Курант занг урди…Ёмғирпўшимни эгнимга елвагай қилиб ташладим-да, хонадан чиқаётиб, варақлама тақвимдан ноябрнинг сўнгги санасини ҳам юлқиб олдим. Куннинг поёни олдинда эса-да, гўё шу билан бугун тамомлангандай. Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2015
Bolgariya she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Ҳар бир миллат адабиёти унинг кўп асрлик тарихи, маданияти ва дунёқарашига мос бўлади. Болгария адабиёти ҳам бундан мустасно эмас. Жаҳоннинг барча халқларида бўлгани каби болгар адабиётининг туб илдизлари ҳам унинг бой фольклорига бориб тақалади. Мазкур адабиётнинг илк ривожланиш босқичларида диний ривоятлар алоҳида аҳамият касб этган. Болгария шоирлари ижодида ватан ва миллат ҳурлиги, қалб эркинлиги, ҳаёт мантиғи куйланади. Davomini o'qish
Salvatore Kvazimodo. She’rlar
Ўз ижодини таржимонлик билан бошлаган Салваторе Квазимодо қадимги юнон шеърияти ва Вильям Шекспир асарларини итальян тилига ўгириб катта шуҳрат қозонди. Кейинчалик тўлиқ шеър ёзишга ўтган шоирнинг шеърлари кўҳна мифлар таъсирида ёзилди. 1959 йили адабиёт соҳасидаги Нобел мукофоти билан тақдирланган. Davomini o'qish
Tuvaning bosh shomoni Kara-Ool Dopchun-Ool nasihatlaridan
Агар нимадир қилмоқчи бўлсангиз, шубҳалардан халос бўлинг. Қўрқув тўғри йўлдан адаштиради. Қўрқув ёвузликларнинг асосий воситасидир. Илк марта уринганда ҳеч нимага эришолмасангиз, умидингизни йўқотманг. Ҳар қандай кичик ғалаба буюк ғалабаларга яқинлаштиради. Davomini o'qish
Izzat Sulton. Muqaddima. Tugallanmagan romandan ikki bob
29 ноябрь — адабиётшунос олим, драматург Иззат Султон таваллуд топган кунга 105 йил тўлди
Таниқли адабиётшунос олим ва драматург Иззат Султоннинг тугалланмаган «Муқаддима» романини ҳам мароқ, ҳам афсус билан ўқидим. Ажойиб манзара ва воқеаларнинг моҳирона тасвири нечоғли мароқ бағишлаган бўлса, романнинг тугалланмай қолганидан бениҳоя афсус чекдим. Олимнинг «Навоийнинг қалб дафтари» ҳар доим кутубхонамнинг назарим тушадиган жойида туради. Бу китобни қайта-қайта варақлайман. Davomini o'qish
Xusrav Shohoniy. Mahallamiz do‘xtirlari
Зиёли оилада туғилган Хусрав Шоҳоний асли машҳадлик бўлса-да, умрининг охиригача Теҳронда яшаган. У асосан новеллист, ҳажвиячи ҳикоянавис сифатида шуҳрат қозонди. Хусрав Шоҳоний табиатан ҳалол ва адолатпеша бўлганидан ижодининг етакчи мавзусини турмуш иллатларини, турли тоифа кишилари ўртасидаги мунофиқлик, амалпарастлик, мансаб-мартабасини суиистеъмол қилишни қоралаш каби масалалар ташкил қилади.‘‘Боружалининг кўргуликлари’’, ‘‘Ишратхона’’, ‘‘Оғиз-бурун ўпишганлар”, “Тўфон” ва бошқа ҳикоялари фикримиз далилидир. Davomini o'qish
Aleksandr Blok. She’rlar
28 ноябрь — атоқли рус шоири Александр Блок таваллуд топган куннинг 135 йиллиги.
