Бугун эрталаб ғаройиб воқеа рўй берди. Анча кеч уйғондим, Мавра артиб-тозалаган этикларимни олиб келганда соат неча бўлганини сўрадим. Аллақачон ўн марта бонг урганини эшитиб, тезда кийинишга тушдим. Очиғини айтсам, бўлим бошлиғининг энсаси қотган кўйи башарасини бужмайтиришини олдиндан билганим учун департаментга мутлақо бормаган бўлардим. Davomini o'qish
Oy: Март 2024
Nikolay Gogol. Burun. Qissa
Улуғ рус ёзувчиси Н. В. Гоголнинг “Бурун” қиссаси (1836) ҳозирги адабий танқидчилик “фусункор реализм” дея атаётган ижодий усулга мансуб асардир. Унда қаламга олинган воқеалар, таажжубки, бир қарашда батамом ҳаётий, бир қарашда эса мутлақо хаёлий туюлади. Ҳар қандай юз-хотирни четга суриб айтганда, мазкур қисса фабулавий жиҳатдан чандон фазилатли ҳам эмасдек: Ковалёв деган ўртачароқ бир амалдорнинг юзидан бурни аввал қандай сирли ғойиб бўлса, баъзи саргузаштлар оша кейин яна худди шундай сирли тарзда пайдо бўлиб қолади. Davomini o'qish
Nikolay Gogol. Dilijon. Hikoya & Uylanish. Radiospektakl
1 апрель — Николай Гоголь туғилган кун
Ёш бека хуррак отаётган эри ёнидан турган пайтни қишлоқдагилар «чошгоҳ» дейишади. Эри уйга ярим кечаси келгани эсига тушиб, уйғотгани кўзи қиймайди-да, Петербургдан олдирган хонаки бошмоғини кийиб, эгнида қуйилаётган сувдек жилвагар, нафис оқ кофтада пардозхонасига чиқди, ўзидай тиниқ ва тоза сувга ювиниб, ойна ёнига келди… Davomini o'qish
Oktavio Paz. She’rlar. Xurshid Davron va Qandilat Yusupova tarjimalari
31 март — атоқли шоир Октавио Паз (1914— 1998) таваллуд топган куннинг 90 йиллиги
Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Октавио Паз (Oktavio Paz) испанча шеъриятни бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак рухиятли интеллектуал шоирдир. Бир муддат Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида ишлаган шоир Бобурийлар сулоласи тарихи билан қизиққан, бу қизиқиш унинг шеърларида ҳам акс этган.
Vinsent Van Gog: O’z yo’lingdan chekinma!..
Ван Гогнинг мактубларини бундан қарайб 40 йилча аввал ўқиганман. Мактублар билан танишганимда, уларда покиза қалбли,муҳаббати рад этилган, таҳқирланган, асарлари узоқ вақт тан олинмаганидан беҳад изтироб чеккан,ижодий изланишларидан доимо қониқмаган инсон қисмати мужассам бўлганини дил-дилдан сезиб,изтироб чекканман. Мана шу таассурот натижаси ўлароқ, мусаввирга бағишлаб шеър ёзганман, унинг бир мактубидан олинган ва муҳаббати учун ҳар қандай азобу қийноққа тайёр инсон юрагининг нидоси акс этган парчани «Бибихоним қиссаси» асаримга эпиграф қилиб олган эдим. Мана ўша парча: «Мен ёниб турган чироқ устида қўлимни тутиб: “Қўлимни қанча тутиб туришга чидасам, шу вақт ичида уни кўришга имкон беринг”, — деб ўтиндим. Аммо, улар чироқни ўчириб, “Сен уни кўрмайсан”, — дедилар…» (Хуршид Давроннинг «Пол Верлен, Винсент Ван Гог ва Рауф Парфи» мақоласидан) Davomini o'qish
Xurshid Davron. Pol Verlen, Vinsent Van Gog va Rauf Parfi.
