Rauf Parfi haqidagi xotiralardan lavhalar & Rauf Parfi kitoblari

087

   Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish

Rauf Parfi. She’rlar. Shoirning o’zi va Jontemir Jondor o’qigan & Rauf Parfi. Karvon yo’li

045 28 март— Устоз Рауф Парфи хотираси куни

   Шеърият чексизликдир — аммо шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз. Шеърият инсоннинг илкин нафасидир, поёнсиз нафаснинг моддийликка айланишидир, балки (Рауф Парфи билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Xurshid Davron. Rauf Parfiga gulchambar & Xurshid Davron. Rauf Parfi haqida so’z & Rauf Parfiga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi.

80 28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни

Рауф Парфи ҳар қандай тузум мустабидлигига, зўравонлигига, ҳар қандай тузумнинг тимсоли бўлган ахмоқ кимсаларга қарши эди. У даҳшаткор ором ухлатган империяда беором яшади, унинг умри тарих чорраҳасида кечди.У чорраҳадаги қизил, яшил, сариқ ранглар билан эмас, ҳар дақиқада ҳалокат юз бериши мумкин бўлган кўчадан одамлар ўтадиган оппоқ чизиқлар орасида яшади… Davomini o'qish

Farog’at Kamol. Ko’kning ravoqidan to’kildi saslar

034     Ўзбекнинг чинакам бетакрор Шоираси Фароғат Камолова ҳаёт бўлганида шу кунларда 65 ёшини нишонлаган бўларди.

ХХ аср ўзбек шеъриятида Фароғат Камолнинг ўз ўрни бор. Шоира 80-йилларда адабиёт сарҳадига кириб келган авлод нафақат энг ёш вакили, шунинг баробарида ўз авлоддошлари билан мавжуд шеъриятга жиддий таъсир кўрсата олган хос овоз соҳибаси ҳамдир. Бугун айни ўша олис йилларда эълон қилган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Navro’z, navro’z… & Qora kamar. Radiospektakl & Shukur Xolmirzayevni xotirasiga bag’ishlangan teledastur (2021) & Adib kitoblaridan namunalar

Ashampoo_Snap_2017.03.07_17h08m05s_001_a.png24  март — Устоз адиб Шукур Холмирзаев (1940-2005)  таваллуд топган кун

   Султон катта-катта одим отиб борар, шундоқ ҳам эсиб турган шабада унинг кўкрагига урилар, жонсиз, узун, саноқли сочларини тўзғитар (у онда-сонда бармоқлари билан сочини силаб қўярди), у энг олий, энг одамий ниятини амалга ошириш учун бораётир, қутлуғ айём арафасида (эртага — наврўз!). У бу ниятни амалга ошириш учун илгари ҳам бир мунча хаёлларга толган эди, бироқ шу ишни амалга оширса — бачканалик қилгандек туюлган, кейин бир хўрсиниб: «Барибир, айб менда эмас-ку!» деб қўя қолган эди. Энди, наврўз арафасида… Davomini o'qish

Xurshid Davronning «Temurnoma» videofillmlari turkumidan: Temurxon naslidan Sulton Ulug’bek & Ulug’bek rasadxonasi (1996)

0922 март — буюк мутафаккир олим, астроном ва математик, тарихчи ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуди куни / 22 mart — buyuk mutafakkir olim, astronom va matematik, tarixchi va davlat arbobi Mirzo Ulug‘bek tavalludi kuni Davomini o'qish

Xurshid Davron. Alg’ul. Asar asosida radiospektakl & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi

Ashampoo_Snap_2017.07.28_15h06m29s_005_.png22 МАРТ — БУЮК МУТАФАККИР ОЛИМ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ МИРЗО УЛУҒБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп.  “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Olis yulduz nuri & Mirzo Ulug’bek. Videoshe’r

0_151ab7_8860bed4_orig.png22 МАРТ — БУЮК МУТАФАККИР ОЛИМ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ МИРЗО УЛУҒБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

 Инсоният тарихида Мирзо Улуғбек номи билан из қолдирган буюк олим ва мутафаккир Муҳаммад Тарағай Кўрагоннинг фақат исми шарифигина эмас,у қолдирган илмий,тарихий мерос биз учун бебаҳо ва табаррукдир. 

Davomini o'qish

Taniqli yozuvchi Jo‘ra Fozil bilan uchrashuv ma’naviyat bayramiga aylandi

09Сўзни ҳурмат қилган одам китоб ўқийди, ўзини ҳурмат қилган одам китоб ўқийди, китобхонни ҳурмат қилган одам китоб ўқийди. Дунёдаги энг бахтли одам – китобни севган одам, дунёдаги энг бой одам – китоби кўп одам, дунёдаги энг омадли ижодкор – китобхонни ҳурмат қилган ижодкор. Davomini o'qish

Navro’z ayyomi qutlug’ kelsin! & Xurshid Davron. Bahor she’rlari & Boysun. Musiqiy-etnografik film. «Xurshid Davron kutubxonasi»ning Navro’z sovg’alari

Ashampoo_Snap_2017.03.20_18h17m32s_002_.png    Барча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish

«Xurshid Davron kutubxonasi»dan Navro’z sovg’asi

Ashampoo_Snap_2017.03.09_18h11m07s_002_.png   Ўзбекистон Республикаси кино, сурат ва овозли ҳужжатлар Марказий давлат архивида сақланаётган видеотасвирлар асосида тайёрланган «Мусиқий альбом» видеотуркумини «Хуршид Даврон кутубхонаси» вебсаҳифасидан байрам совғаси сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish