Xurshid Davron. Sharq xalqlari she’riyatidan tarjimalar

17   Таржима ҳар қандай ижодкор учун чинакам маҳорат мактаби. Таржима билан шуғулланмаган ижодкор пичоқдек ўтмаслашиб қолади, таржима ана шу ижод пичоғини чархлаб,ўткирлаштиради.Таржима шоирни (ёзувчиниям) фақат ўз ёғида қоврилиб яшашидан сақлайди, маҳорат ва тажрибасини бойитади. Davomini o'qish

Ahmad Eshqurbon. Bir chaqin ko’ksimni solur larzaga yoxud ustoz Rauf Parfi bilan.

09   Бугун Устоз Рауф Парфининг туғилган куни. Барчамизга  қутлуғ бўлсин!

Аҳмад Эшқурбоннинг ёзганларини ўқир эканман, ичимда «Шогирд укалари томонидан Рауф ака ҳақида ёзилган энг яхши хотира шу бўлса керак» деган ўй пайдо бўлди. Аҳмаджон Рауф акани қандай кўрган,билган бўлса шундай, бошқа шогирдлар кўп фойдаланадиган «бадиий тўқима»дан умуман фойдаланмай,ёлғон «чўпчак» қўшмай, ёзади. Унинг хотираларида мен ўзим яхши билган инсон қиёфасини рўйи рост кўрдим. Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar & Rauf Parfi. Ona Turkiston. Videodoston (1997)

0_16b44a_82614846_orig.png     27 сентабр — Устоз Рауф Парфи (1943-2005) туғилган кун

Олис 1981 йилни эслайман: қай фасл эди эсимда йўқ, Рауф аканинг навбатдаги ижарага олган уйида тўрт шоир тўпланган эдик. Ўшанда икки кун бетўхтов Рауф ака Андижон сафаридан олиб келган Лутфихоним ая ижро этган «Уйғон,болам» пластинкасини эшитган, мунгли ва даъваткор қўшиқни «Бу ўзбек шоирларининг гимни—мадҳияси!» деб ҳайқирган, қўшиққа жўр бўлиб бўзлаган эдик ва ниҳоят учинчи кун Рауф ака даъвати билан тўртовлон қўшиқ руҳи акс этган шеър ёзишга ҳам уриниб кўргандик (Хуршид Давроннинг «Рауф Парфига гулчамбар» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада.). Davomini o'qish

Millatning ardoqli shoiri Shavkat Rahmon haqida Ibrohim Haqqul so‘zi

0212 сентябрь — Ўзбекнинг ардоқли шоири Шавкат Раҳмон (1950-1996) туғилган кун

Миллатнинг ардоқли шоири Шавкат Раҳмон ҳақида Иброҳим Ҳаққул сўзи. Ҳар икки акажўрамни Аллоҳ раҳматига олсин! Davomini o'qish