30 март — икки даҳо: фаранг шоири Поль Верлен ва нидерланд мусаввири Винсент Ван Гог таваллуд топган кун
Шеърим баҳона учовлон Ван Гог ҳақида суҳбатлаша бошладик. Ўшанда Рауф аканинг «Верлен мусаввир, Ван Гог шоир, мен эсам композитор бўлишим керак эди аслида» деган гапи хотирамда михланиб қолди. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. Haqiqatning ko’zlari & Orzu A’zamova. Otam Miraziz A’zam & Miraziz A’zam tug‘ilgan kunga bag‘ishlangan «O‘zbekiston-24» radiokanalining «Bugun» dasturi (30. 03.2024)
Устоз шоир ва таржимон Миразиз Аъзамни веб-саҳифамиз номидан муборак 81 ёши (мақола ёзилган 2016 йили ёзилган) билан чин юракдан қутлаймиз ва сиҳат-саломатлик, янги асарлар, оилавий бахт, фарзанду набиралар камолини кўриб юришларини тилаймиз. Орзуга ҳам Яратгандан отасига ўхшаб етук ижодкор бўлиш бахтини сўраймиз. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. She’r inson quvonchi va iztiroblarini o’zida aks ettiradi & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
29 март — Атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 88 йиллиги
Миразиз Аъзам ўзбек шеъриятида ўзининг муносиб ўрнига эга ижодкор. У 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Унинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланган. Унинг биринчи шеъри 1960 йилда «Ғалати туш» номи билан чоп бўлган. Ижодининг дастлабки палласида болалар шоири сифатида машҳур бўлган бўлса, кейинчалик катталар учун ҳам бир қатор салмоқли шеърий гулдасталар яратган. Жумладан, «Севаман» 1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983) каби тўпламларидаги кўпчилик шеърлар ўзининг ҳаётий ва жозибалилиги билан ўқувчи қалбини забт этади. Davomini o'qish
Mario Vargas L’osa. Mutolaa va adabiyot vasfi
28 март — Таниқли адиб, Нобель мукофоти совриндори Марио Варгас Льоса туғилган кун
Мутолаа орзуларимни ҳаётга, ҳаётимни орзуларга айлантирди: муаззам адабиёт коиноти бир қарич болакай қўлини узатса етгудек масофага пастлади… Чин адабиёт халқлар ўртасида ишонч кўприкларини бунёд этади, тил, эътиқод, одат, анъана ва тутумлардаги ихтилофларни йўққа чиқариб, шодлик, ғам-ташвиш, ҳайрат туйғулари орқали бизларни якдилу яктан қилади… Davomini o'qish
Zebo Qobilova. Kuchli iroda, butun shaxs va Navoiyga muhabbat – Ibrohim Haqquldagi uch fazilat & Ibrohim Haqqul kitoblari
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ НАВОИЙШУНОС ОЛИМ, ЗУККО МУНАҚҚИД ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ (1949-2022 ТАВАЛЛУДИНИНГ 75 ЙИЛЛИГИ
Иброҳим Ҳаққулов номи ва асарларини бугун бутун Ўзбекистон олимлари ва зиёлилари, талаба ёшлари яхши танийди. Домланинг “Занжирбанд шер қошида”, “Абадият фарзандлари”, “Ким нимага таянади?”, “Эътиқод ва ижод”, “Ижод иқлими”, “Мерос ва моҳият”, “Тақдир ва тафаккур”, “Талант – жасорат жавҳари”, “Ишқ ва ҳайрат олами” каби катор китобларининг ҳар бир сатри фикр уйғотади, мушоҳадага чорлайди. Фикрлайдиган инсон борки, у тирикдир, уйғоқдир. Дарё каби уйғоқ ёшларимиз сафи кенгайишида устоз Иброҳим Ҳаққул сабоқлари жуда-жуда зарур. Davomini o'qish
Mario Vargas L’osa. Yosh ramannavisga xat & Tinkangiz quriguncha yozing! (Yozuvchi bilan suhbat)
28 март — Таниқли адиб, Нобель мукофоти совриндори Марио Варгас Льоса туғилган кун
Яхши роман ёзишнинг ягона сири деб Флобернинг маслаҳатини айта оламан: ёзинг, текширинг, тузатинг, қайта ёзинг, тинкангиз қуригунча ёзаверинг. Барча дурдона асарлар ортида машаққатли меҳнат ётади. Davomini o'qish
Nasiba Bozorova. «Mushohada yog’dusi»dagi so’z yog’dusi & Adabiyot va abadiyat. Atoqli olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat (2022)
28 март — Таниқли навоийшунос олим, зукко мунаққид Иброҳим Ҳаққул (1949-2022 таваллудининг 75 йиллиги
Устоз учун сўз, шунчаки тил безаги эмас, дил ҳақиқати, виждон овози ва фикр яроғи эди. Иброҳим Ҳаққулни салладор сўзлар, доно фикрлар эмас, холислик ҳоли, мухлис калимасининг риёдан холи, самимий деган маъноси қизиқтирган.
Davomini o'qish