Alber Kamyu. Bodom guli

Ashampoo_Snap_2016.10.07_21h53m41s_009_.png    Биз — инсонлармиз. Озод юракларнинг адоқсиз соғинчини қондириш бизнинг бурчимиздир. Нимаики тилка-пора қилинган бўлса, уни қайтадан бутлаш, бўлакларга ажралган бўлса, бирлаштириш, очиқдан-очиқ адолатсиз дунёда баҳоли қудрат адолат мезонини ўрнатиш, аср хасталиги билан заҳарланган халқларда бахт-саодат рўёбига ишонч уйғотишимиз лозим… Davomini o'qish

Rafiq O’zturk. Yangi she’rlar

05    Шу пайтгача сайтимизда Рафиқ Сайдулло номи билан шеърлари эълон қилинган истеъдодли шоир укам ўзига Ўзтурк тахаллусини маъқул кўрибди. Бу билан у бўйнига жуда оғир масъулиятни олганини англашини истаб, Рафиққа омад ва янги ижодий юксакликлар тилаб қоламан. Унинг янги шеърлари орасидан менга «Ётоқхона» шеъри жуда ёқди… Davomini o'qish

«Uyg’onmoq dunyo bilan barobar yashamoqdir». Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2016.11.30_22h27m16s_005_.png    Биз адабиётга кириб келган йилларда адабий жараён юксак тоғдан шарқираб оқаётган сойга ўхшарди. Олаётган нафасимиз ҳам шеър билан, ижод билан тўйинган, янги чиққан китобгина эмас, газетада босилган ҳикоя, ҳатто биттагина шеър юз минглаб юракларни ҳаяжонга солганини кўриб, билиб, ҳис қилиб турардик. Бу руҳ бизни тинимсиз изланишга даъват этарди. Бирон бир яхши шеър ёки ҳикоя назардан қолмасди. Бугун Тошкентда, қайсидир ўқув юрти ётоқхонасида жаранглаган шеър эртагаёқ Қўқон чойхонасида, Хивадаги мактабда, Чироқчидаги шийпонда акс садо берарди. Адабий ҳаёт дарёдай ҳайқириб оқарди. Davomini o'qish

Rahimjon Qudratov. Shirin yolg’on

09   Мирзоҳид Музаффарнинг тавсияси билан бугунги саҳифамизда адабиётимиз майдонига кириб келаётган янги авлод вакилларидан бири — 1999 йил Навоий вилотининг Нурота туманида туғилган, айни пайтда Навоий Давлат Педагогика Университетининг Чет тиллари факультети талабаси бўлган Раҳимжон Қудратовнинг ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Shoirlik — havas, shoirlik — qismat & Abduhamid Parda «E’zoz» teledasturida

04    Шоирлик ҳавас дейишади. Шоирлик – қисмат, дейишади. Шоирликни дард пайдо қилади, дейишади. Назаримда, Абдуҳамид Парда деб танилган ижодкорнинг қўлига қалам олишига дастлаб ҳавас сабаб бўлган бўлса, кейин унинг баридан дард тутди. Дард йўлбошчилик қилди. Davomini o'qish

Abdurahmon Vodiliy: Dunyoni izladim bormu deb imonga yo’l… & Rauf Parfi. Vodiliy haqida

08

    Аллоҳсиз умр – умр эмас. Бу аён ҳақиқат, аммо ерда ўтаётган ҳаётимизни санъатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Санъатсиз умр – сувсиз қақраган саҳродир. Ҳатто сувсизликдан қувраб ётган саҳро ҳам санъат ҳаёти билан боғланган чоғда кўз ўнгимизда чексиз гўзаллик очади, ёлғизлик ҳиссини, билгисиз изтироблар ўрнини юксак шуур қамраб олади ( Абдураҳмон Водилийнинг фарзандларига ёзган ўгитларидан).

Davomini o'qish

Budda hikmatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h57m15s_009_.png    Шогирдларим! Айтинг-чи, сиз атрофдагиларга қандай наф келтирдингиз. Зеро, кавакдаги бойқуш ҳам вақтини сиздан кўра фойдалироқ нарсаларга сарфлайди! Сиз ё тер тўкиб, ерда меҳнат қилмоғингиз ёхуд ёлғизликда ердан юксакликка кўтарилишга ўзингизда руҳий қувват топмоғингиз даркор... Davomini o'qish

Hermann Hesse. Nobel mukofoti qo’mitasiga maktub

07    Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир.Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Юқорида тилга олинган «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Davomini o'qish

Iste’dodli shoir Jo’rabek Ramazon haqida suhbat & Shoir xotirasiga bag’ishlangan videofilm & Ikki she’riy to’plam

05    Қисқа умри даврида бетакрор шеърлар ёзиб қолдирган Жўрабек Рамазонга нима бўлган эди? Унинг ҳаёти қандай кечган? Ёш шоирни нималар қийнаган? Жўрабекдан қайси асарлар мерос бўлиб қолди? Марҳум шоирнинг рафиқаси Нодира Жўрақулова билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди. Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Qush hikoyati (Tayr qissasi)

0916 август — улуғ ватандошимиз Абу Али Ибн Сино таваллуд топган кун

   Шарқ мумтоз адабиётида ўзлари учун адолатли ва комил Подшоҳни излаб машаққатли йўлга чиққан қушлар мотиви мавжуд. Абу Али ибн Синонинг “Тайр қиссаси”, Ғаззолийнинг “Рисолат ут-тайр”, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари бунинг ёрқин мисолидир.   Ибн Синонинг “Тайр қиссаси”да қушлар саккизинчи тоғдан ошиб ўтиб “Буюк Подшоҳ” ҳузурига етиб борадилар: “Парда кўтарилиб, подшоҳ жамолига кўзимиз тушгач, унга кўнглимиз тушиб, ҳаммамиз ҳушимиздан кетиб, шикоят қилишга ҳам қодир бўлмай қолдик”, – дея ҳикоя қилади қушларнинг бири. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Saylanma & O’tror. Radioqissa. 2-qism & Mahmud Sattor. Mirkarim Osimning «isi».

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h09m41s_007_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осим  туғилган кун

     Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг “Ўтрор” қиссаси бўлган. Қайта-қайта ўқирдиму сира тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, аммо “Ўтрор” севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим, шеърларимдаги мозий нафаси, бир неча тарихий ҳикоялару қиссаларим  Самарқандд  ва “Ўтрор” боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман.  Ҳозиргача  Самарқанд руҳияти юрагимни тарк этган эмас, ҳозиргача улкан ижодкор ва инсон Миркарим Осим хотираси олдида бош эгиб яшайман. Бу зотга бағишлаб шеърлар ёзганман, аммо Самарқанд ва устоз адибдан олган қарзимни узолган  эмасман ( Хуршид Давроннинг «Китоб дунёси» газетаси саволларига берган жавобларидан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).

Davomini o'qish

Usmon Azim. She’rlar & Jimlik (Nazm, nasr, dramaturgiya)

0__orig.png13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллуд топган кун

   Шеърият шу қадар нозик ва ўзгача туйғулар мантиғига асосланадики, унинг моҳиятини тушунтирмоқ ҳалигача удда этилмаган. Не-не нуктадон олимлар шеърни санъатнинг тушунтириб бўлмайдиган соҳаси эканлигини айтиб ўтишади. Шеъриятнинг, сиз айтанингиз, қалб тарбиясидаги ўрни эса беқиёсдир. У руҳи юксак ва қалби озода зотларни тарбиялайди. Davomini o'qish