Шаҳрисабзлик истеъдодли, изланувчан шоира Зуҳра Очилованинг “Мовий ифор”, “Гулшамол”, “Тафтли ошён” номли шеърий тўпламлари нашр қилинган. “ Сезимлар ҳисси” тўплами нашр этилиш арафасида. Бугунги саҳифамизда шоиранинг янги шеърлари билан танишасиз. Шахсан менга бу шеърлар яхши таассурот қолдирди… Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2018
Sayfiddin Sayfulloh. Abadiy Vatan hikmati
Навоий “Насойим ул-муҳаббат”да шайх Юсуф бин Ҳусайн Розийнинг бундай деганини эслатади: “Барча яхшиликлар уйнинг ичкарисида, унинг калити тавозедир. Барча ёмонликлар ҳам уйнинг ичкарисида. Унинг калити такаббурликдир”. Davomini o'qish
Sao Chji. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Ўз даврининг энг таниқли шоири ҳисобланган Сао Чжи мумтоз хитой шеъриятининг ўлмас асарларидан бири ҳисобланган “Ло дарёсининг малаги” номли машҳур қасида муаллифи. Шоир туғилган оила Хитой тарихида алоҳида ўрин тутади. Шоир ҳаёти афсонавий тус олиб ҳозиргача хитойликларнинг қизиқишига сазовор бўлиб келмоқда. Davomini o'qish
Dino Bussati. O’liklar nega tirilmaydi
Скрипкасоз уста Амедео Торти ва унинг хотини қаҳва ичмоқда эдилар. Болалар аллақачон ухлаб қолган, эр-хотин одатдагидек жимгина ўлтиришарди. Бирданига хотини сўз бошлаб қолди:
— Сенга нима деб айтишни ҳам билмайман… Кун бўйи аллақандай ғалати бўлиб юрибман… Назаримда худди кечқурун бизникига Аппашер кириб келадигандек. Davomini o'qish
Asqar Mahkam. Ruhoniyat va so’z & Asqar Mahkam «Yonimizdagi odam» teledasturida
27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
Сўз асл маънода илоҳийдир. Сўз ҳамма истифода этиши мумкин бўлган Оллоҳ марҳаматидир. Чунончи, булоқдан одам ҳам, қуш ҳам баҳраманд бўлаверади. Сўз ёлғон бўлмайди. Унинг соҳиби ёлғончи бўлиши мумкин. Агар бу ёлғончига барча ишонса, унда фалокат рўй беради. Davomini o'qish
Naim Karimov. Qimmatga tushgan to’lov… & Elmurod Zokirov. Turkiston Muxtoriyatini ag’darish chog’ida sovetlarning yerli xalqqa nisbatan qo’llagan qatag’on siyosati
1917 йил 27 ноябрда Қўқонда тўпланган 1У Умуммусулмонлар қурултойи Туркистонда мухтор ҳукумат тузилганини эълон қилди
Шўро даври тарихининг бу даҳшатли саҳифасини ўз кўзи билан кўрган кишилардан бири мана бу сўзларни ёзган: «Кенг юртимиз қурбон бўлган ўз болаларининг қони билан сувланиб, уларнинг тани билан қопланди. Мингларча Туркистон йигитлари янги ниқоб кийиб чиққан эски мустамлакачиларга қарши курашда ўлдилар. Шу тариқа севинч, умидлар билан қарши олинган инқилоб умумий миллий фожиамиз шаклини олди». Davomini o'qish
Xurshid Davron. Osmonga talpingan shoir & Asqar Mahkamning “Haq” kitobiga bagʻishlangan “Qalb gavhari” koʻrsatuvi & Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati
27 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
Илк шеъри туғилган кун аниқ ёдида: Бола эди,баҳор эди. Уни нимадир далалар томон бошлаб кетди. У бирдан ўзининг ёлғиз эмаслигини сезди. Кофарниҳонга ёнбош адирларда очиладиган анвойи чечаклардек, баҳорий дарёнинг бўтана сувларида акс этган шиддатдек, илк севги фаслида юракда уйғонган масъум туйғулардек шеър туғилмоқда эди… Davomini o'qish
Odil Ikrom. «Qahraton qishlarga vidolar aytdim…» & Asqar Mahkam. She’rlar
Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллиги олдидан
Асқарали ака тунни яхши кўрарди, суҳбатларимизда тунни “фариштасифат ҳолат” дерди. Дарҳақиқат, тунда одам барча ниқоблардан холи кўнгил ҳаётини бошдан кечиради. Кундузи кўзингизга балодай кўринган қаттол душманингиз ҳам ўша лаҳзада содиқ дўст, жонингизни жабборга бериб, ортидан қувган ташвишларингиз ҳам ўша ҳолатда майда, иддаоларингиз беҳуда туюлади. Davomini o'qish
Madina Norchayeva. Dashtga maktublar
Бир мунча вақт аввал шеъриятимизнинг янги авлоди вакилларидан бўлмиш Мадинанинг шеърларини катта мамнуният билан тақдим этган эдим. Бугун унинг бир бадиҳасини мутолаа қилишингизни истадим (Мадина Норчаева шеърларини мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Xoja Bahouddin Naqshband o’gitlari & Najmiddin Komilov. Bahouddin Naqshband & Bahouddin Naqshband. «Muborak maskanlar» turkumidan videofilm
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишланади
Шамга ўхшагин, токи ҳаммага равшанлик бағишла, ўзинг эса қоронғида бўл… Ҳою ҳавас ва нафс аҳллари тутган ишлар асосининг барчаси залолат (адашув)дан иборатдир… Davomini o'qish
Sa’dulla Quronov. Modern she’riyatda tasvir
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Ф.Ницше, З.Фрейд, А.Бергсон, К.Юнг каби файласуф ва руҳшуносларнинг қарашларидан таъсирланган бир гуруҳ ижодкорлар янгича – модернизм йўналишига асос соладилар. Дастлаб Европа маданиятида кенг тарқалган мазкур йўналиш ХХ асрга келиб бутун дунёда оммалаша бошлади. Модернизм жаҳонда глобаллашув жараёнлари бошланаётган бир вақтда сиёсий, маданий, иқтисодий омиллар ўзаро кесишган нуқтада вужудга келади. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Kuz she’rlari
Рафиқ Сайдулло ўзбек шеъриятига кириб келган янги авлод вакилларидан. Унинг шеърларида бугунги ижодкор наслнинг изланишлари ва тажрибалари яққол намоён бўлмоқда. Бугунги саҳифамизда унинг янги шеърлари билан танишасиз. Davomini o'qish