Саҳифа устоз Эркин Воҳидов хотирасига бағишланади
Ўтган асрнинг 70-80-йиллари ўзбек адабиётида юзага келган қайноқ муҳит беқиёс бўлганини ҳеч ким рад этолмайди. Бу ҳалигача таъсири давом этаётган муҳит ўзидан-ўзи осмондан тушмаган эди. Бу муҳит жуда узоқ давом этган соқовликдан сўнг, Асқад Мухтор, Эркин Воҳидов, Ҳусниддин Шарипов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Чўлпон Эргаш, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева каби шоирлар, уларга эргашиб кириб келган ёш авлод ижоди боис адабиётнинг карахт вужуди нафас ола бошлаганидан туғилган эди, десак тўғри бўлади. Davomini o'qish



Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. 


