Бозор майдонидан янги шинел кийган, тугунча кўтарган политсия назоратчиси Очумелов ўтиб борарди. Унинг орқасидан мусодара килинган крижовник тўла ғалвирни кўтарганча малла городовой келмоқда. Теварак-атроф жимжит…Майдонда жон асари кўринмайди… Дўконлар ва қовоқхоналарнинг ҳувиллаган эшиклари ёруғ дунёга очиққандек оғиз очиб турибди; уларнинг яқинида ҳатто гадойлар ҳам йўқ. Davomini o'qish