Кентервил қасридан темир йўлнинг энг яқин бекати Аскотгача бўлган масофа етти милга тенг, бироқ мистер Отис бекатга от-улов юбориши тўғрисида телеграф орқали ўз вақтида буйруқ бергани туфайли оила аъзолари қасрга томон хушнуд кайфиятда йўлга тушишди. Davomini o'qish
Oy: Июнь 2018
Abdulla Qodiriy. 20-yillar felyetonlari & Abdulla Qodiriy. Diyori bakr & To’la asarlar to’plami. 6 jildlik 1-jild
Абдулла Қодирийнинг 1917 й. Октябр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919—25 й.лар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Адибнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномасидир. Davomini o'qish
Boqijon To’xliev. «Men — shoirman»
Ҳозирги адабий жараёнда иштирок этаётган адибларимиз оз эмас. Уларнинг барчаси қадим ва бой адабий анъаналаримизни янги бир тарихий шароитда, мустақиллигимиз ардоғида давом эттирмоқда. Ифтихор билан айта оламизки, уларнинг сони кўп. Сайфи Саройи тили билан айтганда, «аларнинг уш бири» Абдулла Ориповдир. Davomini o'qish
Arnold Jozef Toynbi. Sivilizatsiyalar inqirozi
Машҳур тарихчи олим, файласуф, социолог ва сиёсатшунос Арнольд Жозеф Тойнби (1889-1975)нинг ўн икки жилдли “Тарих тадқиқоти” асари жаҳоннинг ўнлаб тилларига таржима қилинган. Кейинчалик олим ўн икки жилдли китобининг қисқача мазмуни, асосий ғоя ва хулосалари асосида бир жилдли вариантини ҳам тайёрлаган. Қуйида ана шу китобнинг 2009 йилги нашри асосида айрим бобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiy. Ichingdagi ichindadir (Parcha)
…Азиз ва Жалил бўлган Тангрининг ҳикмат, маърифат ва каромат кийимларини кийдириб қўйган қуллари бордир. Халқнинг буларни кўра оладиган ўткир кўзлари йўқ бўлса ҳам Оллоҳ Таоло уларни қизғанади. Улар ҳам ўзларини худди Мутанаббининг: «Хотинлар ипак кийимларни безанмоқ учун эмас, балки ўз гўзалликларини қўримоқ учун кийдилар» деганидек (ҳикмат, маърифат ва каромат кийимлари билан) ўрайдилар.
Tohir Qahhor. Ashobi kahf o‘zbek adabiyotida & Ashobi kahf. 2-qismli badiiy film
Асҳоби каҳф ҳақидаги тарихий воқеа муқаддас китобларда, хусусан Қуръони Каримдан жой олган бўлиб, у Каҳф сурасида келтирилади. Каҳф сураси Қуръоннинг 18-сурасидир ва у Маккий суралардан бири бўлиб, 110 оятдан иборат. Сурада кишиларнинг Тангри таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади. Davomini o'qish
Nuriddin Egamov. «Muxbircha palov» sabog’i
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
“Сўзингни авайла, омондир бошинг”, дея лутф этади Юсуф Хос Ҳожиб… Сўз – ибтидо, сўз – интиҳо. Сўз – неъмат, сўз – бидъат. Сўз – малҳам, сўз – заққум… Сўз – ҳикмат, сўз – иллат. Сўз — маърифат, сўз — жаҳолат. Сўз – ғоя, сўз – қурол…
…
Davomini o'qish
Sa’dulla Siyoyev. Ahmad Yassaviy. Roman & Sa’dulla Siyoyev «E’zoz» ko’rsatuvida
Шайх нимқоронғи ҳужрада, гул солинмасдан сидирға тўқилган туркона шолчада такбир келтириб ўтирибди. Унинг кўзлари юмуқ, қўлида хурмои тасбеҳ. Бармоқлари аста-аста тасбеҳ донасини теради, ҳар дона сурилганда Оллоҳнинг бир исми ёдига келади.Тўқсон еттинчи дона ўтганда оёқ товуши эшитилди. Шайх кўзини очди. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Sukunat & Rauf Parfi bilan uchrashuv va suhbat. (Jizzax. 2004, mart) & Ortiqboy Abdullayev. Yaxshi niyat qiling, shoirlar!
Рауф Парфи катта шоир – Ўзбекистон халқ шоири унвонига ҳар жиҳатдан муносиб ижодкор эди. Унинг самимий, дардчил лирикаси – гоҳ дилбар, гоҳ мунгли, маъюс оҳангларда яратилган шеърий мисралари ўқувчида хилма-хил кайфият, ҳолатлар уйғотар, хаёлга, фикрга толдирар эди. Унинг ижодида шунчаки ёзилган шеърлар, байрамона, тантанавор руҳда битилган қасидалар, бежама тизмалар деярли йўқ. У юки енгил шеърлар, ялтироқ тизмалардан бир умр қочди, ўзи қийналиб, хўрликларга чидаб яшаса-да, шеърига, оташин мисраларига гард юқтирмади…. Davomini o'qish
Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Hikmatlar & Zardo’shd. 2-qismli multfilm
Ҳар қандай жиддий меҳнат ахлоқимизга таъсир ўтказади. Диққатимизни топширилган ишни бажариш учун жамлашга бўлган уринишимизни руҳий оламимизга ташланган тошга ўхшатиш мумкин. Тош келиб тушгач, биринчи доира кичик бўлади, кейингилари эса ўз-ўзидан катталашиб боради. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Qo’shiq aytiladi & Erkin A’zam “Hammasi hayot haqida” va “Ikki eshik orasi” teledasturlarida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)
Салом, эй соғинтирган ардоқли оҳанглар! Салом, эй унутилган ҳислар, орзу-хаёллар!.. Қандоқ тотли, қандоқ дилбар, қандоқ оромижонсиз! Шунча маҳал қайда эдингиз?.. Чекин, эй сукунат, ўлик сукунат! Бағримда сенга — ғафлатга, сокинликка ўрин йўқ! Салом, кенг осмон! Мунча беғуборсан, мунча порлоқсан! Бағрим ҳозир сенинг беғуборлигингга, порлоқлигингга, рангин наволарингга лиммо-лим… Сизни шарафлайман, ҳаётбахш оҳанглар! Салом, соғинтирганларим!.. Davomini o'qish
Abu Bakr Muhammad al-Xorazmiy. Hikmatlar
Абу Бакр Хоразмий ижодининг аксарият қисми илм-фан, одоб-ахлоқ, адолат, ҳиммат, дўстлик каби муҳим ижтимоий масалаларга бағишланган бўлиб, уларда қўлланилган иборалар халқ ҳикматига айланиб кетган. Davomini o'qish