мозийдан озуқа олади, истиқобол ва истиқлол неъмати ана шундай зиёли мақомидаги қалб ва шуур соҳибларига кўпроқ баҳра беради – Хуршид Давроннинг тарихий мавзудаги бадиалари мазмун-моҳиятини мазкур ҳақиқатлар ташкил этади. Жумладан, «Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи», «Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?», «Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят» бадиалари 80-йиллар охиридаги ўзбек тарихий маърифатномасида ҳодисага айланди (Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Тўғрилик тўнини кийгил…» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг).
Oy: Ноябрь 2021
Abdumajid Azim. Yangi she’rlar
26 НОЯБРЬ — ШОИР АБДУМАЖИД АЗИМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Замонавий ўзбек шеъриятида ўз йўли, ўз овозига эга шоирлардан бири Абдумажид Азимдир. Бугун шоир дўстимизнинг таваллуд кунида унинг бир туркум шеърини сизга тақдим этар эканмиз, унга ижодий ютуқлар, саломатлик ва фарзанду набиралари кмолини кўриб юришини тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Navoiy shaxsi va ijodiy imkoniyatlari. Ikkinchi maqola
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади
Мустақилликка эришилганига қарийб ўттиз йил бўлаётир. Унгача ўқувчиларга танитилган Навоийнинг сийрати ўша-ўша айтарли ўзгарган эмас. Чунки Навоийни санъаткор мақомига кўтарган Руҳият ва Моҳият мушоҳадасидан биз ҳамон йироқмиз… Davomini o'qish
Fyodor Dostoevskiy. «Telba» & Romandan tagiga chizilgan parchalar & Iqbol Qo‘shshayeva. Kechir bizni, baxtsizlik…
Бугун буюк адиб таваллудига 200 йил тўлди
Бугун дунё кутубхонасида салмоқли ўрин эгаллаган Ф.М.Достоевскийнинг «Телба» асаридаги остига чизиб ўқиладиган фикрларга кўз югуртирамиз. Бу фикрларнинг мағзини чақиш кимгадир оғирлик қилар, бошқа бировга маёқ янглиғ таъсир этар. Яна кимдир асарнинг ўзини тўлиғича ўқиб чиқишга ошиқар… Davomini o'qish
Zilola Xo’janiyozova. Yangi she’rlar
Зилола Хўжаниёзованинг шеърлари кўзгусида пайдо бўлган шоира сиймосида жамиятда фаол яшаётган – оила қуриб фарзандлар кўрган, уларни тарбиялаб элга қўшган (қўшаётган), айни дамда, ўзи ҳам жамиятнинг бир керакли парчасига айланишга жону дили билан интилаётган жонкуяр онани, аёлни, инсонни кўрдим (Улуғбек Ҳамдамнинг «Шеър – суянчиқ» номли мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Ikkita sovrin va Nyu-York kinoakademiyasiga yoʼllanma. Kinofestival gʼolibi boʼlgan yosh rejissyor bilan suhbat
Ёш режиссёр Шокир Холиқов бошчилигидаги ижодий жамоа ишлаган “Месси” қисқа метражли фильми Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган «48 Hour film race» фестивалининг бирйўла иккита мукофоти билан тақдирланди. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. She’rlar & «Birinchi muhabbatim» va boshqa kitoblar
5 НОЯБРЬ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ХОТИРАСИ КУНИ
Атоқли ва ардоқли шоир Абдулла Ориповнинг ўзбек радиосида ва «Ёшлар» телеканалида ёзиб олинган шеърларини, шунингдек, устознинг танланган асарлари қаторида энг машҳур тўпламларидан бўлмиш «Биринчи муҳаббатим»ни мутолаа қилиш учун тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ustoz Abdulla Oripovni yod etib & El suygan adib: Abdulla Oripov. Hujjatli film (2001)
5 ноябрь — Устоз Абдулла Орипов хотираси куни
Дарвозадан Абдулла Қаҳҳор кўринди. Уни танимасликнинг иложи йўқ эди. Қаҳҳор ёшлар билан бирга ўтирмади. Оёқ устида сўрашди, икки оғиз гаплашди, сўнг бурилиб ўз уйи томон йўналаркан, бир дамгина тўхтаб ортига қаради. Davomini o'qish
Annemariye Shimmel. So’fiy ayollar
Машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси, филология фанлари доктори, профессор Аннемарие Бригитта Шиммел хоним Ислом дини ва шарқ суфизмининг Европадаги энг етук мутахассисидир. Америка ва Ҳиндистон, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги олимлар Шиммел хонимнинг номини жуда яхши биладилар. Унинг асарларига ҳурмат билан қарайдилар ва олимани ўзларининг устозлари деб ҳисоблайдилар. Шиммел хоним умуман Ислом динига тааллуқли мавзуларда 120 тадан ортиқ асар яратган. «Жонон менинг жонимда» асари хонимнинг энг гўзал, энг сара асарларидан биридир.Сизнинг назарингизга мазкур китобнинг “Сўфий аёллар” бобини ҳавола этамиз.