Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Ватан ҳақидаги шеърларида ўзининг оғриқли кечинмаларини ифодалайди. Улар ҳаётга кенг миқёсдан қараб, “Ватан”, “миллат” тушунчасини теран ҳис қиладиган зиёли инсоннинг ўйлари бўлиб кўринади. “Ватан ҳақида етти ривоят” туркумида ҳам шоир ижодига хос шу хусусият кўринади. Davomini o'qish
Oy: Август 2026
Bugun soat 18:45 da “Madaniyat va ma’rifat” telekanalida “Hayrat” ko‘rsatuvi
Бугун соат 18:45 да “Маданият ва маърифат” телеканалида “Ҳайрат” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Унда истиқлол арафасидаги ўзбек шеъриятининг забардаст вакиллари — Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф шеърлари мисолида миллий мустақиллик ғоясининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва қудратли кучга айланиши тарихига қисқа адабий экскурс уюштирилади.
Эфирни ўтказиб юборманг!
📺 “Маданият ва маърифат” телеканали
🕡 Бугун, якшанба — 18:45 Davomini o'qish
«Mashhur bokschi bo’laman deb o’ylamaganman». Jahon chempioni Rufat Risqiyev bilan suhbat.
Роппа-роса 52 йил аввал, 1974 йилнинг 30 августида бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ватандошимиз Руфат Рисқиев вафот этди. Аллоҳи Карим раҳматига олсин!
Ўзбекистон бокс тарихидаги ( қолаверса, собиқ СССР бокси тарихида) биринчи жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли қўлқоп усталари қаторида тилга олинади.
«Машҳур боксчи бўламан деб ўйламаганман».
Жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан суҳбат (2008).
Mirzohid Muzaffar. Hechlik va Hellados. Esse
Тил нимага имкон беради? Ўз қафасимизни яратишгами? Тил инсоннинг энг даҳшатли эринчоқлиги эмасмиди? Биз дунёни аввал тил орқали идрок қилишимиз мумкин, деб ўйлаймизу лекин унинг мажоли қуригач, тил билан шунчаки ўз саробимизни яратиб қўяқоламиз.
Мирзоҳид Музаффар
ҲЕЧЛИК ВА ҲЕЛЛАДОС
Najmiddin Komilov. Tasavvuf & Najmiddin Komilov bilan suhbatlar (Video)
Саҳифа устоз ва муаллим Нажмиддин Комилов хотирасига бағишланади
Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Davomini o'qish