Улуғ рус шоири Александр Блок (1880-1921) ўзининг қисқа умрида бошидан Россиянинг муҳим воқеаларини кечирди ва бу унинг ўтли шеърида ўз аксини топди. Шоирнинг ота-онаси эрта ажрашиб кетишган бўлишса-да, Блок ҳамиша отасининг «қони»ни сезиб яшади. Шоирнинг онаси Александра Андреевна Бекетова ажойиб адиба эди. Онаси билан ўртасидаги руҳий ва маънавий яқинлик, меҳр — муҳаббат болалигидан то умрининг охиригача юрагидан ўчмади. У Бекетовлар оиласида ўсди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Qaytish
…Сен уйғонганингда қуёш аллақачон ҳовли адоғидаги тутнинг шохлари орасидан мўралаб турар, фарахбахш, осуда ёз тонгининг мусаффо ҳавоси дарахтлар соясини ҳали ҳам тарк этмаган; сен кеча қандай етган бўлсанг сўрида ўша ҳолатда юз тубан тушиб ухлаб қолган эдинг; сенинг бутун вужудинг кечаги ичкиликнинг асоратидан қақшаб оғрирди, кўнглинг айниб, томоғинг қуруқшиб қолганди — сен кеча уйга қай ҳолатда келганингни ҳам яхши эслолмадинг, улфатларинг сени машинага ўтирғизиб юборишганди. Davomini o'qish
Olimjon Davlatov. Bir bayt sinoati
Аллома ижодига мурожаат этган аксарият навоийшунослар “Алишер Навоийни англаш учун, энг аввало, у ўқиб-истифода қилган китобларни ўрганиш керак”, деган фикрни тасдиқлайдилар, аммо, афсуски, бу ҳақиқатга ҳамма вақт ҳам риоя қилинмайди. Навоий ижоди таҳлилига бағишланган мақолалардаги иқтибос ва далиллар ҳам, асосан, ХV асрдан кейинги (Ғарб олимларининг фикрларини ҳам шу қаторга киритиш мумкин) манбалардан олинади. Негадир, Навоий даврларигача бўлган адабий-тарихий, диний-фалсафий, тасаввуфий-ирфоний манбалар унчалик муомалага киритилмаган. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Jinlar va Manavela bobom
Жинлар уч хил бўлади. Бири – қулоқлари диккайган, эчкитуёқ ва эчки¬соқол, жимжилоқдек мугузчали ва ўйноқи ғилай кўзли бўлади. Эчкига жуда ўхшайди. Аммо у жин. Дунёда бор ҳамма жонзот товушида гапира олади: хоҳласа – аёл, хоҳласа эркак ёки бола овозида сўзлайди, турли ҳайвонлар товушини ўхшатади, ҳамма қушларга қойиллатиб тақлид қилади. Davomini o'qish
Xoja Ismatullo Buxoriy. G’azallar, ruboiylar
Хожа Исмат Бухорий Бухорода зуллисонайн анъанасини бошлаб берган шоир. У ўзбек, форс, араб тилларида ижод қилган. Девони ва ўзбек тилида ёзилган «Иброҳим Адҳам» номли асари бизгача етиб келган. Ҳазрат Навоий «Мажолис ун-нафоис»нинг аввалги мажлисида шоир ҳақида шундай маълумот беради: «Хожа Исматулло Мовароуннаҳр бузургзодаларидандур. Зоҳир илмин такмил қилғондур. Ғоят хуштаъблигидан ўзин шеърга мансуб қилиб, девони машҳур бўлди.Ва Халил Султон отиға яхши қасидалари бор… Ва Хожанинг қабри Бухорода ўз ҳужрасидадур». Davomini o'qish
Nodira Afoqova.» Muhammad (s.a.v.) dedilar…Arba’in» turkumi
Улуғ ижодкор ва донишманд боболаримиздан энг аввало ўрнак қолади. Мана шундай ўрнакларнинг бири, шак-шубҳасиз, Ислом дини аҳкомларини ўрганмоқ ва билмоқдир. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари асрлар мобайнида ана шундай қимматли ўрнаклардан бири бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish